9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ИЖОДИЁТ

notiq.uz > ИЖОДИЁТ (Page 3)

Тарози

Ақлни тарозига тортиб бўлмайди. Мабодо шундай бўлса, тортган ҳам, торттирган ҳам доно эмас. Бир ҳовуч буғдой ёки тилломидики тортилса. Таълим, тарбия, тафаккур ва тараққиётни ҳам тарозига қўйиб ўлчаб бўлмайди. Лекин рамзий маънода, қўлланилишини нозик дидли китобхонлар яхши тушунишади. Навбатдаги китобимнинг саҳифасини тайёрлаётган пайтда дизайнерга кўриб турганингиздек, шаклда ишлов беришини тайинладим. Таълимли ва тарбияли инсон етук онг-у тафаккурга эга бўлиб интилгандагина жамиятда чинакам тараққиёт бўлишини, ана шу тўртта тушунча бир-биридан куч олишини эътироф этиб донолик қилмоқчи эмасман. Тарозининг тепа қисмидаги “IQ”ни кўриб, у нима деювчиларга ҳайронман. Ҳазиллашиб “илмнинг қуввати”, “имоннинг қудрати” ёки “икромнинг қўғирчоғи” деб қўяман. “IQ” бу интеллектуал коэффициент демакдир. Унинг...

Continue reading

Улуғбекнинг улуғлиги

Уни Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтида ўқиб юрган пайтлариданоқ, яхши танийман. Отаси Азимбой аканинг айтишича, унинг ёшлигидан Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовга ҳавас қилиб уларнинг ижросидаги қўшиқларни хиргойи қилишни, уларга ўхшатиб ашула айтишни канда қилмас экан. Мусиқа мактабига бориб ўқишни орзу қилган. Маълум муддат у ЎзТВ қошидаги “Булбулча” ансамблида ҳам таҳсил олган. У ерда, айниқса, унга меҳр билан қараган устазода санъаткор Шермат Ёрматовнинг ҳиссаси катта бўлганини у миннатдорлик билан эслаб юради. Санъат йўлидан бориш, умр мазмунини санъат билан боғлаш ва шу йўлда ўқишни астойдил исташ, интилиш унга ҳеч тинчлик бермасди. Бу ният мактабни битказгандан кейин амалга...

Continue reading

Табиат билан сирлашиб

Сўз билан манзаралар яратилади, тасаввур ва таассуротлар жонланади, қалбингиз энтикиш, ҳиссиёт ва чексиз туйғулар билан бойийди. Муҳаббатни ҳам, нафратни ҳам ҳис этасиз. Булар аслида, сўзнинг чексиз қудратидан, санъаткорнинг сўздан фойдалана олиш иқтидоридандир. Мусаввирнинг нигоҳи, “айтар сўзи” рангоранг бўёқлар билан. Табиат билан суҳбатлаша оладиган, жамият қиёфатини инсонлар юзу кўзи орқали тасвирлай оладиган, бўёқларни ўз қалб измига бўйсундириш истеъдодига эга бўлган рассомлардан бири Ортиқали Қозоқовдир.  Улар ижодида муҳим ва муқим ўрин тутган расмлари кўргазмаси Миллий санъат марказининг кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Турли соҳа вакиллари, аниқроғи, Ортиқали дўстимизнинг мухлислари билан зал гавжум бўлди. Телерадиокомпаниянинг турли каналларидан келган мухбир ва шарҳловчилар интервьюлар олиш билан оввора...

Continue reading

Саҳна нутқи муаммоларига доир қайдлар

Нотиқ, нутқ, мантиқ. Булар бир ўзакдан ясалган арабча сўзлардир. Ҳар қандай нотиқ нутқи мантиқдан четда бўлса, у вайсақилик, сафсатабозликдир. Нотиқ нутқининг аниқлиги талаффуз ва тафаккурнинг тиниқлиги билан вобаста. Шундай экан, ижтимоий-бадиий нутқнинг узвий бир бўлаги саҳна нутқи муаммолари ҳам доимо долзарблигича қолади. Нотиқлик улкан дарахт бўлса, нотиқлар унинг шоху новдалари, нутқ мевалари, мантиқ эса унинг теран томиридир. Саҳна нутқи ва нотиқ (минбар) нутқи. Биринчисида ижровийлик бирламчи ўринда бўлиб, унда актёрнинг адабий тилнинг қонун-қоидаларига мувофиқ аниқ ва тиниқ талаффуз қоидаларига амал қилиши тушунилади. Иккинчисида ижодийлик устун бўлиб, вазиятга, мавзуга мос хос сўзни топиб айта олиш орқали жамоага ўзини рослаш, хослаш ва мослаш...

Continue reading

Сўзлар ила сўзлашар

Давлат бошқарувида ҳам, халқ орасида ҳам алоҳида эътиборга молик санъатлардан бири бу сухандонлик санъатидир. Шунинг учун ҳам унинг шартлари, мезонлари ҳақида қатор манбаларда маълумотлар учрайди. Улардан бири XI асрда яшаган Амир Унсурулмаолий Кайковуснинг «Қобуснома»сидир. Унда бу санъат табиати билан боғлиқ муҳим мулоҳазалар илгари сурилган. Сухандон сўзининг ўрнини, табиатини тўғри белгилаши лозим. Сўзнинг тўрт нави борлиги, уни қўллайдиганлар ҳам тўрт хил бўлиши таъкидлаб ўтилади. Сўз мартабаси киши билан эмас, киши мартабаси сўз билан экани уқтирилиб, ҳар бир сўзнинг икки юзи бор: «бири хуб, бири зишт»,-дейилади. Хуб – яхши, зишт – ёмон демакдир. Буни билиш факат сўз усталарига эмас, балки ҳамма учун зарурдир. Ҳусайн...

Continue reading

Соҳирнафас сухандонни сўроқлаб

Тарғибот, ташвиқот, ахборот сўзлари бир-бирига уйғун бўлгани ҳолда, бугунги даврда уларнинг ўрни, роли янада кенгроқ, муҳимроқ аҳамият касб этаётгани сир эмас. “Мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан кўпроқ кучга эга” бўлаётган айни дамда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Буларнинг замирида тингловчилар оммасига ниманидир етказиш нияти ётади. Гап нимани, кимга, қачон ва қаерда етказиш эмас, балки маълумотни қандай етказиш, аниқроғи, ўтказиш масаласи янада моҳиятлидир. Демак, қалам, қоғоз, микрофондан ҳар бир ижодкор фойдаланиши мумкин, лекин у ҳар бирида ўзгача жилоланади. Ўқиш, аниқроғи, ифодали ўқиш, тушунтириб ўқиш ўзининг узоқ тарихига, бой анъаналарига эга. Ўқишдан мақсад уқиш ва уқтиришдир. Қироатхонлик номи билан юритилувчи санъат дунёнинг деярлик...

Continue reading

САМИМИЯТ СЕҲРИ

(Шоир Муҳаммад Исмоил шеъриятига чизгилар) Сўзлаш учун сўзлаш, ёзиш учун ёзиш, қўйингки, йиғлаш учун йиғлаш, ҳаттоки, кулиш учун кулишда ҳам самимият йўқ. Бу жараён инсоннинг дил истагидан кўра, ғайриихтиёрий тарзда кечади. Шундайлар борки, уларнинг ўзлигида самимият, хокисорлик бўлганлиги учун сўзлиги ҳам худди шундай. Назаримда, бу нисбат шоир, ношир, журналист Муҳаммад Исмоилга мосу хос, ярашиқлик либосдир. У айримларга ўхшаб қурган қасри биланмас, яшаётган ярим асри, мазмундор назму насри билан фахрланувчи дўстларимиздан. Ўз юртининг қадрига етиш, унинг ўтмиши, бугуни ва эртасига дахлдорлик туйғусини туйиш ҳар бир инсонга фахру ифтихор бахш этиши учунми ватан ҳақидаги шеърларни деярлик ҳар бир шоир ижодида учратамиз. Айни пайтда бу...

Continue reading

Бувижоним ўгитлари

Кишининг ҳақидан қўрқадиган, қаноат ва шукроналик билан умргузаронлик этган кўзи ожиз, нобино Розия исмлик бир кампир бўлиб унинг ёлғиз бир фарзанди бор эди. Кўпдан бери уни уйлантириб, невара кўришни хаёл қилиб юрарди. “Меҳрибон, онажоним, сиз тан кўзи билан эмас, ақл кўзи билан кўп нарсани идрок этасиз, тушимда ва ҳушимда аён бўлди, хонадонимизга сизга келин, менга қайлиқ бўлиб бир меҳмон келиши, сўнг мезбонга айланиши ҳақида башорат бўлди, деб айтмоқчи бўлар, лекин истиҳола қиларди фарзанд. Субҳидам пайти “Никоҳ самода ёзилади, ерда ўқилади,” деган илоҳийдан бир садо келди, “сенга ошиқликни берайми, ё маъшуқликни?” Чўчиб тушган фарзанд “онамдан сўраб келаман, шу пайтгача уларнинг измидан...

Continue reading

Овоз сеҳри

Шундай овозлар бўладики, улар даврнинг залворли юки ва замоннинг нафасини ўзида ифода этади. Овоз, авваломбор, Аллоҳ неъмати. У нафас билан биргаликда парваришга муҳтож. Тўғри, овоз қудрати борасида Алишер Навоийнинг мулоҳазаларини келтирмасдан ўтолмаймиз. Ҳазрат “Маҳбуб ул -қулуб” асарларида “Кўнгил қуввати дилнавоздандур Руҳ қути хушовоздандур” - деб бежиз ёзмаганлар. Овознинг ёқимлилиги кўнгил тортар бўлади. Уни ички бир хоҳиш, майл билан тинглагингиз келаверади. Ўзингиз сезмаган ҳолда, унга эргаша борасиз, ром бўласиз. У сизни асрий ва самовий туйғуларга чулғайди. Овознинг хосияти ва моҳияти борасида ислом оламида Довуд алайҳиссалом, Билол ҳабаш ҳақида кўплаб эшитгансиз, улар ҳақда кўплаб ривоятлар ўқигансиз. Айниқса, иккинчи жаҳон уруши даврида Левитаннинг овози, ахборот...

Continue reading

Муомала маданияти

(Рисола) Муқаддима Учта тушунча замон ва макон танламайди. Булар сўзлаш, тинглаш ва англашдир. Одамзот яралибдики, ўзаро муносабат жараёнида ана шу уч бирликка амал қилиб келинади. Бунинг намоён бўлиши ҳар бир халқнинг ўз менталитетига мос ва хос. Ўзаро муносабат, мурожаат қилиш жараёнидаги ўзни тутиш ва фикр алмашувлар муомала маданияти тушунчасида уйғунлашади. Муносабат, мурожаат, мулоқот, мунозара, мубоҳаса, муҳокама, мулоҳаза сингари тушунчаларнинг барчаси муайян миллатнинг тийнатига мос бўлган зийнатлар бўлиб, у этик ва эстетик меъёрлар, қоидалар билан амалга оширилади. Мулоқот қисман монологик, асосан, диалогик, полилогик шаклда бўлади. Бошқача айтганда, икки ёки ундан ортиқ кишиларнинг ўзаро муносабатларида реаллашади. Дунё гўзаллик қонуниятларига биноан қуриларкан, демак, инсонннинг хулқи ва...

Continue reading