9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

Турли мавзуда

notiq.uz > Турли мавзуда

Гендер тенглигини таъминлаш дунё минбаридан таъкидланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Гулнора ХУДАЙБЕРДИЕВА, Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали доценти, юридик фанлар номзоди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида нутқ сўзлади. Тадбир ташкилот тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтди. Бунга жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият сабаб бўлди. Ўзбекистон Президенти ушбу чиқишининг тарихий аҳамияти шундан иборатки, БМТ тарихида илк маротаба мустақил Ўзбекистон раҳбари ўзбек тилида нутқ сўзлади. Шавкат Мирзиёев чиқиши давомида халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди. Хусусан, Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини кўрсатиб берди. Президент нутқидаги устувор йўналишлардан бири-бу гендер масаласига бағишланди....

Continue reading

Юксак минбардаги муҳим сабоқ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text](Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи ҳақидаги ўйлар) Маълумки, Ўзбекистон БМТ аъзолигига 1992 йилнинг 2 мартида қабул қилиниб, мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ ташкилотнинг асосий маслаҳат органи – Бош Ассамблеясида минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш сингари долзарб масалаларда ўз сўзини  айтган эди. Мамлакатимиз ҳукуматининг БМТ мажлиси кун тартибига қўяётган таклифларининг залвори сусайгани йўқ. Бинобарин, 23 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илк марта давлат тилимиз - ўзбек тилимизда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёевнинг маърузасида ҳам бугунги пандемик вазият ва унинг мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига етказаётган салбий таъсири, Оролбўйида юзага келаётган экологик вазият...

Continue reading

АЛБАТТА, МУТОЛАА ЭТИНГ ВА МУШОҲАДА ҚИЛИНГ!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай мақолалар бўладики, унда муайян тизимга дахлдор муҳим ва долзарб муаммоларга жавоб изланган бўлади. Айни пайтда унинг ечимлари, истиқболли режалар билан боғлиқ ҳолда асосланган бўлади. "Халқ сўзи"нинг 24 июль сонида чоп этилган "Билимга асосланган жамиятни шакллантиришда Ўзбекистон ташлаётган дадил қадамлар" номли институтимиз ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич қаламига мансуб бўлган мақола худди шундай нисбатга лойиқдир. Ушбу кўламдор, салмоқли мазмунга эга бўлган мақолани таъбир жоиз бўлса, илмга йўлланма ва маърифатга қўлланма дейиш ўринлидир. Давлатимиз раҳбарининг фан мутахассислари билан учрашувларида, парламентга мурожаатномаларида ва бошқа тарихий ҳужжатларда илгари сурган ғоя ва концепцияларидан руҳланиш ва озиқланиш асосида ёзилган ушбу мақолани талабалардан тортиб профессор ўқитувчиларгача...

Continue reading

НОТИҚЛИК — ҒОЯ БАЙРОҒИ, НУТҚ  — МАФКУРА МАЁҒИ  

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Суҳбатдошимиз ҳақида: Раҳимбой Жуманиёзов — Ўзбекистoн Республикaси Фaнлaр aкaдемияси мукoфoтининг лaуреaти вa “Энг яxши вoиз” Республикa кўрик-тaнлoвининг сoвриндoри, филoлoгия фaнлaри нoмзoди, доцент, Xaлқaрo Antique world — “Aнтик дунё”  ва  "Турон" фанлар aкaдемияларининг aкaдемиги. “Xaлқ дaҳoсининг кўзгуси”, “Эски ўзбек ёзуви”, “Xaлқ ижoди – ҳaқ ижoд”, “Ҳaрфлaр тилгa киргaндa”, “Aлифбo”, “Дoнг қoзoнгaн дoстoн”, “Туркий сaвoд”, “Ҳaрфлaр гулшaни”, “Янги aлифбoдaн сaбoқлaр”, “Ғoявий тaрбиядa нoтиқлик сaнъaти”, “Кoмилжoн Oтaниёзoв зaмoндoшлaри xoтирaсидa”, “Янгиликлaр ёзиш вa тaҳрир қилиш”, “Эли эъзoзлaгaн бaxшининг бaxти”, “Нутқий мaҳoрaт”, “Мaънaвият тaрғибoтчиси”, “Тaълим, тaрбия, тaфaккур, тaрaққиёт”, “Муoмaлa мaдaнияти”, “Дил – қулф, тил – кaлит”, "Тошкентдан гапирамиз"(туркий қирoaт қирoли), "Тарғиботчи маҳорати", "Сиз нотиқ бўлмоқчимисиз" нoмли китoблaри...

Continue reading

Бир тана аъзосининг изтироби бутун тана азоби

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Дунёдаги барча ривожланмаган, ривожлана олмаётган давлатларининг давлат бошқарувига хос бўлган бир иллат бор. Бу давлат хизматларини бир жон ва бир тандек кўра олмаслик иллатидир. Агар халқ бундай кўра олмаса, бу катта муаммо эмас. Чунки халқ сиёсатчи ва сиёсатшунос эмас. Аммо агар давлатнинг раҳбарияти бу нарсани англай олмаса ва амалга тадбиқ этмаса, ундай давлатда ривожланиш бўлмайди. Чунки бу иллат бор жойда адолат бўлмайди, адолат бўлмаган жойда давлатга, раҳбарга содиқлик бўлмайди. Содиқлик бўлмаган жойда миллий манфаатлар, жамоанинг манфаати деган тушунчалар йўқ бўлиб, унинг ўрнига "ўзинг учун ўл етим" деб номланган ўз нафсигагина содиқларнинг тизими юзага келади...

Continue reading

АДИБ ДАҲОСИГА МУНОСИБ БАҲО

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш адибларнинг адабий меросини синчиклаб ўрганиш улар илгари сурган ғояларни таҳлилий назардан ўтказиш билан ҳам боғлиқ. Президентимиз эътироф этганларидек, халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатувчи адабиёт одамлар қалбига йўл топиш ва уларни эзга мақсадлар сари илҳомлантиришда таъсирчан куч эканини билиш ва англаш киши дилига ҳузур бахш этади. Ўзбекистон қаҳрамони, Давлат мадҳиямиз матнининг муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижодининг тарғиботи ва ташвиқоти масаласига Тошкент  ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоаси жиддий киришгани ва бу борада анча ишларни амалга ошираётгани қувонарлидир. Институт ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг раҳбарлигида адиб ижодиёти ва фаолиятига доир янги маълумотларни тўплаш ва тадқиқ...

Continue reading

СЎЗ ВА АМАЛ БИРЛИГИ БЎЛМАСА…

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]«Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз», — деди 2020 йил 28 май куни иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ва рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлигини таъкидлади. ДАРҲАҚИҚАТ...

Continue reading

TAРИХ ТАҲЛИЛИ ВА ТАДҚИҚИГА ЯНГИЧА НАЗАР

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бугунги кунда ахборот олиш ва етказиш тезлиги шунчалик ривожланганки, инсон бир пайтнинг ўзида муайян воқеликка оид турли ёндашувларда талқин қилинган ўнлаб хабарларни симиради. Натижада, инсон онги бир-бирини инкор этувчи бир неча маълумотлар билан тўлиб бориб, аста-секинлик билан унинг ўз қатъиятидан чекинишига, кейинчалик эса қандайдир ахборот тарқатувчи кучлар таъсирига тушиб қолишига олиб келади. Бундайлар сонининг ортиб бориши эса, жамиятнинг ичдан емирилишига, инсонлар ғоявий курашувчанлигининг сўнишига, ишончсизлик ва мутаассиблик кайфиятининг пайдо бўлишига хизмат қилади. Оқибатда, миллат ва давлат мустақиллиги ҳам хавф остида қолади. Келажакда бундай хавфга дучор бўлмаслик мақсадида, албатта олдиндан режали чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда керакли ишлар амалга оширилиши керак. Бундай...

Continue reading

ZIYOLILIK MAS’ULIYATI VA O`QITUVCHI NUTQI MADANIYATI

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Toshkent viloyati Ohangaron tumani  20-umumiy o`rta ta’lim maktabi ona tili va adabiyot fani o`qituvchisi Maxanov Akramali Akbarovich    Insonning yashashdan asl maqsadi nima? – bu savolga,  har birimizda jo`yali va asosli javoblar bor albatta. Dilimizdagi javoblar xalqimizning ming yillik hayot tajribasida shakllangan  quyidagi javobga hamohangdir: “Insonning yashashdan asl maqsadi – ezgu ishlar qilib, munosib farzandlar tarbiyalab, yaxshi nom qoldirishdir”.  Bu sodda va g`oyat dono fikr asosida o`z hayot yo`lini tanlagan insonlarning barchasi ma’naviyatli insonlardir. Ajdodlarimizning tashbehiga ko`ra, ma’naviyat inson qalbida aks etgan ilohiy nur, oliy haqiqat niri bo`lib, uni o`zida aks ettirish uchun inson qalbi sayqal topmog`i  zarur. Ana shunday sayqallangan qalb egalarini o`zbek xalqi...

Continue reading

САНЪАТГА ОШУФТА КЎНГИЛ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Хоразм ўз бағрида буюк илм­-фан намояндалари, давлат арбоблари, адабиёт ва санъат вакилларини камолга етказиб, инсоният тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб келаётган қадимий ва навқирон диёрдир. Хоразмнинг азалдан санъат бешиги, санъаткорлар юрти эканлиги  дунёга маълум. Биргина “Хива” ёки “Лазги” сўзи тилга олингандаёқ киши кўз ўнгида асрлар билан бўйлашаётган асл санъат асарлари гавдаланади, қулоғи остида ўлмас мусиқа садолари жаранглаб кетгандай бўлади. Хоразм санъатининг тури кўп, бироқ биз ҳозир сўз санъати ва бу санъатнинг иқтидорли вакили ‒ таниқли журналист, воиз, сухандон ва бадиий сўз устаси Раҳимбой Жуманиёзов ижодий фаолияти ҳақида мухтасаргина сўз  юритмоқчимиз. Бу серқирра ижодкорни нафақат республикада, балки бутун Марказий Осиёда ҳам танишади, деса муболаға...

Continue reading