9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ИЖОДИЁТ

notiq.uz > ИЖОДИЁТ (Page 2)

Эътиборга эътибор

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Инсон табиатан барчанинг диққат марказида бўлишни истайди. Юриш туришига, нутқи ва хулқига, кўринишу кийинишига ҳамма қараса, ҳавас қилса деб орзу қилади. Акс ҳолда, ўзини ёлғизланган ҳис этади. Бу иззатталаблик эмас. Балки доимий эътиборда бўлиш илинжидан. Эътиборга эътибор нечун деса, эътиборсиз қолганим учун деб жавоб беришгани бежиз эмас. Яратилган шароит, атроф-муҳит ва эътибор инсон камолотининг мезонларидан. Инсон иродасининг сустлиги, яратилган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдалана олмаслиги уни ҳар хил кўйларга солиши, турли балоларга гирифтор қилиши мумкин. Америкада электр курсисида ўлдиришга ҳукм қилинган айбдор одамдан охирги сўзи бор-йўқлигини сўрашади. У атрофидаги газетачиларга, расмчиларга, касалхона ходимларига қараб олгач, аччиқ, маҳзун овоз билан шундай...

Continue reading

Шеър шавқида

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шеър ёзиш ва шеър ўқиш ёшликдан барчага завқли туюлади. Кейинчалик айримларгагина шоирлик тақдирга айланади. Қофияни, ҳижони билган, жойига қўйган билан шоир бўлиб қолмайди ҳеч ким. Ҳис туйғу ва кечинмаларини образли ифода эта олиш ва шу аснода муайян фикр айта билиш камдан кам инсонларга насиб этади. Камолиддин шеър ёзиш билан шеър ўқишни, ҳар иккаласидан завқ оладиганлардан. Олдинига бошқа шоирларнинг шеърларини, кейин эса ўзининг машқларини мактабда, тўй тантаналарида, турли хил тадбирларда берилиб мароқ билан ўқишни ҳавас қилди ва бунинг уддасидан чиқа олди. Бирон бир маърифий тадбир ёхуд ижодий кечаларни ўтказиш зарурати бўлса ҳеч иккиланмасдан бошловчилик қилди. Шу йўсинда у тобора тоблана...

Continue reading

Чўпон ва қўчқор

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бир қўйчивон ҳикояси: Қадрдон бир дўстим бор эди. Ота касби бўлгани учунми мактабни битказгач, ўқимай қўйди, умри қўй-қўчқорлар орасида ўтди. Бир куни менга “дўстим, шаҳарга тушиб келадиган ишим бор, шунинг учун ўрнимга чўпон бўлиб туролмайсанми, - деб қолди. Мен кўндим. Чўпонлик ҳам осон эмас, машаққатли, хавотирли касб эканини билдим. Лекин, тоза ҳавода тинчгина дам олиб, иягингни таёққа тираб, қўйларни кузатиб ўтиришнинг ҳам гашти бошқача экан. Ҳамма қўй ҳам итоат қилавермайди. Соқчи итнинг ҳуришига ҳам эътибор қилмай қўядиганлари йўқ эмас. Шу кунни тинчгина ўтказиб қўй, эчки ва қўчқорларни қўрага қамадим. Миннатдорлик билдирган дўстимга қўйлар орасидаги худди отнинг қашқаси сингари пешонасига...

Continue reading

Чор довон

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Қадим ўтган замонда, Хевақ деган томонда. Бор эди пири муршид, Ёнида қирқта мурид. Устоз ёнидан жилмас, Усиз дунёни билмас. Чиқармасдан асло сас, Пирнинг сўзин муқаддас Билиб қилишар ҳавас. Қирқтаси қирқ илм фан, Гўёки тилсим, чилтан, Пирнинг донғин эшитиб, Унга кўп ҳавас этиб, Қирқ биринчи мурид бўб, Ёнида юрсам бўлар хўб, Дебон келди бир йигит Устоздан кутиб ўгит. Билмоқ чун матлабини Йигитнинг талабини, Пир кўз қирин ташлади, Йигит сўзин бошлади. Эл ичра манзур номингиз, Мўътабар инъомингиз, Обрў - эҳтиромингиз, Сўзлаган каломингиз Мени қилди сизга ром, Боғланиб қолдим тамом. Сиздек эъзозли бўлсам, Бунинг сирини билсам. Қолмас эди армоним, Мансаб, обрў дармоним. Пир йигитни тинглади, Мақсадини англади. Ҳавас қилиш мумкиндир, Мурид бўлиш мушкулдир. Баланд унинг қояси, Муқаддасдир ғояси, Текисмас зинапояси Иймон унинг мояси. Бу йўлда чор довон бор, Ошиб ўтсанг  толе ёр. Тайёрман, қилинг баён Дер у, қараб пир томон. Шайдойиликдир илк...

Continue reading

Аннотация 

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]  Маҳмуд аз-Замахшарий нутқ ҳақида      Абу-л Қосим Маҳмуд аз-Замахшарий жаҳон фани ва маданияти тараққиётига ўзининг муносиб улушини қўшган буюк алломадир. Унинг лингвистика соҳасидаги хизматлари айниқса, беқиёсдир. Ушбу мақолада адибнинг тил, сўз, нутқ маданияти ва нотиқлик санъатига бағишланган фикр- мулоҳазаларига муносабат билдирилган. Шу аснода мутафаккирнинг айрим асарлари, дунёқараши ва тафаккур олами тўғрисида маълумотлар келтирилган ва таҳлил этилган.   Таянч сўз ва иборалар:  балоғат, нотиқлик, фасоҳат, сўз, нутқ маданияти, нутқий ва хулқий маданият, нутқ маҳорати, воизлик, мантиқий мушоҳада, хатоба, нотиқ.   Maxmud Az-Zamaxshariy’s ideas about culture speech and oratory                                               Annatation Abu-l Qosim Makhmud az-Zamaxshariy was famous and well known ,he made a great contribution for the world...

Continue reading

Яхши гап

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла ака Орипов анча тетик ва соғлом бўлиб қайтибдилар. Америкадаги муолажалар ўзининг самарали натижасини бергани аниқ. Мен кўришиб роса шод бўлдим. Халқимиз бахтига ҳар доим омон бўлсинлар. Ўзбекистон Республикаси Маънавият тарғибот маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият юритувчи педагоглар билан “Маънавият ва ҳаёт” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Даволаниш баҳонасида хорижликларнинг юриш-туриши,  нарса-ҳодисаларга муносабати ва муомала маданиятини кузата туриб халқимизнинг инсонпарварлиги, маънавияти ниҳоятда юксак эканлигига яна бир бор амин бўлганлигини айтдилар. Кечагина ёзилган, оҳори тўкилмаган “Яхши гап” номли шеърини ўқидилар. Кўпчилигимизга маъқул келганлиги учун рухсатлари билан ўша шеърларини...

Continue reading

Ҳикматли сўз – ҳимматли сўз

Аҳли қалам орасида шундай нақл юради: “энг мураккаб иш содда ёзиш, ундан ҳам қийини қисқа ёзиш”. Ҳақ гап. Ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди. Қисқалик ва соддалик китобхоннинг ғоявий мақсадни  тез “ҳазм қилиши“ учун имкон яратади. Шунинг учун ҳам алломалардан бири соддалик талантнинг опаси бўлса, қисқалик синглисидир,- деган. Бу ҳикматдан шу нарса англашиладики, соддалик қисқаликка, қисқалик эса соддаликка яқин туради ва бир-бирини талаб этади. Серсўзликдан қочиш лаконистик услубда фикр ифода этиш бу - санъат ва маҳорат. Алишер Навоий “чин сўз мўтабар яхши сўз мухтасар”- деган. Шунга монанд ҳолда айтиш мумкинки, сара сўз сода сўздир. Ижоди юқори чўққига етган адибларнинг аксарияти қисқа...

Continue reading

Хон оға, бир тортиб юборайми?

Устоз Матёқуб Қўшжонов бир ривоят айтганди. Аслида, бу босар-тусарини билмасдан, кўзини ёғ бойлаб, одамларни танимай қоладиган, менсимайдиган айрим тоифа одамларга нисбатан айтилган. Қишлоқда бир сартарош бўлган экан, катта-кичикнинг бирдек ҳожатини чиқазиб дуо олиб юрган камсуқум йигит экан. Нимадир бўлибди-ю, унча-мунча одам билан гаплашмайдиган, манманлик кайфияти вужудига кириб гаплари ҳам баландпарвоз бўлиб қолибди. Бундан хабар топганлар қозига норози бўлиб у ҳақда гапиришибди. Қози соч-соқолини олдириш учун сартарошнинг ёнига борибди. Сартарош вазифасини бажара туриб, устарани қозининг бўйнига қўйиб, “қози бува, шу ердан бир тортиб юборайми” - дебди. Қози ўқрайиб “ким билан гаплашаётганингни билаяпсанми”, - дебди. “Биламан, юрт қозиси фалонкас пистиёнкас ўғлисиз”, -...

Continue reading

Ўзи, сўзи жоиз воиз

Бор эди бир замонда, Работ деган томонда. Донишманд воиз эди Сўзлари жоиз эди. Ҳамма уни тингларди, Тинглаб туриб англарди. Унга бўлган ҳавасманд Фарзанд, шогир, аржуманд. Бири деди: эй устоз, Сизга ёрлиқдир эъзоз. Менга сўз ҳунарини Ҳунардан унарини Ўргатсангиз деб келдим, Обрў шунда деб билдим. Қанча бўлсада ҳаққи Тўлайди отам нақди Бидирларди тинмайин Устоз ҳайрон: бундайин Шогирдни кўрмагандим Унга юз бурмагандим Тўхта демагунимча Йўқса кун ботмагунча Шогирд тўхтамас эди Устоз “жим, бир пас”- деди Сени тушундим, билдим Шундай қарорга келдим Сўзни сўзга улайсан Бидиллайсан тинмайсан. Бошқаларга нисбатан Уч карра ҳақ тўлайсан. “Нега?” деди, у ҳайрон Чўчиб тушгандек қуён. Устоз мийиғида кулиб, Унинг аҳволин билиб Аста сўзин бошлади, Зимдан назар ташлади. Ўзгаларга нисбатан Сенга хизматим уч бор Куч сарфлашим ҳам даркор. Жим туриб ҳам тинглашни Сўнг оқиш ҳам англашни Кейин эса сўзлашни, Сўзни сўзга улашни Ўргатишим керак экан Йўқса гулсиз сен тикан. Тинглаш маданиятдан, Англаш маънавиятдан, Сўзлашчи  маърифатдан Хулқу одоб...

Continue reading

Тушовланган от

Уни кўриб томоша қилишарди ва дейишарди: зўр от, чопқир от, топқир от, яхши от, бунақаси йўқ. Ўтган ҳам, кетган ҳам шу монанд гапларни такрорлашарди.  Нега кўпкарига қўйишмас экан? Ахир, буни бир неча йиллар олдин пойгада ҳам кўрганмизку? Бугунги кунда ундан нега фойдаланишмайди? Бошқа отларга имкон бермасмикан ё? Кимга зиёни бор экан? От эса ҳаммадан бир хил гапни эшитиб зерикди шекилли, юлдузни кўзлаб кишнади. Куч-ғайрати тошиб, олд оёқларини кўтариб ҳаракат қилди, тушовлангани ёдига тушиб яна шашти қайтди. Бошини қуйи солди. Оғир тин олди. Отхонада турар, бериладиган суви, ем-хашаки ҳам қизиқтирмасди уни. Кишанланган одамзотнинг арз доди оғзида, тушовланган отники эса бўғзида. Қулоқ солганларга ҳам,...

Continue reading