9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 8)

ЖАНГГОҲЛАРДАГИ ЖАСОРАТ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳар бир даврнинг башарият олдига қўядиган синовлари бўлиши муқаррар. Бу ижтимоий офат сифатидаги урушлар, жангу жадаллар  ёхуд табиий офат сифатидаги сув тошқини-ю, зилзилалардир. Халқимиз ҳар иккаласининг ҳам шоҳиди бўлган. У ақл кучи, қатъий ирода, сабот ва матонат билан бундай синов довонларидан ошиб ўтишга муваффақ бўлишган. Ана шу суронли ва синовли даврлар беихтиёр ёдга олинади. Халқимизнинг асл фарзандлари, мард ўғлонлари жанггоҳларда чинакам матонат намуналарини кўрсатганлар. Фидойи ва элсевар, садоқатли хотин-қизларимиз ҳам бу жанговар ҳаракатлардан четда тургани йўқ. Уларнинг ички ва ташқи фронтдаги жасоратлари мангуликка муҳрланган. Мамлакат ичида тортилган заҳмат ва машаққатли жараёнларни тасаввур қилмаслик асло, мумкин эмас. Буларнинг ҳаммаси аждодларнинг авлодлар олдидаги...

Continue reading

САЙЛОВ — СИНОВЛАР САРҲАДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]          Ҳар қандай назарий маълумот амалий машғулот билан реаллашади, моҳият касб этади. Шу ўринда хитой файласуфи Конфуцийнинг “эшитсам унутаман, кўрсам ёдда сақлайман, бажарсам тушунаман” мазмунидаги фикри бежиз эмаслиги аён бўлади. Тренеринг машқлар бу борада катта аҳамиятга эга. Бу бир томондан билимни мустаҳкамласа, иккинчи томондан ишончни мустаҳкамлайди. Ғоя ва мафкура омма онгига чуқур ва таъсирчан сингдирилгандагина у қудратли куч касб этади. Бу эса шу йўсиндаги уқувли, коммуникатив компетентлиги устун бўлган тренерларни тайёрлаш техникаси билан чамбарчас боғлиқ . Мулоқот ва муомала маданияти, нутқ маҳорати ва нотиқлик санъатига эга бўлган тренерлар кўзланган мақсадни шараф билан адо этадилар. Оғзаки ва ёзма нутқни яхши биладиган,...

Continue reading

КЕЛАЖАК ЁШЛАР ҚЎЛИДА

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 27-умумтаълим мактабида жорий йилнинг 24 апрель куни П.Қ-50/40 қарори асосида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ижодий мулоқот шаклида ташкил этилган ушбу тадбир "Келажак ёшлар қўлида" деб номланди. Ижодий мулоқотга таниқли тележурналист, "Дўстлар даврасида", " 50/50", "Йўлчироқ", "Қорачиқ" кўрсатувлари муаллифи Нозима Воҳидова, Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, рассом Ортиқали Қозоқов, Тошкент шаҳар, Сергели тумани фольклор ансамбли ва драма тўгараги раҳбари, "Тошкент булбули" танлови ғолиби Маҳбуба Ҳожиматова ҳамда "Маданият ва маърифат" телеканали бош муҳаррир ўринбосари Олимжон Сафоев ташриф буюришди. Меҳмонлар ўқувчиларга ўзларининг ижодий фаолияти, ҳаётий тажрибаси ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, ёшлар ўзлари танлаган касбга етук мутахассис бўлиб етишишлари,...

Continue reading

Маҳалла ёшлари учун янги туҳфа

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Жамиятнинг муҳим бўғини бўлган маҳаллада турли ёшдаги, турли касбда фаолият юритувчи, ҳар хил соҳа вакиллари истиқомат қилишади. Маҳалладигилар ҳам жамият истиқболи ақлан ва жисмонан соғлом авлодга қаратилган эътибор ҳамда яратилган  имкониятларга, шароитларга  боғлиқлигини яхши билишади. Мирзо Улуғбек тумани “Лашкарбеги” маҳалласида ёшлар учун ташкил этилган, югуриш, футбол ва баскетбол майдончасидан иборат спорт мажмуаси муносиб совға бўлди. Яшил тусда бежирим безатилган футбол майдончасига ошиқаётган болаларнинг хурсандчилиги чексиз. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури асосидаги вазифа ва талабларга амалий жавоб бўлган ушбу спорт мажмуасининг очилишида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, туман депутатлари ҳамда ТИҚХММИнинг профессор ўқитувчилари иштирок этишди. Мазкур тадбирнинг аҳамияти борасида  Халқ...

Continue reading

Институтимиз дунёнинг ТОП 1000 талик университетлар халқаро рейтингига кирди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Тинимсиз изланиш ва ҳаракат самара ҳамда ютуқларнинг муҳим омили. Тараққиётнинг кафолати бўлган илм-маърифат ва таълимга эътибор дунё миқёсида тан олинган. Эълон қилинадиган натижа илмий изланиш ва интилишлар ҳосиласи. 2021 йил 21 апрель куни Буюк Британиянинг олий таълим соҳасидаги университетлар фаоллигини баҳолаб борувчи  Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги ўзининг навбатдаги “THE Impact Ranking-2021” натижаларини эълон қилди. Ушбу рейтингнинг асосий мақсади Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 2030 йилга қадар мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда олий таълим муассасаларининг (ОТМ) таъсирини баҳолашдан иборатдир. Мазкур рейтингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) дунё университетларининг умумий рейтингида 45.3 балл билан 801 ўринда...

Continue reading

Сермазмун умр соҳибаси

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Умрнинг миқдори яратганга, сифати ва мазмуни эса бандага дахлдор деган фикр юради. Умрни сермазмун ўтказиш инсоннинг ўзига хосдир. Аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва мавқеи бугунги кунда ўзгача моҳият касб этгани сир эмас. Чунки унинг сиймосида она ва мураббия деган тимсол яшайди. Дунё тажрибасида умуман бўлмаган, Ўзбекистоннинг ўзига хос , бошқа давлатлардан ажралиб турадиган белгиси йилларга ном бериш ҳисобланади. Мустақиллик даврида аёлларимизга бўлган юксак эътиборни йилларнинг номланишиданоқ англаб олиш қийин эмас. Олти маротаба йил номида ана шу муқаддас ва мўътабар зоти шарифалар номи қайд этилгани бунинг исботидир. Бундан ташқари сўнгги йилларда юртимиз хотин-қизларининг билим олиши учун ҳам кенг кўламли ишлар олиб...

Continue reading

Самарқанд сари сайр-у саёҳат

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ёшларимиз онг-у шуурини аждодларимиздан қолган моддий ва маданий мерос билан таништириш хайрли ва маърифий мақсад. Худди шу ниятда жорий йилнинг 18-апрел куни ТИҚХММИ Қарши филиалининг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)” таълим йўналишининг 1 - босқич ташаббускор талаба-ёшлари кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. Улуғлар ўтган қадамжоларни зиёрат қилиш инсон тафаккур-у дунёқарашини маърифат ёғдуси билан тўйинтириш демакдир. Устоз ва шогирдларнинг муқаддас қадамжоларга ташрифи руҳий хотиржамлик ҳамда шукроналик туйғусини ҳис этишга имкон туғдириши тайин. Самарқанд шаҳрида жойлашган бир нечта зиёратгоҳларда бўлишди. Даставвал, саёҳатнинг бошланиши Имом ал-Бухорий зиёратгоҳидан бошланди. Талабалар зиёратгоҳда жойлашган музей ва Имом ал-Бухорий қабри ёнида унинг...

Continue reading

Нотиқлик ва юксак билим  –  ходимнинг асосий қуроли

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Инсоният тарихи ғоялар кураши тарихидан иборат экан, у турли усул ва йўллар орқали амалга оширилади. Ҳозирги замонда халқ қалби ва онги учун кураш кетаётган пайтда турли хил методлар билан ўз манфаатларини ифода этувчи мафкура намояндалари пайдо бўлаверади. Уларнинг қуроли сўз ва нутқдир. Нотиқлик, воизлик, хатоба (диний таълимотда), илми балоға, риторика, ораторское исскуство, красноречеи номлари билан юритилувчи санъатдан фойдаланиш орқали мақсадга эришилади. Буларга қарши чуқур билим ва маърифат билан жавоб бера олиш, нотиқлик маҳорати орқали фикр етказиш санъатини эгаллаш лозим. “Мафкура полигонлари ядро полигонлари-га нисбатан катта кучга эга” эканлиги  кундан - кунга аён бўлиб бормоқда. Мулоқот ва муомаланинг, коммуникатив компетенциянинг...

Continue reading

Safardagi zafarlar

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Birinchi kun taassurotlari Har qanday sayr-u sayohat va safar muayyan maqsadlarni, ro‘yobga chiqarish bobida imkoniyat. Qashqadaryo viloyatiga TIQXMMI prorektori Ruzimurot Choriyev boshchiligida institutimizning iqtidorli, faol yoshlari bilan uyushtirilgan ijodiy safar ana shu maqsadga yo‘naltirildi. Ular 9-aprel kuni soat 16.00da poytaxtning shimoliy vokzalidan jo‘naydigan Toshkent-Nasaf reysi bo‘yicha poyezdga chiqishdi. 50 dan ziyod talabaning xursandchiligi cheksiz, kayfiyati ko‘tarinki. Ular o‘z qobiliyati va qiziqishidan kelib chiqqan holda, vagonda o‘yin - kulgini boshlab yuborishdi. Kimdir gitara chalib qo‘shiq aytsa, kimdir doira jo‘rligida raqsga tushardi, boshqa birov esa ulug‘ shoir Abdulla Oripovning she’rlaridan o‘qib davraga fayz kiritardi. Xushchaqchaqlik, ayricha zavq - shavq bilan Qarshiga yetib...

Continue reading

MILLAT IFTIXORI

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tassarufidagi Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi, Abdulla Qodiriy uy-muzeyi, Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti hamkorligida Abdulla Qodiriy tavalludining 127 yilligi munosabati bilan “Abdulla Qodiriy - millat kozgusi” mavzusidagi ma’naviy-ma’rifiy anjuman Abdulla Qodiriy uy muzeyida bolib otdi. Tadbirda universitet rektori S.M. Turobjonov, Abdulla Qodiriyning nabirasi Xondamir Qodiriy, Abdulla Qodiriy ijod maktabi direktori Nilufar Yuldasheva va boshqa qodiriyshunos olimlar nutq sozlashdi. Ularning nutqida Abdulla Qodiriy abadiyati, millatparvarligi, milliy adabiyotimiz tarixiga qoshgan hissasi haqida fikr-mulohazalar bildirildi. Jadidlar vatanining kelajagi uchun oldilariga uch harakatni qoʻyganlar: Madrasalar barpo etish, OAV - gazeta...

Continue reading