9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ИЖОДИЁТ

notiq.uz > ИЖОДИЁТ

Олий минбарда мамлакатлар манфаати

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Тарихдан маълумки, турли замон ва маконларда дунёни ўзгартирадиган нутқлар бўлган. Улар кичик доирада эмас, балки юксак минбарлардан олам аҳлига қаратилгани билан ажралиб туради. Бунинг боиси ирод этилган нутқ ўзининг мазмун моҳияти ва кўтарилган муаммоларда муайян ҳудуднинг эмас, балки дунё халқлари тақдирига дахлдор масалаларнинг кўндаланг қўйилиши ва унинг ечимига доир қатъий талаб ва тавсияларнинг эътироф этилиши билан изоҳланади. Xудди шундагина у тарихий нутқ мақомини олиши муқаррардир. Ўшандагина дунё давлатлари ва ҳукумат раҳбарларининг нигоҳи унга қаратилган бўлади.Шубҳасизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 75 - юбилей сессиясидаги маърузаси ана шундай нутқлар сирасига киради. Моҳият эътибори билан у иккита асосга эга бўлди. Биринчидан,...

Continue reading

ЖУММИ ДОЙИ ҲАНГОМАЛАРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_single_image image="7061" img_size="full"][vc_column_text]БОЛТАБОЙ МУҲАММАД ҚУРБОН  ЖУММИ ДОЙИ ҲАНГОМАЛАРИ  “Xorazm yoshlari” nashriyot-matbaa uyi. Urganch – 2020 UO‘K – KBK – Boltaboy Muhammad Qurbon. “Jummi doyi xangomalari”. (Matn): hajviyalar. Muhammad Qurbon. Urganch, “Xorazm yoshlari” nashriyot matbaa uyi”, 2020-yil,   bet. ISBN: Mas’ul muharrir:           Erpo’lat BAXT. Muharrir:                     Taqrizchi:  ISBN: © Boltaboy Muhammad Qurbon. “Jummi doyi xangomalari ©  “Xorazm yoshlari” nashriyot-matbaa uyi.       Жумми дойи бу хоразмлик  хажвчи ёшулли Болтабой Муҳаммад Қурбоннинг адабий тахаллуси десаям бўлаверади.Болта дойи- Жумми дойи асли Хоразмнинг Қўшкўпридан.Шу кунгача унинг ёзғон хажвлари Республикамизнинг бир қанча нашрларида чиқиб ўз мухлисларини ҳам топғонлиги сир эмас.Унинг Хоразмча кулгуга йўғрилган “Ажаб ёшулли”китоби ҳам кулгусеварлар томонидан илиқ кутиб олинган. Болта дойи халқнинг орасида кўп бўлади.Улар томонидан айтилган ичак узди ҳангомаларни  зўр “иштаҳа” билан...

Continue reading

“ТАНҲО ҚАЙИҚ” ҲАЙРАТЛАРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]              Шоҳрух АБДУРАСУЛОВ ЎзР ФA Санъатшунослик институти таянч докторанти (PhD)  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам асари асосида суратга олинган “Паризод” фильмини илк дафьа кўрганимда, анча вақт саволлар гирдобида гарангсиб юрдим: “Бу қизнинг табиати ғалати-ку!”,  “Нега тил-забони йўқ?”,  “Инсон қавмиданми ўзи? Ё...

Continue reading

ЭРКИН АЪЗАМ АСАРЛАРИ ЛЕКСИКАСИДАГИ БАЪЗИ СЎЗЛАРНИНГ АДАБИЙЛАШУВИ ХУСУСИДА

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳасанов Абдуманнон Мажидович, ТошДЎТАУ таянч докторанти. abdumannon293167@mail.ru, +99894 416 88 04         Аннотатсия. Бу мақолада Эркин Аъзамнинг “Ёзувчи” ва “Аралашқўрғон” ҳикояларидаги адабий тилда оммалашмаган баъзи сўзлар таҳлилга тортилган. Мазкур сўзларнинг тил лексикасини бойитишдаги имкониятлари ҳақида мулоҳазалар билдирилган. Адиб ижодининг лингвистик жиҳатдан ўрганилишига доир тавсиялар берилган.       Калит сўзлар: диалектизм, лексика, лексик бойиш, сўз қўллаш, тилнинг ривожланиши, бадиий асар тили, меъёрлашув, ифода имконияти.   Ҳар бир тилнинг тараққиёти кўп жиҳатдан унинг яратувчиси ва истеъмолчиси бўлган миллатнинг маънавий, маданий, адабий, ижтимоий, тарихий, сиёсий фаолиятига боғлиқ[1]. Айниқса тилнинг лексик сатҳи халқ ҳаётидаги ҳар бир ўзгаришни ўзида акс эттирувчи кўзгу каби ижтимоий-тарихий аҳамиятга эга. Ҳозирги замон ўзбек адабий тилининг...

Continue reading

ТАФАККУР ТАРОЗИБОНИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай инсонлар бўладики, улар билан замондош бўлганинг билан бир карра, агар заминдош ҳам бўлсанг икки карра қалбингда ғурур ҳиссини туясан киши. Ўзбекистонимизнинг сўлим гўшаларидан бири Бойсундан чиққан Шукур Холмирзаев, Эркин Аъзам, Усмон Азимовларга ишора қилаётганимизни сезган бўлсангиз керак. Бугунги кунда ўзбек адабиётининг залворли юкини елкасида кўтарган ва кўтараётган мазкур адибларнинг маънавиятимиз тараққиётида улкан ҳиссаси бор. Улар ижодиётини ўрганиш, асарларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш бурчдорлик туйғусидир. Қолаверса, маънавий фарз, маърифий қарзимиздир. Президентимиз ибораси билан айтганда, адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш, одамлар қалбига йўл топиш ва уларни эзгу мақсадлар сари илҳомлантириш бугуннинг ҳам долзарб муаммоларидандир. Худди шу талаб йўсинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг...

Continue reading

ЭРКИН АЪЗАМ УСЛУБИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ ВА ЮМОР

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]               АХМЕДОВА ШОИРА НЕМАТОВНА, филология фанлари доктори, профессор (БухДУ) тел: 91-4026654;   e-mail: axxxmedova@mail.ru Ҳажвий руҳ, рамзийлик, нозик киноя ва енгил юморга асосланган ифода услуби ёзувчи Эркин Аъзам ижоди учун хос бўлган характерли хусусиятлардан биридир. Юмор воқеликни объектив тасвирлашга, асарга ҳаётбахш руҳ беришга, шу билан бирга, китобхонга бадиий-эстетик завқ бағишлашга, айни пайтда, уни тарбиялашга, ўз навбатида ёзувчига ҳаёт қусурлари ҳақида самимий, дўстона сўзлашга имкон беришга йўл очади. Кулги яратиш ёзувчидан сўзамоллик, адабий ва жонли тил ҳамда халқ оғзаки ижоди имкониятларини мукаммал билиш масъулиятини талаб этади. Ўз ўрнида қўлланган юмор асар учун поэтик жило ҳисобланади. Эркин Аъзам ижодида юмор...

Continue reading

БЎЙИ ЖЎЙИ МЎЛИЁН…

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Султонмурод ОЛИМ   Бадиа   Ислом конференциясининг  Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ‒ АЙСЕСКО (ISESCO) Бухоро шаҳрини 2020 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилди.  2007  йили Тошкент шаҳри худди шундай шарафга муяссар бўлган эди.  Ўзбекистонимиз тарихида, маданияти, маънавияти ва адабиёти ривожида  Бухоронинг айрича ўрни ва аҳамияти бор. Ушбу мақола ҳам шундан далолат беради.   Бухоро зиёратини нимадан бошлаш керак?..   Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Қирғизон қишлоғида туғилиб ўсганман. Тилим ўзбекча чиққан. Қирғиз ‒ ўзбек уруғларидан бирининг номи. “Қирғизон” сўзи “қирғизлар” деган маънони англатади. Ҳар қандай боланинг тили чиқиши – бу дунёдаги мўъжизаларнинг мўъжизаси ҳисобланади. Инсонгагина Худо ақл берган. Лекин тилни инсоннинг ана шу ақли яратган....

Continue reading

Япроқлар ва илдизлар

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Кўкка бўй чўзган теракнинг кўм-кўк япроқлари қуёш нурида товланиб ўз либосини кўз-кўз қилиб қиқирлаб кулаётган қизалоққа ўхшарди. Сўрашди: - Нега мунча шодсан, хурсандчилигинг ва кучинг нимада ўзи? Эсаётган шамолданми ёхуд жамолдан? У деди: шодлик ва кучимга боис мен жой тутган новдада, шохда уларнинг кучи эса илдизда, теран томирда. Бунга сабаб эса тоза иқлим, қуёш нури, зилол сув ва муҳими, эътибор. Унга таҳсин айтиб дейишди: Кучинг ва хурсандчилигингнинг боисини билишинг, шукрона қилишинг ва қаноатли эканинг сени донолик сифати билан зийнатлади.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

ЯНГИ КИТОБ – ЯХШИ КИТОБ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]                              Ким равшан фикрласа,                                           у равшан баён ҳам қила олади.                                                                                   Н.Буало                                                                                                                                              Истеъдод ва  иқтидор, қобилият ва салоҳият сўзларининг маъноси анча кенг, теран, шу билан бирга анча салмоқли ҳам. Биз буни баъзан қадрсизлантириб қўяётгандек бўламиз. Буни ўзига хос ва мос тоифа кишиларига нисбатан ишлатиш ўринлидир. Битта китоб ёзиб эътиборга тушиш мумкин, ҳатто битта мақола билан ҳам. Жорж Сименон сингари уч юздан зиёд китоб ёзиб, кўпчиликка номаълум бўлиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас. Демак, гап нима ҳақда ва қандай ёзишда экан. Нима, қачон, қаерда сингари саволларга оддий хабарлар орқали ҳам  маълумот олиш мумкин. Лекин уни қандай айта олиш, ёза...

Continue reading

“Юсуф ва Аҳмад” достонининг генезесига доир

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Дунёдаги кўпчилик халқлар эпосларига хос бўлганидек, “Юсуф ва Аҳмад” достони ҳам ўтмиш авлодларимизнинг турли ибтидоий дунёқарашларини у ёки бу тарзда акс эттирган. Хусусан, достондаги бир қатор мотив ва сюжет ҳалқаларининг туб илдизлари узоқ даврларга бориб тақалади. Турли халқлар тарихи, дунёқарашига назар қилинса, улар ўртасида ўзаро муштарак жиҳатлар мавжудлигини пайқаш мумкин. Бу масала ҳар бир халқнинг табиат ва жамият ҳодисалари устидан чиқарган ҳукми, ўй ва қарашларида янада равшанлашади. Хусусан, буларнинг қанчалик ҳақиқатга эга эканлигини халқ дуалистик қарашларини кузатиш асосида ҳам билса бўлади. Аслини олганда халқ оғзаки ижодиёти эпик жанрларининг ҳар бирида дуалистик элементларни учратиш мумкин. Улар айрим лавҳа ва деталлардагина эмас, балки...

Continue reading