ЖУММИ ДОЙИ ҲАНГОМАЛАРИ
БОЛТАБОЙ МУҲАММАД ҚУРБОН
ЖУММИ ДОЙИ ҲАНГОМАЛАРИ
“Xorazm yoshlari” nashriyot-matbaa uyi.
Urganch – 2020
UO‘K –
KBK –
Boltaboy Muhammad Qurbon.
“Jummi doyi xangomalari”. (Matn): hajviyalar.
- Muhammad Qurbon.
Urganch, “Xorazm yoshlari” nashriyot matbaa uyi”, 2020-yil, bet.
ISBN:
Mas’ul muharrir: Erpo’lat BAXT.
Muharrir:
Taqrizchi:
ISBN:
© Boltaboy Muhammad Qurbon.
“Jummi doyi xangomalari
© “Xorazm yoshlari” nashriyot-matbaa uyi.
Жумми дойи бу хоразмлик хажвчи ёшулли Болтабой Муҳаммад Қурбоннинг адабий тахаллуси десаям бўлаверади.Болта дойи- Жумми дойи асли Хоразмнинг Қўшкўпридан.Шу кунгача унинг ёзғон хажвлари Республикамизнинг бир қанча нашрларида чиқиб ўз мухлисларини ҳам топғонлиги сир эмас.Унинг Хоразмча кулгуга йўғрилган “Ажаб ёшулли”китоби ҳам кулгусеварлар томонидан илиқ кутиб олинган.
Болта дойи халқнинг орасида кўп бўлади.Улар томонидан айтилган ичак узди ҳангомаларни зўр “иштаҳа” билан эшитади.Кейин уни обдон пишитиб яна халқнинг ўзига”дастурхон” қилиб қўяқолади.Одамлар орасида расмана кулгу усталари борки фақат сиз уларни илғай олишингиз керак бўлади,- дейди дойи.
Куйида сиз балким хали эшитмаган беғараз кулгуга йўғрилган Жумми дойи ҳангомалари ва ҳажвлари билан танишасиз.
*илова
Болтабой Муҳаммад Қурбон-Болтабой Матқурбонов 1961 йилда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги Ғозовот қишлоғида таваллуд топган.Ҳозирда Қишлоқ ҳаёти газетасининг вилоят мухбири вазифасида ишлаб келмоқда.
ТОШКЕНТ САЁҲАТИ
Хоразмлик Жумми дойи умрида Тошкентга бориб кўрмаган экан.Улфатлари «жўра бир пойтахтни томоша қилиб қайтайлик» деган гапи билан шаҳри азим Тошкентга жўнашади. Улфатларидан Шомми шайтон (Шомурод ) шаҳарга кўп бора келган бўлиб, томоша қилган жойларини шарҳлаб уларга тушунтириб борар эди. Улар шаҳарни томоша килиб роса чарчашгач Шомми шайтон:
— Жумми дойи сизга ерни тагида юрадиган поездни кўрсатман,- деб қолди. Улар метрога тушишди. Шомми шайтон олдинда қолганлар кейинда. Шомми шайтонни қувлиги тутиб, тангани Жумми дойига билдирмай ташлаб нарёққа ўтиб олади.
Навбат Жумми дойига келгач йўл шарақ этиб ёпилди.
-Хов ,хов бу на ёпилди Шомми, ҳайрон бўлди Жумми дойи.
Шунда Шомми шайтон:
—Одингни* айт одингни.
-Ман Жуммиман , Жумми, деса ҳам йўл сира очилмасмиш.
-Очилмади-ю Шомми,-деса. Шомми шайтон:
-Қўлингдаги тангани тешикка ташлаб, фамилиянгни ҳам қўшиб айт ахир.
Жумми дойи тангани ташлаб:
-Матчонов Жуманазарман деса йўл шарақ этиб очилган. Жумми дойи ўтиб олгач:
-Худога шукур, ўтиб олдим. Замонни ўзгарганини қара, мени танидия Шомми деган экан.
*дойи шева-тога
*одингни-исмингни
ЖУММИ ДОЙИ ЎРИСДА
Колхоз даврлари. Жумми дойини ёш йигит пайти. У хўжаликда дурадгар усталарнинг бригадири бўлиб ишлаб юрган кезлари экан.Хўжалик раиси бир куни уни олдига чақириб:
— Жумми дойи сен бригаданг билан Свердловскига фанер заводга борасан.Биз шартнома қилиб қўйганмиз колхозга фанер олиб қайтасан,-деб қолди.-Ўзинг ҳам ўрисларга ўхшайсан сочларинг сори(сариқ)русчани ҳам яхши биласан.
Жумми дойи биригадаси билан раис айтган манзилга қараб йўлга тушишди. Заводга бориб ишни бошлаб юборишди. Жумми дойи ишда қаттиққўл одам бўлиб ўзи билан борган йигитларни дамда тергаб турар,ишламай танбаллик қилганларини роса сўкар экан.
Бир куни завода ишлаётган рус қизлар хоразмлик Шомми шайтонни ёнига чақириб:
-Которий рижий волос кто такие ваший бригадир чтоли как ему завут?-деб сўраса.
Шомми шайтон ҳам Жумми дойидан жаҳли чиқиб юрган кезлари экан.
—Да, да. Завут Жумми сори-, деб жавоб берибди.
Эртаси куни Жумми дойи бригадасини изига эргаштириб тушликка боришаётган экан, йўлда ҳалиги рус қизлар сигарета чекишиб туришган.
Жумми дойи йигитларига ўзини кўрсатиш учун рус қизларга караб:
-Здрастивите девичке,- деса. Ўрис қизлар:
-Здрстивите Жумми сори,-дейишибди
Жумми дойини дами ичига тушиб Шомми шайтонга ёв қараш қилиб қараб йўлига давом этаверган экан .
ХЎКИЗ КИМНИКИ?
Жумми дойи колхоз даврларида бригадир бўлиб ишлар эди. Қумлоқ ердан саксон гектар пахта ери бўлиб бригадасида элликга яқин одам ишлар экан. Жумми дойини ўнга яқин катта хўкизлари бўлиб, боласи уларни бокиб юрарди. Бир куни бола ўйин билан бўлиб хўкизлар пахта даласига ўтиб уни пайҳон қила бошлаган. Шу пайт узоқдан раиснинг машинаси кўринади . Жумми дойи раисдан дакки эшитишини билиб шоша –пиша хўкизларини пахта даласидан ҳайдай бошлабди. Аммо улгира олмай колади.Раис машинасини тўхтатиб :
-Жумми дойи бу хўкизлар кимники? Нега пахтада юрибди,-деса
Жумми дойи даккидан қутилиш учун:
-Ёшулли хув қора хўкиз сизники?- деб хўкизларнинг энг каттасини кўрсатиб.
-Шайтонсан Жумми, шайтонсан майли бу сафар даккидан қутилдинг, аммо шу боришинг бўлса хўкизларингни ҳаммасидан айриласан.
ЛОФГА- ЛОФ
Жумми дойиникига Хонқадан меҳмон келади. Меҳмон ҳазилкаш, лофчи одам бўлиб зиёфатда ҳеч кимга гал бермай мақтаниб одамларни оғзига қаратиб ўтирар эди.
-Хонқада фалон фермерда бир кади* бўлди, у ёғидан қарасанг бу ёғи кўринмайди сизларга айтсам, -деб навбатдаги лофини давом қилдирди хонқалик.
Шунда унинг гапларига зўрға чидаб ўтирган Жумми дойи:
-Менинг отамдан қолган қирқ қулоқлик қозоним бор. Ҳар қулоғида бир ошпаз ўтиради, У ошпаз билан бу ошпаз бир бирини кўрмайди. Кўрсангиз ҳайрон қоласиз.
-Лоф ҳам эви билан-да дойи,-деди хонқалик, шундай ҳам айниқса қозон бўладими?
-Сиз таъриф этган кади шу бизнинг қозонда пишадида ака.
*кади-қавоқ
АНОРНИ ЎҒИРЛАШДИ
Жумми дойи ўғлини янги уйлантирган кунлари экан.Бир куни ўғли кўчадан ховлиқиб отаси ёнига келибди.
-Ота,ота анорни ўғирлаб кетишибди,-деса
Отаси саросимага тушиб :
-Нега ўғирлашади ,аҳмоқ, сен қаерда эдинг?
-Уйда эдим, -жавоб беради ўғли шоша пиша.
-Товба ёнингда ётган одамни ўғирлаб кетишганида сен индамай қараб туравердингми,-деб роса сўка бошлаган экан.
Шунда ўғли:
-Э, у Анор эмас, мен боғимиздаги анорларни айтаяпман.
-Ундай бўлса зарари йўқ. Мен хотининг Аноржонни ўғирлашибдими деб ўйлапман.
Дарвоқе, Жумми дойини келинини исми Аноржон экан-да.
***
ЗИЁФАТДА
Жумми дойи Шомми шайтон билан улфатчиликка кетишяпди.Йўлда Жумми дойи Шомми шайтонга:
-Шомми бораётган жойимиз улуғ инсонларнинг хонадони яна кечагидай кўпроқ ичиб алжираб қовун тушириб ўтирма, сал камроқ ич хўпми деса Шомми шайтон:
-Дойи “тормизим” чатоқ икки уч пиёладан кейин нарёғи сувдек кетса мен нима қилай ўзимни тўхтата олмай қоламан,-дебди.
-Ундай бўлса менга қараб ич. Мен секин томоғимни қириб қўяман шунда секин тўхтатасан,-дебди Жумми дойи унга тушунтириб.
Иккаласи келишишган. Зиёфатга кириб боришибди. Дастурхон шундай безалганки асти қўяверасиз.Ароқнинг хили –хилиси шу ерда. Ол-ол авжга чиққан. Шомми шайтоннинг кайфи оша бошлабди. Шунда Жумми дойи унга қараб томоғини қириб қўйибди. Аммо Шомми шайтоннинг парвойи палакмиш. Икки –уч тамоғини қирса ҳам қармасимиш. Ахири Шомми шайтон Жумми дойини томоғини қираётганини сезиб қолиб:
-Дойи томоғингга суяк кетдими, бир қирдинг, икки қирдинг бўлдида. Ҳа тиқилиб ўл! деган экан.
ТЎЙЧА
Жумми дойи туман маданият уйида хонанда бўлиб ишлаб юрган кунлари экан. Қўшни қишлоқдан унинг гурухига тўй келади. Жумми дойи тўйнинг аниқ вақтини эслаб қолмасдан икки соатлар кечикиб боради.Тўйга боришса тўй аллақачон бошланиб кетган. Тўй эгаси бошқа бир гурухни олиб келиб тўйни бошлаб юборган экан.
Тўй эгаси Жумми дойини кўриб жаҳли чиқиб уни гурухи билан ҳайдаб солади. Тўйдан қувилган хонандалар машинасига ўтириб изига қайтишмоқда. Шунда чилдирмачи:
-Катта тўй экан ака, қистир-қистир яхши бўларди афсус деса, Жумми дойи :
-Ҳар бир катта –катта тўйлардан қувилганман ука, бу тўй унинг ёнида тўйчаку деган экан.
АВАНГАРД
Жумми дойи анча йиллар туман маданият уйида санъаткор бўлиб ишлаб нафақага чиққач, хонандаликни ташлаб,тўйларга ҳам чиқмай қўйибди. Бекор юришни ўзига эп кўрмай доирачиси билан фермердан ер олиб шоли экиб юрган кунларида бир дўсти кичик бир ўтиришмага ҳизмат килиб беринг деб илтимос қилибди
–Ахир жўра мен бу касб-корни ташлаганимга ўн йилча бўлди.Қолаверса ашулаларни сўзлари ҳам эсимдан чиқиб кетган деса. Жўраси ундан ўпкалаган экан. Ҳа майли деб боришибди.Ўтиришма қизиб навбат Жумми дойига берилибди.
Жумми дойи торини созлаб қўшиқни бошлаб юборган экан, орада сўзи эсдан чиқиб қолибди.Кейин секин доирачига
–Шомми сўзи нима эди деса, Шомми шайтон ҳам унинг гапини унчалик фаҳламай секин дойининг қулоғига:
–Авангард,– деган экан.
ЛА ПОЛОВ…
Жумми дойи Шомми шайтон билан Парижга боришибди. Қоринлари оч бўлиб овқатлангани рестронга киришмоқчи бўлишса, Шомми шайтон:
– Дойи французчани билмасак, овқатни қандай қилиб оламиз деса Жумми дойи:
–Мен ҳамма тилни биламан, юр деб рестронга киришибди. Столга ўтиришиб офицантни чақиришибди.Шунда дойи:
–Ла,палов, ла чой, ла нон деса офицант барчасини муҳайё қилганмиш. Шомми шайтон ҳайронмиш. Жумми дойининг ўзи ҳам ҳайрон бўлиб дўстига мақтанибди.
–Кўрдингми?Дойинг билан юрсанг оч қолмайсан, меники ҳамма тилни билади. Улар овқатлаиб бўлишгач дойи яна офицантни чақириб ла, ҳисоб китоб деса, офицант:
–Акалар сизлардан фалон франк дермиш.
Аслида офицант ўзбек экан.
***
ЖУММИ ДОЙИ РЎЗАДОР
Жумми дойи нафақага чиқиб биринчи марта рўза тутган йили экан.Тушликкача вақтни бир амаллаб ўтказиб, тушдан кейин эса сира вақт ўтмасмиш. Ичкари кириб бир замон ётиб яна ташқарига чиқибди. Қуёш ҳамон шу ерда тургандай. Бир паст яна ичкари кириб яна ташқари чиқса қуёш шу турган жойидан жилмаган.Учинчи марта чиққанида ҳам шу аҳвол. Шунда Жумми дойи аёлига:
–Қарачи хотин қуёш бир нимага илашиб қолдими дейман, сира пастлай демайди,–деган экан.
ДАРЁДАН ИЧИБ КЕЛАДИ
Жумми дойини колхозда биргадир йиллари.Қурғоқчилик келган йил. Сув тахчил. Далалар қовжираб, ариклар тўрлаб кетган.Жумми дойини бригадасига юқоридан комиссия келаган, далаларни айланиб юриб дойига:
–Бригадир бува ариқларда сув йўқ. Далаларингиз қаердан сув ичади деса.
Дойининг фиғони фалакка чиқиб турган экан:
–Бизнинг далаларни қаноти бор улар дарёга бориб сув ичиб келади ака.
ТИПРАТИКАНЛАР ВА ЖУММИ ДОЙИ
Жумми дойи қолхозда биргадир бўлган йиллари экан. Ҳар куни қолхозда мажлисбозлик.Раис Жумми дойини ўрнидан турғазиб қўйиб сўкаверар экан.”Жумми дойи нега ғўзаларни суғормадинг?”,”Жумми нега йўлларга сув септирмадинг?” ва хакозо айблар билан дойини роса эзар, хар куни мажлис дойини устида бошланиб дойини сўкиш билан томом бўлар экан.
Бир куни дойи қўшни бригадирга зорланибди:
-Мен ишдан кетаман жўра ,энди ҳолим қолмади, раис фақат мени сўкади.Ҳар гал ўрнимдан турғизганда тиззаларим қалтираб танамни совуқ тер босади,ўлиб қолмасам гўрга эди.
Шунда қўшни бригадир унга тасалли бериб:
-Ҳей дойи, дойи ёшулли деган сўкаверади. Сен у сўкканда эътибор берма, бошқа бир нарсаларни ўйлаб тур шунда ҳаммаси ўтиб кетади, мен раис билан гаплашиб кўраман, –дебди.
Эртаси куни яна ҳаммани мажлисга чақиришбди. Раис мажлисни бошлаб юборган.Қўшни бригадир раисга айтган шеқилли, мажлис охиригача Жумми дойига индамабди.Мажлис охирида яна Жумми дойини ўрнидан турғазиб қўйиб ҳар хили баҳоналар билан сўка бошлабди.
Шунда Жумми дойи раиснинг гапларига эътибор бермай иккита қўлини гоҳ ўнгига гоҳ чапига айлантириб тураверибди.Ҳамма ҳайронмиш.Раис ҳам дойининг қиликларидан чўчиб.
-Ўтир Жумми деса ҳам у ўтирмасмиш.Шунда ёнидаги бригадир уни куйлагидан тортиб ўтир деб ишора қилибди.
Мажлис томом бўлиб ташқарига чиқишгач бригадирлар дойидан сўрашибди.
-Раис сўкиб турганида сен нима ҳақида ўйлаб турдинг қўлларингни ундай бундай қилдинг деса.
Дойи:
-Мен типратиканлар ҳақида ўйладим жўра.Уларнинг ҳамма жойи тикан.Типратиканлар бир бири билан қандай чатишар экан.Шуни ўйлаб тополмадим деган экан.
ОДИ ЙЎҚ
Жумми дойини армиядан келган кунлари экан. Бир куни бобоси Жумми дойидан сўради:
-Болам ўриснинг юртида икки йил хизмат қилиб қайтдинг.Русчани ҳам ўргангандирсан.Ўрислар игнага нима деб айтишади.
деса.Жумми дойи ўйланиб қолибди.Игнани русчасини билмагач:
-Бобо руслар унақа майда нарсаларга ном қўйишмас экан дебди.
Шунда бобоси:
-Унда туяга нима дейишади деса.Жумми дойи:
-Ўрисда ундай катта нарсаларнинг ҳам оди йўқ.
БУҒДОЙМИ –ШОЛИ?
Жумми дойи бригадирчилик қилиб юрган кунларнинг бирида қолхозга шаҳарлик бир олифтани раис қилиб тайинлашади.Янги раис машинада дала айланиб юриб Жумми дойининг бригадасига келиб машинадан тушди. Пахта далаларини айланиб юриб бошоклаб турган шолизор ёнидан чиқиб қолди. Шунда раис дойига қараб:
-Бригадир бува буғдойни сувга бостирибсиз Қарамагансиз.
Эътибор бермагансиз,-деб қўлини пахса қилиб сўка кетади.
Жумми дойи гапиириш учун оғиз жуфтлайдию, аммо раис уни гапиришга қўймайди.
Сабри тугаган Жумми дойи:
-Раис бува бу буғдой эмас шоли-ку.Ўзи сув ичида ўсади ахир.Мулзам бўлган раис:
-Вой товба ҳали бу шолими? Экин ҳам бир бирига ўхшаш бўларкан-а. Ҳа, майли ,лекин бари бир қаранг эътиборли бўлинг,деб машинансин миниб жўнаб кетди. Раис кетгач Жумми дойи бошини тутиб:
-Оҳ, худо қолхозни кимларнинг қўлига топшириб қўйдинг деган экан.
ХОНҚАЛИКНИНГ ПИЁВАСИ
Жумми дойи озиб-ёзиб Хонқага дўстиникига меҳмондорчиликка боради.Дўсти дойини яхши кутиб олади ва уни тансиқроқ таом билан сийламоқчи бўлади:
-Дойи қани келинингиз сизга атаб қандай овкат пиширсин.Половми,баракми,гўммами,ажаб сандами, кайишкурдикми ё пиёвами, айтинг ҳозирлашади,- деса. Жумми дойи ўйланиб:”Бу тоамларни ҳаммасини биламан шу пиёва дегани мен учун янгилик нима экан-а?”
-Майли пиёва қилақолсинлар,-дебди.
Уй эгаси ҳайрон бўлиб елка қисиб ошхонага чиқиб кетибди.
Овқат тайёр бўлгач дастурхонга тортилибди.Жумми дойи қарса косада оппоқ шўрва ичида пиёздан бўлак ҳеч нарса йўқ эмиш.
-Бу нима,Ашир деса мезбон:
-Дойи бу хонқаликнинг пиёваси-да деган экан.
ХОТИНЛАР НА ДЕЙДИ
Жумми дойи қолхозда ишлаб юрган йиллари.Бригаданинг бош қолхозчиси.Ғайрати билагига сиғмай юрган ёш йигит даври.Дойининг хотини бир кун гап топиб келибди
-Отаси, отаси яхшироқ ишланг, сизни қолхозга биргадир қилишмоқчимишлар?
-Ким айтди,- дебди дойи эътибор қилмай.
-Хотинлар айтишди, хотинлар,- деса дойи:
-Бе хотинлар айтишаверади, уни раис билади, аграном билади. Хотнинлар нани билади дебди.
Ростан ҳам икки уч кун ўтмай Жумми дойини қолхозга бригадир қилишан.У энди икки баравар ғайрат билан ишга киришган. Йилда пахта режаларини уддалаган. Оширилган мажбурият олиб ишлаб юрган кунлари яна хотини гап топиб келибди.
-Отаси отаси ғайрат билан ишланг, сизни қолхозга раис қилишмоқчимиш,- деса Жумми дойи:
-Ким айтди сенга,- деса аёли:
-Хотинлар айтди, отаси хотинлар,- дебди.
-Бошимин оғритма, уни ёшуллилар билади, хотинларинг қайдан билади.
Ростан ҳам бир ҳафталардан кейин Жумми дойини хўжаликка раис қилишибди.Дойи пўрим кийиниб, газикни олдида ойнадан тирсагини чиқариб дала айланиб юрган.Кимсан Жумми раис бўлиб юрган кунларнинг бирида хотини яна гап топиб келган:
-Отаси отаси кўзингизга қараб ишланг, сизни қамашармишлар,-деса дойи бир сесканиб тушиб:
-Ҳей нафасингни ел олсин, ким тарқатди бу миш мишни деса.
-Хотинлардан эшитдим хотинлар айтди, кўзингизга қаранг перипис-сериис деган гаплар бор эмиш.
Ҳақиқатан ҳам хўжаликка тафтишчи келиб раисниннг устидан иш очилиб пахта иши бўйича қамалиб кетибди.
Эр қамокда хотини изидан кўргани борибди.
-Отаси қисинманг худо ҳохласа чиқасиз яқинда қарор чиқармиш,- деса Жумми дойи:
-Ким айтди?
Хотини:
-Ёшуллилар айтди, ёшуллилар дебди.
Шунда Жумми дойи:
-Ёшуллиларни қўй, хотинлар на диди, хотинлар деган экан.
САРТАРОШГА КЕТГАН КАЛ
Жумми дойи пахтачилик бригадасининг бошлиғи бўлиб ишлаб юрган кунлари. Бир куни хўжалик раиси ўзининг машинасида дала айланиб юриб унинг бригадасидан чиқиб қолади. Раис Жумми дойидан қўшни бригадир Матёқубни кўрмаганини айтади. Мабода сен кўрмадингмидеб ундан сўрайди.
-Раис бува кўрдим у эрталаб сартарошга сочини олдиргани кетди,-дейди.
Эртаси куни ҳам худди шу ҳол такрорланади. Ғазабланган раис машинасига ўтираётганда шафёри:
-Раис бува Жумми дойи сизни алдаяпди. Ахир Матёқубнинг сочи умуман йўқ, кал-ку. Қанақасига сочини олдирсин. Бир пайт Матёқубнинг каллиги эсига тушаган раис изига қайтиб Жумми дойини уришмоқчи бўлади. Вазиятни сезган дойи қочиб, катта ариқнинг нариги томонига ўтиб олган экан. Раис Жумми дойини гапидан кула-кула аҳийри изига қайтибди.
ЭШИКНИ ХЎКИЗ МАЖАҚЛАДИ
Жумми дойи қишлоқ мактабининг директори бўлиб ишлаб юрган кунлари эди. Бир куни ёнига соддароқ бир дурадгор уста келиб:
-Директор бува ёнингизга нозик бир иш билан келдим. Бу йил ўғлимиз иниститутни томомлади, шунга мактабингиздан иш топиб берсангиз деб келдим. Сизни ҳам қуруқ қўймайман. Янги иморат қурибди деб эшитаман шунга бир қўлинг ўргилсин эшик мана биздан.
Жумми дойи устанинг гапини обдон эшитиб бўлгач.Нима дейишга ҳам ҳайрон бўлди. Иморат кўтаргани тўғри. Яхши бир эшик бўлса ҳам ёмон бўлмасди. Устани қўлдан чиқаргиси келмади. «Боласига майли бир икки соат дарс берай ишлаб юраверсин қани деб ўйлади»Аммо устага:
-Уста ҳали бир ўйлашиб кўрайлик қани. Ҳозирча бўш ўрин ҳам йўқда. Сиз бир ойлардан кейин бир айланинг маълумини айтаман,-деб у билан ҳайр хўшлашди.
Орадан икки уч кун утгач Жумми дойини олдига бир бойваччароқ одам келиб:
-Ака, ўзимнинг акамсиз, бизнинг ўғилтойга мактабингиздан иш топиб берсангиз. Яқинда иниститутни томом қилди. Ўзиям чаққон болада. Шу болага атаб катта бир наввос боқиб қўйибман.Нима дедингиз.
-Наввос!!! Хўкизми ?,- сўради Жумми дойи сергак тортиб.
-Ҳа худди ўзи ака атаганимиз шу, иш бўлса бўлди.
-Бўлди ака эртадан ишга тушаверсин. Ҳужжатларини ҳам ола келсин.
Бир ойлардан кейин ўша дурадгор уста яна Жумми дойини олдига келди.
-Мен бояги масалада келгандим ака деса.
Жумми дойи :
-Уста энди айбга буюрмайсиз бўш ўрин топа олмадим, келгуси йили яна бир айланарсиз.
-Ахир эшик…
-Эшикми уни аллақачон хўкиз боши билан уриб мажақлаб олиб кетди.
ВИГОВОР
Жумми дойининг бригадир бўлиб ишлаб юрган йиллари. Тумандан комиссия келиб ғўзаларни ўт бостирдингиз деб унга виговор бериб кетибди.Виговорни Уйғур деб тушинган дойи қўшни бригадирга “ўзимни еримини зўрға амаллаб турганимда Уйғурдан ер бериб кетишди деган экан.(Уйғур Жумми дойига қўшни қишлоқнинг номи)
***
Бир тўйда санъаткор фанаграмма қўйиб берилиб ашула айтаётаган экан.Ўртада раққоса минг бир хиром айлаб рақсга тушмоқда.Тўй жойи ҳам кеч кузакда жугандан(жўхори) бўшаган далаларда бўлаётан экан.Санъаткор йигит жуганни кўткасига қоқилиб кетиб бехосдан йиқилса қўлидаги микрофон учиб кетибди. Ашула шунда ҳам тўхтамай ерда айтиб ётса одамлар ҳайронмиш.Шунда тўйда ўтирган дойи:
–Товба ерда мен артистни боши узилиб ётибдими деб ўйлабман деган экан ёқа ушлаб.
***
Жумми дойи ҳаддан ташқари семириб кетган экан.Бир куни дўстлари бир даврада унга:
–Дойи сиз кўпроқ сувда чўмилинг озасиз деса дойи:
–Беҳуда гапирма ,агар сувга чўмилган озса бегимот чўпдай бўлиб қоларди бор бошимни оғритма деган экан.
***
-Надаган йохши бир сури пулинг бўлса, ота на дадингиз,-деди бир куни Жумми дойининг ўғли.
Шунда дойи:
-Ох боламей,бир сури қўйинг бўлсам бўлжоқов хозир деган экан.
***
Жумми дойи таҳририятда муҳаррир бўлиб ишлар эди.Бир куни бир корхонанинг директори бир қоғоз шеър кўтариб келди. Ёши олтмишлардан ошган бўлишига қарамай шу кунлари шеъриятга ишқи тушиб шеър ёзар ва ҳар куни ёзиб бўлиши билан редакцияга чопар эди. Жумми дойи маза матраси йўқ шеърларни юз минг азоб билан ўқир,а ммо муаллифга нима дейишини билмасди.Йўқ деса керакли «шайба», ҳа деса шеърлари «расво».
-Шеърларингиз ёмонмас, аммо бунга тахаллус етишмаяпди,-деди дойи ҳалиги одамдан қутилиш учун.-Масалан Алишер Навоий, Огаҳий дегандай.
Эртаси куни у яна шеър кўтариб келди. Тахаллус ҳам қўйибди.»Ибодатий».
Тахаллусни кўриб Жумми дойини кулгиси қистабди.
-Бира тўла «Тахоратий «деб қўйсангиз бўлар экан.
-Нимага,-дебди ҳалиги шоир.
-Ахир яхши шеърлар тахорат олиб ёзилади-да,- деган экан Жумми дойи.
***
Жумми дойи:
-Бозорда нос қимматлабди падарига лаънат.Олдин минг сўмга берадиганнини энди 1500 дан сотяпди. Нима эмуш нарх наво кўтарилиб кетгани учун, носкашлар аламидан кўп чекаётганмуш..Шунга носга талаб ортаётганмуш.Ана сизга.
***
1980 йиллардаги гурунг:
-Колхозни раиси ўхшисан.Тагингда машина.Юришинг пўрим.Участканг ҳам данғиллама.Тўғри топдимми?
-Ховвонг,кичкина бир колхозни раисиман қариндош.
2020 йилги гурунг:
-Участкани донғилатиб юборибсан,Тагигинда «малиба» посредник ўхшисан бола.
***
Жумми дойи:
-Шерпа нос кадим нерда, озоннан қидираман,топавармин дурибман,-деса.
Шерпа:
-Ох бова,бова қачон йўқотган нарсангизни топғонсиз ўзи,носкадингизни топмоға.
***
Жумми дойидан ўрисда ишлаб келган охтиги(невараси) сўради:
-Ота телеканаллар дим кўпайиб гетибдими?
-Ховво болам, телканаллар кўпаймаса артистлар сиғмидиган бўлди.
***
Жумми дойига савол бердилар:
-Дойи хотинни ёшидан олган маъқулми ё каттасидан?
-На дасам акан санга.Манга қолса хотинни йигирма ёш уллисидан олган яхши. Нучин дисанми. Бўлмаса эшит.Агар хотинни яхши ерда, яхши ойлик оладуғонига уйлансанг. У сендан йигирма йил олдин пенсияга чиқади. Сан қирқ ёшинда уни пенсиясини еб ётаварасан..На дадинг.хи.хи
***
-Шугун бир ичмин галсангиз бўлмими?-деди Жумми дойини хотини эридан норози бўлиб.
-Ҳа ичсам на бўлибди кампир.
-Охир бугун пайшанба, эртанг жума.
***
Бир даврада маҳалланинг энг гапдон одами ҳеч кимга гал бермай гапириб ўтирса Жумми дойи унинг гапига зўрга чидаб:
-Фалончи сен бу истеъдодинг билан телевизорга чиқишинг керак деса, ҳалиги махмадона:
-Бир куни чиқармиз ҳам ,ўзи ният ҳам йўқ эмас дебди.
-Чиқсангиз зўрда,ҳамма кўради,- дебди Жумми дойи кесатиб.
-Нимга сўрадингиз,- дебди ҳалиги одам дойидан.
-Телевизорга чиқсангиз ё овозингизни паслатиб қўярдим ёки бошқа каналга ўтиб кетардим да.
***
Жумми дойи: -Кампир инобу артистлардан ўрган овқат қилишни.Бай, бай мазаси оғзингда қолса гараков:
Кампири:
-Олғой сизи кичикина овқатга бир кило гўшт солғоннан сўнг мазали бўлодидон.
***
Жумми дойи тўйда қўшиқ айтаётган санъаткорларинг олдига бориб деди:
-Болам қайси қўшикни айтсанг айт, аммо бир қўшиғинг бор шуни айтма, яхшими. Биз кексалар жуда ҳижолат бўлмаиз-да.
-Қайси қўшиғим экан у.
-«Гулиб сўродингиз ҳолими ничик,
Бизики дим яхши, сизики ничик».
***
-Ҳақиқий бозор иқтисодига ўтдиков инди, ҳамма нарса пул бўлиб гитди,-гап бошлади Жумми дойи кампирига.
-Иби ву ничик бўлади бово?-сўрабди кампири ҳайрон бўлиб.
-Бу дагани кампир.Сан иш буюрсанг манга ,ман иш буюрсам санга ҳақ тўлаша айтилади ўқимаган.
-Иби вунда зўр бўлғон акан, инди ала тушдингиз бово!
***
-Жумми анаву турк актёри бизара галиб фалонча пул ишлаб гетганмиш,эшитдингми, Ино пул,ака! Жумми сани баҳонг 100 минг сўмам дурмас,- деса жўроси,шунда дойи:
-Вуна мани паса урасан жўра,эйнимдаги дўнни ўзи 200 минг сўм дермиш.
***
Жумми дойи бир идоранинг раҳбари эди.Ўринбосари Маматов ўлиб жамоа жанозага отланишаётганида бир ходими дойининг қулоғига секин дебди.
-Ёшулли Маматовнинг ўрнига мени қўйсангиз..
Дойи бирдан сергак тортиб:
-Иби унда Маматовни нера кўмамиз деган экан.
БОЛТАБОЙЛАР ГУРУНГИ
Жумми дойининг маҳалласида катта-кичик ўн чоғли Болтабойлар яшар экан. Бир куни маҳалланинг ёши улуғ Болтабойи гап бошлаб қолибди. -Худога шукур махалламизда ўн нафар Болтабоймиз укалар. Шукур ҳаммаси ақлли,хушли,баъзиларга ўхшаб кўча-куйда маст бўлиб юришмайди.Ҳаммаси ҳурмат эътиборда деб қолди.
Шунда гапни эшитиб турган дойи:
-Тўғри айтасиз ака Болталарнинг сопидан гап тегмаса тиғидан гап тегмасов.-деган экан.
***
Жумми дойи чойхонада жўралари билан чой ичишиб гурунглашиб ўтиришибди.Шунда дойи:
-Шомми кеча неча бўлди?,-деса Шомми шайтон:
-Уч бўлди, уч ,сизники чи?
-Тўрт бурноғи кун меникам уч эди?
-Ҳа ,Шомми қарияпмиз шукур қил.
Отахонлардан икки сўри нарида ўтирган 30-35 ёшларидаги йигит келиб дойидан сўряпди:
-Оталар ёшларингиз 70 дан ошиб 80 ни қоралаган.Аммо мен сизларни гапларингизга сира тушунмадим деса.
Жумми дойи:
-Насини тушунмайсан. Ҳали бизи ёшимизга гириб ширин уйқунгни бузиб, ташқарига уч-тўрт марталаб қатнасанг биласан. Бор йўлингдан қолма деган экан.
***
Жумми дойи:
-Матти жўро уйа яна икки тилвизор олмасам бўлмиди.
Матти:
-Ҳа жўро унчалли тилвизор новига гарак охир.
Жумми дойи:
-Ҳей жўро,жўро,сўрама.Охтиқ занггар болажон гўржак, кампир «Аёл»ни гўраман диди. Ман бўлсам новини гўржагима ҳайронман.Пенсия галса тилвизор оламан на дадинг.
***
Жумми дойи кампири билан чой ичиб ўтириб деди:
-Рос ғайрат атсам бир тумана хоким булиб биламан,на дадинг кампир.
-Иби саводингиз йўқ-ку,унинг устига ёшингиз хам олтмиша борди.
-Савод новига гарак,ёшим хам дўғри галади.Бир икки ой ҳеч ким индамиди. Олти етти ой ўнгишсам бўлади.Б ир йил ўтиб кимлигимни билсалар бўшатиб юборарлар.Зато, бир гун галиб охтиқларим мани бувам хоким бўлган даб юридилар.
***
Жумми дойи мансабдор хузурига борибди.
-Болам,охтиғим ўқишни битириб галди шунга бир иш пиш топиб барсанми даб галвадим.
Мансабдор ён верига аланлаб кўзойнагини тагидан ўқрайиб қараб:
-Иш йўқ ота сўнгроқ бир айланинг деса.
Жумми дойи совуқ дамини олиб чўнтагини пайпаслаб турса ҳалиги мансабдор:
-Хов,хов ота нима қиляпсиз.Бизники пора олмайди.Дарров чиқиб кетинг Уят уят дебди.
Шунда дойи:
-Хали санга пора баржак одам йўқ.Носкадими қараб топавармин дурибман.Бирам қахардан сўнг, бирам наҳардан сўнг нос чакмасам бўлмиди.Омон бўл болам.
ЎКЧАЛИ ГАП
кичик ҳажвия
Жумми дойи колхозни раиси бўлиб ишлаб юрган кунларида хўжаликнинг энг қолоқ бригадасининг бошлиғига бир иш буюрибди.Қараса бригадир орадан уч кун ўтса ҳам айтилган ишни бажармасмиш.Шунда дойи ўша бригадирдан сўрабди:
-Аҳмоқ, сенга фалон ишни буюрганимга уч кун бўлди ҳали ҳам қилмабсанку деса,бригадир:
-Раис бува ахир ишни ўкчали атиб айтмадингизда.
Шунда Жумми дойи:
-Ҳа, сени отангга лаънат, фалонингга… деб бўралаб сўккан экан.Бригадир:
-Инабу бошқа гап ёшулли ,ҳозир бажарамиз деган экан.
***
Лабларингдан бир ўпмадим қорагўз,
Тонглар отиб борадияй,боради.
Ўйна ўйна қорагўз жонингдан…
(қўшиқдан)
Жумми дойи:
-Тонг отгунча ўпмаган бўлсанг, энди ҳеч қачон ўполмайсан.Қўшиққа қаранг.Хей отангга раҳматэй
***
ЖУММИ ДОЙИ ВА КАМПИРИ
-Кампир бу меҳнатнинг таги роҳат даган мақол бор эди.Шунчалли ишлиман аммо ҳали рохатини гўрганим йўқ.
Кампири:
-Аса хали тейина етганингиз йўқ акандон
***
ПОШША ВА ШЕРПА АНА ХАНГОМАЛАРИ ТУРКУМИДАН
-Пошша ғалтак аравани ҳайдаб нера борётирсан,айни геч бўлғонда,-деб қолди йўлда учраган Шерпа сатанг қўлини белига тутиб.
-Бова тўйа гетвади,кўп ичиб маст бўлиб ётиб қолиш одати бор шунга…
-Ҳа бованг ўлгий илойо. Қариғонда ҳам ёш йигитлигини қўймидоғон.Инди унга ким қўйибди охир ичишни. Онгрёни кўриниб дурғон бўлса,-деди Шерпа сатанг бошини дарпатиб.
-Шерпа ўлгий дама, ўлгий дама бовомни, ичами ичмими бари бир ёнимда юрибди, тўпроқдон дешон, сан бўлса қорғоб-қорғоб бовонгни қочонлардир вона юборгансан. Гечда такани қучоқлоб ётсан.
***
-Пошша ичинг қисмин ўтирибмисан.Жонинга деймадими уйда ўтиравариш.
-Э.Шерпа,Шерпа бу ахтиклар жонингдан дўйдирваради ичингни қистрами чиқон.
***
АНТЕН БОРМИ?
-Шомми шайтон:
-Жумми дойи сим картангиз кайси компаниядан?
Жумми дойи:
-Билайинми билмайинми деганидан ,ҳа нима эди.
Шомми шайтон:
-Антенингиз борми йўқми шуни сўромоқчи эдим.
Жумми дойи:
-Антен бизда-ку шайтон. Мана вип.Сеники кайси компаниядан?
Шомми шайтон:
-UMS,аммо ток ўчса антен ҳам ухлаб колар экан ё товба.
Жумми дойи:
-Ўзи сенида қачон антен бўлган шайтон.
***
Жумми дойини невараси:
-Ота бизар қачон машин оламиз?
Жумми дойи:
-Лотареядан ютганда болам.
***
Жумми дойи:
-Кампир бугун на пиширжаксан?
-Қайишкурдик ,ҳа нанг ади?
-Полов пишир ахир бугун бозор гуни бўлса?
-Ханг полов еб бир иш атжакмисиз ё кайшкурдик йиваринг дишингиза қойим.
***
1975 йилларда отам:
-Лампани ўчириб қўй, керосин исроф бўлади,ана осмонда ой,шуни ёруғида ўқийвер китобингни.
2020 йилда мен:
-Ўчир чироқни ўзи электр қимматлаб кетди,ана шамда ўқи қитобингни.
***
Жумми дойи токни ўчириб турганлари сиз учун яхшими ё ёмонми?
-Йохши, болам йохши.Ўчиргани йохши навчун дасанг ток кам пули ишлийди.Бизар чира-пра, шам-пам билан ҳам ўнғишаварамиз.Ё печни оғзини очиб қўйсанг шуни йохтиси хам бўлади болам .
-Телевизор гўрмисизми?
-Телвизорни нависини гўрасан қачон қарама тўрт одам чиқиб гаплашиб ўтиради.Уни гўргандан кампирим билан гаплашиб ўтирганим йохши,шундин болам
ЖАДАЛЛАШТИРИШ
-Қурилишни жадаллаштириш керак?Тез-тез ишлаш лозим ва йил охиригача бинони топширинглар,-дебди қурилишга келган комиссия қурувчиларга.-Яна келиб кураман.
Комиссия бир ойлардан кейин келиб кўрса қурувчилар у ёқдан бу ёққа замбилларни кўтариб чопиб юришибди. Замбиллар бўм бўшмиш.
-Ҳа замбилдаги юк кани?- дебди комиссиялар бошлиғи.
-Юк юклаша вақт йўқ ака ишни жадаллатяпмиз дермиш.
***
Жумми дойи:
-35 йилда етмаган орзумга қўшнининг боласи бир йилда етди қўйди.Кеча «нексия»олиб келди.Ина бола.Туфалам гуз деймасин!
***
ОШИК ЭРКИН ҲАЗИЛЛАРИ
Устоз дейишибди бир даврада мухлислари Ошиқ Эркинга савол бериб:
-Бир шеърингизда ёрга қарата “ситамларингдан додай 360 кун ёндим”дейсиз ахир бир йилда 365 кун борку деса, устоз:
Ҳар қандай ошиқ хам йилда 5 кун дам оладида деб жавоб берган экан ҳазиллашиб.
***
Шаҳарга тушмоқчи бўлган Жумми дойига кампири деди:
-Чой ичиб гетинг ёшулли ,у бу еб…
-На чой, ву чой ичсам шарда чойни хизматини нерда қиламан.Бохтим қора.Хожотхонага кирсанг томом 1000 сўм тувлисан.Вунча пули нердан оламан.Қайтинча 5 марта кириб чиксанг «латариянгни утгани» шу кампир.манга чой ич дама. Чойни шардан галиб ичаман.
НОЛИШ
Жумми дойи:
— 35 йилдан бери маллимман болам, бирим икки, икким уч бўлмади.Совет давринда «эй худо жигули бармасанг ҳам бир мундинроқ маскович бар» даб худога нолиш атдим.Нолишимни худо эшитмади.Эшитса ҳам ойлигинг шу бўлса ман нишатин дадиов. Инди ўзбекнинг даевосини минақуяли дасам қозонни уч йил сува ташаб қўйсам миннинроқ «матиз» минарканман.
***
-Болам тўхтамин гапливарасан.Ичинг дўли гап акан.Гапи нердан оласан?
-Кечирасиз ота ахир мен гаплаганимга оламанда.
Шунда Жумми дойи:
-Ҳм, унда бизи эшитганимизга ким тўлайди деган экан.
***
Жумми дойи ишдан чарчаб келса хотини дидиё бошлабди:
-Отаси шугун ёмон хоридим.Хамма иш мани бўйнимда.Супир-сидир,пишир -куйдир,мол-хол,ўтоқ-сўтоқ уф,жона дейди ҳаммаси.
Жумми дойи шунда:
-Агар хориб юрган бўлсанг сана бир оқсоч аппарин.Ёрдам-пордом бариб юради ,на дадинг.
Хотини:
-Оқсочи ким у?
Дойи:
-Чет эли киноларинда гўрсатадику,уй ишларина кўмаклашиб юридоғон жувонда ,-деса.
Хотини:
-Оқсоч-поқсоч гаракмиди,иби,иштагингиз карнай.Ҳаммасина ўзим етишаман.Сизи бир синайин давадимдон.
***
Бир ўтиришмада Жумми дойи:
-Манам бир мошин утмадим,утмадим жўролар.Хамма утиб дурибди.Ёмон хавасим галади шулара.
-Дойи лотария олдингизми ўзи,-сўради ўтирганлардан бири.
-Утмагандан кейин лоторияни олиб натаман.
***
Жумми дойиникига меҳмон келибди.Уйда уч тўрт тухумдан бошқа егулик бўлмагач,дойини хотини тухумни нон билан қовириб меҳмонни олдига қўйибди. Олинг, олинг бошланиб овқатни еб бошлашса,Жумми дойини невараси бир ердан пайдо бўлиб чўка тушиб тухумларни паққас тушира бошлабди.Шунда дойи хижолат бўлиб:
— Жумми дойини хотини бир куни фойдоли гап айтиб қолди.
-Отаси ҳозир ҳамма уни олиб муни сотиб, уни боқиб муни боқиб пайдоланиб дурибди дўғрими?
-Ховво.
-Мангам беш-ўн товуқ аппарсангиз боқсам.Товуқлар йимирта –пимирта дўғса сотсак, бир иккисини бостириб жужа чиқарсак рўзғора ёрдам амасми.
-Дўғри хотин, дўғри аммо қани товуқ боқиша товуқхонанг.Алдин товуқхонани қуриш гарак.Емини тахлаш гарак, сўнг товуқни олиб боқсанг бўлади.Вуни учун поланча пул гарак.Қани шу пул.
-Иби бонини ўйламапман.
-Ховво иншуннин бони ўйламисан охир.
***
Жумми дойининг аёли:
-Товба сизи оёғингиз улли. Бозорда кавуш топиб бўлмиди, каллангизга 65 размер чўгирма гарак. Оёқ билан бошингиз улли бўлинча қулоғингиз улли бўлса яхши эшитрамиади,на дадингиз бова!
Жумми дойи:
-А!Бир нарса дадингми?
***
Жумми дойи:
-Эллик ёшдан кейин одамнинг сочи секин ўсаркан десам, хотин нима дейди денг.
-Хов банда, секин ўсса ўссин тушиб қолмаса бўлди.
***
Йўлда қўлида машинани балонини кўтариб келаётган Жумми дойидан сўрашибди.
-Дойи машинангиз йўқ эди шекилли балонни нима қиласиз?
-Қўлимга пул тушганда оз-оздан йиғяпман болам.Ҳозирча пулим шу балонга етди-да.
***
-Жумми дойи тоза мошин олдим нишатиб ҳайдасам «умри» узун бўлоди..
-Хм, нишатиб ҳайдасанг ҳам «умри» узаймиди болам, аммо ҳайдамин устини бостириб қўйсанг «умри» узун бўлиши аниқ.
ЖУММИ ДОЙИ ВА ЖЎРОСИНИНГ ГУРУНГИ
-Болам ишдан галди жўра,-деди бир куни дойининг жўраси.
-Ховво гўззинг ойдин. Нерда ади,-сўради Жумми дойи.
-Ўрисда,ахир гетганига икки ойам бўлмади.Ўриса бориб галиши ўзи бўлами жўра.
-Уйлантирвадингмиё.
-Ховво.
-Ҳм. Ким минжиқдин хотинини ташлаб беш олти ойлаб ўрисда юриди. Сан юрармадинг, ҳалам раҳмат боланга икки ой юрибди.
***
Шогирд Жумми дойидан сўради:
-Дойи ёмон хотиндан Қандай қутилиш мумкин?
Дойи жавоб берди:
-Ё Қочиб қутиласан ёки ўлиб.
***
Жумми дойидан шогирди сўради:
-Дойи пул яхшими ёки китоб?
-Пул, болам пул.
-Нима учун?
-Ахир пул бўлса китоб бўлади болам.
***
-Жумми дойи сиз бахтли инсонсиз, ҳаётда сизнинг ҳам армонингиз борми?-деди бир мухбир дойини саволга тутиб.
-Ховво болам армоним бор. Мани бир армоним кинода рол ўйнаш болам.Айниқса подшо ва хонларни ролини ўйнасам диман. Ҳаётда эришиб билмаган орзуларимга кинода эришарман.Мабодо дониш-понишинг йўқми?
***
Пойтахтликлар пайшанбани яхши кўришар экан билишимча ўша куни оилада ош қилинаркан.Қаердан билдинг дейсизми? Баъзи бир постларни ўқиб англаяпман. Хоразмликларда эса кўпинча якшанба куни ҳам палов пишади, ҳам оилавий ҳаммом куни. Бола чака, невара-чеварлар кўпайган сайин ҳаммом килиш ҳам сал нормага тушиб қоларкан.Ўзбекчиликда сал тортинади келинлар бор неваралар дегандай. Баъзи бир эр-хотинлар ўзлари тушунадиган тилда “парол “ қилиб қўйишар экан.
-Баъзи бирлари онаси эртага сени шаҳарни айлантириб келаман деса, баъзи бировлар “Эртага Ҳазораспга борамиз” дейишаркан.Аёли бўлса шунга кўра тадорик кўриб қўяркан.
Жумми дойи бўлса:
—Онаси бугун сочимни ювдир деркан.
Соч ювдиришдан безор бўлган кампири:
-Ҳафтада бир ювсангиз бўлдида.Ҳафтасига икки марта ювётирсиз буна битладингизмиё дер экан.
***
Шогирд устози Жумми дойидан сўради:
-Устоз, олдинги китобларда хотиннинг макри 40 туяга юк деб кўрсотилғон эрди, кейингиларида 41 ва энг сўнгисида 47 деб кўрсотулғон қай бири тўғридур?
Дойи жавоб берди:
-Албатда энг сўнггиси тўғридир бўтам, агар яна ошиб кетмаган бўлса.
***
Кунларнинг бирида дойи Урганчга бормоқчи бўлиб таксига минибди. Манзилга етиб машинадан тушаётганида йўл кирани сўраса таксист:
-Ўн минг сўм, дебди.
-Нега ўн минг сўм, қиммат-ку,-деса дойи,шофёр йигит:
-Дойи хукуматга саккиз минги, ўзимга икки минг қолади.Рўзғорчиликда деган экан ,Жумми дойи унинг қўлига икки минг сўм бериб.
-Ма болам хукуматингни қўй ўзингни қорнингни тўйганини айт деган экан.
***
Жумми дойи Тошкент саёҳатидан келиб:
-Кампир эртага пайшанба бир ёғли полов қил хаззатиб еймиз деб томоғини қириб қўйса.Кампири:
-Ибияй.Тошкентдан галгандан бари пайшанба оғзинингидан тушмин қолди. Буна душанба, сешанба, чоршанба, жума шанба якшанба бун гун амасми деган экан.
***
Жумми дойи:
-Товба!Ёқами тутдим жўра,тунгун бозордан кавуш олжоқ бўлиб боҳосини сўрасам 100 минг дади қўйди занғарни боласи.60 мингга бардингми даганимни биламан.Олинг даса бўлами.Инсоф билан сўравадимов.Пох 50 мингга сўрасмам ҳам бўлжок аканов.Оҳ, натасан, натасан.
АЖАБ БЎЛҒОЙ, ЁШУЛЛИ!
Жумми дойи колхоз курувчиларини бригадири бўлиб ишлаб юрган кунларининг бирида раисни ишдан олишди.Ўрнига бир олифтани раис қилиб қўйишди.Янги раиснинг биринчи иши олдинги раис қурган уруш қатнашчиларига атаб қурилган ёдгорлик манументини йиқишдан бошлади.Раис Жумми дойини олдига чақириб:
-Шуни йиқасан,кечгача теп-текис майдон бўлсин тушундингми,-деса,
-Ахир раис бува ўзи яқиндагина қурвадик,колхозни шунча пули гитди.ё…
-Йиқ дадимии йиқ.Гўззима ёмон гўриниб дурибди,гапи кўпайтирма.Тозодон қурасан,Тушундингми?
Жумми дойи бир раисга бир ёдгорликка қараб бош чайқаса раис:
-Жумми сан ойликни йиқиб олдингна,қуриб олдингна,бари бир амасми,Ё ишдан бўшасинг галиб дурибми деса.Дойи:
-Ажаб бўлғой ёшулли!Бажарамиз деб қутилган экан.
ШУГУНГИ ГАП
-Жумми дойи иссилар билан ничиксиз,-деб сўрабди бир дўсти.
Жумми дойи:
-Сўрама жўро ёқиб борётирку бу исси.Ё қуёш пастлади.ё бир гап бўлди осмона.Товуқхонадан товуқни йимиртасини уйа олиб галинча жўжага айланиб қолётир
-Эй қўйингай,шуннинам лоф бўлами.
Жумми дойи:
-Ишонмасанг дешонда бир замон дур.Ўзингам дарров …. айланиб қоласан
***
Жумми дойини олдига бир шогирди келиб:
-Уста эртага бизникига борар экансиз,отам зиёфатага айтиб юборди.Сизнинг олдингиздан ўтмоқчилар.-деса.
Жумми дойи:
-Олдимдан ўтсангизлар ўтинг, аммо орқамдан ўтманглар.
***
Жумми дойи билан Шомми шайтон хасисликда бир биридан қолишмас эди. Бир куни тўйда Шомми шайтон Жумми дойи билан раққосага ким кам пул тутишдан баҳс бойлашади.Раққоса одамлардан пул йиғиб келяпди.Навбат Шомми шайтонга келди. Шомми шайтон ёнидан бир тийинлик тангани раққосага тутди ва ғолибона Жумми дойига караб гердайиб қўйди.
Шунда Жумми дойи:
-Кизим шу пул иккимиз учун, иккимиз учун,-деб Шоммига қараб “қалай” деб қўйди.
***
Гуллаган ғўза
Жумми дойини биргадир йиллари хўжаликка отасининг пули билан ўқиб деҳқончиликни “Д” ҳарфидан бехабар бир йигитни раис қилиб қўйишибди.Ғўзалар гулга кириб бошлаганда хўжаликка юқоридан комиссия келаган, раис меҳмонларга далаларни кўрсатиб юрибди.Раис тўғри машинани Жумми дойини даласига ҳайдатибди. Комиссия аъзолари машинадан тўғри дала ичкарисига киришибди шунда раис:
-Бу йил пахталаримиз жуда баравж.Мана қаранг ҳаммаси қийғос гуллади.Ҳосил яхши бўлади худо ҳоҳласа, деб уларга тушунтиришни бошлабди. Раис ҳўжаликка комиссия келишини эшитиб ўн кунлардан буён Жумми дойига ғўзага пайкал олдирмай суғортирмай қўйган экан.
Вилоятдан келаганлардан бири бошини чайқаб:
-Раис ғўзани гуллатиб юборибсизу,-дебди киноя билан гули устига чиқиб сувсизликдан ғунчаларини тўкаётган ғўзаларга ачиниб.
-Албатда-да ғўза шундай қилиб гулласа яхши ҳосил беради.
Вилоятдан келганлар раиснинг томи кетиб қолганми деб унга бошдан оёқ разм солишибди.
-Ҳа, сени раис қилаганларни…дебди сал каттароғи жаҳли чиқиб,ғўзани расво қилибсан-ку.Дарров қориқ олиб сув қўйинглар.
Раис шунда Жумми дойига қараб:
-Мен сенга неча марта айтдим сув оч, сув оч деб, сен бўлса ғўзалар тўлиқ гулласин деб қўймадинг.Дарров қориқ олиб сув очинглар,-деб буйруқ бериб меҳмонларни машинага миндириб жўнаб кетишибди.
Улар кетгач Жумми дойи:
-Ёлғон хам эви билан-да, товба ўзимин гапимни ўзимга айтди қўйди-я деган экан.
****
Жумми дойи ишдан келса хотини олдига бир коса овакт қўйиб қараб турганмиш.Дойи овқатдан татиб кўриб хотинига бақирибди:
-Овқатни шўр қилибсан-ку. Биласан-ку ахир кам ейишимни деса хотини.
-Биламан, биламан. Овозингизни бир эшитгим келдида дермиш.
***
Жумми дойи ҳар куни овқатни еб бўлгач дуога қўл очиб дер экан:
-Эй худойим,оздирма озганга дучор қилма.Ўзинг тўғри йўлни кўрсатгайсан.
Ҳар куни бир хил гап эшитавериб энсаси қотган кампири деди:
-Бово гунда айтжоғинг шу ,санам бир худодан гуч-қувват дила, тўғри йўлни ўзим сенга кўрсатаман деган экан.
ҒОЗОВОТЛИК САНЪАТКОРЛАР ҲАЁТИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ХАНГОМАЛАР
Обод бахшига Урганч “Анжирчи”дан тўй келади.Тўйжойини ахатариб юришиб катта бир оламонни устидан чиқиб қолишади. Қарашса қишлоқда бир машҳур инсон ўлиб одамлар жанозага тўпланган экан. Шунда Обод бахши Раҳим махсумга:
-Махсум танга сози қиладиган ер эканми?
***
Шариф сурнайчига бир тўйда ширкайф бир маст ҳадеб бир савол бериб эзиб юборибди:
-Шариф ака тўхтамасдан икки соат сурнай чалдингиз дами (нафасни демоқчи) қаердан оласиз. Шунда жаҳли чиққан Шариф сурнайчи:
-Орқамдан болам,орқамдан деган экан.
***
Ота киштакнинг 10 сотих ғўвиш ери бор эди. Уни ўриб изига буғдой экилиши керак. Ота киштак ҳар куни эрталаб уни ўришга борди дегунча бир ёндан Обод бахши, бир ёндан Раҳим маҳсум борар экан. Отизда соз қилиб, Ота киштакни ўйнатиб, унга ғўвиш урдирмас эканлар. Ота киштакни хотини сўрабди:
-Ота ғўвишни ўриб бўлдингми?
-Нери ўриб бўласан, Элгалдидан икки қонўчоқ келади менга ғўвиш ўрдирами булар,
***
Бекчон сурнайчининг фарзанди Оллаберган Ёқубов ҳикоя қилади:
-Ёш пайтларимда Урганчдан қишлоққа келсам албатда Худойберган (Худойберган сурнайчи) акамларникида ётиб қолар эдим. Худойберган акамнинг кечқурунлари алаҳсираб туш кўрадиган одатлари бор эди.
-Оллаберган мабода мен алаҳсираб туш кўрсам мени уйғотгин, хўпми, бўлмаса мени шайтонлар бўғиб ўлдириб қўяди дер экан.
Ярим кечаси Худойберган акам алаҳсираб қоларди. Мен айтганидек уни уйғотиб қўярдим. Шунда Худойберган акам:
-Oллаберган ҳали ҳам мени уйғотганинг бўлмаса шайтонлар мени ўлдириб қўярди,- дер экан ярими ҳазил ярми чин.
***
Мурод Ортиқов дастасига Қўшкўпир шаҳарчасидан тўй келади. Келин чиқаришга бориш керак. Шошиб йўлга чиқишади. Келин уйига бориб Мурод доирачисига торни олиб тушинг деса, ҳеч қаерда тор йўқмиш. Шошганда лаббай топилмас деганидек тор эсдан чиқиб қолган экан. Кейин яна йигирма қилометр кейинга қайтиб торни олиб қайтишган .
***
Рашанбек Одамбоев қўшни қишлоқда тўйда ҳизматда. Равшаннинг янги тўйга чиқиб юрган пайтлари. Тўй авжига чиққан палла . Икки йигит ҳофиз “қарғалар” бўлсин деб келиб кетиб турибди. Икки келишди, уч келишди. Доирачи Қувондиқ Равшанбекка қаради. Равшанбек қизариб кетди. Чунки Равшанбек ва Қувондиқнинг лақаби “қарға” эдида. Уни муҳлислар қаердан билсин. Шу-шу Равшанбек Одамбоев тўйларда сўрашмаса ҳам ” қарғалар ” қўшиғини айтадиган бўлди.
***
Ҳайитбой сурнайчи Тоғонов ҳикоя қилади:
Раҳматлик устам Карим сурнайчи бир тўйда сурнайни берилиб чалиб турган экан, даврада ҳамма ўйинда. Шу пайт даврага бир маст чиқиб устамни сурнайини оғзидан юлиб олиб отиб юборади. Бўлади шовқин, бўлади тўполон. Катхудолар орага тушиб мастдан нега бундай қилдинг деб сўрашса маст:
-Нега мени хотинимни сурнайга ўйнатади,- дейди. Шунда Карим уста:
-Чалсам сени хотининга чалдимми, мен халққа чалдим деган экан.
***
Равшан Одамбоев тўйда ҳизматда. Санъаткорларни алоҳида хонага киргизишган. Чой, нон, сабзи чимчи ўртада бошқа нарса йўқ эмиш. Келин келган, келин салом олинган тўй бошлашга ярим соатлар вақт қолган. Аммо овқатдан дарак йўқ эмиш. Шунда Равшан Одамбоев ҳизматда юрган йигитлардан тўй бошини сўрайди. Тўй эгаси “Хўш ҳизмат “деб кириб келади.
-Тўйда Омонбой оға борми?,-деб сўрайди. (Омонбой оға шу маҳалланинг ҳаваскор хонандаси эди.)
-Ҳа, ҳа, -деди уй эгаси шошиб, нима эди.
-Агар мен йиқилиб қолсам тўйни Омонбой оға сўвади-да,-деди Равшан Одамбоев киноя билан.
Кинояни тушинган тўй эгаси дарров дастурхонни безаб, таом олиб келган экан. Афсус тўй вақти бошланиб уни емоқ ҳам санъаткорларга насиб қилмаган .
***
Юсуф созчини иккинчи ўтиришмада соз қилиш учун ичкарига таклиф қилишди. Юсуф созчи соз қиляпди. Ўтиришмадагилар ширакайф бўлиб қолган. Қўшиқни ҳеч ким эшитмасмиш. Ҳамма ўзи билан ўзи. Шунда Юсуф созчи қўшиқни тўхтатиб:
-Болалар ҳазатсанг кишини уйида ҳазат,-деб яна қўшиқни давом қилдирган экан.
***
Ғозовотда қўшиқни шунчаки айтиб бўлмайди. У ерда Хоразм сувораларини сўзма-сўз билдиган, уларни таҳлил қила олдиган инсонлар кўп. Қадам Роззок ана шундай инсонлардан. Бир тўйда Обод бахши қўшиқ айтиб турибди. Қадам Роззоқ ҳам тўйда, даврада ўтирибди. Обод бахши қўшиқ айтаётиб сўзини унитиб қўяди. Шунда бахши қўшиққа қўшиб:
-Қулбама сайр этиб ёр келиб кетсин,
-Ёнимга Қадам Роззоқ бир келиб кетсин.
Қадам оға гап нимдалигини сезиб, қўшиқ сўзни бахшига айтиб юборган экан
*80 йил воқеалари асосида
ЎҒРИ
ҳажвий ҳикоя
(Абдулла Каҳҳорнинг шу номли ҳикоясига ўхшатма)
Қобилвой эрта билан ишга кетиш учун мотациклини олгани гаражга кирди.Не кўз билан кўрсинки гараж ланг очиқ, кулфи бўлса ерда ётарди. Қечқурун гараж деворига суяб қўйилган мотацикли жойида йўқ эди.У кўзини катта -катта очиб гараж ичига қайта-қайта қаради.”Ўғирлаб кетишибди”. Ҳаёлидан ўтган гапдан ўзи ҳам сесканиб кетди ва гаражнинг деворига орқасини берганича ўтириб қолди.Эҳ,”Камбағални урма, сўкма тўнини йирт” деганлари шуда. Ахир минг азоблар билан рўзғордан орттириб пул йиғиб яқиндагина сотиб олганди. Яп-янги нарса эди ўзиям.
Қобилвой мотациклини хотинидан ҳам яхши кўрар,миниш олдидан бир марта латта билан обдон тозалар, тушганидан кейин ҳам қўлига латта олиб бир қур чангини артарди.Иш жойи узоқлиги боис тайёр дастиёр бўлиб турувди.Ўзи 450 сўмга келган бўлсада шу пулни жамғаргунча она сути оғзидан келган эди унинг. Атиги 450 сўм бўлгани билан “туя бир пул,қани ўша бир пул”дегандай гап эди -да унинг учун.Ҳар ойда 20-30 сўмдан жамғариб салкам 2 йил деганида эришувди мотациклга.
Қобилвой содда йигит. Исми жисмига мос мўмин қобилгина. Қўй оғзидан чўп олмаган,
хатто бировнинг мушугига пишт деганини ҳам ҳеч ким кўрган эмас. Ахир келиб келиб шундай беозор одамнинг мотациклини ўғирлаб кетишсая. Қобилвой гаражда қанча ўтирганини ўзи ҳам билмади. Бошидан турли ҳаёллар ўтди шу топда. Аxийри ўрнидан туриб хотининг олдига югурди.
-Хотин, хов хотин,-деб аёлини чақирди у биров эшитмасин дегандай овозини пасайтириб..
-Ха,- деди хотини, ошхонада куймаланиб юрган ҳолда,-Ишга кетмадингизми?
-Уйимизга ўғри тушибди.
-А!!!
-Ҳа шўримизга шўрва тўкилибди хотин, мотацикил йўқ ўғирлашибди.
-Ибби,нега ўғирлашади,-деди хотини шошиб эрининг орқасидан гараж томон йўрғалади.Гараж очик мотацикил жойида йўқ эди.
-Вой-дод мусурмонлар!!! уйимиз куйди!Вой-дод! мотациклимизни ўғирлаб кетишибди, ўғриларнинг дастидан дод! -деб айхоннос солди хотини.
-Ҳей оғзингни юм, бунча бақирасан,-деб жерикиб берди Қобилвой.
-Ахир пешанамизга битган биттаю битта…. Хотиннинг гапи оғзида қолди.
Ойпошшпанинг оҳ-воҳини эшитган у қўшниси Пошойим,бу қўшниси Холпош сатанг лапанглаб кириб келишди.
–Нима бўлди қўшнилар, бу не каллайи саҳарлаб айханнос тинчликми?
-Қаёқда тинчлик қўшнилар, мотациклимизни ўғирлаб кетишибди, ноинсофлар,-деди Ойпошша кўзининг ёшини артиб.
-Иби аттанг,ёмон бўлибди чиқон,ёмон бўлибди,-деб Пошойим бошини у ёқ бу ёққа буриб ликиллатди.
Қобилвойга Пошойимнинг қарашлари ёқмади. У гўё «Ҳм мотациклми мен “Газ 24” ми дебман деб тургандай туюлди.Чунки унинг эри РАЙПО да ҳисобчи бўлиб ишлар, тагларида “Газ-24”.Аёли шунинг учун хам гердайадида.
Аёллар изқуварлар каби гаражнинг ичига кириб, ҳеч нимага тушунишмаса ҳам у ер бу ерни кўздан кечирган бўлишди.
-Қобилвой, сиз тўғри милисага боринг улар ўғрини топишади,-деди қўшниси Холпош сатанг оғзида чайнаб турган сақичини бир пастга тўхтатиб,-Ҳа, ҳа милисага боринг,тез бўлинг.
Қобилвойни Холпошнинг гапидан юраги ёришди. Тўғри айтяпди. Тавба шуни калламга келмагнини қара.Қобилвой тезда марказга бу гапларни участкавойга айтгани отланди. Терлаб пишиб пойу-пиёда манзилга етиб борди.Борса участкавойниннг эшиги қулфлоғлик.Хафсаласи пир бўлди. Нима қилишини билмади.Ундан сўради, бундан сўради.Ҳеч ким участкавой Мирзони кўрдим билдим демади.Кутади ахири кеп колар.Анча кутди.Қобилвойнинг корни очқади.Устига-устак ишдан ҳам қолди.Вақт тушлик маҳали бўлди.Тушлик ҳам ўтиб, соат миллари 14 га яқинлашиб бормоқда эди. Бирон жойга бориб тамади қилиб келай деса участкавой келиб яна кетиб қолса нима бўлади деган ўй ҳаёлидан кечди. Кутади. Ўлиб қолмас, бир кун минг кунмиди.
Шу пайт қорни катта участкавой Мирзони бир машина тушириб кетди.У машинадан тушиб қўлидаги гугурт чўпи билан тишини ковлай-ковлай хонаси томон юриш қилди. Ҳар замон ҳар замонда кекириб чирт эттириб ёнбошига туфлаб қўярди.
Қобилвойнинг қувонганидан кўзлари чақнаб кетди.Ҳудди участкавой унга мотациклини топиб берадигандай қувонди.
Участкавой Мирзо хонасига киргач Қобилвой унинг изидан кирди.
-Ассалом алайкум,- деб нозирга салом берди.
Нозир бирдан сергак тортди.
-Ҳўш хизмат ака!
-Шу, шу,- каловланди Қобилвой,уйимга ўғри тушди.
-Ҳўш нимани ўғирлашибди? Нозир бошқа ишлар билан банд кишидай қоғоз титкилаб, унинг гапини ўлар кунидан эшитаётган эди.
-Мот-Мот- мотациклимни ака, биргина мотацикл эди,- деди Қобилвой ҳаяжонланиб,чунки умрида бундай жойларга биринчи иши тушиши эдида.
Участкавой Мирзо қаҳ- қаҳ отиб кулиб юборди. Кейин бирдан жиддий тортиб:
-Ҳўш қанақа мотацикл,ким ўғирлабди,нега ўғирлашади.
-“Минск” мотацикл,эди .Ким ўғирлаганини билмадим.
-Ҳўш қаерда турган эди?
-Гаражда!
-Ҳм,-деди участкавой Мирзо, уйингиз қаерда манзилингизни айтинг.Қобилвой манзилини айтди У ёзиб олди.
-Хўп бораман, кутинг, бу ёқда бир иккита ишларим бор битсан бораман. .
Қобилвойнинг юзи ёришди.Худди участкавой Мирзо унга “мотациклингиз нақд “дегандай бўлди.Қобилвой кўзига ёш олди.Буни кўрган Мирзо:
-Йиғланмасин! Нега йиғланади. Мотацикл топилади, қаёққа боради топилмай.Ҳа топилади. Осмонинг тагида, ернинг устида бўлса топилади.
Қобилвой оёғини қўлига олиб уйига қайтди.Кеч кириб офтоб “уйига”қайтган маҳали участкавой Мирзо бировнинг машинасида Қобилвойникига кириб келди.Қобилвой уни кутиб олиб гараж томон бошлади.Нозир гаражни обдон кўздан кечирган бўлди. Эшикни қимрлатиб кўрди.Чўкка тушиб оёқ изларига разм солди.
-Ҳўш гаражга ҳеч ким кирмадими?
-Кирдик, кирдик .-деди каловланиб Қобилвой.
-Чатоқ қилибсизлар, оёқ изи ҳам, бармоқ изи ҳам йўқолган. Ҳозир текширсам ўзларинг ўғри бўлиб қоласанлар,-деди Мирзо аччиқланган киши бўлиб.
Кейин ўтириб бир нималарни ёзишга киришди.
-Ҳўш гумонингиз кимдан?
-Билмасам, –деди Қобилвой, бировга ёмонлик қилмаган бўлсам.
-Ҳм,яхши бугун кеч бўлди, эртага келаман,-деб изига қайтди нозир.
-Ака чой- пой,- деб мулозмат қилган бўлди Қобилвой.
-Эртага, чойиям пойиям, эртага.
Қобилвой кечаси билан уҳлай олмади.Илондай тулғониб чиқди.Эртлаб ўрнидан туриб хотинига бори йўғи бисотида бор тўртта товуғига эркалаб юрган даканг хўрозини қурбонлик қилди.Ҳаммасини қозонга бостирди.Дўкондан “оби замзам”нинг энг сарасидан олиб келиб қўйди.Ахир элда “еган оғиз уялар” деган гап бор.Зора дастурхонини ҳурматини қилиб мотациклини топиб беришса.
Тушга яқин нозир ёнида бир йигит билан кириб келди.Қобилвой меҳмонларни ичкарига бошлади.Участкавой Мирзо ва ҳалиги йигит қат-қат қилиб тўшалган кўрпача устига чўкаллади.Нозир ўтира солиб ёнбошига иккита ёстиқни тиқди.Ўзини терговчиман деб таништирган йигит коғоз қалам чиқариб ёзишга киришди.Орада саволлар берди.Яна ёзди.Бир маҳал Қобилвойнинг хотини овқат олиб келди.Терговчи йигит ҳам ишини тўхтатиб овқатга қаради.Овқат зўр иштаҳа билан ейилмоқда эди.Қобилвой шишани очиб уларга ароқ қуйиб берди.”Йўқ ичмаймиз, ишдамиз “дейишмади.Нозир даканг хўрознинг ҳал-ҳал бўлиб пишган сонини зўр иштаҳа билан товлаб урар,ҳар замонда бир кекириб қўяр, шу билан навбатдаги луқмага жой ажратар, лунжи тўла гўшт билан “ширин бўлибди” деб қўярди.
Ҳуллас зиёфат томом бўлиб меҳмонлар турадиган бўлишди.”Кутинг, худо ҳоҳласа икки уч кунга натижаси бўлади “деб ўрнидан қўзғалишди.
Икки уч куни қайда орадан ўн кунча вақт ўтдики на нозир Мирзадан, на мотациклдан дарак бўлмади.Қобилвойни сабри тугади.Бирон хабар бўлиб қолар деб у яна участкавойга учрагани марказга кетди.Бир борди, икки борди уни учрата олмади.Бир куни эрта азондан кунни кеч қилгунча кутиб ўтирди.Аммо участкавой Мирзодан дарак бўлмади.Энди кетаман деб турганда фуражкасини қийшайтириб гандираклаганча Мирзо келиб қолди.Бирдан унинг кўзи Қобилвойга тушиб юзини бужмайтирди.
-Жонга тегдингизда ака Қобил,ҳалиям ўғирлатган нарсангизни танк бўлмаганига шукур қиламан,агар танк бўлганида борми мени хонавайрон қилар эдингиз-а. Хо.Хо… деб кулиб юборди.Бу гап Қобилвойнинг иззат нафсига тегсаям индамади.Хукматнинг одами деб истиҳолага борди.
-Топилади ўша мат, мат-ациклингиз, топилмаслигиям мумкин.Тўғрида мен худоманми сизга.
Қобилвой шу маҳал кўпдан ўйлаб юрган чорасини қўллашни лозим топди.Ҳозир айни мавриди.Ахир унда ҳам рўзғор бор, бола-чақа бор.Нозир ичкари кириши билан секин битта юзталигини унга секин узатади.Олармикан.Олади.Олмай қайга ҳам борарди.Ахир машойиҳлар айтишадику “қизилни кўрса ҳизир йўлдан чиқади”деб.Нозир хонасига киргач Қобилвой ҳам изидан кирди.
-Камондир сизга арзимас атаганим бор эди.Шу астойдил қарасангиз,-деди сал дудуқланиб.
-Ие ие порами?Пора беряпсизми? Сиз мени ким деб ўйлаяпсиз.Хукумат одамиман-а,-деб нозир унга ўшқириб берди.Вазиятни бундай жиддий тус олишини билмаган Қобилвойни жони оёғидан чиқиб кетаёзди.Узатган пулин секин тортиб чўнтагига солмоқчи эди нозир Мирзонинг:
-Ҳай,ҳай қўйинг,жойига қўйинг.”Бер порани ўлдир фуқорани”да- а! Тушунган одамсизда, эртага ҳаммаасини есть қиламиз, сўзим сўз гапим гап!Томом вассалом!
Қобилвой нозирнинг олдидан қушдек енгил бўлиб чиқди.Эртага “есть” қиламиз деганининг ўзига бугун роппа-роса ҳафта бўлдиёв, аммо нозирдан ҳам, матоциклдан ҳам дарак бўлмади.
Қобилвой ишдан келиб бошини ерга солиб ўтирган эди.Қўшниси Пошойим кириб келди.
-Ҳа мулла Қобилвой ўғри топилдими?Бошингизни ҳам қилиб ўтирганингизга қараганда топилмаганов,-деди.
Пошойимга пошшоларга ўхшаб ердайиб, доимо икки қўли белидида бўлгани учунми шундай лақаб қўйган маҳалладошлар.Аслида ўзининг исми Пошшахон. Аммо ўзи чўрт кесар эркакшода аёл.Тутган жойидан кесадиган хилидан.Агар унинг бирон нарсасини ўғирлашса борми осмонни узиб ерга отварорди.
-Ҳов Қобилвой соддасиз, ҳа соддасиз.Сиз индамасангиз улар ҳам индамай юраверишади.”Боши оғримаганни боши оғриган билан нима иши бор”.Топсанг топдинг, топмасанг каттанга бораман десангиз сичқонни ини минг тангга бўлиб, югур-югур қилишиб дарров топиб беришарди.Аслида участкавойлар ҳамма ўғриларни беш қўлдай билади.Ҳа билади.Ўғрилар уларга чўтал берар эмиш деб эшитаман.Ўтирсангиз ўтираверасиз ялпайиб.Ё бўлмаса фолбинга боринг.Ана нариги туманда бир фолбин бормиш ўғирлатган нарсангни ким ўғирлаганни точний қилиб айтиб берар эмиш.
Пошойимни лаби лабига тегмай гапирар.Қобилвой уни индамай эшитмоқда эди. Нозирга бориб қанақасига дағдаға қилади.Ахир “Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан “ деган гап бор. Лекин Пошойимнинг фолбинга боринг деган гапи маъқул келди.У Пошойимдан фолбинни манзилини олиб эрталаб йўлга тушди. Сўраб суриштириб фолбинни уйини топиб борди. Фолбинникида туманот одам. Гўё бозор шу ерга кўчгандай. Навбатга ёзилди.Навбати келгунча у ерда ўтирган одамлар билан гурунглашиб ўтирди. Биров унисини йўқотган, биров бунисини. Хуллас нарсасини йўқотган ё ўғирлатган одам борки хаммаси шу ерда.Навбати келгач фолбинни ҳузурига кирди. Фолбин деганлари 45-50 ёшларидаги киши бўлиб, ўнг ва чап томонига куф -суф қилиб Қобилвойни қаршилади.
-Келинг иним, мотацклингизни йўқотдингизми?,-деди дабдурустдан.
Қобилвойни юзи ёришди.Фолбинни топағонлигига тан бериб.
-Ҳа,яхши мотацикл эди,-деди.
-Ҳм,деди фолбин кўзини бирпас юмиб туриб.Иним матоцикилингиз “шахиду Карбола” бўлган,-деди.
-У нима деганингиз ака,-сўради Қобилвой.
-“Ўлган” деганим укам. Топилмайди, тополмайсиз ахтариб ҳам юрманг.Запчаст бўлиб, хомталаш қилинган.Томом васаллом.
-Ким ўғирлаганини айтолмайсизми?
-Йўқ мумкинмас.Ахир иним бизда ҳам бола-чақа бор.Иссиқ жонмиз.Қўрқаман.Сиз шаҳардаги “қассобхона”га боринг.Рамасиини танисангиз ана мотациклингиз ўша ерда.”Қасобхона” деганини Қобилвой эшитувди.Эски туски мотацикл ва машиналарнинг эҳтиёт қисимларини бўлиб-бўлиб сотадиган жойда.
Аслида фолбиннинг ўша навбат кутиб ўтирганлар орасида “агент”лари бор бўлиб, улар эшитганларини унга етказиб туришарди.Буни лақмажонлар қайдан ҳам билсин ахир.
Қобилвойни тарвузи қўлтиғидан тушиб, шалвираб қолди.Ўрнидан қўзғолиб кетишга ҳозирланди.
-Ука сиздан 25 сўм.Иним ҳафа бўлманг,”худо берса қулига чиқариб қўяди йўлига”.Янгисини оласиз яна.
Қобилвой 25 таликни кўрпачанинг тагига тиқиб ташқарига чиқди.Фолбинни гапида жон бор ўйлади у. Ким ўғирлаган мотациклини кўчада кўз -кўз қилиб миниб юради.Запчаст қилиб сотиб юборса сих ҳам куймайди, кабоб ҳам.
Қобилвой ана шу хаёллар билан уйига қайтди.
Ҳуллас мотоцикл воқеасига шу ерда нуқта қўйилди.Нуқтани мен эмас, Қобилвойни ўзи қўйди.
Ҳе,- деди мендан бурун мотоцикл минганни…Керакмас.Мотоцикл тугул эшак ҳам минмайман.Ўғирлашса ўғирлашибдида. Мотоцикли борни мотациклини ўғрилашади, бўлмаса нимасини ўғирлашади,- деб ўзига кўнгиллик берди .Болаларимни боши кўзини садақаси.
Ҳулоса шундай бўлди.Қаҳҳор бобо айтмоқчи “Отнинг ўлими итнинг байрами”.Ҳали ҳам ўша гап гап.
“ДИРЕКТОР”
Жумавой дўстларимизнинг ичида энг ақиллиси, уддабурони, чиройли, сипо кийиниши билан ҳаммани лол қолдирувчи танти йигитлардан. Ташқаридан қараган одам уни бирон бир мансабдор киши деб ўйлайди, аммо ўзи оддий ўзимиз қатори.Қўлидан келмайдиган иш йўқ. Ғишт теришми, лой сувоқми. Гоҳ гоҳида бўёқчилик ҳам қилиб туради, аммо кийимини доимо тоза тутади.Челаклаб лой қатнаса ҳам, қўлига андава олиб сувоқ қилса ҳам, устига бир томчи лой юқдирмайди. Ишга чиқаётганда ҳам уст бошига бир қараб олади. Сочларини текис қилиб тараб пўрим кийинади. Шунинг учун ҳам унга дўстлари”директор”деб лақаб қўйишган. Бу лақаб унинг ўзига ҳам сариёғдек ёкади. ”Директор”дейишганида баттар гердайиб ғоз юриш қилиб қўяди. Баъзида худди директорларга ўхшатиб фармонлар ҳам бериб туради. Хатто телефонимизга ҳам унинг рақамини “Директор” деб сақлаб қўйганмиз.Шу шу маҳаллада Жумавойни “директор”лигини ҳамма билади.
Бир куни дўстлар билан Тошкентга– ишга кетадиган бўлиб қолдик. Жумавой ҳам бизга қўшилди. Ғишт заводида ишлаяпмиз,иш оғир,бир пастга бўлса ҳам тиним йўқ.Аммо ойлиги накд. Ишга келганимизнинг иккинчи ҳафтаси, дўстларимиздан биттаси:
–Бугун бир чарчоғимизни ёзмаймизми, хув анави ерда чиройли кафе бор экан. Пулимиз бўлса бор.Бир отамлашиб, мазза килиб қайтайлик, бир келибмизда Тошкентига деб қолди.
Дўстларимиздан иккаласи рози бўлишди. Мен ва Жумавой чарчаганимизни баҳона қилиб хонада қолдик.
Вақт алламаҳал бўлсада ҳалиги кетган дўстларимиздан дарак йўқ. Хавотир ола бошлаган кезларимизда Жумавойга телефон бўлиб қолди.
–Алло, сиз директормисиз?…
Воқеа асли мана бундай бўлган экан.
Улар кафега бориб чиройли ўтириш қилган. Албатда ичиб олиб биттасини кайфи ошиб қолади. Кайфи ошгач алжирай бошлайди. Кафеда тўполон кўтаради. Кафени каттаси дарҳол милицияга қўнғироқ қилади. Дўстларимизни учаласини ҳам милиционерлар идорасига олиб кетишади. Уларни сўроқ қилиб ўтиришганида милиционерлардан биттаси уларнинг қўл телефонини олиб кўздан кечираётиб бехосдан кўзи директор деб сақланган рақамга тушиб қолади.
–Мана буларнинг директорининг телефон рақами бор экан. Ҳозир директорларингга қўнғироқ қиламан, сенларни роса таъзирингни беради,– дейди ва Жумавой “директор”га телефон қилади
–Алло, алло сиз директормисиз?
–Ҳа, директорман,–деб жавоб бериб Жумавой ҳам ҳайрон бўлиб менга елка қисиб қўйди.
–Мен ички ишлардан капитан фалончиевман, сизи ишчиларингиздан уч нафари бизга тушиб қолди ака.
Мен ҳам Жумавойни телефонига қулоғимни тутиб турибман. Вазиятни англаган Жумавой ўзини йўқотиб қўймай овозини ўзгартириброқ жавоб берди.
–Уларнинг гуноҳи нима экан ўртоқ бошлиқ.
–Ичиб олиб тўполон қилишган, жамоат тартибини бузишган,–деб нариги томондан жавоб бўляпди.
–Вой ярамасларей, мен уларга ҳали ичишни кўрсатиб қўяман. Агар келишса паттасини қўлига тутқазиб ҳайдавораман,–деди Жумавой ғазаб отига минган киши бўлиб. Кейин мулойим оҳангда гапиришга ўтди,–камондир ака, сиздан илтимос менинг ишчиларимни гуноҳидан ўтинг. Биздан ҳам қолиб кетмас яхшиликларингиз ҳизматингиздамиз ака. Жумавойнинг ҳар бир оғиз сўзида “ака”лаб туриши нариги томондагиларга ёқиб қолдими.
–Майли уларни келиб олиб кетинг унда.Учаласи ҳам чала “ўлик”, росса бўкиб ичишган,юришга ҳоллари йўқ.
Жумавой хайрон бўлиб, менга нима қилай дегандай имлади.Мен йўқ дегандай бош ирғадим.
–Командир энди узр,бир жойда ўтирган эдим. Савоб қилсангиз охиригача қилинг ака, уларни ўзингиз машинада ташлаб қўйинг, илтимос. Эртага ўзим хабарингизни оламан,–деди дабдуристдан,ҳайқимай.
–Хўп ака, барибир йўлимиз ўша ёққа. –Қани турларинг, мининглар машинага, директорларингни ҳурмати учун қўйворяпман, агар яна бир марта ичиб олиб тўполон қилсанглар, қамайман, шу пайт уларнинг ичидан биттаси секин кулворган экан,–Нимага куласан директоринг таъзиригни беради ҳали борсаларинг.
Биз Жумавой билан бинонинг орқасида уларни кутиб турибмиз денг, шу пайт машина келиб завод олдида тўхтади. Учала маст ҳам гандираклаб ётокхона томон кела бошлади. Машина изига кетиб бўлгач, Жумавой билан уларга пешвоз чиқдик.
Учаласи ҳам Жумавойни кела солиб қучоқлаб олишди.
–“Директор” бува бизни кечиринг,–деди хатто биттаси ҳазил аралаш кўзига ёш олиб.Сен бўлмаганингда бизни 15 сутка қамашарди.
–Ҳм, кўрдингларми менинг обруйимни, мени хатто пойтахтда ҳам хурмат қилишади,–деб қўйди баттар гердайиб Жумавой.
БАТТАР БЎЛ!
Шодивой туппа тузук ишлаб юрувди.Ишхонага янги бошлиқ келдию унинг иши чаппасига кетди.Янги бошлиқ Шамси Шамсиевнинг кўзига ёмон кўриниб қолдими,унинг ҳар бир ишидан ишкал топиб бўралаб сўкадиган,туппа тузук ишланган ҳисоботларни юз марталаб қайтариб, ўлдим ўлдимдагина имзо чекиб берарди. Хатто ходимлар олдида унинг юриш туришига ҳам гап топар. Куйлаги сал ғижим бўлса ҳам ,сақоли салгина ўсган бўлсада гап топиб, масхара қилгани қилган эди.Шодивой зўрға тишини тишига қўйиб чидар,баъзан хайу хайт деб ишдан бўшаб кетворгиси ҳам келарди.
“Олдинги бошлиғимиз дуруст эди, аттанг кўтарилиб кетида, бечора кўй оғзидан чўп олмаган беозоргина одам эдия” деб ўша кунларни эслаб ҳаёл суриб қўйди Шодивой.”Бояқиш ҳар гапининг бирида “Шодивой ака, Шодивой ака ўзингиз биласизни канда қилмасди. Буниси бўлса унинг ғирт акси.Товба унга мани нимам ёқмайди.Тентагномамией.”
Улар ишлайдиган кархона ҳам унча катта эмас.Фаррош ва қоровулни қўшиб ҳисоблаганда ўн иккитача одам ишлайди.
Шодивой ишидан ишкал чиқармасликка ҳаракат қилар,юриш туришини ҳам эпақага келтирди.Дазмолланган куйлак, шим кийди. Сақолини ҳам чиройли қилиб қиртишлади.Қани энди бир гап топиб кўрсинчи бошлиқ.
Эрталаб соат 9.00. Ҳамма иш жойида аскардек бошлиқ ҳузурига мажлисга киришди.
Бошлиқ Шамси Шамсиев ходимларига кўзойнагини остидан бир бир қараб чиқди.Нигоҳи Шодивойга қадалиб тўхтаб қолди.
–Шодивой, тур ўрнингдан галстук қани?
–Галстукми,ҳалиги…–дудуқланди Шодивой тили томоғига қадалиб.Товба ёзнинг жазирамасида галстукка бало борми бўғилиб ўласан.Ўзи салқингина хонада ўтирадида буни билармиди.
–Қоматингни тик тутиб юришни қачон ўрганасан Шодивой Туяга ўхшаб лўккилламай ўл.
Товба юришим билан сени неччи пуллик ишинг бор деб қани энди унга айтиб бўлса.
Ҳа билдим, бу одам айёр тулки. Мани тагимга сув қуйиб қариндошиними ё дўстиними мани ўрнимга ишга олмоқчи. Шунга мени ишдан бездириб бўшатмоқчи бўляпди,ўйлади Шодивой.
Ха,сенга кўрсатиб қўяман ҳали,–деди Шодивой,йулда ўйлаган режасини амалга ошириш учун уйга келгач хотинга:
–Хой хотин керакмас латта –путтанг борми?
–Уларни нима қиласиз дадаси?
–Керак.борми йўқми? ўшқириб берди Шодивой хотинига
Эрининг важоҳатидан чўчиган хотини бир уюм латта ,эски туски олиб келиб унинг олдига ташалади.
–Мана дадаси.
–Бор ишингни қил.
Шодивой эски куйлак ва эски шим топиб латталарни уларнинг ичига жойлади.Шалвираб турган куйлак шим бир пастда расмана “одамча”га айланди қолди.Матодан “одамча”нинг бошини ҳам ясаб унга кийгизиб қўйди. Бошлиғи Шамси Шамсиевнинг катта қилиб ишлатган суратини ҳам деворга илди.Кейин енгилгина кийиниб хонага кирди.
–Хап сеними лаънати менга азоб берадиган деб “одамча”ни тепкилай кетди. Роса хумордан чиқкунча тепкилади. Суратига қараб бўралаб сўкди.”Одамча”ни турғазиб қўйиб бошига,юзига ҳам бир икки мушт солди. Яна тепкилади.”Одамча”ни “ичак чавоғи” ҳар томонга сочилиб кетди.
Салкам ярим соатлар “физарядка“қилган Шодивой чарчаб ҳансираб ўзини столга ташлади.Бир пас дам олгач, терларини артиб салқингина душда чўмилди.Анча енгил тортди.
Хотини эрининг қилаётган ишларидан ҳайрон бўлиб хона бўйлаб сочилиб ётган Шамси Шамсиевнинг “ичак чавоқ”ларига ҳайрон бўлиб тикилиб қолди.
Шу шу Шодивой ишда бошлиқдан гап эшитиб келган куни “одамча”ни дўппослайдиган.Хотини бўлса сочилиб ётган “ичак чавоқ”ларни жойига солиб қўядиган бўлди.
Эрталаб ишга келиб ходимлар ёппасига бошлиқ хузурига мажлисга киришса бошлиқ Шамси Шамсиев бир ҳол ўтирарди.Идоранинг ёши улуғи Қодир оға бошлиқдан соғлик сўради.Шунда бошлиқ инграб:
–Мана учкундирки тани баданим зирқираб оғрийди.Худди биров мени дўппослаб ташлагандай.
Кўзи тагидан бошлиққа қараб ўтирган Шодивой”баттар бўл”деб қўйди ичида.
ҒИЙБАТЧИ
Сизга айтсам қишлоғимиз унча ҳам катта эмас. Лекин қишлоқнинг ўзига яраша олиму фузоласи, мағрибу машриқда машҳур казо казолари ҳам етарли. Ўғрисию,тўғриси,донасию нодони, чаққонию ишёқмасигача бор.
Қишлоқда ёши етмишлардан ошган доимо кўзига кўзойнак тақиб, велосапед миниб юрадиган Абдураҳмон деган киши бўлар эди. Ундан қишлоқдагина эмас, балки туманда ҳам ҳамма қўрқарди. У замонавий тил билан айтганда машҳур “ёзувчи”лардан бўлган экан. Эскича айтганда расмана ғийбатчи эканда.
Унинг дастидан дод демаган одам қолган эмас. Абдураҳмон мактаб пайтлари бу ишни бошлаб сўнг ёқиб қолиб ташлашга кўзи қиймаган экан дейишади тенгқурлари. Мактаб пайтлари синфдошларини домлаларга ёмонлаб дакки эшиттирар. Синфда ҳатто мактабда ҳам уни ҳамма ёмон кўрар экан. Хамма ундан юз ўгирса ҳам ўрганган бу “касал”ини сира ташлай демас экан. Мактаб даври орта қолиб, катта бўлгач ҳам баъзи бир одамларнинг устидан ёзиб “танилди”. Ҳатто кимсан фалончи “ёзувчи”деган ном ортирди. Энди уни бошқа қишлоқлардан ҳам сўраб келувчилар топила бошлади.
-Ака шундай –шундай фалончининг дастидан дод менга ёрдам қилинг деб келувчиларга тўғрими эгрими фарқи йўқ думалоқ хат ёзиб бераверди.
Қишлоқда уни ҳамма ёмон кўришини у биларди. Фарзандлари бўлишига қарамай олтмиш ёшларидан ўтганидан кейин ҳар эҳтимолга қарши йиққан сармоясига қабр қурдириб қўйди. Одам иссиқ жон. Бир кун келиб у ҳам бандаликни бажарди. Элда қанчалик ёмон бўлмасин бари бир маҳалла куйчилик, бир ёғи мусулмончилик одамлар жанозага тўпланишди. Майитни кўтариб қабристонга йўл олишди. Бундан йигирма йил чамаси қурдириб қўйган қабрни очишди. Ёз чилласи атроф ёндираман дейди. Қабрни очаётган усталар бирдан қоча бошлашди. Қабрда катта қавоқарилар ин қилишган экан. Безовта бўлган арилар майит кўтариб келган одамларга ҳужум қила бошлашди. Одамлар майитни пастга қўйиб ўзлари арилардан ҳимояланиб панага олишди. Нима килиш керак? Ҳаммани боши қотган. Вақт кетаяпди. Шунда одамларнинг ичидан бир ёши улуғроги гап бошлади:
-Керосин топиб келинглар қабрни ўтлаймиз шундан ўзга чораси йўқ деб қолди.
Керосин топиб келишди. Қабрга сепиб, уни ёқишди. Бўлди қизил қиёмат. Олов қабр ичи ва ташқарисини ўз домига тортиб, чунонам ёнардики нақ дўззаҳнинг ўзи дейсиз. Арилар жон ҳолатда қабрдан чиқиб чор атрофга тарқалар, омон қолган арилар одамлардан “ўч” оларди. Олов қабр ташқарисидан чиқиб қабристонга қараб “йўл” олди. Қуриб қолган шох –шабба, қавжираб қолган ўт ўланлар олов домида қолди. Шунда маҳалла имоми ёқасини тутиб:
-Тиригида инсонларни ёққан, ўлиги ҳам ёқдиёв.
ҚОДИР ИШКАМ
ҳажвия
Қодир ишкам оддий бир киракаш. Эртадан кечгача машинасида йўл қатнайди. Бир пастгагаина бўлсада тиним билмайди. Лақабни ҳам «хамкасб»лари қўйишган. Нега энди ишкам дейсизми? Буни жўраларидан сўрасангиз ҳеч иккиланмай изоҳлаб беради.
–Садриддин Айнининг “Судхўрнинг ўлими “ номли қиссасини ўқиганмисиз? Ҳа балли! Унда Қори ишканба деган бир хасис кишининг образи берилади тўғрими? Ҳа ўлманг. Агар Садриддин Айний домла ҳозир тирик бўлганларида борми Қодир ишкам ҳақида ёзганов деб ўйлаган бўлардингиз.
–У шунчалик хасисми? сўрайман улардан.
–Хасис ҳам гапми бир сўми чиқса жони чиқади унинг.Уни на дўсти на бир ошна оғаиниси бор. Улфатчиликнику айтмай қўяколинг. Яқинда бир қизиқ воқеа бўлди мен сизга айтсам. Сафимизга бир ёш йигит келиб қўшилди. Менга устозлик килинглар, иш ўргатинлар деб қолди. Биз уни Қодир ишкамга рўбарў қилдик.
–Қодир ака шу йигитни “одам” қилиб беринг устозлик қилинг дедик. Қодир ишкам ҳам йигитга бошдан оёқ назар солиб туриб нима деди денг:
–Хўш иним пул нимадан яралади,–деди дабдурустдан.
Шогирд йигит ҳам ҳайрон оғзини очиб турибди. Сўнг бир паст ўйланиб туриб.
–Қоғоздан–да ака,– деди “топишмоқ”ни топганига севиниб.
–Қоғоздан эканлигини ҳамма билади, иним. Соддасан содда. Пул юракнинг пардасидан яралади билсанг. Пулда хикмат кўп. Пулинг бўлса халтада, дам оласан Ялтада деган мақолни эшитмаганмисан.
Ҳамма ҳайрон бўлиб Қодир ишкамга тасаннолар айтишди.
Бир куни тушлик маҳали ҳалиги шогирд устозига деди:
–Устоз тушлик ҳам бўлиб қолди. Кўчанинг нариги бетида зўр сомса ёпишар экан. Бир чойнакгина иссиқ чой билан иккита иккита еб олсак нима дейсиз –деди
–Нима!–деди Қодир ишкам. Сен кўрган сомсахонани мени кўрмаган деб ўйлайсанми укам. Кўрганман. Икки сомсанг мени ошқазонимга юқ ҳам бўлмайди билсанг бир ўтирганда тўрттасини кетказивораман. Ҳар бир сомсани уч минг сўмдан десак, ўн икки мингга зарар бўлади укам.Ундан кўра уйга бориб хотин пиширган обёвғондан еб келганим дурист. Бу қорин улгур нима берсанг ҳам кўрдим демайди. Нафсни тийсанг чўнтагинг капайади. Тиймасанг чўнтагинг ялпайади мана бу мақолни мағзини чақ иним.
Бир куни нима бўлдию хамкасбалар нимадандир баҳс бойлашишди. Биров у деди, биров бу деди. Қодир ишкам умрида бундай “томошага” аралашиб кўрмаган одам.
Нима бўлдию бу баҳсга аралашиб қолди денг. Йигитчиликда қўлни ташланг қўлни ташланг бўлди. Ишкам қандай қилиб қўлни ташлаганини билмай қолди.Баҳсда ютқазди. Баҳс бир хўроз ва улфатларга тўйгунча ароқ тортиш.
Шу куни Қодир ишкамнинг иши юришмади.Уйига судралиб зўрга борди . Кира солиб:
–Хотин, хов, хотин мени тилимдан ос, тилимдан ,–деб қичқирди.
–Нима бўлди дадаси,–деди хотин ҳайрон бўлиб.
–Хамкасблар билан бахс бойлашдик, қайдан ҳам аралашиб қолдим–а мен аҳмоқ, ютқазиб қўйдим.Улар эртага келадиган.Бир хўрозни жувонмарг қиладиган бўлдик хотин,–дея афсусланди.
–Сизга неччи маротаба айтганман ҳар хил гапларга аралашманг деб мана оқибати. Энди нима қилмокчисиз.
–Нима қилардик. Бирон бир ҳийла ўйлаб топарман.
Эртасига тушлик маҳали беш нафар улфат Қодир ишкамникига кириб келишди. Қодир ишкам улфатларга пешвоз чиқаркан аёлининг:
–Хов дадаси катакдан хўрозни тутинг деган овозига:
–Ҳозир онаси ҳозир,–деб товуқхонага қараб юрди.
Улфатлар ҳам чеккада Қодир ишкамнинг ҳаракатларини кузатиб турар эдилар.
Қодир ишкам товуқ катакка кирди, у хўрозни шундай тутаман деганда хўроз унинг оёғини орасидан чиқиб ташқарига қочди. Қодир ишкам буни атайлаб қилдими улфатлари англаолмай қолишди. Энди у ташқарига қочган хўрозни қувлашга тушди. Хўроз ҳовлида ўзини у ёқдан бу ёққа олиб қочар Қодир ишкам бўлса уни қувиш билан оввора. Хўрозни энди тутдим тутдим деганида улфатларига билдирмай “кишт“деворади. Хўроз қочади. Хўрозни тутаолмай бир соатлар оввора бўлган Қодир ишкам улфатларига:
–Тутолмадим акалар. Чарчатди,–деди у холлослаб келиб. Насибангиз йўқ экан. Ҳа майли хўроз бўлмаса ўрик қоқи солиб угра оши қилсак ҳам ёмон кетмайди тўғрими, ўрик қоқи юракга фойда. Юраги бақувват одам соғлом бўлади. Соғлом одам пулни яхши топади нима дединглар.
Қодир ишкам аёлига угра ош буюрди.Улфатлар ҳам Қодир ишкамнинг бу қилиғига кула кула угра ош ичиб изига қайтишди.
СОБИР (БУРТ)МУЙЛОВ
Ҳажияга ўхшаш ҳикоя
Собир мўйловни (Хоразмча Собир бурт) кўрсам кулгум қистайди. У билан ёшлигимизда бўлиб ўтган бир воқеа ёдимга тушаверади. Собир мўйловнинг ўзи яхши одам, мен билан тенқур. У чиройли, сипо кийинар, сочларини текис қилиб осмонга қараб тараб қўярди. Мўйловини айтмайсизми, мўйловини, ўзига шундай ярашиб турардики асти қўяверасиз. Собир чиройли мўйловини ҳар куни ойнага қараб киртишлар ва кичкина тароғида тараб қўйишни сира канда қилмасди. Шунинг учун бўлса керак факультетдагилар унга Собир мўйлов деб лақаб қўйишганди.У соч сақол олдиргани сартарошга кирса ҳам, мўйловини сартарошга ишонмас, ўзи чиройли билиб тартибга келтиради. Хуллас мўйлов Собир учун ҳаёт мамотидек гап эди –да. Биз гарчи бошқа бошқа қишлоқда турсак ҳам ўқишга бирга қатнаб, ётоқхонада бирга турардик.Талабалик олтин давр.Иниститутни охирги курсларида ўқиб юрган кунларнинг бирида иккаламиз ётоқхонанинг орқа томонидаги ошхонада ўтирадиган бўлдик.Унда ҳам, менда ҳам ошхонага кириб тамадди қилишга етгудек пул йўқ.
–Собир кел ўтирмайлик ахир пулимиз йўқ бўлса, емоқнинг қусмоғи бор,юр кетайлик десам у:
–Э бир гап бўлар қарзга еймиз, кейин пулимиз бўлганида тўлайверамиз деб қолди. Хуллас Собир десам, бу деди бу десам у деди мени кўндирди.
Чойхонанинг хушманзара, сўлим жойига–сўрига бориб ўтирдик.Офицант йигит келиб ҳизмат қила бошлади. Биринчисига иккита сомса, кейин беш олтитадан кабоб, изидан мазалигина шўрва ичдик. Албатда битта қулинг ўргулсин “ҳалиги”дан ҳам бир шиша кетди. Охирида лимонли кўк чой ичиб мазза қилиб ётибмиз денг.
Бир пайт Собир мўйлов тўсатдан тур қочамиз деб қолди.
–Ие нимага дедим.
–Мана бу гулларнинг ортидан ўтиб кетсак ҳеч ким пайқамайди,томом.Ким билиб ўтирибди.Ҳозир айни тушлик вақти ошхонада одам кўп, ҳеч ким сезмайди.
Мен ҳам рози бўлдим,ахир шундан бошқа иложимиз ҳам йўқ эди– да.
Офицант йигитни кўзини шамғалт қилиб, олдинига Собир мўйлов бир пастдан сўнг мен гулларни пана қилиб жуфтакни ростладик.
Оёғимизни қўлимизга олиб юриб бораяпмиз, ҳар замон, ҳар замонда орқамизга қараб қўямиз.Ҳайтовур ҳеч ким қувлаб келаётгани йўқ.
Машмашани каттаси ётоқхонага келганимиздан кейин бошланди.
Биз ошхонадан қочиб чиққанимиздан кейин албатда офицант биз ўтирган сўрига келган, қараса у жойда бошқа одамлар ўтирган бўлади. Олдингги мижозлар –яъни биз йўқ.У дарҳол каттасига хабар беради. Каттаси офицантдан бизнинг белгиларимизни сўраб олгач, талаба эканлигимизни билади ва тўғри ётоқхонага келади. Чунки ётоқхонамиз шундоқгина ошхонанинг ёнгинасида эдида.Кейин эшитсак олдинлари ҳам бир икки талаба биз қилган усулдан фойдаланиб “қўлга” тушган экан.Коравулдан бизнинг белгиларимизни сўраб ,мўйловли йигит билан мўйловсиз йигитни қидириш бошланади. Вазиятни талабалардан эшитган Собир мўйлов ўзининг чиройли ва қадирдон мўйловидан воз кечишга қарор қилди.Хонада ўтирибмиз дарс қилган кишига ўхшаб, бир пайти хона эшиги очилиб, ҳалиги ошхонанинг бошлиғи ва қаровул кириб келди.
Хонага кириб бизга диққат билан разм солди. Бутун вужудимиз билан қалтираб ўтирибмиз.
–Йўқ булар эмас, уларнинг биттасини мўйлови бор эди,–деди ҳалиги киши қоровулга .Қоровул хам бир нарсани сездими чиқиб кетаётиб бир кўзини қисиб қўйди.
Иккаламиз ҳам енгил тин олдик.Хайтовур билмади.Билса томом эди –да.Бутун бошли иниститут олдида шарманда бўлардик.
–Қара ,ошна мўйловнинг қудратини,–деди Собир менга кўзини қисиб,агар шу мўйловим бўлмаганида хозир аниқ қўлга тушган бўлардик
Ҳа,дарвоқе қўлимизга бир икки сўм пул тушганда Собирни ўша еган овқатимизни пулини тўлаб келишга кўндирдим.Биз бирга бориб пулни тўлаб ошхонанинг каттасидан кечирим сўрадик.
Бор гапни эшитган ошхонанинг каттаси маза қилиб кулди ва биз билан хайрлашди.
Ана шунақа гаплар…
Нуқтаси қани?
Ҳажвия
(80 йил воқеалари асосида)
Бирон бир идорнинг қорни катта ёшуллисига ишингиз тушиб қолса ишингизни битирмай бор отанга, бор онанга қилади.Ёки бўлмасам сенга яхши кўриниб қўл остидаги мулозимларини сени олдингда ёлғондакам койиб, уларни айбдор қилади.Кейин сени қулоғингга лағмон осиб эгнингдан бир иккита қоқиб, қўйингни пуч ёнғоққа тўлдириб жўнатворади.Аммо бу дегани сенинг ишинг битди дегани эмас.Ёшулли ва унинг мулозимлари ёнига қатнайверасан, қатнайверасан Ахири оёғингда тўзиб “Хайф сенга деб қўяқоласан.”
Ҳа, шунақа ҳозирги ёшуллилар кўзингга қараб ёлғон тўқиб қўядики,ишонишингни ҳам ишонмаслигиниги ҳам билмайсан…
Ўзим гувох бўлган 1980 йиллардаги бир воқеани сизларга ҳикоя қилиб бермоқчиман.
1980 йилларда Амад Самад (Аҳмад Самадов)деган бир хўжаликнинг раиси бўларди.Энди раис бўлганидан кейин унинг ёнига қатновчи, ўз арз-додини айтгувчи одам кўп эди.Қачон қараманг унинг эшигини олдида тумонат одам навбат кутиб турган,гоҳида навбатда турганлар ўртасида пича жанжал бўлиб туриши ҳам бор гап эди. Амад Самад раис ҳам хўшрўйгина котибаси дамлаган аччиқгина чойдан чинни пиёлага оз-оздан қуйиб, чойнакни устини махсус чиройли қилиб тикилган қалпоқча билан бостириб,чойдан секин хўплаб халқини арз-додини тинглар эди.Унинг ёнига кимдир иш сўраб, кимдир жой ўрни сўраб, яна кимдир ёрдам сўраб кирарди.Аммо раис бува ҳеч кимнинг ҳам айтган арзини беэътибор қолдирмас:”Хўп бўлади”ни канда қилмас ёки “бажармиз, фалончига айтаман “деб унинг қўлига мушукнинг қулоғидек келадиган хатни ёзиб берарди.Дарҳол “мана шу хатни фалончига беринг мени айтди денг ишингиз битади”дерди.Бечора арз қилган одам чунонам ҳурсанд бўлиб қўлига хатни қисганича фалончини ахтариб кетарди.Фалончи ҳам гуё ундан қочиб юргандай уни на ернинг устидан на осмонинг остидан топиб бўларди. Хўжаликни бир айланиб керакли одамни зўрға топиб унинг қўлига раис берган хатни тутқазарди.Уям хатни синчиклаб ўқиб бўлгач, қоғозни ўнги чапини айлантириб кўриб”бўпди эртага келинг кўрамиз”деб жўнативорарди.
Ҳасан Дурдининг раисга бувага иши тушди.Пешонасига битган яккаю ягона ўғли ўқишни томомлаб келди.Раис бувадан ўғлига мос иш сўраб мурожаат қилди.Раис ҳам унинг гапини обдон тинглаб, кўз ойнаги тагидан Ҳасан Дурдига диққат билан разм солди.Ундан айтарлик жўялироқ гап чиқмагач,қўлига хат ёзиб тутқазди.
-Мана шуни фалончига берсанг ишинг битади иним борақол, омадингни берсин деб элкасига икки қоқиб Хасан Дурдини чиқариворди.Хасан Дурди керакли одамни топиб унинг қўлига раиснинг хатини тутқазди.Гўё у одам раиснинг хатини олгач “Мана сизга иш деб тайёр ишни қўш қўллаб топширадигандай туюлди унга.
Мулозим ҳам хатни ўқиб кўриб “эртага келинг” деди.Эртага борса, индин келинг индин борса.”ие ҳадеб келаверасизми ҳафтадан кейин келинг,ҳозир бўш ўрин йўқ деб унга куруқ ваъдалар бериб изига қайтарарди.
Бечора Хасан Дурди яна минг азоблар билан раиснинг қабулига киришга ботинаолмас.Раиснинг совуқ важоҳатидан чўчирди.
Бир куни у бутун ҳасратини қўшниси шу хўжаликда кичик бир ҳисобчи бўлиб ишлаётган Жумабойга ёрилди.
-Мана бир ойдирки фалончи ишимини битказмаяпди.Хатто раис буванинг берган хатини ҳам писанда қилмайди,-деб қолди.
Жумабой унинг гапларини обдон эшитгач миғийда кулиб қўйди ва унга:
-Раиснинг берган хатининг охирида нуқтаси борми эди?
-Эътибор қилмапман,ака
-Хм, ҳамма гап ана шу нуқтада ака билсангиз Раис зудлик билан бажариладиган ишларнинг охирига боплаб нуқта қўяди.Мулозимлар билан келишиб қўйган.Нуқта бўлса ишинг битади, бўлмаса йўқ.
Хасан Дурди шу куни оёғини қўлга олиб яна раиснинг қабулига қараб кетди.Минг бир азоблар билан раиснинг хузурига кирди.Раисга шундай шундай “сизнинг берган хатингизни фалончи писанд ҳам қилмади мана бир ойдики овараи сарсонман”,- деди.Раис Амад Самад кўз ойнагини тагидан унга еб қўйгудек қилиб ёв қараш қилди.Ва яна қоғоз олиб ёза бошлади.Ёзиб бўлиб хатни Хасан Дурдини қўлига тутқазди.Хасан Дурди хатни олиб дарҳол пастига қаради.Хатнинг пастида нуқта кўринмасди.Шунда Ҳасан Дурди раис бувага қараб:
-Раис бува хатингизни охирига нуқта қўйишни унитибсиз,-деди.
Раиснинг миясига худди ток ургандай бўлиб кетди ва ялт этиб Хасан Дурдига қаради. Ва унинг қўлидаги хатни олиб охирига жимжимадор қилиб нуқта қўйди.Ҳасан Дурди раиснинг ҳузуридан енгил бўлиб ташқарига чиқди.
ОЛИМБОЙ ВА СОТИМБОЙ
(хажвия)
Ёш қирқдан ошди. Ишнинг тайини йўқ. Бу ёқда бола-чақа, рўзғор. Ҳаммаси ейман, ичаман, деб турибди. Шу пайтгача дуруст бир касб-кор ўрганмаган эканмиз, мана энди бош қотди. Нима қилишимни билмай, гаранг бўлиб юрган кунларим хотин гап топиб келди.
— Дадаси, сиз ҳам қассоб бўлинг. Тўрт жўрангиз қассоб бўлса… Бирида «Ласетти», яна бирида «Нексия». Хотинларининг тишлари тилло, юришибди қилишиб ялло, — деб қолди.
— Ие, барака топгур, ҳўкиз тугул товуқ ҳам сўёлмайман-у қанақасига қассоб бўлай. Бу ёғи ёш қирқдан ошди. «Қирқингда сурнайчи бўлиб, ўлганда чаласанми?» деган гап бор, — дедим, зардам қайнаб. — Бўлмайди.
— Бўлади! — деди хотин дабдурустдан. — Ҳеч бўлмаса, ёрдамлашиб юрарсиз. Бир кило, ярим кило гўшт ишлаб келсангиз, ҳарна, рўзғорга мадад.
Хотинбой айтганларидан кейин йўқ деб кўринг! Ноилож, рози бўлдим. Бозор дарвозосининг ўнг томонидаги гўшт дўконида бир қассоб жўрам ишлайди. Исми Тожибой. Унинг ёнига бориб шундай-шундай қарашиб юбормасанг бўлмайди, оғайни, рўзғор «ўтириб» қолди. Нима иш буюрсанг, қилавераман дедим. Бу гап Тожибойга маъқул тушди.
— Гўштни чопиб майдалаш қўлингдан келар, ёрдамлашиб юравер, — деди.
Халатни кийиб, ишга тушиб кетдим. Эртадан кечгача иш. Гўшт дегани сувдек кетади. Кунига икки-уч мол ҳеч гап эмас.
Кечга яқин ишни якунлаш арафасида гўшт дўконга бир киши кириб келди.
— Ака, бир ҳўкизим бор эди, бўкиб қолди, — деди ачиниб.
— Ўлдими? — cўради Тожибой қассоб.
— Йўқ, сўйдик. Гўшти «свежий», шуни сотиб беринг. Рози қиламан. Ана — машинада турибди, — деди.
Бориб гўштни кўришгач, иккаласи келишишди, шекилли, Тожибой қассоб:
— Ҳов, Олимбой, тарозини созла, — деб қолди.
Дарвоқе, гўшт дўконда мендан бошқа яна бир йигит ишлар эди. Унинг исми Қуронбой бўлиб, қассобнинг нега уни Олимбой деганига тушунолмай турган эдим. Қуронбой менга бир кўзини қисиб, тарозини созлай бошлади. Мен индамай гўштни ўлчашга кўмаклашдим. Гўшт тортиб олинди, музхонага солинди.
— Хў-ўш-ш, — деди Тожибой қассоб мен томонга юзланиб, ҳамма кетиб бўлгач. — Мен, сенга бир паролни айтай, тағин жўра килентлар олдида қовун тушириб ўтирма. Олимбой деганимда тарозини олишга созлайсан. Сотимбой деганимда сотишга шайланасан. Сенинг исминг бугундан бошлаб Бахтиёр эмас, Сотимбой бўлади, жўра. Қолганини Қуронбой ўргатади. Бўлмаса, нон еб бўлмайди, маъқулми?
Анграйиб, оғзим очилиб қолди.
— Ҳей, оғзингни юм, пашша кириб кетади. Сенлардан фақат ажабни эшитай, хўпми? — деди қассоб кулиб. — Бўлмаса, яна кўчанинг гули бўлиб юраверасан, тушундингми?
— Ажаб! — дедим мен.
— Ундай бўлса, бугун жавоб. Мана ҳар қайсингизнинг улушингиз, — деб, қоғозга ўроғлик гўшт берди уста.
Оғиз қулоқда уйга бордим. Хотин ҳам шод, болалар ҳам хурсанд. Иш юришиб кетди. Ҳар кун гўмма-барак, худога шукр.
Қассобнинг овози эшитилиши билан жавобимиз тайёр:
— Сотимбой, торозини созла.
— Ажаб, ёшулли, ажаб!..
Болтабой Муҳаммад Қурбон.
БАҚИРОҚ СИГИР
Хотин ҳар куни ҳархаша қилаверганидан мол бозорга тушиб сигир оладиган бўлдим. Ҳарна болалар сут қатиғидан бахраманд бўлар, рўзғорга фойда. Мол бозорда бир йигит шу мен сотиб олган сигирни мақтаб турган экан.”Ўзи саккиз ойлик бўғоз, агар туғса икки челак сут беради”. Баҳосини келишиб икки ярим миллионга бор барака қилдик. Уйга олиб келдим. Ҳотинни қувонганини айтмайсизми. Сигирни атрофида гирди капалак бўлиб қолди. Болалар ҳам шод. Мен ҳам ҳурсанд. Бириси даладан ўт юлиб келган, бириси пақир билан сув тутган.
Икки уч кун ўтгач сигирнинг “касали” ошкор бўлиб қолди. Касали шуки сигир ўта бақироқ эди. Айни туш маҳали бирпас мизғиб оламан десангиз сигир қурғур тинмасдан бақирар, хатто олдига ҳашак ташлаб ем берсанг ҳам унга бари бир, емни еб туриб ҳам “мо мо…”Сигирни мол докторига кўрсатдим. Мол доктори Абдусаттор сигирни кўриб:
-Ака бу сигир ҳеч қандай бўғоз эмас, қисир, сизни алдаб сотишибди. Бу бозорнинг молфурушларига йўргакда теккан касаллик. Лекин сигирингиз соғлом. Қарасангиз яхши мол бўлди,-деди, бақироқлигини эса даволаб бўлмайди-да.
Ҳа нима бўлса бўлди деб сигирни боқа бошладик. Аммо ўзимиз ҳам, қўни- қўшнилар ҳам ундан безор бўлишди.
-Қўшнижон, -деди бир куни ён қўшним Ҳайитбой ака ялингансимон. Шу сигирни йўқотинг, ака манбу ерга келди, бош бормоғини томоғига тираб, агар менинг шундай сигирим бўлганида борми қассобга топширар эдим лаънатини.
Нима қилишимни билмай қолдим. Гоҳ бу қўшни, гоҳ у қўшни дашном қилаверганидан хотин билан маслаҳатни бир жойга қўйиб сигирни бозорга чиқардаиган бўлдик.
Сигирни бозор дарвозосидан киритмасдан молфурушлар, даллоллар ўраб олишди денг.
-Сигирингизни баҳоси икки миллион ака, розимисиз. Бор барака қилайлик.
-Йўқ бўлмайди деб турибман. Биттаси сўраб қолди
-Ака сигирингиз бўғозми?
Нима дейишимни билмай каловланиб турган эдим. Менга таниш даллол жонимга ора кирди.
-Ҳа бўғоз нақ саккиз ойлик эрта индин туғади-, деди дабдуристдан уларга билдирмасдан менга кўзини қисиб.
Бир молфуруш сигирнинг қорнини тутиб кўриб:
-Хов ака, сигирингиз қисир, агар шу сигир туғса мен ҳам туғаман,- деди уялмай нетмай.
Ҳуллас биров у деди, биров бу деди.Сигир икки миллион икки юз мингга кетди. Ўн кун ичида уч юзта зарар билан уйга қайтдик.
-Худо берар хотин, ҳар на бақироқ сигирдан қутилдик,-дедим хотинга тасалли бериб.
Орадан икки ҳафталар ўтар ўтмас бир куни тушликда мизғиб олай деб чўзилган эдим, бақироқ сигир тушимга кирдими, ёки ўнгимми, билолмай чўчиб уйғондим. Ўнгим экан. Қўшнимнинг оғилхонасидан ўша менга таниш овоз келди. Сигир қайтиб келибми деб ҳайрон бўлиб қўшни Ҳайитбой акани чақирдим.
-Ҳайитбой ака, ҳов Ҳайитбой ака.
Ҳайитбой ака боғдеворнинг нариёғида овоз берди.
-Ҳов.
-Сигир олибмисиз ака, муборак бўлсин,-дедим, қанчага олдингиз.
-Ҳа болалар сут қатиғини ичиб юришар. Саккиз ойлик бўғоз экан. Эрта инддин туғиб колар. Нақ уч миллион бўлди ўзиям.
Саккиз ойлик бўғоз экан деганида этим жимирлаб кетди.
-Қани сигирини бир кўрайлик-чи ака, деб қўшнининг оғилхонасига бордим. Қай кўз билан кўрайчи у ўша мен сотган бақироқ сигирнинг ўзгинаси эди.
Сигир менга қараб танидими билмадим “мен яна келдим” дегандай “мо” деб қўйди
ЯША, ТЕЛЕФОН
Сизга айтсам йигирма биринчи асрнинг энг зўр кашфиётларидан бири қўл телефонини яратилиши бўлди десам айни ҳақиқат. Ҳатто ҳозир етти яшардан етмиш яшаргача бўлган инсонларнинг телефон қўлидан, тўғрироғи қулоғидан тушмайди. Йўлдами, уйдами, кўлдами, чўлдами телефон доимий ҳамрох бўлиб қолди. Айниқса етмишдан ошиб саксонни қоралаб қолган бобойларнинг ҳам қўлида телефон денг. Ўтган асрнинг охирларида бундай бобойларнинг ён чўнтагида чиройли ғилофларда ён соатчаси бўлгучи эди. Энди чўнтак соатни ўрнини телфон эгалладиёв.
-Соқолдош соат неччи бўлди? Номозга кечикмайлик тағин деса, отахон ён чўнтагидан чиройли қилиб дастрўмолчасига ўралган телефонни авайлаб олиб соатига назар ташлаб:
— Хўш, айни пешин намоз пайти,-деб жавоб беради.
Ёки бўлмаса бобойлар чойхонада вақти кампири қўнғирок қилиб қолади.
-Алло, қаердасиз аччиққина мастава қилишди келинлар келмайсизми деса.
Отахон:
-Хозир бораман.
Ана шунақа.Телефон беминнат дастёр. Ичини пулсиз қўймасангиз бўлди.
Телефон куфур у кишини чалғитади деб юргувчи маҳалламиз имоми Саттор дарознинг телефон сақлаганига койил колдим. Антиқа телефон.
-Ха, неварам Россиядан олиб келган.Аммо ўзи асл мол.Чиройли қўшиқлардан мингтача сиғади ўзиям дейди мулла ота мақтаниб. Энди махалламиз имомига ишингиз тушиб қолса, мабода худойи қилиш борми ёки ифторми секин телефон қилсангиз бўлди. Бир зумда етиб келади.
Аммо яқинда маҳалламизда бир хижолатпазлик бўлдию Саттор дароз телефондан воз кечди.
Маҳаллада бир киши вафот килиб бутун аҳли кишлок жанозага тўпланишиб имом Саттор дароз жаноза номозини ўқий бошлаган пайти бирдан телефони жиринглаб қолса бўладими. Саттор дарознинг набиралари келиб келиб телфонга Хоразм лазгисини ўрнатиб беришибди денг. Қани унинг уни ўча колса. Имом бува шошганидан телефонни қайси чўнтагида қўйгани ни хам топаолмай калованиб қолди. Ахири топиб уни унини ўчирди. Бўлди хижолат,бўлди хижолат, бурнининг учи терлаб кетди. Номозни қандай қилиб ўқиганини ҳам билмади бечора. Шунда намозда турган икки чол бир бирига:
-Раҳматлик лазги билан кетадиган бўлди.
Шу-шу Саттор дароз қўлига қайтиб телефон олмади. Номозга туришдан олдин огохлантириш сифатида.
-Жамоа, телефонларинигизни ўчириб қўйинглар дейишни канда қилмасди.
ЎЗИМ ҲАМ “Т”ЭКАНМАН
ҳажвия
Мактабда ишлаяпман. Мени директоримиз 9-синфга раҳбар қилиб қўйди. Бу катта ишончни оқлашга ҳаракат қилиб юрган кунларимнинг бирида синфдаги бир иккита шўхроқ қизларнинг йигитларга ёзган севги мактуби қўлимга тушиб колди. Хатда одатдагидек «Т»мен сизни севаман. Ҳурмат билан «Н»деб ёзилган эди. Қани энди бу хатни кимники эканлигини аниқлаб бўлса. Нима кўп синфда исми «Т» билан бошланувчи йигитлар кўп. Бу хат товба Тўлингамикин, ёки Турсингамикин. Ҳа охирини кутайликчи деб хатни шимимнинг чўнтагига солиб куйдим. Шу билан хат эсимдан хам чиқиб кетибди.
Кунларнинг бирида хотинпошша шимимни ювиш учун тоғорага солади. Табиийки ювишдан олдин чўнтакларини бир-бир кўздан кечиради. Шимнинг чўнтагидан ҳалиги мен солиб қўйган хат чиқади.
Ишдан уйга келсам хотинпошшанинг авзойи бузуқ. Чойнакни ҳам олдимга тарақ эттириб қўйиб, қавоғидан қор ёғдириб ошхонага кириб кетди.
-Ҳа, хотинжон нима бўлди, арпангизни хом ўрдикми?.Бу нима «товозе» дедим ҳайрон бўлиб.
-Ёшингиз элликдан ўтди уялмайсизми бировлар билан ишқий мактублар ёзишиб юришга? «Н» ким. Ўша суюк оёқ Нигорми? Мен унга кўрсатиб қўяман ҳали,-деди жаҳл отига миниб хотинпошша қўлини пахса қилиб.
-Бундай тушунтириб гапир нима гап ахир?-дедим баттар жаҳлим чиқиб.
-Мана кўринг , сиз яширган билан иситмангиз ошкор қилиб турибди. Мана исботи,-деди қўлида бир ой олдин мен чўнтагимга солиб қўйган ўша ишқий хат.
Мен бирдан хохолаб кулиб юбордим.
-Товба ахир бу синфимдаги қизларнинг йигитларга ёзган хати-ку. Мен уни бир ой олдин олиб чўнтагимга солиб қўйган эдим, гап шу
-Майли шундоғам дейлик ,-деди хотин бўш келмай, келиб келиб «Т» га дейдими. «М»га десин, «С»га десин. сизга қандай ишонай ахир.
Ўша пайт ўзимнинг Тўхтамурод эканлигим эсимга тушиб этим сесканиб кетди. Бу ёғини ўйламапман. Буни олдинрок билганмида хатни йиртиб ташлаган бўлар эдимда.
-Эх ўзимнинг рашкчи хотинима,- дедим уни эркалаб, йигирма беш ёшимда рашк қилмадинг, ўттизимда рашк қилмадинг келиб келиб эллик ёшда рашкка бало борми,
ЛАҚАБ
(ҳажвия)
Одазот яралибдики ҳар бирининг ўз исми бор. Бир маҳаллада ўнта Режаббой, бешта Қуронбой, олтита Ахмад дегандай. Одамлар адашларнинг бир биридан фарклашнинг осонгина йўлини хам топишган. Албатда бу лақаб қўйиш.
-Қуронбой акникига тўйга дейишса.Сўрашади :
-Қайси Қуронбой?
-Куронбой темирчи
Лақаб касб-кор билан боғлиқ чиройли бўлсаку майли, аммо хуник бўлсачи. Иложинг йўқ ота-боболардан мерос бўлиб қолиб келаётган лақабни ўзгартириб бўлармиди.Халкда шундай накл бор ном осмоний, лакаб хақиқий деган.
Режаббой бунинг йўлини топди. Унинг лақаби курра(хўтик) эди. Маҳалланинг бир ақлавалига маслаҳат солди.
-Шундай-шундай , ота-бобоий биласиз лақабмиз… ҳалигидай шуни ўзгартиришнинг иложи йўқмикан,-деди сал чайналиб Ражаббой.
-Иложи бор, бўлганда қандай, бу дунёда иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ ,иним.Фақат сендан озгина чиқим бўлади халос,-деди ақлавал қувлик қилиб.
-Ҳар на чиқим бўлса мен тайёр.Фақат лақабни ўзгартириб берсангиз бўлди.
-Маҳалланинг энг қув, гапдон одамлари ва ўз улфатларинга катта бир зиёфат қилиб берасан томом васаллом.Шу зиёфат сўнгида ўзим эълон қиламан шундай-шундай деб.
-Бўлди биз тайёр.
Хуллас Ражаббой домла айтгандай килиб йигирма чоғли одамни зиёфатга айтди. Катта бир қўчқорни суйди. Зиёфатни куйук килди. Одамлар хам хайрон.Зиёфатнинг нима учунлиини билмай бир биридан сўрашади.
-Зиёфатни сабабини билолмай турибман махсум деса, яна бири:
-Сабабини билиб нима қиласиз мана бу нозу-неъматлардан катта катта олинг.
Зиёфат алламаҳалгача давом қилди.Зиёфат томом бўлгач
Халиги аклавал гап бошлади:
-Хурматли жамоа Ражаббой инимиз махалламизнинг энг бир фаол аъзоси,-гапни узокдан бошлади у унинг лакаби ота бобоий курра у бугунги кунда хижолат тортиб шундай -шундай шу лакабимизни ўзгартириб берсангиз бир зиёфат бераман деб сизу-бизни мана мехмон килди.Энди келинглар шу укамизнинг илтимосни ижобат килайлик,-нима дейсизлар.
-Маъкул,маъкул чугурлашди зиёфатдагилар.
-Булмаса кимда кандай таклиф бор,-суради аклавал.Ё узингизда тузукрок “вариант” борми Ражаббой ука.
Хеч кимдан тузукрок бир жуяли фикр чикмади. Махаллада белакаб юриш кийин хар кимнинг уз лакаби булиши керак.
Шунда аклавал гап бошлади.
-Ражаббой ука,энди айбга буюрмайсан. Хамма хам вояга етади улгайади. Шу жумладан хайвонлар хам .Курра(хутик) улгайиб эшак булади, майли сенинг лакабинг бугундан бошлаб эшак булаколсин,-нима дейсиз жамоа.
Одамлар бош ириб маъкуллашди.
Шу шу Ражаббойнинг лакаби узгарди.Одамлар хануз бир қўчқор сўйиб лакабини узгартирган Ражаббой деб кулиб эслашади
ЎНГИДАН КЕЛМАГАН ТУШ
ҳажвия
Сафо Жўш эрталаб ишга отланаркан хотини Хушмомалахоннинг меҳрибончилигидан ёғдек эриб кетди. Хушмомалахон эрининг пиджагини эгнига кийгизаркан чўнтагига бир боғлам мингталикни жойлаб қўйди.
-Дадаси пулсиз юрманг, эркак киши пулсиз юрмаслиги керак. Ахир чойхона, улфат дегандай жўраларингиз ёнида уялиб ўтирманг дейманда.
-Нима кераги бор хотин ўзиминг ҳам оз-моз пулим бор, етади. Улфатлар билан ўтиргандан кўра бола-чақам билан…деб гапираётган Сафо Жўшнинг гапи оғзида қолди.
-Бе биз оч ўтирибмизми дадаси. Дўст душманни ичида эрклаб, улфатлар билан ялло қилиб юринг ўзим ўргилай,- деб эрининг иккала чаккасидан чўлп-чўлп ўпиб ишга кузатиб қолди.
Хотининг бундай такаллуфидан боши осмонга етган Сафо Жўш ишда куннинг қандай ўтганини ҳам сезмай қолди. Кечқурун уйига келса хотини ошни дамлаб уни кутиб ўтирган экан.
-Ёшулли келдингизми, келинг келинг дея хотини булбулгўёдек сайраб дарров Сафо Жўшнинг сумкасини, кейин эгнидаги пиджагини ечиб олди. -Ош ҳам тайёр дадаси сизга атаб бир шиша “оқ чой” ҳам олиб қўйганман.
-Байрам ёки бирон сабаб бўлмаса онаси, уйда болалар олдида ароқ ичиб ўтирсам уят бўлар, керак эмас овора бўлибсиз,-деди Сафо Жўш аёлига эътироз билдириб.
-Оввораси борми дадажониси сизни борлигингизни ўзи мен учун ҳар куни байрам, қани дастурхонга марҳамат.
Сафо Жўш ҳаётидан сармаст бўлиб юрган кунларнинг бирида хотини бошқача гап топиб колди. Буниси энди сира ақлга сиғадиган гап эмасди.
-Дадаси сиз менга вафоли, садоқатлисиз биламан, ҳеч ким билан юрмайсиз, хушторингиз йўқ. Аммо дадаси йигит бўлсанг шўх бўл дейишадику. Сиз ҳам биронтаси билан юринг. Мен сизга руҳсат бераман. Ана дўстингиз Тўлқин ёки Низом иккаласининг ҳам хуштори бор ҳамма билади.
-Хотин умримда қилмаган ишим қандай бўларкан ,-деди Сафо Жўш қимтаниб.
-Қандай эмас қантдай бўлади сизга ўзим топиб бераман. Туман марказида яшайдиган эри билан ажрашган Ёқутжон деган дугонам бор шуни гаплашиб бераман. Сиз уни танийсиз туғилган кунимда келган эди.
-Ҳа ҳа сариқдан келган чиройли жувонми, исми Ёқутжонмиди унинг,-деди Сафо Жўш тамшаниб, оғзидан оққан сувни қўли билан артар экан эгнига тушган зарбдан уйғониб кетди. Караса хотини Хушмомалахон қўлида ўқлов оғзидан кўпик сочиб бир қўлини белига тутиб ўдағайлаб турибди.
-Ким у Ёқутжон, мен сизга Ёқутжонни кўрсатиб қўяман. Э уялинг ҳар куни ичиб келасиз, на оилага нафингиз тегади на ишхонангизга туринг иш вақти бўлди. Туя ҳаммомни орзу қилибдида. Хм Ёқутжонмиш-а.
Сафо Жўш кўзларин уқалий уқалий ўрнидан қўзғалди. Кечагининг таъсиридан боши чунонам оғриб турган эди. Юз кўзини ювиб бўлгач:
-Хотинжон чой-пой йўқми?- сўради аёлидан.
-Нима чой, чой ичиб бўлдик мен хам ишга кетаяпман. Тез бўлинг йўлда у бу еб оларсиз . Нонушта қилмоқчи бўлган одам эрта туради эржон.
-Бўлмаса бир икки сўмм… пул беринг йўл кирага демоқчи эди гапи оғзида қолди.
-Пул йўқ кеча олган эллик минг қани ?
-Улфатчиликда…
-Хе улфатчилик ҳам ўлсин. Олган моянангиз ўзингиздан ортмайди. Яна менга юк бўласиз,-деб хотини эшикни тарақлатиб ёпиб ишга чиқиб кетди.
Сафо Жўш хотини кетгач ўзини кереслога ташлади. Бир пас кўзини юмди. Кўрган тушини қайта ҳаёлида жонлантирмоқчи бўлди. Тушда қандай мазза. Қани кўрган туши ўнгидан келса.
МАШИНА МАЖОРАСИ
Ҳажвия
Жуман Соатович Соатов туманда кичик бир корхонанинг бошлиғи. Бошлиқ бўлатуриб машинаси ҳам йўқ. На шахсий, на идораники. Ишга пиёда бориб пиёда келади. Аммо ишхонасида ишлайдиган кўпчилик ходимларнинг шахсий машинаси бор.
Қарз ҳавола қилиб бўлсада машина олиш керак ўйлади Жуман Соатович. Хотини ҳам унинг гапини маъқуллади.
-Тўғрида қочонгача бозор-ўжарга автобусда қатнайман кимсан Жуман Соатовичнинг хотини бўлсам.
Хуллас бозорга тушиб сал бундайроқ бўлсада нексия сотиб олишди. Энди Жуман Соатович эрталаб шошмасдан нонушта қилиб,чиройли кийиниб,галустугини тақиб, машинасини шошмасдан ҳайдаб, радиодан ашула эшитиб ишхонасига келади. Унинг назарида ҳамма ҳавас билан қараётгандай гўё. Ахир кимсан Жуман Соатович Соатов бўлса.
Жуман Соатовичнинг аёли Хуморахон нақ шайтоннинг ўзи. Эрига хушомад қилиб чўнтагидаги бор будини қоқиштириб қўядиган хилидан. Жуман Соатович хотинидан бир сўм пули ҳам яшира олмайди. Яширди дегунча Хумарахон топиб олаверади. Шунинг учун Жуман Соатович чўнтагида пул сақламасди. Пули бўлса машинанинг у ерига бу ерига тиқиштириб қўярди. Хуморхон бунинг ҳам йўлини топди. Эри ишдан келди дегунча мавридини топиб машинани хилват жойларини кўздан кечириб чиқарди. Агар пул топиб олса эрига ўдағайларди:
-Пулни нега мендан яширдингиз, кимга атаб қўйган эдингиз, тополмайди деб ўйлагансизда.
-Ахир хотинжон… қани энди Жуман Соатович хотинига тушинтириб билса.
Бир куни Жуман Соатович нима бўлди-ю машинасини уйга ташлаб ишга кетди. Пайтдан фойдаланиб Жуман Соатовичнинг ўғли Худойберди нексияни ҳайдаб кўрмоқчи бўлди. Еттинчи синфни эндигина томомлаган Худойберди машинани бир амаллаб гараждан чиқарди. Умрида рул тутиб кўрмаган Худойберди машинани катта йўлга чикмасданоқ тут дарахтига олиб бориб солди. Нексияни олди пачоқ бўлди.
Буни эшитиб Жуман Соатовични тепа сочи тикка бўлди. Ўғлини уришиб берди. Хотинини бўралаб сўкди. Фойдаси йўқ. Булар иш бўлиб бўлган.
Жаҳл билан Жуман Соатович машинани арзон гаров сотиб юборди. Жуман Соатович машинасиз қолди. Машинага ўрганган эканми унга алам қилди. Бир икки сўм йиғиб яна бозорга чиқди. Машина бозори гавжум. Машинани хили-хили шу ерда.Ўзининг нексияси оппоқгина эди. Энди бўлса осмон ранг кўм-кўк нексия сотиб олди. Ўзиникидан сал қимматироқ бўлсада, аммо жуда яхши. Зинғиллаб юришини айтмасизми? Нақ самалёт дейсиз. Жуман Соатович янги машинасида ишга қатнаб юрди.
Бир куни Жуман Соатович ишдан келса хотини Хумархон уни ғазаб отига миниб кутиб олди.
-Бу ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда,–деди Хуморхон кўзларини олайтириб икки қўлини белига тутганча, яна мендан пул яшираяпсиз, олдинги машинада ҳам пул яширар эдингиз бунисида ҳам шундай қиляпсиз.Жуман Соатович ҳайрон қолди. Тўғри олдинги машинасида унинг у ер бу ерига пул яширган.Тан олади. Аммо янги машинани … йўқ ,йўқ бунга чидаб бўлмайди.
-Эй хотин оғзингга нима келса гапираверасанми? Қани пул яширганим, исботлачи,-деди ғазаби қайнаб Жуман Соатович .
-Юринг кўрсатаман, -деди Хуморхон айбдорни қўлга туширган изқувардек Жуман Соатовични машина томонга бошлади. Биргалашиб нексия томонга боришди. Хумархон машинанинг тепасидаги одам билмас скоч билан ёпиштирилиб турган жойдан скочини кўчирди ва бармоғи билан аста юз доллор пулни тортиб олди.
Бу воқеани кўрган Жуман Соатовични ранги оқариб кетди. Нафаси қайтиб тили калимага келмай қолди ва машинага суянганича ўтириб қолди. Олдинги машинаси пачок бўлганида жаҳл билан у ер бу ерларини қармай ҳам сотиб юборган экан. Бу худди ўзининг машинаси.
-Хотин бу ўз…имизнинг олдинги машинаку. Вой дод мени устамонлар чув туширишибдику. Вой пулим. Қулоғини ушлаб кетган ўн миллионим.
Хотини Хумархон гап нимдалигини англагач эри Жуман Соатовичга суяниб қолди.
ТЎЙЛАР МУБОРАК!
—Дадаси,-деди бир куни хотин мен ишдан келишим билан, -белингизни маҳкамроқ боғланг, ўғлимизни уйлантирамиз.
-Йўғей ҳали ёш эмасми хотин?- дедим. Ундан ташқари йиғиб қўйган пулимиз ҳам йўқ.
-Бўйини қаранг бўйини сиздан баланд. Пул масаласига келсак худони ўзи етказади. Тўй қилганга қуш ҳам бир патини ташлаб ўтади дейишадику. Шу бугун совчиликка борамиз. Томом вассалом!, -деб хотин гапга нуқта қўйди.
Хуллас тўй қиладиган бўлдик. Совчиликка борилди. Ўқиган олий маълумотли қиз экан. Хотинпошшанинг қувончи ичига сиғмайди. Югуриб елиб тўй тодоригини бошлаб юборди денг.
Бир кун ишдан келсам хотинни кайфияти йўғрок. Қўлида бир дафтарни тутганича шалпайиб ўтириб олган.
-Ҳа нима бўлди десам қўлимга дафтарни тутқазди. Дафтарни аста варақладим. Унда қуда томонга борадиган тўй ҳаражатлари-ю, сарполари ёзилаган экан. Ишонмайсиз бир дафтар тўлиб қолиб, хатто дафтарнинг хошияларигача ёзиб ташланган.
Рангим оқариб сўрига ўтириб қолган эканман хотин жимликни бузди.
-Бўшашаманг дадаси, бўшашманг, ахир қизи борнинг нози бор-да. Ким сизга гулдай, яна унинг устига ўқиган қизини шундай қўш қўллаб топширади.
-Ҳа майли қани ўқичи,- дедим.
Хотинпошша дафтарни варақлаб ўқий кетди.
-Ўн беш миллион қалин- сут хақи.
-Тўхта, тўхта, ўн беш…ахир ҳали қалин ўн бешга чиқмадиёв.
-Чиқмаган бўлса сиз чикарасиз.Ўқиган қизнинг қалин катта бўлади. Кудаларим олдида эрим бойвачча дедим-а.
-Онасига, момосига, бувисига бир кийимлик “героин”.
-Нима, нима “героин?” “Героин”нинг нимаси, қудаларимиз норкмон эканми десам.
-Йўғей “героин” бу қиммат аёллар куйлагининг номи ўргулай.
-Ҳали момоси, бувиси ҳам ҳаёт эканми?- дедим хотинга жаҳл қилиб.
-Бобоси, катта дадалари ҳам ҳали чопқиллаб юришибди,- дадаси уларга ҳам бош оёқ сарпо ва ҳар бирига биттадан чопон.
-Ха, чопон киймай кафан кийсин оғзимдан чиқиб кетган гапдан уялиб кетдим.
-Қолганини ўқима ҳаммасини ҳисоблаб пулга чақичи қанча бўларкан,-дедим хотинга.
-Ҳисоблаб қўйганман дадаси юзнинг нари берисида.- деди хотин сал хадик билан.
-Юз миллион !!!.Вой дод деворишимга сал қолди. Беихтиёр Эргаш Каримов ижро қилган “тўйлар муборак” интермедияси эсимга тушди.
-Хотин, кўни -қўшни қариндош -туққандан қарз ҳавола қилмасак бу пулни қандай топамиз?
Хуллас боқиб қўйган иккита наввосимизни ҳам, хатто яп- янги олган нексия машинани ҳам сотишга тўғри келди. Қолганига қариндош туққан, ёру дўстлардан қарз ҳавола қилиб тўйни бир амалаб ўтказиб олдик.Тўй ҳам тўй деса тўй дегудек, шаҳар марказидаги номдор, ҳашаматли катта тўйхонда бўлиб ўтди. Санъаткорларнинг ҳам мана ман деганини олиб келдик ўзиям. Тўй бўлиб ўтганига мана бир ойдан мўлроқ вақт ўтган бўлсада ҳали ҳануз одамларнинг оғзида бизнинг тўйимиз.
-Болтабой ака, ҳали яқингача бундай катта тўйни кўрмаган эдик. Химматингизга балли дейишса мақтовлардан ёғдай эриб кетиб:
-Ҳа энди қўлдан келгунча деб ўзимни камтар кўрсатишга харакат қиламан.
Тўйку ўтди, аммо машмашаси кейин бошланди.
Бир куни ишдан келиб сўрида ёнбошлаб чой ичиб ўтирсам ховлига тоғам Абдураҳим ака кириб келди. Тоғамни кўришим билан рангим докадек оқариб кетди. Чунки ундан ҳам беш миллион карз олгандимда.Хойна хой пулини сўраб келдиёв.
-Энди жиян, ўзингдан қолар гап йўк. Хабаринг бор машинага ёзилиб қўйганман яқинда шу келадиган, шунга ўша пулни қайтарсанг,- деб қолди гап орасида тоғам.
-Тоға ҳали бир ой бўлди-я пулни берганингизга қандай қайтарман. Бирон икки уч ой шошмангда энди. У ёғ бу ёғимни сал эпақага келтириб олай десам ҳам кўнмади.
Хуллас яна ундан бундан қарз кўтаришга тўғри келди.Тоғамнининг қарзидан қутилдик.
Хуллас уйга келишдан безор бўлиб кетдим. Эшик тиқ этса юрагим шиғ этадиган бўлиб қолди.
Бирин кетин қарз берган одамлар қарзини сўраб кела бошлади.
Хотинпошша ҳам безор бўлди.
-Номингиз чиқади катта тўй қилайлик ҳамма сизни бойвачча дейди деб мана энди белим чиқиб турибди-да,-дедим хотинга зарда қилиб- энди ўзинг бир илож қил.
Бошим оғриб, танам оғирлашиб қолгандек бўлди.
-Бор овқатингни суз, қорин ҳам таталаб кетди. Тўйдан қолган яримта бўлса ола кел. Қайғу ҳасрат ҳам сал узоқроқ кетсин.
Хотин югуриб елиб олдимга дастурхон ёзди. Об-замзамдан ҳам олиб келиб қўйди. Ундан икки уч пиёла сипқориб кайф билан еттинчи осмонда ўтирган пайтим. Дарвоза тиққиллаб қолди. Ҳаёлим ёввойи каптардек учдию кетди. Хотин менга қаради мен хотинга тикилдим.
-Тўйлар муборак хотин!!!.Яна биров қарзин сўраб келдиёв.
****
ЙЎЛИ ШУНАҚА
ҳажвия
Порахўрликка қарши кураш кетяпди.Қани бировдан бир сўм пул олиб кўрингчи кўрасиз кўрадиганингизни. Олий маълумотли врач бўлиб ишга тушдим. Туман поликлиникасида ишлайман.Ойлик маошим ҳам унча кўп эмас.Ахир ярим штатга қанча ҳам берарди. Боз устига қишлоқдан қатнайман.3 минг боришга 3 минг келишга, унинг устига обедь ҳам бор.Маошни ярими йўл кирага кетади.Аммо “чап” йўқ.Бировдан бир сўм ололмайсан. Ҳамма жойга, ҳатто хоналаримизга ҳам коррупцияга қарши курашиш ҳақида балодек ёзувлар осиб ташланган. Аммо баъзи бир беморлар:
-Мана ука, сизга атаганим бор деб бир икки сўм чой чақа узатса борми ,сен:
-Йўқ, йўқ ака, ололмайман.Виждоним йўл қўймайди, касам ичганман деб қўлингни крест қилиб, оёқ тираб туриб оласан.
Ҳа, шунақа.Аммо,секин, секин ишлайверсанг, ҳаммасини йўлини билиб олаверар экансан.Мана мисол. Қўшни хонада салкам олтмиш ёшига яқинлашиб қолган Отабой доктор ишлайди. Топиш тутишимдан нолисам у миғийда кулиб:
-Ҳа бола дарров миллиадер бўмоқчиларми.Ҳали икки уч йил қийналиб ишланг, ана ундан кейин аста-аста бўлаверади акоси дейди.
Бир куни зимдан Отабой докторни кузатдим.У хонасига кирган касал билан яқин қариндошлардек қуюқ сўрашиб,кейин касалини текшириб дори ёзиб берар эканда то каридоргача кузатиб чиқаркан. Килентга “дорини фалон дорихонадан олинг хўпми у йигит дорини фақат четдан олиб келади,ҳам арзон,ҳам фойдоси зўр” деб қўяр экан бош бармоғини кўрсатиб.Тавба деб ҳеч нимага тушунмай энди хонамга кириб жойимга ўтирган ҳам эдимки,бир йигит келиб стулга ўтирди.
-Сиз фалончи доктормисиз янги келган,-деб сўради дабдурустдан
-Ҳа ака, нима ҳизмат қаерингиз оғрийди?—сўрадим мен ҳам пинагимни бузмай.
-Соппа соғман,аммо сизга бир таклифим бор,мен хув пастдаги дорихонанинг хўжайиниман исмим Акмал,Акмал милли десангиз ҳамма танийди.Дориларнинг ҳамма туридан бор.Ҳам арзон ҳам файдоли.Савдомиз юришсин ака.Бу замонда сизга ҳам бизга ҳам фойдо бўлсин деб келдим. Килентларни бизга жўнатинг,хўпми анави Саттор семиздан сизга нима наф.Сиздан нима кетди битта қаламни шундоқ қилиб “Лола”га деб ёзиб қўйсангиз олам гулистон.
Мен унинг гапларини обдон эшитдим.Ҳа, оббо Отабой акаей бизга “йўли”ни ўргатмаган экансизда,деб қўйдим ичимда.
Ўйлашиб кўрамиз деб уни аста жўнатиб юбордим, шунда бу гапларни эшитиб ўтирган ҳамшира қиз Гули:
-Доктор ака, ўзи хамма шунақа қилади бу ерда.Мана масалан хирург Соли ака ҳам, болалар врачи Шаҳноз опа ҳам,ҳатто Отабой доктор ҳам шундай қилади.Иш вақти томом бўлгач аста ўша дорихонага кириб улушини олиб кетаверадилар.Врачлар рецепт ёзиб ўтирганида ўзининг улушини қанча бўлишини ҳисоблаб ҳам қўйишади,шунақа. Бу ҳам бир йўлида. Ҳатто доктор ака сизга яна бир йўлини айтай.Ташқарида, яъни кўчада бир иккита кленттопар топиб қўймасангиз ютқазасиз,нонсиз қолиб кетасиз.Ҳа сизнинг хонангизга касал йўламайди.Анаву “қари тулкилар” ҳар қайсиси уч тўртта одам ёллаб қўйишган.Ҳар бир касал учун беш минг ўн мингдан беришади.
Обба устамонларей ҳали гап бу ёғда эканда.
Шу бугун жуда чарчадим.Киракаш болаларнинг машинасига ўтириб уйга қайтаяпман.Ҳаёлимда бугун бўлиб ўтган вақеаларни жонлантираман.Ярим йўлда йўл ҳаракати инспекторининг хуштагидан хушёр тортдим.
-Нима бўлди?десам шафёр:
-Нима бўларди ака,ҳозир кўрамиз деб тушиб кетди.Гаига ҳужжатини кўрсатар кўрсатмас изига қайтиб машинасига ўтирди.
-Хўш, тинчликми?десам
-Қаёқда тинчлик,хув бензинфурушларни кўряпсизми, ҳа балли шуларни Кадамбой деганига 10литр бензинни пулини берар эканман,- деди шофёр,-ишлатишмайди булар
-Бензин олгандирда десам,шофёр бечора:
-Қанақа бензин, бу ҳам бир йўли- да ака, йўли шунақа деб қўйди .
ХОРАЗМЛИК ЗЕРИП ҚИЗИҚ ИЖОДИДАН
ТЎЙНИНГ СЎНГГИ
ҳажвия
Видокамерани янги чиққан йиллари. Видочиларнинг ҳам обрўйи баланд Тўй берувчилар ҳам уларнинг қўли бўшлиғига қараб тўй қилишяпди.Навбат катта.
Бир куни тўйда видочи видо оляпди. Тўйнинг ярмига келиб кассета тўлиб қолган,аксига олиб бўш касетаси ҳам йўқ экан.Тўй эгасидан касета сўраса йўқ дебди.Керакмас ёзилган касета бўлсаям майли деса,ўйланиб туриб битта эскироқ касета чиқариб берган экан. Видочи ҳам камерага тиқиб устидан ёздирворган.У кассета ҳам «айаййо» (Уят)касета бўлиб тўйни устидан запис қилиб тўй томом бўлгач видочи касетани тўй эгаларига бериб пулини олиб кетибди.
Эртаси куни Хоразмда келин салом бўлади.Келин саломга ҳамма тўпланган, бир уй хотин -халаж.Хатто элатнинг кайвонилари Пошша ва Ойша момоларгача келин саломга келган.Тўй видоси кетиб турибди Хамма ҳурсанд, мароқ билан тўй видосини томоша қилишмоқда.Пошша анани кўзи кўрмиди, аммо қулоқлари биноийидек эшитади. Ойша анани қулоқлари эшитмиди аммо биноийидек кўради.
Бир пайт кассета липир-липир этиб тўй томом бўлиб ҳалиги “айаййо” касета бошланиб кетган денг. Вағур- вуғур қилиб ўтирган хотинлар бирдан жимиб қолишди. Кейин бирдан қий-чув бошланиб кетди.
-Вой ўлгайман.Бу на гап…
Ур сур бошланиб, чиққан қоч, чиққан қоч бошланиб кетди.Ола посирди. Ур сур бошланиб ҳамма ташқарига қараб қоча бошлади. Шунда Пошша ана:
-Ойша, бу на посирди на бўлди? Ўт гетимиё даса Ойша ана:
-Ўлмагисан Пошша, ҳозирги видочилар тўйни сўнггини ҳам олиб бошлабди,уятсизлар деган экан.
“ЭЛГАЗАР”
Хоразмча ҳажвия
-Худога шукур,-деди Пошша она уйга кира солиб,катта ток тагида сўрида ўтирган келинларига қараб,Гўрсатди, худойим гўрсатди.
-Ҳанг, ана, навини гўрсатди, мунча куйиб-пишиб гаётирсиз,-деди катта келини,қайинонасининг олдига пешвоз чиқиб.
-Анаву Шерпа гаранг бугун ахтигини суннат тўйи қилаётир акан.Шунга қувониб галаётирман.Бурноғи йили кенжамизи уйлантирган тўйда, гаранг уйолмин натмин шаппоттин болага бўладиган бир енги калта, бир енги узин хитой гўйлагини одини ёздириб бариб гетибди. Ина инди маннан гўради, шу гўйнакни сақлаб қўйвадим.Шуни оббораман.Масҳаралаш ничик бўлар акан бир гўрсин.
-Аҳ, анама анам, ахир Шерпа ананг гўйнакни улли киччи аканлигини билмаган бўлиши мумкин,ахир у аркак гўйнакни одини “элгазар” даб қўйишган бўлса.Бугун сизда эртанг яна бировникида -да.Сиз ундин қилманг ана,яхшиси қиммат гўйнак олиб боринг. Қилган ишидан бир уялсин.
-Иби, нучин олиб боришим гарак ахир.Вуна мани пулим йўлда ётибми,Олғай уни.
-Ана, бизар ҳам яқинда суннат тўйи баржакмиз дўғрими.Шерпа ананг ҳам шу сизи оппорғон гўйнакни ўзингиза қайтариб олиб галса унда нишатасиз.
-Дўғри айтасан галин.Бонини ўйламапман.Ҳай “элгазар “ҳам ўлгай мундин гўйнак чиқараётганларни уйина ўт тушсин.Ахир ёниб гетасан болам .Қуржоғам бўлмидоғон гўйнак.Қийшиқ- мишиқ. Яна хўшрой каропкага ҳам солиб галганига ўласинг галади. Отанга ланатлар.Бор гўйнакни олиб чиқ, сандиқдан каропкасини устина “Шерпа” даб ёзиб қўйибман,пеша диқамиз.Яхши гўйнагинг бўлса уни ҳам олиб чиқ,тўйа бораман.Улар пас галса, ман баланд галин.
-Айнанин анамдан, ана инди ўзингиза галдингиз.-деб келин югуриб ичкарига кириб кетди.
ЖУММИ ДОЙИ ВА МУХБИР
(«Шов шув» газетаси мухбири саволларига Жумми дойи интервю берди)
Мухбир:Жумми дойи сизни санъатни севувчи инсон сифатида таниймиз. Келинг мени санъат ва санъаткорлар хакидаги саволларимга жавоб берсангиз. Биринчи саволим сиз хозирги давр санъати ва санъаткорларига қандай қарайсиз?
Жумми дойи:Дўғри қариман болам. Артистлари (изоҳ.артист деб санъаткорлар назарда тутилмоқда) ҳам ашулаларини дим яхши гўраман. Бизари замонда болам бир икки артист бўлар ади. Бонда (бу ёнда)Комилжон, вонда Жўрахон.Оҳ оҳ, ашулласини эшитиб дўймидоғон адик болам. Ҳозир ҳамма ери артист босди болам. Теливизори очсанг озондан донгача қўшиқ айтаваради, айтаваради, булар динмиди (тинмайди). Мунга (бунга) қара болам қайси газетани қарама олдинндан охиргача артислари сурати. Тиржайиб. жиржайиб(илжайиб) тушиб қўйибди. Бир бизадин колхозчини катмон ушлаб тушган сурати йўқ болам. На дисан ахир замонида. Лекин улари айтодоғун қўшиқлари манга ёқади болом. Комилжонлар очиқ айтишга уяладуғон сўзлари була(булар) очиқ айтади охир, уялмиди. Гўззинги алдинга … галди дуради ,э қўй бонини (бу ёғини) айтмайин болам, тоҳаратимни бузиб қўймайин.
Мухбир: Жумми дойи сизга қандай ашулалар ёқади?
Жуми дойи: Манга артистлари бўкиб (реп)тушадиган қўшиқлари ёқади.Қий-чув Қичқириб ойтадилар-ку,анна шуло. Ничун дисами , уни ман охтиғим(неварам) аппарган(олиб берган) телфона ёздириб жуган (жўхори)отзими(дала) ёнида қўяман овозини баланд атиб ,сечаларни (чумчуқ) қуводи болам шунга карак.
Мухбир:Хм.., Яна бир савол дойи сиз фаннагроммага қандай қарайсиз, у ёхшими ё ёмонми. Олдинги санъаткорлар фанаграммасиз айтган дейишади.
Жумми дойи:Грамма праммаги билмиман болам.Аввали артистлар давринда у зотло(аппаратлар назарга тутилмоқда) йўқ ади болам. Артистлари замон бузди. Шу хили нарсалар бўлмоғонда улар ойтмоғон бўлар адилар.Ё артистлари ёриси Хозорс бозорида важ сотаради.Ховво болам.Яқинда бир тўйда йомон уят бўлди.Бир артист бўкиб тушиб қўшиқ айтамон даб алиндаги микрофони учиб гетди.Уни топомон дайинча қўшиғи ёриси ўтди.Уялмади,уялмади болам яна айтиб гетаварди.Отам айтадоғун ади.”Уялмагон артист бўлар аринмаган (эринмаган) уста” Доппа дўғри ойтғон акан.Магитопонда артистлари ёриси.
Мухбир:Қўшиқлари мазмуни сизни қониқтирадими?
Жумми дойи:Ҳозирги вақтда мазмун-пазмун гарак амас болам.Айтаварасан, айтаварасан эшитаврадилар.Қайтариб айтманг бўлса бўлди(нақорат).Гаплашиб ўтирғон гаппингни қўшиқ қилиб айтсанг ҳам бўлаваради.Хозир “гап” пул болам. Бировлар гаплаб олади бировлар аплаб(амаллаб) олади. Шу қўшиқлари ойтиб ҳар бир пул ишлаб дурибди артистлар, қуяварасан болам.Яқинда укам тўй барадуғон бўлди шуна бир артист гаплашмага бордик. Гапда инди. Иби фолон доллор барасан диди йонги (халиги) артист уялмин.Яна на дидиданг” 6 ойгача занитман “.Ина санга болам. Пула қара.
Мухбир:Дойи ҳозирги раққосалар ҳақида фикрингиз?
Жумми дойи:Ўйинчилара гап йўқ болам. Яхшиларам бор муннинроқлари ҳам бор.Ховво.Тўйларда ҳозир улани ўйинлари салки.Нувчин дисами танга сози йўқ. Договор,жонини қийнаса ҳам шу пул, қийнамаса ҳам шу пул. Шунинг учун алини гўтариб вона бона ўтиб юрса бўлди.Томарахоним билан Мукаррамахонимни ўйинлари оҳ оҳ тани баданинги жимбир-жимбир аттирадуғун ади.
Мухбир:Жумми ота бу артистлар ҳақида жуда бир салбий фикрлар билдириб дурибсиз сабаби на буни?
Жумми дойи:Иби вуннин дама(унака дема) болам.Ҳар кимам алиннан галгани охир.Манга қолса булара деймаган маъқул.Ёшларда ҳали.Айтиб гўрсин, ўйнаб гурсин.Охири жонина дейса ташаб гетар.Аммо атристи бонкроти ёмон болам.Қайтиб чикиб билмиди тўйа.Инашуннин (шундай).
Мухбир: Суҳбатингиз учун раҳмат.
Жумми дойи: Сангам тангрёрқосин(тагри ёрлақасин)
Мухбир изоҳи:Ҳурматли газетхон Жумми дойини гапларини тўғридан тўғри шевада бердик.Сиз тушунмаган жойларини кавс ичида таржимаси билан қўйдик. Барча газетхонлар номидан Жумми дойига раҳмат айтамиз.
ХОРАЗМЧА ҲАЖВИЙ ШЕЪРЛАР
МИЖЖИ
На гапингда дуз бор на бир мазалар,
Қулоғимни қоқиб алима бардинг.
Тўй маърака бўлса қочарлар саннан,
Сам самлик корингми, шумикан дардинг.
Мунчалар шаппиксан гетмисан ангри,
Маннан нови таманг дасмол сиқасан.
Шу боришинг бўлса чалажон атиб,
Ўлдирминлар мани гўра диқасан.
АСАБИЙ ДОМЛАНИНГ НОМАЛАРИ
ТЎПЛАНДИК
Шанба куни ошнолар ош қилғали тўпландик,
Метиндек асабларни чош қилғали тўпландик.
Ош бир баҳона эрди бир оз тамоқни хўллаб,
Оз-оз отиб сиримиз фош қилғали тўпландик.
Ёшингиз ўтди энди ичмангиз деди хотун,
Кўрсатиб ўзимизни ёш қилғали тўпландик.
Кайфимиз ошиб бехос бўлганида тўполон,
Бу юмшоқ кўнглимизни тош қилғали тўпландик.
Бир, икки қултум учун ўзимизни паст қилиб,
Дўстларни бир бирига ғаш қилғали тўпландик.
Ҳазил таги зил бўлди милиционер келганда,
Уялмасдан кўзларни ёш қилгали тўпландик.
Асабий домлани мол бизнгси бўлмоқчи бўлғони,иши юришмай бори йўғидан айрилгони ва банкирот бўлғони хусусида ғазал.
Бу рўзғор ташвиши чандон маннам кирдим мол бозора,
Етаклаб хором қотқурни ўзимнн қўйдим озора.
Пайшанбада Хосиён бордим, жумада Чўқли бозори,
Чоршанбада Пир бозори қўл тегмас кўнгил ёзора.
Гоҳа буқа,гоҳ гунажин , гоҳо сигир олиб сотдим,
Сўрамайди кўнгил ҳеч ким ничиксан манглайи қора.
Ўн бозорни айлантирдим қисир сигир ҳеч ким олмас,
Охири қассобга бердим қилиб сотди пора –пора.
Дедилар сен сабр қилғил фойда билан зарар жўра,
Бойиб кетсанг ажаб эрмас сабр қилсанг сен тез ора.
Қисрни сен бўғоз деб сот алдамасанг ишинг юрмас,
Ёлғонданкам, баҳо ошир қулоққа чертиб ноғора.
Шундай қилиб Чўқли бозор аро пулладим бир молнии,
Хосиёнда ўзимга тушди ўша сотганим тасқара.
Ҳар ишда бир уста керак,яна керак усли коса,
Мени ишим сира юрмас бойиб кетади гапора.
Мол олмоққа пул қолмади банкрот дегани шулдир,
Яна ўшал Асабийман тешик тос —тешик тоғора.
ШАҲАР ТУШДИМ
Асабий домлани шаҳри Урганчга борғони хусусида ғазал.
Шаҳар тушдим кампиримга ковуш махси олайин даб,
Диқилишда аптавўздан тушиб қолдим ўлойин даб.
Қуриб кетсин қарилик ҳам шаҳар тушмай бўлай ҳар гап,
Илож йўқдир чиқдим йўла ахир такси тутойин даб.
Бобой қайга борурсиз дап таксис ҳам келди бир пасда,
Дедим Урганчга элтсанг гар узоқ умр тилойин даб.
Нексейнинг ишига асло ҳеч ҳам шак келтириб бўлмас,
Қаранг манзилга этдик тез юрибман нос чекойин даб.
Узатсам беш минг сўм аста пулга қараб лабин бурди,
Турарди гўё азройил сақолимни юлойин даб.
Яна беш минг бериб накдин носимни ташламоқ бўлдим,
Кетиб копди ҳай- ҳай занғғар мен юрибман сўкойин даб.
Бозор гавжум қаранг вой бўй олормандан сотарман кўп,
Маннам бозор аро юрдим кавуш маҳси қаройин даб.
Сотувчи кизгина деди махси модадан қолғондур,
Инна импорт кавушлар бор ва кўрсатди анойи даб.
Дедим ўкча баланд кавуш кампиримга ярашмас хов,
Юрайму синса аёғи ахир табиб борайин даб.
Ман айландим, бош айланди қориндан кўринди гурланг,
Сомсапаз ёнига бордим икки учни ейойин даб.
Есангиз инҳо сомсалар зўр қўчқорнинг думбасидан,
Мақтаб мақтаб сомсапази ўнни акалди тойин даб.
Очиб кўрсам сомсасини ичи кади билан пиёз,
Бир икки жиззиқ ҳам турар бобой ма сани пойинг даб.
Яна бозор аро юрдим оёқдан тушдим ҳам охир,
Кавуш маҳси топаолмай йўла чиқдим кетойин даб.
Автабусга чиқар бўлдим ичкарга ўтиб бўлмас,
Диқилишда ман ёлвордим аё болам ўтойин даб.
Бир амаллаб миниб унга дамимни ростламоқ бўлдим,
Урибди пулни киссавур юз сум турар тушойин даб.
ПУЛ
Асабий домлани пул ишқида ёнғони,куйғони тўғрисда ғазал.
Бул ғариб кулбамни сен қилдинг хароб вайрона пул,
Дийдоринг кўрмак насиб бўлмай қолиб ҳайрона пул.
Сен юрурсан от миниб, менку яёвман найлайин,
Содда сен деб юз ўгирдинг меҳмонисан шайтона пул.
Ҳам ўлик,ҳамки тирикнинг иши сенсиз битмагай,
Емоғу ичмоқ учун, киймоқ учун иштона пул.
Бой билан чин дўст тутундинг кўмди ернинг остига,
Ер юзини кўрмадинг кирдинг бугун зиндонга пул.
Аржа, аржа пул йиғганким яна бўлса аржа дер,
Пули йўқким ул ғариблар бўлса дер бир дона пул.
Жон учун, жанон учун сен кераксан оқибат,
Қурмагай суҳбат сенингла бўлмаса жонана пул.
Рафторингни кўрсатиб сен қилдинг отамга ғаним,
Охири бўлдик гадо топмадик айрона пул.
Эй, Асабий пулни севма асло чин кўнглинг била,
Қилмаган ҳеч ҳам вафо ахир ул инсонга пул.
КАМПИР ИСТАБ
Асабий домлани кампиридан нолигани хусусида ғазал.
Сужи дил ширин калом бир ёрга душ қилгил худо,
Қариган чоғимда бир ғамхўра душ қилғил худо.
Мол учун жон бергувчи асло очафат бўлмасин,
Йўқ эмас қўлида моли борга душ қилғил худо.
Раста -раста бўлса мол чиқсак икков бозор аро,
Ул билан кезсанг арзон бозорга душ қилғил худо.
Билмаса қадрини эркак сен худога сол уни,
Эрталаб қилғил тилак озорга душ қилғил худо,
Эй, Асабий яхши ёрга молинги, жонингни бер,
Гар ёмон бўлса очиқ мозорга душ қилғил худо.
УЛФАТЛАР
Ики ошно ичиб ароқ қўшиқ айтиб келишмоқда,
Алар оқшом зиёфатдан бугун қайтиб келишмоқда.
Бири юрса бири ўра, бири ётса бири ёстуқ,
Қани бўлса олсанг мизғиб иссиқ жой деб келишмоқда.
Бошим оғрир деди бирси,бири маъқуллади паққос,
Пахмил учун яна оз -оз отсанг май деб келишмоқда.
Кийим бошлар бўлиб лой- чанг, хусун афтода ҳолатда,
Наҳот эмди ковушлар ҳам пойма -пой деб келишмоқда.
Асабийман уйга борсам хотун кайфи учар бошдин,
Эшикни очмасам балки хойна -хой деб келишмоқда.
ЎХШАЙДИ
Асабий домланинг дўсти Эрмат Пирматнинг етти элатга тўй берғони охири қарзга ботғони хусусида ғазал
Бўлибдир тап -тақир Эрмат келин олғонга ўхшайди,
Уйин гўё кундуз ўғри келиб урғонга ўхшайди.
Обрў ортсин дея етти маҳаллага хабар қилди,
Бугун эса номард деган номи қолғонга ўхшайди.
Варанглатиб карнай- сурнай томошани қилиб мўлроқ,
Совурулди охир кисса сурнай чолғонга ўхшайди.
Мақтасанг дер шуям тўйми ўзини камситиб пичча,
Хушомад ёқмоғони-чи гўё ёлғонга ўхшайди.
Тўйдан кейин бир икки дўст бориб эрдик сўраб аҳвол,
Кўрсак гўё анинг уйи бугун ёнғонга ўхшайди.
Қозон -қозон таомларни эслаб хўрсинди бечора,
Бизга сузган авқотичи ови ёвғонга ўхшайди. Эрмат Пирмат қарз бўлди эшик таққилади ногоҳ,
Деди биров яна қарзин сўраб келғонга ўхшайди.
ДОКТОР
Асабий домлани бармоғини пичоқ кесгани дўхтирга боргани,дўхтир уни операция қилмокчи бўлғони ва …. қилиб маздан чора топгани хусусида ғазал.
Бармоғимни пичоқ кесиб бўлди анча яро дўхтир,
Қилингиз эм тузалгай тез сиздан мадад зора дўхтир.
Дўхтир деди икки- уч кун ётинг бунда тузалурсиз,
Укол килиб турармиз биз дори ҳам кун аро дўхтир.
Ҳай ётсам ётганим бўлсин бюлетин бўлса бас менга,
Арзимас бир ярани деб сиз ҳам кўп оввора дўхтир.
Пайт пойлаб сўради у ишлар қайда, элат қайда,
Гуё терговчи янглиғ у бошлаб мунозара дўхтир.
Омбор мудирлигим англаб кулиб қўйди билолмадим,
Амалимни қилиб ҳурмат топгай дедим чора дўхтир.
Чаға янглиғ яра эрди тузалмас ўтса ҳам ўн кун,
Газак олиб каттаймоқда ҳатто бора бора дўхтир.
Дўхтир деди бармоғингиз операция қилмоқ даркор,
Операцияга хожат йўқ ахир бахтим қора дўхтир.
Чиқолмайсиз бу ердан соғ деди хамхонам пичирлаб,
Азроилни чақирурлар бемасангиз пора дўхтир.
Йўлини қилганимдан сўнг яра хафли эмас эркан,
Оперция қолиб бунда топдим маздин чора дўхтир.
ЭЛЛИКДАН СЎНГ
Аё дўстлар элликдан сўнг тонг отмасдан турғон яхши,
Плитага ўтни қолоб тонқа чойни урғон яхши.
Дизини дизина, қўйиб, ой руҳсоринин дўйиб,
Кампир билан гурунг уриб давру даврон сурган яхши.
Гунортагача ётғонлар кулли гунога ботганлар,
Сен ҳам шуларга қўшилсанг эрта кундан ўлғон яхши.
Ризқ насиба берар худо озон билан турар бўлсанг,
Асабий ризқдан қирқилма ахир уни олғон яхши.
ЎРГАНДИМ
Аё дустлар май ичмоқни манам улфатдин ўргандим,
Бошимга тушган офатни маннам кулфатдин ўргандим.
Ихлосим йўқ шеър ёзмоққа ўзим эдим ахир оми,
Ихлос қилиб шеър ёзмокни уста Гулматдин ўргандим.
Юзинга айтсам айбингни Асабийни айб этманг,
Ахир бу шартакиликни аҳмоқ Аматдин ўргандим.
Кармонингда пулинг йўқми сира уни билдирма сен,
Аё бойдек юришни мен қўқир Раматдан ўргандим.
ЁР КЕЛМАДИ
Келаман деб кеча оқшом келмади, ёр келмади,
Билгидан тутганимга қилдими қор келмади.
Йўлларига кўз тикиб мен ўлтирибман оқибат,
Душанбадан шанба келди, келди бозор келмади.
Келганида бир сафар мен ранжитиб қўйдимми ё,
Келгани шу найлайин мен асло такрор келмади.
Ёр фироғингда Асабий бўлдику аччиқ тутун,
Бунчалар қоринг ёмон қилдингку зор келмади.
ФИРОҚНОМИ АСАБИЙ ҒАЗАЛ №1
Нома битибсан телефонингни ойнасина шод бўлақолдим,
Номангни ўқиб тураолмай белимни тутиб бод бўлақолдим.
Номангни нетай висолингга нима етсин тез кел бу ёнга,
Келадур деб дўстлар ила баҳс бойлашдук мот бўла қолдим.
Фироқинг хажрида вой дод Мажнун каби дарбадар кездим,
Чўлу саҳро менга ошно кездим гоҳ туя ,гоҳ от бўлақолдим.
Висолингга етишмоқни орзу қилиб Асабий хонавайрон.
Менга ҳам Лайлилар кўпдир келмасанг энди ёт бўлақолдим.
ФИРОҚНОМИ АСАБИЙ ҒАЗАЛ №2
Бўйдоқликни азобини мендек бўйдоқ бўланнан сўр,
Сабрнинг косаси тошиб ошиб аё тўланнан сўр.
Ҳар тонгни оттдурурман ман қучоғимда улли така,
Юлдузларни саноғини Тарағаймас сан маннан сўр.
Қўлимда косаи май юрибман бир Асабийдай,
Фироқинг хажрида жонон куйиб ёниб ўланнан сўр.
ФИРОҚНОМИ АСАБИЙ ҒАЗАЛ №3
Бир ёр топдим унинг юзи кулиб турган ойга мангзар,
Нозлар атиб туришлари ғижинглаган тойга мангзар.
Агар икков суҳбат қуриб гуринглашсак ундан бундан,
Ёрнинг қаҳ-қаҳ уришлари шарқираган сойга мангзар.
Қори келса тусрайади гаплашмиди уч турт кунлаб,
Гаплашмокчи бўлиб борсанг сўзи аччиқ чойга мангзар.
Кўзларида пурим ойнак юбака дизиннан юқори.
Қарс -қарс қилиб юришлари минг қўйли бир бойга мангзар.
Тушим экан кўрганларим қучоғимда улли болиш,
Қачон етарман васлинга энди ҳолим ёйга мангзар.
ФИРОҚНОМИ АСАБИЙ ҒАЗАЛ №4
Сени кутиб азизим жоним озора келди,
Келмгандин юрагим андакчин қора келди.
Таксида келаман деб айтганинг эди чошгоҳ,
Машинларнинг кўписи инна юзбора келди.
Ошиқларнинг шўрими кутмоқ учун яралган,
Қўлида гулдастала мендек оввора келди.
Шоҳ бекатда юрибди онангми ё холангми,
Аста ўтиб ёнимдан қўлда тоғора келди.
Танитмайин юзимни олдим ўзим панага,
Юра -юра толиқиб оёқ қавора келди.
Асабийман асабим чидамади бир кунга,
Кун бўлди ярим оқшом вақти ётарга келди.
ФИРОҚНОМИ АСАБИЙ ҒАЗАЛ № 5
Тўйда улфатлар билан ўлтириб Шодди дароз,
Ҳаммани макиён айлаб ўзин эса тожли хўроз.
Оғзидан боди кирар шоди чиқиб қилди хароб,
Ул луғатда йўқ сўзини ҳам ишлатиб қўйди бир оз.
Оқсақол тартибга салмоқ исатди –ку оқибат,
Устига тўкиб куфирдин нетай хором бўлди намоз.
Асабийнинг асаби бўлди таранг,бўлди чатоқ,
Чидай олмай охири сўкди уни деб ярамас.
ФИРОҚНОМИ АСАБИЙ ҒАЗАЛ № 6
Жамолингни кўриб вой-бўй Асабий қолди ҳайрона,
Арзигай юз минг ошиқлар изингда бўлса парвона.
Қайис бўлди Мажнун эй воҳ сани ишку фироқингда,
Мани аларга ўхшатма азобинг қўй кел бу ёна.
Асабийни кора дабсан коралигим ҳақиқатдур,
Оқарсин деб ранги рўйим юзимни чайдим айрона.
Бир ошиқ бўлса бўлгудек каминаю камтаринман,
Магар ризо эмас эрсанг ўзим ҳам кетгум у ёна.
Мани севгум панойинда сояалар севгиси Мажнун,
Тарихимни ёзар бўлсанг сиғмайдур достон ромона.
ШЕРЁЗДИХОННИНГ НОМАЛАРИ
КЕРАК
Ўтириш қилмоқ учун энг аввало ҳилват керак,
Ҳилвати топсанг магар мазали улфат керак.
Еб бировнинг нонини сендан сазо чиқмоқ учун,
Супра ёйиб тўкмага нон сенга бир жуърат керак.
Ҳамма ҳам айтмас қўшик ,ҳамма ҳам мулло эмас,
Бўлмоға машшоқ, имом энг авало қирот керак.
Хўп шоир бўлмоқни орзу килдики Шерёздихон,
Ёзмоға энг яхши шеър ҳам ғусул, таҳорат керак.
***
Аё дилбар сен ҳам ёлғиз маннам якка,
Назар қилсанг бошим етмайдими кўкка.
Беваликдан безмадингми юриб шунча,
Хотин бўлсанг арзимасмиу бу Шербекка.
Шерёздини шеърдан бўлак наси бордир,
Дебсан тегсам ярашади Аширбекка.
Бор боравер бойлигига учибсан хов,
Мол дунёга ружу қўйган ғилай рўкка*.
Шерёздини назар писанд қилмадинг сен,
Қарғайман мен энди сени тушиб чўкка.
*рўк-тескари ўқилсин.
***
Ичиб олиб ароқ билан винони,
Кўрсатибсан бесплатний кинони.
Ташлаб кетиб рўзғорингни болангни,
Тапимишсан Марусами Нинани.
Ичиб келиб топиб Боди-Шодини,
Қилармишсан жанжал панжал «война»ни.
Эртаси кун узр сўраб ҳаммадан,
Тўй ўтган сўнг кетингга ур хинани.
***
Олиш- бариш қилма асло нокас билан,
Ади –бади айтишма асло маст билан.
Бир номардга ишинг тушиб ёлворгандан,
Қилган яхши шу ишни икки даст билан.
Мард касни бошингга тож этсанг арзир,
Тенглаштирма ўзингни асло паст билан.
Шерёздихон жўраларинг ғаним бўлса,
Худога сол жўра тутун сен нос билан.
***
СOЛФИ*
Бўлибсан сен бу кунлар хўп ёмонлардан ёмон солфи,
Эдинг бир пайтлар солфи,ҳали ўша, ҳамон солфи.
Сен қачонлар бўлурсан айт солфимаслар қаторинда,
Тузалмас бундай одамлар танинда бўлса жон солфи.
Ғаламислик сенинг ишинг одамларга зиён бермак,
Қулинг эгри , оёқ қийшиқ фикр ғоянг забон сoлфи.
Қайга борсанг изингдан бир чиқар ишкал бўлур ғавғо,
Сен кирган маърака расво сен кирган ул дўкон солфи.
Шерёзди турда кет дарров солфи кирган маъракадан,
Қўшилсанг сен унга зинҳор кетурсан беимон солфи.
*Солфи-тескари ўқилсин.