9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

«БИТИРУВЧИ — 2024” тадбирида

notiq.uz > Yangiliklar  > «БИТИРУВЧИ — 2024” тадбирида

«БИТИРУВЧИ — 2024” тадбирида

Бугун Университетимизнинг маданият саройида қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлган тадбир ташкил этилди. Маданият саройидаги катта экранда “Битирувчи — 2024” ёзуви туширилган заставка ўрнатилган ва ўзига хос, тадбирга мос декорациялар билан безатилган.  Залда ректорат аъзолари, факультет жамоаси, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота — оналари ва барча яқинлари билан жамулжам.Университетимизнинг ўзаги ва ўзани бўлган «Гидромелиорация» факультетида етуклик дипломларини топшириш тадбири тантанали тарзда бошланди. Факультет жами 305 та битирувчи (шулардан 10 таси қизил, 295 таси кўк) дипломларини қабул қилишга ҳозиру нозир бўлиб турган ёшларни қутлаш мақсадида университет раҳбарияти номидан Ўқув ишлари бўйича проректор Худоёров Бахтиёр Алимович минбарга таклиф этилди. Битирувчилар ва уларнинг ота — оналари табрикланди. Ҳаётнинг ўзи синовли довонлар орқали илгариланма ҳаракат экан, у шу йўл билан инсонни тоблайди, синайди ҳам. Бугунги битирувчи ёшлар, илк бор университетга кирганлари бутун дунёга қутқу солган Пандемия даврига тўғри келганди. Ана шундай ижтимоий-табиий офатдан орқага чекинмасдан бир лаҳза бўлсада, таълимни, билим олишни канда қилмасдан, Президентимиз томонидан олиб борилган сиёсат, таълим тизимида яратилган шароит ва йўл — йўриқлар боис бу синовдан омон — эсон ўтиб олинди. “Худди шу муддат мобайнида Университетимизнинг нафақат миллий, балки дунёвий рейтинг кўрсаткичларидаги муваффақиятларида устозларингиз қаторида ўзлаштириш кўрсаткичларингиз юқорилиги билан сизларнинг ҳам алоҳида ўрнингиз борлигини таъкидлашни истардим”, — деди Ўқув ишлари бўйича проректор.Самимий табрикдан сўнг ГМ факультетининг декани Ишчанов Жавлонбек Қурбанбоевич билан биргаликда етуклик дипломи эгаларига топширилди. Битирувчилар ва уларнинг барча яқинлари томонидан билдирилган миннатдорлик изҳорлари университетимиз доценти Абдуҳаким Аҳмедовнинг “Талабалик даврим менинг” деган қўшиғи билан уйғун ҳолда тадбир якунига етди.  УНИВЕРСИТЕТ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.