9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 57)

Малака ошириш – билим орттириш

Машриқзаминда мулк соҳибига молик, мулк соҳибасига малика дейилган. Шундай экан, мулк, молик, малика, малака сўзлари ўзакдош арабий сўзлардир. Малака ошириш ҳам худди шу маънода олинган, оширилган билимга эгалик мазмунини ифодалайди. Давримиз ахборот асри, техника асри бўлгани боис ҳар кунги янги ахборот ва билимлардан хабардор бўлинмаса, замондан орқада қолиш ҳеч гап эмас. Ахборот хуружлари кучайган, айни таҳликали, глобаллашув замонида ўз билимимизни оширмасак, маълум бир малакага эга бўлмасак, биз ўз соҳамизнинг чин билимдони ҳисобланмаймиз. Шунинг учун ҳам Республика маънавият тарғибот маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” нодавлат таълим муассасасида ҳар ҳафта турли вазирлик, қўмита ва идора муассасалари ходимлари даврий ва долзарб мавзуларда билим олиб,...

Continue reading

Мактабдаги мулоқот

Кимнингдир ташаббуси ва кимнингдир ташкилотчилиги билан тадбирлар ташкил этилади, кўнгилдагидек ўтказилади. Тадбир меҳмонлари ва иштирокчиларнинг фикр алмашувлари ва ўзаро мулоқоти эса маънавий маърифий тадбирга жон киргизади. Қарсак икки қўлдан чиққани сингари учрашувга таклиф этилган меҳмонлар ва ўқувчиларнинг илиқ кутиб олишлари даврага файз киритишига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. ТВПКҚТМОИ да ўз малакасини ошириб қайтган Лобархон ўзининг ташкилотчилик қобилияти билан педагоглар жамоасининг эътибори ва ишончини қозонганди. У ўзи фаолият кўрсатаётган Олмалиқдаги 11 сонли мактабга ўқувчилар билан мулоқот мақсадида “Iqtidor-ma’rifat” интеллектуал ижодий жамоасини, яъни сайёр труппани таклиф этди. Ижодий гуруҳ мактабга кириб боргани заҳоти ўз ўқувчилари билан мактаб директори Гильданова Ралия...

Continue reading

Қўш қутлов

«Ўзбекистон» нашриётига кириб борганимизда, ҳамма ўз иши билан банд эди. Муҳаррирлар матнларнинг таҳрири билан, мусаҳҳиҳлар китобларнинг корректурасини синчиклаб кўриш билан, мусаввирлар муқова ва  китоблар муқоваси безаклари билан оввора эди. Бош муҳаррир Ашурали Жўраев ва муҳаррир ўринбосари Азимбой Бобониёзов билан бир пиёла устида қизғин  суҳбатимиз бошланди. Навбатдаги нашрга тайёрланаётган Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Қодир Мақсумовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тошкентдан гапирамиз!” номли китоб хусусида суҳбатлашиб ўтирдик. Шу пайт хурсанд ва мамнун кайфиятда Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, йирик тарихшунос олим Аҳмадали Асқаров кириб келдилар. Ушбу нашриётда яқиндагина чоп этилган   “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” номли йирик китоби билан домлани қутлаган бўлдим....

Continue reading

Кундин кун яхши

(Ботиржон Эргашев билан мулоқот) Тошкент вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ички боғига кирсангиз, гўзал, ажиб бир манзаранинг гувоҳи бўласиз. Ям-яшил гилам тортилгандек боғнинг ўртасида иккита лайлак бири заминга, иккинчиси самога тикилганча турибди. Унинг тимсолий маъноси шуки, одамзот само билан сирлаша олади, лекин она заминдан қувват олади. Иккинчи бир маъноси шулки, устозлар илм нурини сочади, ўқувчилар ундан баҳра олиб эзгулик, бунёдкорлик ишларини амалга оширадилар. Яъни, самодан қуёш нури ва ёмғир суви ерга таралиб, ердан қуёш унгани сингари. Институт жамоаси турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, шоиру санъаткорлар билан мулоқотлар ўтказиладиган ушбу масканни “амфитеатр” деб аташлар ҳам бежиз эмас. “Маърифат фидойилари” рукни...

Continue reading

Одамзот ҳамиша қуёшга талпиниб яшайди

Офтоб эса ўзининг беминнат нури ва ҳарорати билан минглаб дардларга даво. Эндиликда электр манбаи ҳам у билан, яъни қуёш энергияси билан. Оқтош томонларга, Сойлиқ қишлоғи томонга ҳеч йўлингиз тушганми? Неварамнинг тоби йўқлигини айтганимда, Сойлиқ қишлоғи томонда қуёшнинг чиқишини кутиб олиш манзилгоҳига, аниқроғи кўнгилгоҳига боришимни маслаҳат беришди. Собиқ ички хизмат ходими ҳозирда маҳалла посбони Маъмуржон деган биродаримизнинг хизмати билан Абдухолиқ исмлик Сойлик қишлоғида яшовчи инсоннинг уйида бир ҳафта истиқомат қилдик. Бу ерда ҳаво тозалиги, элу юртга овозалиги борасида гапиришди. Тоза ҳаводан баҳрамандлик, қуёшнинг чиқишини кутиш учун тоғ тепасига чиқиш шавқи, муздек сувга чўмилиш завқи мени четламади. Республикамизнинг турли вилоятларидан, Қорақалпоғистон республикасидан...

Continue reading

Қумовулда маданият маскани

Тадбирлар маълум бир ният, муайян мақсад, зарурат нуқтаи назаридан ташкил этилади. Уларнинг ўтказилиш жойи ҳар томонлама қулай бўлса нур устига нур. Гўзаллик ва маънавият дунёни қутқаришини ҳаммамиз яхши биламиз. Инсон, макон, замон гўзаллиги азалий орзу. Иморат учун қўйилган ҳар бир ғиштнинг ўз ўрни бўлгани каби тадбирларнинг ҳам ўз мақсади, муҳими, таъсир кучи бўлгани мақбул. Шу маънода, кўплаб маънавий- маърифий тадбирлар ўтказиб келинадиган, Тошкент вилоятидаги Қумовулда жойлашган маданият маркази ниҳоятда дид билан қурилган, ички ҳамда ташқи безаклар билан музайян этилган. Кўриб кўзингиз қувнайди. Олдин гўзал эди, янада гўзал бўлсин,- дея яшил тусдаги юмшоқ ўриндиқлар ва гиламлар билан зийнатланди, алмаштирилди. Эндиликда эса,...

Continue reading

Конституция — қомус ва номус демакдир

Ҳар бир инсон, муайян жамиятда яшайдиган фуқаро, аввало, ўз ҳуқуқларини таниши ва амал қилиши бу бурч, бошқача айтганда фарзу қарз. Айрим давлатлардаги шариат қонунларига риоя қилиш қай даражада муқаддас бўлса, ҳуқуқ ва бурчларимизнинг кўзгуси бўлган конституцияни муқаддас билиш ва итоат этиш ҳам шу даражада аҳамиятлидир. 6 та бўлим, 26 та боб ва 128 та моддадан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси конституцияси ўзининг адолатпарварлиги ва халқпарварлиги билан дунё қомусларидан ажралиб туриши тайин. Унинг тарғиботи ва ташвиқоти ўзликни англатиш, илм олиш, меҳнат қилиш ва дам олиш каби ҳуқуқий меъёрларни ўзида ифода этиши билан характерлидир. Худди шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши Маънавият...

Continue reading

Китобхонми ё китобсевар?

ТВХТХҚТМОИ педагог-тингловчилари билан ўтказилган тадбир худди шу мавзуга бағишланди. Китобхон ва китобсевар. Булар бир-биридан жиддий фарқ қилади. Китобхоннинг иши гўё оч қолмаслик учун ейиладиган таомни эслатса, китобсевар иши очиқиб, орзиқиб  ейиладиган таомга монанддир. Китобхон кўп бўлиши мумкин, лекин китобсеварлар кам. Китобхон кунлаб, ҳафталаб, ҳатто, зарурат бўлмаса, ойлаб ҳам китоб мутолаа қилмаслиги мумкин. Китобсевар эса китоб мутолаасини кундалик эҳтиёж, сув ва ҳаво заруратидек ҳис этади. Ундан бебаҳра қолса, ўзини лоҳас ва беҳол сезади. Чунки, унда қизиқиш, ҳафсала, қунт юқори даражада бўлади. У маънавий эҳтиёжини фақат китоб орқали қондира олади. Нутқ, фикр манбаи аслида, китобдан. “Кимки китоб ўқишлан тўхтаса, билингки, фикрлашдан ҳам...

Continue reading

Китобхонлик соати

Ўзидаги барча фазилатлардан миннатдор бўлиш ва миннатдор қилишнинг манбаи китоб эканлигини билганлар идрокли инсонлардир. Шундай инсонлар борки, кун бўйи овқат емаслиги мумкин, лекин китоб ёки газаета ўқимасдан туролмайди. Бу қунт, ихлос, қизиқиш ва ҳафсала билан боғлиқ ҳодиса, аниқроғи маънавий эҳтиёждир. Айниқса, китоб ўқимаган ўқитувчини тасаввур қилиш мушкул. Унинг кундалик иши, касб талаби шуни тақозо этади. Чунки таълимни, тарбиянинг очқичини у китобдан олади. Шогирдларига етказади. Мана, бир неча йилдирки,  ТВХТХҚТМО институтида 144 соатлик дастурни ўзлаштириш ва битказганлик тўғрисида сертификат олиш учун келган ўқитувчиларга китобхонлик соатини ташкил этиш мунтазам равишда анъана тусини олган. Китоб мутолааси инсоннинг фикр доирасини кенгайтириш ва нутқни ривожлантириш учун мезондир....

Continue reading

«Китоблар олами»да

Пойтахтимиздаги олдинги “Болалар дунёси”дан қайрилиб Дархон йўналиши бўйича 200 метрлар чамаси юрилса, ўнг томонда ўзгача бир дунёнинг гувоҳи бўласиз. Бу яқиндагина очилиб ишга туширилган “Китоб олами” махзанидир. Китоб билан ошно тутинган, кўп йиллар китоб мутолааси билан шуғулланиб келаётган оддий бир китобхон сифатида, очиғи, роса шодландим.  Ҳар хил кийим-кечак ва озиқ-овқат дўконларига ҳар қадамда кўзимиз тушавериб, ўзимиз ҳам, кўзимиз ҳам кўникиб қолганми, билмадим. Китоб дўконига нигоҳим тушгани ҳамоноқ, “тилло топган қулдай” севиниб кетдим, рости. Кийим-кечак магазинини қисқа муддатда айланиб чиқа оламан. Лекин китоблар растасида бўлсам, бир соатсиз у ердан чиқолмайман. Синчиклаб кўраман, дидимга, дилимга, руҳиятимга яқин китобларни соатлаб саралайман. Бири-биридан мазмундор...

Continue reading