9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

Ёзма нутқ санъатлари

notiq.uz > ИЖОДИЁТ  > Ёзма нутқ санъатлари

Ёзма нутқ санъатлари

Ёзма нутқ билан боғланган қатор санъатлар, айтиш мумкинки, касб-ҳунарлар ҳам бўлган. Улар ҳам аждодларимиз эътиборидан четда қолмаган.

Кайковус «Қобуснома»сида тилга олинган дабирлик, муншийлик, котиблик ана шулар сирасига киради. Аслида, бу касб, ҳунар, лекин уни санъат даражасига кўтаришган. Агар «дабир (иш юритувчи) ва котиб бўлсанг, ёзма нутқни яхши эгаллагил, хатни яхши билгил ва кўп ёзмокни одат қилгил, токи, яхшироқ, моҳир бўлгайсен».

Ёзма нутқ сирларини билиш хат илмини эгаллашни ҳам тақозо қилади. Қоғоз юзига тушган чиройли хат завқ-шавқ уйғотади. Шунинг учун мирзолик, муншийлик, хаттотлик узвий боғлиқ. Уларнинг машқи доимий, узлуксиз бўлиши зарурлиги уқтирилади. Хожа Исмоил котибларга доимо шундай деркан: «Ўзимнинг котиблигимда ҳар шанба куни нуқсон кўраман, бунинг сабаби шуки, ҳар жума куни девонхонага келмайман, ҳеч нарса ёзмайман».

Мактубнинг гўзаллиги қоғозга тушган хатнинг чиройидагина эмас, балки ундаги фикрий теранликдадир. Хатни ўқишлик қилиш зарур. Унда мақсад аниқ бўлиши лозим. Истиоралар, ибратли ҳикоятлар билан далиллаш таъсир кучига куч қўшади. Хаттотнинг бахти-тахти унинг ҳусндор хатида бўлганидек, дабир, мунший, котибнинг муваффақияти содда, аниқ, теран матн билан мақсад англатишидадир.

«Котибликнинг яна бир шарти улдурки, котиб бўлғонингда ҳамиша подшоҳ ҳузурида ҳозир бўлғил ва ҳар ишнинг отини билғил. Барча ишни имтиҳон қилғил, бир ишдин фаромуш бўлмағил, ҳамма ишни ёдингда сақлағил ва барча девоннинг ҳолидин огоҳ бўлғил. Ҳамма омилнинг муомалаларин билгил ва ҳар турли ишни билмакда тажассус (қидириш) қилгил», – деб ёзади Кайковус.

Дабирлик, котиблик, мирзолик, муншийлик, хаттотлик бир-бирига яқин тушунчалар бўлиб, бу касб эгалари ёзма нутқнинг ифода имкониятларини пухта эгаллаган бўлишлари зарур.

Оғзаки ёки ёзма нутқ билан боғлик, санъатлар қаторини яна давом эттириш мумкин. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, уларнинг ҳаммаси ижро ҳамда ижод билан, сўз ҳамда нутқ билан ўз тароватини кўрсатади. Сўзни тўғри топиш, танлаш ва ўринли қўллаш оғзаки ҳамда ёзма нутққа зеб беради.

Сўз ва нутқ, воситасида якка шахс ёки жамоа билан муносабатда бўлишга қаратилган санъатларни, қуйидагича таснифлаш мумкин.

НУТҚИЙ САНЪАТЛАР

ЁЗМА НУТҚ: 1. Дабирлик 2. Котиблик З. Муншийлик (мирзолик) ва ҳоказо.

ОҒЗАКИ НУТҚ: 1. Воизлик 2. Нотиқлик З. Сухандонлик 4. Қиссагуйлик 

  1. Ровийлик 6. Бадиҳагўйлик. 7. Аскиячилик  8. Маддоҳлик ва ҳоказо.

ҚИРОАТХОНЛИК

а) адиблар номи билан боғланганлари (навоийхонлик, бобурхонлик, бедилхонлик, машрабхонлик, огаҳийхонлик,ва  ҳ .к.)

б) жанр номи билан боғланганлари (қасидахонлик, маснавийхонлик, ғазалхонлик, мухаммасхонлик, рубоийхонлик, қиссахонлик, хамсахонлик ва ҳ.к.)

Қироатхонлик назмий ёхуд насрий манбадан ёки ёддан ифодали ўқиш санъатидир.

 

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.