9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 58)

Зиёрат завқи

Ўтган улуғларнинг руҳи шод бўлсин деган мақсадда зиёратни амалга оширамиз. Зиёратда ибрат, сабоқ, англаш, хулоса ва бурчдорлик ҳисси бор. Паҳлавон Маҳмуд ўз рубоийларидан бирида шундай ёзганди: Ким қилур бу вайрон дилим иморат Ким гуноҳим учун берур кафорат? Мен зиёрат қилдим кўп қабристонни Билмадим, ким қилур қабрим зиёрат? Ҳамманинг ҳам қабри зиёрат қилинавермайди. Ҳамманинг ҳам мозори қадамжога айланмайди. Эл-у юртнинг ишончини қозонган, ўзидан халқ манфаати учун ёдгорлик қолдирганларгина бундай эъзозга муносиб.  Фарғона вилоятининг хушҳаво Чимён сиҳатгоҳида дам олиш асносида ўзбек адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган Ҳувайдо тахаллуси билан ижод этган Хўжаназар Ғойибназар ўғлининг мақбарасини зиёрат қилдик. Бизга Фарғона давлат университетининг инглиз тили ўқитувчилари Тўлқинжон, Эркинжон ва...

Continue reading

Маҳалла таълими – ноёб институт

Оила тинчлиги маҳалланинг тинчлиги, маҳалланинг  тинчлиги халқимизнинг, юртимизнинг осойишталиги билан боғлиқ  эканлиги бугунги кунда ойнадек равшан. Шунинг учун ҳам оила, маҳалла, таълим муассасаси уч бирлигига эътибор республика миқёсида ниҳоятда муҳим ижтимоий ҳодисага айлангани рост. Мана, бир неча йилдирки, маҳалла ўқуви системали равишда йўлга қўйилган. Унда республикамиз вилоятларида фаолият кўрсатаётган маҳаллаларнинг раислари, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича халқ маслаҳатчилари, посбонлари ва котиблари мунтазам равишда таълим олмоқдалар. Бугунги давр муаммоларига фаол муносабат, давлат сиёсати, иқтисодиёти, маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган масалаларга, юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаш ва ишлаш уларнинг муқаддас бурчи ва вазифаларига дахлдордир. Бундай фидойилик ва маърифий мақсадни Тошкент вилояти...

Continue reading

Маҳорат мактаблари

Турли соҳа ва касбларнинг ривожини маҳорат мактабларисиз тасаввур қилиш қийин. Педагогик маҳорат, актёрлик маҳорати, журналистик маҳорат, ҳуқуқий маҳорат, тасвирий маҳорат ва ҳоказо. Бу қаторни истаганча давом эттириш мумкин. Ўқитувчиларнинг бу борадаги фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. Таълим ва тарбия стратегия бўлса, уни етказиш йўллари ва усуллари эса тактикадир. Тактика бошқача айтганда, технология ва педагогик методологияни ўз қамровига олувчи тушунчалар жамланмаси десак ўринли бўлади. Чунки маълумотни ўқувчига қачон, қаерда, қанча ва қандай қилиб етказиш муаммоси зарурий ва долзарб масаладир. Буни эса маҳорат мактабини ўтамаган, ўз тажрибасини оширмаган ўқитувчидан кутиш қийин. Бугун ташкил этилаётган тренер ўқитувчилар иштирогида ўтказилаётган маҳорат мактаби ҳам ана шу...

Continue reading

Жамоамиз “Дийдор ширин”да

Ушбу кўрсатувнинг навбатдаги сони “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланди. Кўрсатув Қорақамиш мавзеидаги “Олтин қайиқ”(ҳозирги “Парус”) ресторанида ёзиб олинди. Унда турли касб эгалари, фан, санъат ва маданият ходимлари ўз устозлари борасида, уларнинг берган сабоқлари сабаб улуғ мартабага эришганлари ҳақида миннатдорлик изҳорларини билдирдилар. Кўрсатув бошловчилари “Олтин қалам” мукофотининг совриндори Насиба Мақсудова ва Анваржон Азимовлар суҳбатдошларини вақтини чоғ қилиб, мазмунли ва ширин суҳбатлар уюштирдилар. Ўзларининг бошловчилик маҳоратлари билан иштирокчиларининг устозларига бўлган меҳрини айта олишларига имконият туғдиришди.  Дунёдаги ҳамма нарса-ҳодисанинг ўз таянч нуқтаси бор. Таянч нуқтаси бор бўлмаган барча нарса омонат. Иморатнинг кўкка бўй чўзиши ва ҳашаматига унинг пойдевори, дарахтнинг куртак тугиши, мева бериши...

Continue reading

Жамоа жамулжам – демак, дилларда байрам

Янги йил олди эзгу истакларни қалбларга жо этиш, ўзаро табриклар байрам дастурхонларида ўз тароватини намоён этади. Тинчлик ва осойишталик ҳукмрон бўлган жамиятда тўй ҳам, байрам ҳам татийди. Хурсандчилик, шоду хуррамлик ярашади. Таълимий ва тарбиявий меҳрини ёшлар дилига сингдиришдек шарафли касб эгалари, яъни ўқитувчиларнинг орзуи эл корига ярайдиган, халқ учун манфаатли, фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялашдир. Истиқбол иморатининг пойдевори педагоглар жам бўлган даврада зиё ва нур, қалбларга ғурур ва хурсандчилик айрича бўлади. Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти жамоаси ҳам янги йил олдидан жам бўлишди. “Шуҳрат” ресторани улар сабаб янада кўркли ва шукуҳли бўлди десак, муболаға эмас....

Continue reading

Ёшлар тарбияси келажак меваси

Жамиятнинг келажагини, давлатнинг истиқболини, халқнинг иқболини ёшларга берилаётган таълим ва тарбиянинг самараси, сифати билан боғлиқлигини ҳис этмаслик мумкин эмас. Шундай экан, болаларимизнинг юриш-туриши, дунёқараши ва қизиқиши билан қизиқмаслик ҳам лоқайдликдир. Мудҳиш иллатларнинг ибтидоси эса лоқайдликдан бошланади. Шундай экан, ҳар биримиз ота-онамизми ёки бирон касб эгасимизми ҳаммамиз уйда ҳам, кўчада, маҳалла-кўйда, ишхонада ҳам болалар тарбиясига масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Ёшлар ҳар хил таъсирларга берилувчан бўлишини уларни ёт ва ёв ғоялар оқимига қўшилиб кетмаслиги учун ҳаммамиз жавобгармиз. Худди шу мақсад билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ қоровул қўшинлари Бош бошқармасига қарашли 75/31 – ҳарбий қисмда “Таълим жараёнида ёшлар тарбияси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Маънавий-маърифий ишлар...

Continue reading

Ётоқхонадаги талабалар билан учрашув

Таълим талаби нутқ билан, тарбия талаби хулқ билан. Инсон камолот поғоналарини ана шу икки асос билан забт эта олади. Бу нутқий ва хулқий маданиятдир. Талабаларнинг қизиқиши, дунёқараши, ўзини тутиши, кийиниши ва кўриниши, нутқи ва хулқи доимо диққат марказимизда бўлишини инобатга олган ҳолда, ётоқхонада турувчи талабалар билан эркин суҳбат ўтказилди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Саҳна нутқи” кафедрасининг профессор ўқитувчилари Махсума Ходжиматова, Исоқтой Жуманов, Рамзиддин Қодиров, Шокир Юсупов, Раҳимбой Жуманиёзов, Анвар Қурбонов, Баҳодир Мардиевлар иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда шахс маънавий камолотида мутолаанинг ўрни борасида сўз кетди. Китоб мутолааси нутқ ва фикр манбаи эканини унутмаслик кераклиги таъкидланди. Шунчаки китобхон эмас, балки...

Continue reading

Дўстлик риштаси

Ўзбекистонни “Ота ватан” - дея эътироф этган, теран илдизларида қардошлик ва дўстлик ришталари бўлган Туркия давлати билан маданий, адабий, ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиб бориши тарихий илдизлари бир бўлган халқнинг қарашларида муштараклик борлигидан нишондир. Урф-одат ва удумлари ўхшаш бўлган ҳар иккала давлатнинг бирлигини шундан ҳам англаш мумкинки, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган давлат бу Туркиядир. Туркия республикасининг ташкил топганига 92 йил тўлиши муносабати билан “Grand mir hotel” меҳмонхонасининг саккизинчи қаватида ана шу қутлуғ санага бағишланган катта тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги турли давлатларнинг элчилари, элчихона ва дипломатик корпус вакиллари, нуфузли меҳмонлар иштирокида ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг масъул...

Continue reading

Дефектолог талабалар билан мулоқот

Антик дунёда Шоҳ Филлип саройида икки уч яшар болаларга, жумладан дунёга донғи кетган жаҳонгир шоҳ Адександр Македонскийга ҳам болалигида талаффуз, нутқ бўйича сабоқ берган Аристотель ҳақида эшитганмиз, ўқиганмиз.  Демак, болаларнинг нутқий ривожланишига эътибор жуда ёшлигидан бошланса, келажакда у логопедга эҳтиёж сезмайди. Ҳар бир товушни ва сўзларни аниқ талаффуз қиладиган бўлади. Ҳатто, олтмиш ёшни қоралаган айрим кишиларнинг ҳам “Р” титроқ товушини талаффуз қилолмаслигини биласиз. Ёшликдан қилинган эътиборсизлик, уларнинг чучук тилли бўлиб қолишига сабаб бўлган. Юнон, Эрон, Туронда ҳам нутқи равон, чиройли талаффузи ва мазмунли нутқи билан омманинг ҳайратига сабаб бўлган буюк воизлар етишиб чиққан. Цицерон, Демосфен, Аристотел ғарбда қанчалик машҳур бўлган...

Continue reading

Дарахт бир жойда илдиз отади

Дарахт бир жойда илдиз отади, дейишади. Дарҳақиқат, унинг жойини алмаштирсангиз олдингидай мева ҳам бермайди, соя ҳам.  Дарахт бахтнинг ҳам, одамзот сулоласининг ҳам тимсоли. Одатда, дарахтнинг томири бобога, танаси ота-онага, шохлари фарзандларга, новда-ю бутоқлари невара-ю чевараларга қиёсланади.  Арабчадан ўгирилганда, “шажара” дарахт демакдир. Шунинг учун ҳам у сулоланинг маънодоши. 80 ёшни қоралаган, аниқроғи, оқлаган ва ҳақлаган инсон 45 йил бир мактабда директорлик қилиш, жамоанинг ишончини қозониш, ҳурматига сазовор бўлиш фидойи педагогларга хос. “Халқ маорифи аълочиси”, “Мустақилликнинг 20 йиллиги” кўкрак нишони соҳиби Мазбут ака Маҳкамов ана шундай ҳалол, пок, таълим ва тарбияга садоқатли ва масъулиятли инсон. “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Дийдор ширин” деб...

Continue reading