02
Май
0
Comments
Япроқлар ва илдизлар
in ИЖОДИЁТ
Кўкка бўй чўзган теракнинг кўм-кўк япроқлари қуёш нурида товланиб ўз либосини кўз-кўз қилиб қиқирлаб кулаётган қизалоққа ўхшарди. Сўрашди: — Нега мунча шодсан, хурсандчилигинг ва кучинг нимада ўзи? Эсаётган шамолданми ёхуд жамолдан?
У деди: шодлик ва кучимга боис мен жой тутган новдада, шохда уларнинг кучи эса илдизда, теран томирда. Бунга сабаб эса тоза иқлим, қуёш нури, зилол сув ва муҳими, эътибор.
Унга таҳсин айтиб дейишди: Кучинг ва хурсандчилигингнинг боисини билишинг, шукрона қилишинг ва қаноатли эканинг сени донолик сифати билан зийнатлади.