9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

Табиат билан сирлашиб

notiq.uz > ИЖОДИЁТ  > Табиат билан сирлашиб

Табиат билан сирлашиб

Сўз билан манзаралар яратилади, тасаввур ва таассуротлар жонланади, қалбингиз энтикиш, ҳиссиёт ва чексиз туйғулар билан бойийди. Муҳаббатни ҳам, нафратни ҳам ҳис этасиз. Булар аслида, сўзнинг чексиз қудратидан, санъаткорнинг сўздан фойдалана олиш иқтидоридандир. Мусаввирнинг нигоҳи, “айтар сўзи” рангоранг бўёқлар билан.

Табиат билан суҳбатлаша оладиган, жамият қиёфатини инсонлар юзу кўзи орқали тасвирлай оладиган, бўёқларни ўз қалб измига бўйсундириш истеъдодига эга бўлган рассомлардан бири Ортиқали Қозоқовдир.  Улар ижодида муҳим ва муқим ўрин тутган расмлари кўргазмаси Миллий санъат марказининг кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Турли соҳа вакиллари, аниқроғи, Ортиқали дўстимизнинг мухлислари билан зал гавжум бўлди. Телерадиокомпаниянинг турли каналларидан келган мухбир ва шарҳловчилар интервьюлар олиш билан оввора эди. Фотографларнинг эса тиними йўқ, қўли қўлига тегмайди. 55 та расм полотно уларнинг 55 ёшига ишора эмас, балки давримизнинг, заҳматкаш халқимизнинг қалбу қиёфати, ўлкамизнинг гўзал манзаралари ва мафтункор табиатига меҳр билан йўғрилган. Таниқли санъаткор, олим ва шоирларнинг табриклари Ортиқали аканинг шодлигига шодлик қўшди. Нормуҳаммад Ҳасаннинг бағишлов шеъри кўпчиликнинг эътиборини тортди. Маҳмуд Намозов ижросидаги “олдимдан бир кўза чиқди дўмпайиб” деган шеърнинг муаллифи ҳам ўзлари экани аниқ бўлди. Сўнгра Маҳмуд Намозов ўша қўшиғини айтиб, Ортиқали аканинг кенжа ўғли шу қўшиқнинг ашаддий мухлиси эканини эътироф этди. Шоир эса “мен Ортиқали аканинг расмларига қараб шеър ёзсам, улар менинг шеърларимга монанд суратлар чизар эди” дея ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Иқтидорли шоир Ғайрат Мажиднинг шеърида ҳам санъаткор истеъдодига билдирилган ҳурматни англаш қийин эмас эди. Жумладан, ушбу кўргазма, тадбир борасида taqvim.uz да ҳам шундай маълумотлар келтирилади. Таниқли ўзбек рассоми, Ортиқали Қозоқов 1960 йилнинг 27 октябрида Наманган вилоятида дунёга келган. Атоқли ижодкор юксак мукофот – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг “Олтин медали” (1997 йил) ҳамда Ватан равнақи йўлида қўшган хиссаси учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби” фахрий унвони соҳибидир. Таниқли тасвирий санъат устаси, бир қатор ёш, иқтидорли рассомлар авлодини тарбиялаган устоз-педагог О. Қозоқов сермаҳсул ва унумдор ўтган умри фахр ва юксак эътирофга лойиқ. 27 октябрь куни пойтахтимиздаги Миллий санъат марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Фонд Форум Васийлик Кенгаши аъзоси, таниқли рассом Ортиқали Қозоқовнинг шахсий кўргазмаси иш бошлади. Рассом таваллудининг 50 йиллиги муносабати билан Фонд Форум, «IJOD» Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросимида унинг дўст ва ҳамкасблари, санъатшунослар, дипломатик корпус вакиллари, журналистлар ва санъат мухлислари иштирок этишди.

ҳимов, шоир Раим Фарҳодий, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили жаноб Ахмад Ҳамид, Миср маданият маркази мутахассиси, Миср ва хориж давлатлари бирлашмаси бошқаруви аъзоси Саид ал-Мағрибий ва рассомнинг яқинлари тантанали тақдирлаш маросимида сўзга чиқиб, ижодкорни қутлашди. Бўёқ, ҳис-туйғу ва фирклар хамоҳанглиги Бўёқ, ҳис-туйғу ва фирклар хамоҳанглигиРассом бадиий санъат ва маданиятни оммалаштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Унинг шахсий кўргазмлари нафақат юртимиз, балки Вашингтон (АҚШ, 1991), Москва (Россия, 1994), Измир (Туркия, 1995), Нагано (Япония, 1999), Любек (Германия, 1997) каби қатор шаҳарларда намойиш қилинган. О.Қозоқовнинг асарлари Кипр, АҚШ, Франция, Италия, Япония, Буюк Британия, Испания, Бельгия, Туркия, Югославия, Марокаш, Канада, Исроил, Нидерлания, Жанубий Корея ва кўплаб бошқа хорижий давлатлар музейлари, бадиий галереялар ва хусусий тўпламлардан ўрин олган. Кўргазма рассом ижодининг ўзига хос таҳлили, десак муболаға бўлмайди. Экспозициядаги асарлар ижодкорнинг тафаккур олами, тажрибалари кўлами ва ғояларини ёрқин акс эттиради.

Сиз тасвирда кўраётган шоир Ғайрат Мажид билан иккаламизнинг ўртамизда турган кичик жуссали инсон Ортиқали Қозоқовнинг отаси. Фарзанди сабаб кўкси ғурурга, кўзи нурга тўла отанинг исми Турғун бобо. Ғайрат Мажид мендан сўрадилар: Жуссалари кичик экан а?

— Жуссаси кичик бўлса ҳам ҳиссаси катта, деб Ортиқалига ишора қилдим. Шоир кулимсиб қўйди.

Турғун акани самиий табриклаётганимни кўрганларнинг айримлари менга ажабсиниб қарашарди. Табриклаётганим расмлар кўргазмаси намойиш этилаётган таниқли рассомнинг отаси эканлигини билишмасди. Айримларга тушунтирган бўлдим. Шу тобда қаердадир ўқиганим ёдимга тушди. Премьерадан сўнг китобхонлар, томошабинлар, мухлислар “Камелиялик аёл” деган пьесанинг муаллифи Александр Дюманинг ютуғи боис уни қизғин табриклашарди. Ундан сал нарироқда турган бир одам ҳам “раҳмат, раҳмат” – деб қўярди. Қизиқувчан кишилардан бири унинг ёнига бориб “Бу пьесанинг яратилишида сизнинг ҳам хизматингиз синганми?” деб сўрашади. У “йўқ, бу асарни Александр Дюма яратган. Мен эса уни яратганман,” – деб жавоб берган экан.

Фарзандлар отанинг шон-шуҳрати, обрўси  билан ғурурланишидан кўра, ота-она фарзанди билан ғурурлангани мақбул. Бу эса таълим-тарбияга эътибор юқори бўлганлигини билдиради. Бу айни пайтда таълим ва тарбия олдидаги ҳисобот ҳамдир.

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.