ТАФАККУР ТАРОЗИБОНИ
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай инсонлар бўладики, улар билан замондош бўлганинг билан бир карра, агар заминдош ҳам бўлсанг икки карра қалбингда ғурур ҳиссини туясан киши. Ўзбекистонимизнинг сўлим гўшаларидан бири Бойсундан чиққан Шукур Холмирзаев, Эркин Аъзам, Усмон Азимовларга ишора қилаётганимизни сезган бўлсангиз керак. Бугунги кунда ўзбек адабиётининг залворли юкини елкасида кўтарган ва кўтараётган мазкур адибларнинг маънавиятимиз тараққиётида улкан ҳиссаси бор. Улар ижодиётини ўрганиш, асарларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш бурчдорлик туйғусидир. Қолаверса, маънавий фарз, маърифий қарзимиздир. Президентимиз ибораси билан айтганда, адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш, одамлар қалбига йўл топиш ва уларни эзгу мақсадлар сари илҳомлантириш бугуннинг ҳам долзарб муаммоларидандир. Худди шу талаб йўсинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг...
Continue reading