9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ТИЛ ТАРАҚҚИЁТ ТАРОЗИСИ

notiq.uz > ТИЛ ТАРАҚҚИЁТ ТАРОЗИСИ (Page 3)

ЭЛ НОМУСИ ТИЛ НОМУСИДАН

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Эрнинг ор-номуси оиласи ва эли билан боғлиқ бўлса, тил номуси бутун бир халқнинг, миллатнинг тақдирига дахлдор муаммодир. Ор-номус виждон амри, жамиятнинг тартиб-тизгинлари билан алоқадор бўлган, амал қилиш қоидалари-ю қонунларни ўз ичига олади. Иқтидорли филолог, Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза СОАТОВАнинг мулоҳазалари эътиборга молик. Мутолаа қилишга шаймисиз, марҳамат.   ТИЛ НОМУСИ [/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="4435" img_size="full" alignment="center"][vc_empty_space][vc_column_text]Тил — миллий ғуруримиз  Бир муддат аввал хизмат сафари билан Нидерландияда, аниқроғи, Гаага, Амстердам шаҳарларида бўлдик. Нидерландлар, умуман, Европа халқларининг тил муҳофазаси учун қатъияти ва жонкуярлигидан ибрат олиш керак. Масалан, Гаагада мен инглиз тилида ёзилган бирор пешлавҳа ёки...

Continue reading

БЕГОНАЛИК ЯГОНАЛИКМИ?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Эронийларда бир мақол бор: «Жигар жигараст, дигар дигараст». Мазмуни шундай: ўзингники ўзингникидир, бегона бегона. Бу аслида, қондошлик ва қариндошлик ҳақида. Қайсидир маънода тилимизга тааллуқли жойи ҳам йўқ эмас. Лекин шу нарсани унутмаслик керакки, табиатда соф модда, жамиятда ҳам идеал инсонни топиш мушкул. Соф ёмби олтин таркибида ҳам қайсидир металнинг қоришмаси бор бўлганидек, муайян жамиятда ҳам бир пайтлари идеал бўлган инсон тузум ва тизим мафкураси ўзгарганидан кейин унинг идеаллиги шубҳа остига олинади. Ўзимизники ва бегона сўзини айтиш ҳам кишини ҳайратга солади. Сабаби дунёда бирон тил йўқки, у фақат ўз сўзларидан фойдалансин. Тил ҳам жонли организмга монанд. Ҳар қандай тил бошқа...

Continue reading

ТИЛ РАВНАҚИ НИМА БИЛАН ЁХУД КИМ БИЛАН?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шу савол кўндаланг турганда ҳар биримиз ўз қарашимиз ва билимимиз нуқтаи назаридан жавоб излаймиз. Олим-у шоирнинг ҳам, ёзувчи-ю журналистнибг ҳам, хуллас ҳар биримизнинг жавобимиз ўзига хос. Тил имкониятларидан ўринли фойдаланиш ва унинг барча жабҳаларда қўлланилиши тил тараққиётига хизмат қиладими? Келинг, яхшиси шу борада “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг маʼнавий-маʼрифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таʼминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси муқтадир шогирдим Рустам Жабборовнинг мулоҳазалари билан танишайлик. Тил фақат расмий ҳужжатлар, тадбир ва тантаналар, баландпарвоз шиорлар билан юксалиб қолмайди [/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="4419" img_size="full" alignment="center"][vc_empty_space][vc_column_text]Тил - ҳар бир миллатнинг энг қадрли бойлиги, унинг маʼнавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи муҳим...

Continue reading

ҒОФИЛЛИК ВА ҚАРАМЛИК ОҚИБАТИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ғофиллик ва қарамлик оқибати ҳақида ўйлаш, унинг илдизи нима билан боғлиқлигини билиш ва билдиришга интилиш аҳамиятли. Адабиётшунос олим, профессор Иброҳим Ҳаққулнинг шу борадаги мулоҳазалари сизни бефарқ қолдирмайди. Ғафлат ва мутелик ирсийми ёки ҳирсий?[/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="4410" img_size="full" alignment="center"][vc_empty_space][vc_column_text]Давлат тили – миллий маслак ва тафаккур эркинлигининг бош асоси, маънавий юксалишнинг бирдан бир манбайидир. Тил ва руҳ, тил ва мушоҳада, тил ва шахс камоли, тил ва миллат тақдири – буларнинг маъно-мазмунини етарли зайлда тушуна олган киши миллий тилнинг яратувчанлик, халоскорлик куч-қувватига заррача ҳам шубҳаланмайди. Афсуски, халқ, юрт, бутун шахс тарбияси ва тил орасидаги ботиний бирликни идрок айлашга қодир зиёлилар анча озчиликни ташкил қилади. Сўз ва...

Continue reading

НАЗАРИЯДАН КЎРА АМАЛИЁТ МУҲИМ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Биз ҳаммани тилшунос қилмоқчи эмасмиз. Она тилида эмин-еркин гапира олишни, мустақил фикрлашни шакллантира олсак, шунинг ўзи кифоя. Грамматик қоидаларни ёдлатиш, чуқурлаштириш ўқувчини фандан бездиради, узоқлаштиради. Она тилга меҳр уйғотишда бу йўлдан бориш ўзини оқламайди, назаримизда. Иқтидорли журналист Йигитали Маҳмудов айнан шу хусусда филология фанлари доктори Бахтиёр Менглиев билан суҳбатлашган. Диққат билан мутолаа этарсиз деган илинждамиз. Бундай она тил таълими ўзимизни алдашдан бошқа нарса эмас![/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="4399" img_size="full" alignment="center"][vc_empty_space][vc_column_text]Тилшунос олим Бахтиёр Менглиев билан суҳбат Ижтимоий ҳаётдаги муаммоларнинг ечими олдимизга янги-янги муаммоларни қўяди. Аслида тараққиётнинг моҳияти ҳам, мантиғи ҳам мана шунда. Бу – жамият тараққиётида муҳим рол ўйнайдиган таълим соҳасига ҳам бирдай тегишли. Айниқса,...

Continue reading