9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

Хон оға, бир тортиб юборайми?

notiq.uz > ИЖОДИЁТ  > Хон оға, бир тортиб юборайми?

Хон оға, бир тортиб юборайми?

Устоз Матёқуб Қўшжонов бир ривоят айтганди. Аслида, бу босар-тусарини билмасдан, кўзини ёғ бойлаб, одамларни танимай қоладиган, менсимайдиган айрим тоифа одамларга нисбатан айтилган. Қишлоқда бир сартарош бўлган экан, катта-кичикнинг бирдек ҳожатини чиқазиб дуо олиб юрган камсуқум йигит экан. Нимадир бўлибди-ю, унча-мунча одам билан гаплашмайдиган, манманлик кайфияти вужудига кириб гаплари ҳам баландпарвоз бўлиб қолибди. Бундан хабар топганлар қозига норози бўлиб у ҳақда гапиришибди. Қози соч-соқолини олдириш учун сартарошнинг ёнига борибди. Сартарош вазифасини бажара туриб, устарани қозининг бўйнига қўйиб, “қози бува, шу ердан бир тортиб юборайми” — дебди. Қози ўқрайиб “ким билан гаплашаётганингни билаяпсанми”, — дебди. “Биламан, юрт қозиси фалонкас пистиёнкас ўғлисиз”, — дебди. Дарғазаб бўлган қози индамай, энди ўзингдан кўр деб кетибди. Бўлган воқеани вазирга айтибди. Энди бир сартарош ҳазиллашса, шунинг учун ғазаб отига миниш шартми, ҳазиллашса ҳазиллашибди-да. “Аминманки, сизга ҳам шу ҳазилни қилади” — дебди қози. Бўлмағур гап, — деб вазир соч-соқолини олдириш учун борса, сартарош йигит вазирга ҳам худди шу муомалани қилибди. Вазир жаҳл отига миниб “ўз умрингга ўзинг якун ясаяпсан” — деб чиқаётганида сартарош нима қилардингиз дегандек мийиғида кулимсираб турганмиш. Хон ҳам бу воқеалардан хабар топгач, ҳеч кимга билдирмасдан сартарошнинг ёнига ўзи ҳам борибди. Сартарош хоннинг соч-соқолини ола туриб ияги тагига покини қўйибди-да, “хон оға, шу ердан бир тортиб юборайми” деб кулибди. “Ажал билан ўйнашяпсанми, эртага ўзингни дор тагида кўрасан, бола-чақанг билан видолаш” десаям хонга қараб тиржайиб турганмиш. Эс-ҳушидан оғган шекилли, деб хон саройга келиб, маслаҳатгўй воизни чорлаб бўлган ҳодисотни айтиб берибди. Воиз сартарошнинг оёғини тагини бир кавлаб кўринглар-чи деб маслаҳат берибди. Кавлашса бир хум олтин чиқибди. Сартарош эса қалтираб, букилиб, мункайиб қолибди. Хон қилмиши учун сартарошга жазо тайинлабди. Бунга сайраб турган тил-забонни ва куч-қудратни шу бойлик берган экан, деган хулосага келибди. Кўрмаганни кўргани қурсин дегани ҳам шу. Хон худодан қўрқмаса ҳам сартарошдан қўрқади деган нақлнинг замирида ҳам ана шу мантиқ яширин бўлса ажаб эмас.

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.