Табиат билан сирлашиб
Сўз билан манзаралар яратилади, тасаввур ва таассуротлар жонланади, қалбингиз энтикиш, ҳиссиёт ва чексиз туйғулар билан бойийди. Муҳаббатни ҳам, нафратни ҳам ҳис этасиз. Булар аслида, сўзнинг чексиз қудратидан, санъаткорнинг сўздан фойдалана олиш иқтидоридандир. Мусаввирнинг нигоҳи, “айтар сўзи” рангоранг бўёқлар билан. Табиат билан суҳбатлаша оладиган, жамият қиёфатини инсонлар юзу кўзи орқали тасвирлай оладиган, бўёқларни ўз қалб измига бўйсундириш истеъдодига эга бўлган рассомлардан бири Ортиқали Қозоқовдир. Улар ижодида муҳим ва муқим ўрин тутган расмлари кўргазмаси Миллий санъат марказининг кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Турли соҳа вакиллари, аниқроғи, Ортиқали дўстимизнинг мухлислари билан зал гавжум бўлди. Телерадиокомпаниянинг турли каналларидан келган мухбир ва шарҳловчилар интервьюлар олиш билан оввора...
Continue reading