9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

Чўпон ва қўчқор

notiq.uz > ИЖОДИЁТ  > Чўпон ва қўчқор

Чўпон ва қўчқор

Бир қўйчивон ҳикояси: Қадрдон бир дўстим бор эди. Ота касби бўлгани учунми мактабни битказгач, ўқимай қўйди, умри қўй-қўчқорлар орасида ўтди. Бир куни менга “дўстим, шаҳарга тушиб келадиган ишим бор, шунинг учун ўрнимга чўпон бўлиб туролмайсанми, — деб қолди. Мен кўндим. Чўпонлик ҳам осон эмас, машаққатли, хавотирли касб эканини билдим. Лекин, тоза ҳавода тинчгина дам олиб, иягингни таёққа тираб, қўйларни кузатиб ўтиришнинг ҳам гашти бошқача экан. Ҳамма қўй ҳам итоат қилавермайди. Соқчи итнинг ҳуришига ҳам эътибор қилмай қўядиганлари йўқ эмас. Шу кунни тинчгина ўтказиб қўй, эчки ва қўчқорларни қўрага қамадим. Миннатдорлик билдирган дўстимга қўйлар орасидаги худди отнинг қашқаси сингари пешонасига сал-пал оқ тушган бир қўчқорни кўрсатиб, “ана шундан эҳтиёт бўл, касалга чалинган ўхшайди, бир неча бор қон ўхчиганини кўрдим,”- деб қўйдим.

Шу кундан бошлаб чўпоннинг диққат-эътибори фақат шу қўчқорга қаратилибди. Сурувни қўрадан чиқарганда ҳам, ўтлоғ-у яйловда ҳам, қўрага киргизганда ҳам фақат уни кузатадиган, борлигини билгач, кўнгли хотиржам тортадиган бўлиб қолибди. Ҳатто, бошқа қўйларга унинг эътибори сусайибди ҳам. Ўрнига бировни қолдириб кетадиган бўлса-да, ўшани кўрсатиб, “ундан эҳтиёт бўл, бирон кор-ҳол бўлса, шу заҳоти бўғзига пичоқ тортасан” деб тайинларкан. Орадан бир йил ўтди. У баъзан тушларида ҳам алаҳсираб чиқадиган, ўша қўчқорни кўриб чиқадиган одат чиқарибди. Унинг хотиржамлиги йўқолиб, қўйни таъқиб қилавериш ҳам жонига тегибди, шекилли. Бир куни сўнгги қарорга келиб, ҳайит арафаси уни қурбонликка сўйиб юборибди.

Ҳайит ошига мени ҳам чақирди. Дўстим гап орасида сўз қотди: “Бу қўчқор бошқаларига ўхшамайди, касал бўлса керак, қон ўхчияпти” дегандинг, ҳеч қандай иллати йўқ экан, топ-тоза чиқди-ку, бугунги ҳайит оши шунинг гўштидан” деди мамнун ҳолда.

Донг қотиб қолдим. “Ҳазилниям тушунмас экансан-у, оғайни. Ўша куни роса очиқиб, қорнимни тўйғизиб олай” — деб ўтиргандим, қаёқдандир бир қўчқор билан сузишиб келди-да,  орқа оёғи билан чойнакдаги чойни тепиб, тўкиб юборса бўладими. Азбаройи жаҳлим чиққанидан уни таёғинг билан роса савалагандим, аламимдан айтгандим. У асли, соппа-соғ эди. Гапимга чиппа­-чин ишонганингга ҳайронман, деб қўйдим-у, оғзимга солинган бир бурда гўштни чайнашни ҳам, ютишни ҳам билмай гарангсиб қолдим.

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.