9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ИЖОДИЁТ

notiq.uz > ИЖОДИЁТ (Page 4)

Муқаллидлик санъати

Санъат турлари ва шаклларининг ривожи диалектик жараён бўлиб, улар даврлар ўтиши билан ўзига хослик касб этиб, ривожланиб боради. Ўзбек миллий санъати тарихида ҳам хилма-хил жанрлар бўлганлиги маълум. Улардан баъзилари унутилиб кетган, айримлари давр ҳамда ижтимоий шароит тақозосига кўра, ўз ривожини тўхтатган ёхуд тор доирада сақланиб қолган. Бунга оммавий қўшиқчилик, бир пайтлар машҳур ва мақбул бўлган қиссахонлик, қиссагўйлик санъатларининг тарихий тақдирини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Мавзуимизга асос бўлаётган – муқаллидлик ҳам ана шундай санъат турларидан бири бўлиб, у ўзига хос тарихга ва анъанага эга. “Фарҳанги забони тожик” (М.1969, 793- бет) китобида ёзилишича, “муқаллид” арабча сўз бўлиб, кишиларнинг қилиқ ва сўзларига тақлид ва...

Continue reading

Табиат билан сирлашиб

Сўз билан манзаралар яратилади, тасаввур ва таассуротлар жонланади, қалбингиз энтикиш, ҳиссиёт ва чексиз туйғулар билан бойийди. Муҳаббатни ҳам, нафратни ҳам ҳис этасиз. Булар аслида, сўзнинг чексиз қудратидан, санъаткорнинг сўздан фойдалана олиш иқтидоридандир. Мусаввирнинг нигоҳи, “айтар сўзи” рангоранг бўёқлар билан. Табиат билан суҳбатлаша оладиган, жамият қиёфатини инсонлар юзу кўзи орқали тасвирлай оладиган, бўёқларни ўз қалб измига бўйсундириш истеъдодига эга бўлган рассомлардан бири Ортиқали Қозоқовдир.  Улар ижодида муҳим ва муқим ўрин тутган расмлари кўргазмаси Миллий санъат марказининг кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Турли соҳа вакиллари, аниқроғи, Ортиқали дўстимизнинг мухлислари билан зал гавжум бўлди. Телерадиокомпаниянинг турли каналларидан келган мухбир ва шарҳловчилар интервьюлар олиш билан оввора...

Continue reading

Ибрат ва ифтихор мактаби

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_single_image image="4846" img_size="full"][vc_empty_space][vc_column_text]Шундай инсонлар бўладики, уларнинг ҳаёти ибрат, ўзлари ҳам, сўзлари ҳам ўрнак бўлади. Улардаги илоҳийдан берилган юксак бошқариш маданиятига ҳавас қиласан киши. Уларнинг тийнатида олимлик ва одамийлик фазилатлари ўзаро уйғун бўлади. Таълимни ҳам, тарбияни ҳам, муомала ва мулоқотни ҳам ўз жойига қўя олади. Ҳаёт йўли бутун бир жамиятимизнинг қалбу қиёфатини ўзида акс эттира олади. Шу ҳақда сўз очсам, беихтиёр кўп йиллар мобайнида таълим ва тарбия тушунчаларини тақдирига айлантирган, таълим тизимида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Рисбой Ҳайдарович Жўраевни энг аввало, тилга оламан. Эъзозли устозимиз қутлуғ ёшларга етган бўлсалар-да, улар ҳамон илк сафда, шогирдларига ўрнак ва сабоқ мактаби...

Continue reading

Исмда жисм маъноси

                                             (Навоий маҳоратига чизгилар) Алишер Навоий  “Хамса”сининг боқийлигига мезон унинг ҳар бир давр учун умумбашарий мавзуларда сўз айтолгани учунгина эмас, балки, ҳар бир мисра замирига олам-олам маъно жойлай олиш иқтидоридандир. Буни биргина “Хамса ” мисолида айтиш ҳам мумкин. Мутафаккирнинг сўз сеҳрини теран ҳис эта олиш, сўзга қат-қат маъно бағишлаш маҳорати, ҳар бир бадиий лавҳа, образ, детал ҳамда бадиий санъатларни асарнинг ғоявий мазмунини очишга йўналтира олиш салоҳияти билан боғлиқ. Биз қуйида шоирнинг поэтик иқтидори билан боғлиқ биргина хусусият ҳақида гапирмоқчимиз. Бу- адибнинг “Хамса”даги кўпгина...

Continue reading

Саҳнавий нутқ ва нотиқ нутқи таъсирчанлиги ҳамда поэтик хусусиятларининг намоён бўлишида инновацион технологияларнинг моҳияти

(The essence of innovation technologies in appearing poetic features and the influence of orator speech, scene speech.)   Раҳимбой Жуманиёзов. Филология фанлари номзоди, “Саҳна нутқи” кафедраси доценти   Аннотация   Инновация, педагогик технология, интерактив методлар, коммуникация каби сўз ва сўз бирикмалари таълимнинг деярлик барча йўналишларига кириб борганлиги қувонарлидир. Булардан кўзланган мақсад замон билан ҳамқадамлик ва янгиликларни, илмий-назарий маълумотларни таъсирчан, тез ва осон етказиш муаммоларини ҳал этишдир. Таълим-тарбия таъсирчанлиги тараққиётнинг талабигина бўлиб қолмай, балки билим олиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзлаштириш даражасининг юксалиши билан ҳам белгиланади. Ушбу мақолада саҳнавий нутқ ва нотиқлик санъатининг ўзига хослиги, актёрлик маҳоратини шакллантиришда инновацион технологияларнинг ўрни масаласига муносабат билдирилади.     На современном этапе в систему образования...

Continue reading

Раҳимбой Жуманиёзов, филология фанлари номзоди, ТВХТХҚТМОИ доцентининг йўлланган саволларга жавоблари

Ҳозирги кунда захира, ваҳоланки, путур сўзлари имлосида ҳамда Хадича, Муҳаммад исмларининг ёзилишича турли хил мунозаралар келиб чиқмоқда. Аслида, қайси вариантлар тўғри ҳисобланади? Р.Ж.:  Бу масалага ёндашишда ўзлашган сўзларнинг аслиятига эътибор қилиш муҳимми ёки тилимиздаги ифодаланишига, яъни орфоэпик хусусиятларини назарда тутиш муҳимми деган масалани ҳал қилиш керак. Одатда, махсус тил комиссияси кенгашидан ўтиб тасдиқланган, мутахассислар кўригидан ўтган, шу асосда чоп этилган имло луғатларига таяниш зарур. Юқорида келтирилган сўзларнинг аслиятига эътибор қиладиган бўлсак, “заҳира” зоҳир, зуҳур, мазҳар сўзларига ўзакдош бўлиб келувчи араб тили орқали кириб келган сўз. Унинг луғавий маъноси пайдо бўлиш, кўриниш, намоён бўлиш маъноларига яқин. “Заҳра” эса ўт халтаси,...

Continue reading

Ёзма нутқ санъатлари

Ёзма нутқ билан боғланган қатор санъатлар, айтиш мумкинки, касб-ҳунарлар ҳам бўлган. Улар ҳам аждодларимиз эътиборидан четда қолмаган. Кайковус «Қобуснома»сида тилга олинган дабирлик, муншийлик, котиблик ана шулар сирасига киради. Аслида, бу касб, ҳунар, лекин уни санъат даражасига кўтаришган. Агар «дабир (иш юритувчи) ва котиб бўлсанг, ёзма нутқни яхши эгаллагил, хатни яхши билгил ва кўп ёзмокни одат қилгил, токи, яхшироқ, моҳир бўлгайсен». Ёзма нутқ сирларини билиш хат илмини эгаллашни ҳам тақозо қилади. Қоғоз юзига тушган чиройли хат завқ-шавқ уйғотади. Шунинг учун мирзолик, муншийлик, хаттотлик узвий боғлиқ. Уларнинг машқи доимий, узлуксиз бўлиши зарурлиги уқтирилади. Хожа Исмоил котибларга доимо шундай деркан: «Ўзимнинг котиблигимда ҳар шанба куни...

Continue reading

Ижод ва ижро, усул ва услуб уйғунлиги

Таълим ва нутқ жараёнини нутқ наданияти ва унинг юқори чўққиси нотиқлик санъатисиз тасаввур қилиш қийин. Ниманидир, кимгадир айтиш, тинглаш, англаш ва англатиш эҳтиёжи одамзод пайдо бўлибдики мавжуд. У турли хил тарзда ва ҳар хил кўринишларда акс этиб келган. Ҳар қандай нутқнинг қандай усулда етказилиши нуқтаи назаридан нотиқликнинг ўзига хос турлари пайдо бўлган. Улар орасида саҳна нутқи ўзининг моҳият эътибори билан қийматлидир. Хусусан, театр санъатининг таъсирчанлигини усиз тушуниш мушкул. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Театр – бу ибратхонадир”,- деган фикрларига монанд ҳолда Президентимиз И. Каримов: “Ёшларни тўғри йўлга бошлашда панд-насиҳат билан кифояланиб бўлмайди”, мазмунидаги мулоҳазаларни келтирар эканлар, театрга эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлишини...

Continue reading

Қироатхонлик нима?

Қироатхонлик – ифодали ўқиш санъати. Аслида, қиссахонлик, сухандонлик ҳам унинг муайян кўринишларидан. Ўзига хос ўқиш йўли ва услубини ўз ичига олган бу санъат қироат қоидалари билан турли халқларда мавжуд бўлган. Европада назмни насрга, насрни назмга мойил қилиб ўқиш усулида ҳам қироатхонликнинг айрим қирралари бор. Қироат оддий сўзлашув услуби ва оҳангидан фарқ қилгани ҳолда, мусиқийликка мойиллиги билан ажралиб туради. Арабий қироатга тажвид коидалари билан ўқилувчи қуръон тиловати мисолдир. Қуръон ёддан ёки манбанинг ўзидан ўқилади. Ҳар иккаласида ҳам қироатга риоя этилади. Оддий сўзлашув билан қўшиқ орасидаги оҳанг муштараклиги унинг табиатини белгилайди. Бу хусусият форсий ва туркий қироатга ҳам тегишли. Жангнома, ошиқона ёки фалсафий...

Continue reading

Педагог касбий компетенциясининг такомиллашувида риторик маҳоратнинг ўрни

Касбий лаёқат касбий маҳорат билан уйғун. Фанлар йўналишида ўқитувчининг салоҳияти ва қобилияти масаласи кўпгина муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида муҳим роль ўйнайди. Ўз фанини назарий жиҳатдан чуқур билиш, юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш мумкин, лекин маълумотни, ахборотни ўқувчи қалбу онгига сингдириш, етказиш йўллари, аниқроғи, ўтказиш масаласи муҳим муаммолигича қолмоқда. Ўқувчининг диққат-эътибори, қизиқиши билан қизиқмасдан туриб таълим-тарбия жараёнининг сифати ва самарасини тасаввур этиш мушкул. Бунинг учун ўқитувчи иккита асосни доимо эътиборда тутиши зарур. Бу таълимнинг талаби нутқ билан, тарбиянинг талаби хулқ билан эканлиги омилидир. Ўқувчида ҳам шу хусусиятларнинг мужассамини кўришни истаган педагог, аввало, нутқий ва хулқий маданиятнинг ўз тийнатида бўлишига эришиши мақсадга мувофиқ....

Continue reading