9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ИЖОДИЁТ

notiq.uz > ИЖОДИЁТ (Page 5)

Педагог касбий компетенциясининг такомиллашувида риторик маҳоратнинг ўрни

Касбий лаёқат касбий маҳорат билан уйғун. Фанлар йўналишида ўқитувчининг салоҳияти ва қобилияти масаласи кўпгина муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида муҳим роль ўйнайди. Ўз фанини назарий жиҳатдан чуқур билиш, юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш мумкин, лекин маълумотни, ахборотни ўқувчи қалбу онгига сингдириш, етказиш йўллари, аниқроғи, ўтказиш масаласи муҳим муаммолигича қолмоқда. Ўқувчининг диққат-эътибори, қизиқиши билан қизиқмасдан туриб таълим-тарбия жараёнининг сифати ва самарасини тасаввур этиш мушкул. Бунинг учун ўқитувчи иккита асосни доимо эътиборда тутиши зарур. Бу таълимнинг талаби нутқ билан, тарбиянинг талаби хулқ билан эканлиги омилидир. Ўқувчида ҳам шу хусусиятларнинг мужассамини кўришни истаган педагог, аввало, нутқий ва хулқий маданиятнинг ўз тийнатида бўлишига эришиши мақсадга мувофиқ....

Continue reading

ТЎРТ УСТУН ҲИКМАТЛАРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_empty_space][vc_single_image image="4507" img_size="full" alignment="center"][vc_empty_space][vc_column_text]   Дебоча   Учовлоннинг тимсолий суҳбатига диққат қилинг. Агар мени йўқотсангиз кутубхонадан топасиз, бу китобнинг сўзи. Агар мени йўқотсангиз, ганжина ва хазиналардан топасиз. Бу зару лаълу жавоҳир аталмиш бойлик сўзи. Агар мени йўқотсангиз, ҳеч қаердан топаолмайсиз. Бу ғоят донолик билан айтилган номусу ориятдир. Донолик тинглаш ва англашнинг, ўрганиш ва ўргатишнинг ҳосиласидир. Жаҳолатга қарши маърифат билан кураша олиш ҳисси донолик, оқиллик ва одилликдир. Ор номус ва фахру ифтихор она юртга бўлган меҳру муҳаббат билан боғланади. Ўқиш ва уқиш орқали билиб олишингизга тилакдошмиз.   Ўқиш ва уқиш. Бу сўзлар ўзаро мантиқий боғлиқликка эга. Ўқишда шунчаки кўз югуртириш бўлса, уқишда англаш бор. Уқиш синчиклаб,...

Continue reading

ЭЛИ ЭЪЗОЗЛАГАН БАХШИ (2004 йил)

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_empty_space][vc_single_image image="4506" img_size="full" alignment="center"][vc_empty_space][vc_column_text]                  С Ў З   А В В А Л И                               Халқ терма ва достонларига умр бахш этатуриб, ўз умрини ҳам асрларга татигулик қила олиш чинакам истеъдодларга насиб бўлади. Маълумки, кўп асрлик ўзбек халқ оғзаки ижодиётининг катта қисмини достонлар ташкил этади. Тилдан тилга, оғиздан-оғизга ўтиб яшаб келган достонларнинг “умри” одатда ана шу бахшиларнинг қувваи ҳофизаси ва санъаткорлик иқтидорига боғлиқ. Озарбайжонларда “ошиғ”, қозоқларда “оқин”, қорақалпоқларда “жиров”, ўзбекларда “бахши” ва ҳоказо. Қайси тилда қандай айтилмасин, моҳияти бир хил, аммо ижро тарзи ва усули, созлари билан фарқланувчи бахшичилик санъатига хос хусусиятлар айрим бахшиларнинг ҳаётий ва ижодий фаолиятида ўз аксини топади. Шундай бахшилар...

Continue reading