ОШИҚЛИКНИ КАМОЛИДАН ЎРГАНГАН ШОИР
Мабодо, сиз шоир бўлсангиз, шоир деб тан олинган бўлсангиз, мабодо, биронта мухлисингиз ёхуд шеърхон сизнинг шеърингизни ўқиса, ёки матннинг мазмун-моҳиятига етиб ифодали қилиб ўқийдиган бўлса, сиз яйраб кетасиз. Агар, бирор ҳофиз, шеърингизга куй басталаб, уни ижро этган бўлса, сайраб кетасиз. Куй қалбингизга ўрнашадиган бўлса, бехосдан ўйнаб кетасиз. Бунинг учун, сўзингизда сознинг оҳанги, созингизда эса сўзнинг маъноси тўла акс этган бўлиши керак.Ошиқ Эркин (Мадраҳимов) ижодиётига бирров назар ташлаб, уларни билган ва шеърларидан баҳраманд бўлган киши юқоридаги фикрларга амин бўлиши тайин. Бозорга бориб қовунни, тарвузни саралаб, танлай биладиганлар бўлади.Чинни идишни ҳам чертиб-чертиб, чинни оҳангига маҳлиё бўлиб, лойини қандай қорилганини биладиганлар...
Continue reading