ХАЛҚИМИЗГА МУКАММАЛ АЛИФБО КЕРАК!
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Энг миллий бойлик “Миллий бойлик” тушунчасига кўп нарса киради. Лекин тил – ҳар қайси халқнинг бирламчи ва энг муҳим бойлиги, миллий хазинаси, улкан бисоти. Забон борки, миллат бор. Шунинг учун тилга муносабат миллий давлат сиёсатининг ҳам ўзак-ўзагини ташкил этади. Бугун лотин ёзувининг афзалликлари, унинг асосидаги янги алифбога ўтаётганимизнинг тўғрилиги ҳақида алоҳида сўзлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Бунга замин бўлган омиллар кўплаб чиқишлар, жумладан ушбу сатрлар муаллифининг “Биз нега лотинга ўтяпмиз?” мақоласида[1] ҳам баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербида “O‘ZBEKISTON” сўзи, миллий валютамиз купюраларидаги битикларнинг бари янги ўзбек алифбосида қайд этилган. Яқин келажакда мамлакатимизда расман кирилл ёзуви асосидаги эски алифбодан батамом воз кечилиб, тўлиқ...
Continue reading