9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 54)

Табиат билан сирлашиб

Сўз билан манзаралар яратилади, тасаввур ва таассуротлар жонланади, қалбингиз энтикиш, ҳиссиёт ва чексиз туйғулар билан бойийди. Муҳаббатни ҳам, нафратни ҳам ҳис этасиз. Булар аслида, сўзнинг чексиз қудратидан, санъаткорнинг сўздан фойдалана олиш иқтидоридандир. Мусаввирнинг нигоҳи, “айтар сўзи” рангоранг бўёқлар билан. Табиат билан суҳбатлаша оладиган, жамият қиёфатини инсонлар юзу кўзи орқали тасвирлай оладиган, бўёқларни ўз қалб измига бўйсундириш истеъдодига эга бўлган рассомлардан бири Ортиқали Қозоқовдир.  Улар ижодида муҳим ва муқим ўрин тутган расмлари кўргазмаси Миллий санъат марказининг кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Турли соҳа вакиллари, аниқроғи, Ортиқали дўстимизнинг мухлислари билан зал гавжум бўлди. Телерадиокомпаниянинг турли каналларидан келган мухбир ва шарҳловчилар интервьюлар олиш билан оввора...

Continue reading

НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Илмталаб ва маърифатпарвар жамият иккита нарсага қизғонади. Бири масъуллик талаб этиладиган вақт, иккинчиси билим манбаи бўлган китоб. Ҳар иккаласининг қадрига етадиган жамиятнинг иқболи юксак, истиқболи порлоқ баланд бўлади. Чунки таълимнинг талаби ҳар иккаласидан унумли ва ўринли фойдаланишдир. Тараққиётни таъминлайдиган онг-у шуур ва ижтимоий тафаккур ана шулардан куч олади. Президентимиз эътироф этганидек, янги фикр, янги ғоя бўлмаса тараққиёт ва ҳар томонлама ривожланиш ҳам бўлмайди. Бу эса китобга, таълимга юқори даражадаги эътибор билан боғлиқ. Шундай экан, ҳар хил шароит ва ҳар хил вазиятда ҳам унга эътиборни асло, сусайтирмаслик зарур. Бу давр талаби, замон тақозосидир. Коронавирус пандемияси сабаб таълим тизимига эътибор бир сонияда...

Continue reading

ТИҚХММИда “ГАТ барча соҳаларга янгилик киритади (ГИС вводит новшества во все сферы)” мавзусида ОНЛАЙН ФОРУМ ўтказилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_empty_space][vc_column_text]Пекин шаҳрида 2019 йилнинг 31 октябрь куни “Ўрта Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги университетлари” концорциуми (КАСКАД) га раислик қувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ректори, проф. Ў.Умурзаков ва Хитойнинг йирик рақамли геоахборотлар технологиялари сохасидаги  SuperMap International компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. SuperMap International компанияси (ARC Advisory-2019 хисоботига мувофиқ) ГАТ маҳсулотларини  Осиё бозорига етказиб беришда катталиги бўйича 1-ўринни ва жаҳон бозорида эса 3-ўринни эгаллайди. Ҳозирда “КАСКАД” ва ТИҚХММИ Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларида ичида биринчи бўлиб SuperMap International компанияси билан меморандум имзолаган ташкилотлардан ҳисобланади. “КАСКАД” консорциуми ўзининг олдига қўйган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича  таълим,...

Continue reading

Илм ва ақл фаолият мезони

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Баъзи масалаларни ҳал этишда ҳис-туйғу билан ақл келиша олмай қолади. Ҳис-туйғуга эрк бериб, ақл ожиз қолган ҳолда, қилинган хулосада холислик бўлмайди, бир томонлама ҳукм бўлади. Шунинг учун ҳам ақл чиғириғидан ва қалб призмасидан ўтказиб айтилган фикр жўяли ва асосли бўлади. Тил масаласида интернет тармоқлари ва оммавий-ахборот воситаларидаги чиқишлар, эътироф ва эътирозлар ана шу мезонга қурилгани билан характерланади. Кўпинча, аёл кишилар ҳис-туйғу жиловига асосланиб фикр билдиришга мойил бўлса, эркакларда ақл тизгини устунлик қилади, дейишади. Буни мен ҳаётда кўп кузатганман. Шундай масалалар борки, уларга жиддий ёндашиб, умуманфанфаатлардан келиб чиққан ҳолда, мулоҳаза билдириш жўялидир. Давлат тили масаласи ана шундай муаммолардан биридир. Бир...

Continue reading

Хокисорлик хосияти

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_single_image image="4903" img_size="full"][vc_empty_space][vc_column_text]У нимаики иш қиладиган бўлса холислик билан беминнат бажаради. Унинг қалбида қўлингдан иш келадими, ёрдам бер, одамларни хурсанд қил деган даъват дил амрига кўчгандек, каминадан анча ёш бўлишига қарамасдан, ўткинчи дунё фалсафасини сиз-у биздан олдин идрок этгандек гўё. Инсоннинг юзу кўзидаги табассум ва кимнингдир фаолиятидаги ютуқларни кўрса, эшитса, ўша куни ундан шод инсон йўқ. Ширин сўзи ва билдирадиган дил изҳори ёхуд табриги тайёр. Ижтимоий тармоқлар ёхуд ўзининг муаллифлик сайти орқали дарҳол ўз муносабатини билдириб бошқаларнинг ҳам табрикларини етказишга қобил бўлган, ҳеч қандай тамаъ ёки манфаатни кўзламайдиган содда, самимий, муҳими, камтарин инсон. Ҳаммани ўзига дўст тутади. Республикамиз ҳаётидаги...

Continue reading

Маҳмуд Номозовнинг педагогик фаолияти

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов ўзининг педагоглик фаолиятини қўмсагани учунми, айни кунларда у ТВХТХҚТМО институтининг мусиқа йўналишидаги ўқитувчиларга сабоқ беришни ният қилдилар. Институт ректори Р.Чориев бу ташаббусни эшитиб “Бошим кўкка етди”, - дея ишга қабул қилдилар. Яқинда ўқув машғулотлари олдидан ўқитувчилар билан санъаткоримизнинг учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат анча жонли, энг муҳими, самимий тарзда ўтди. Ўқув бўлими бошлиғи Тошмурод Бўриев санъаткор репертуари билан боғлиқ ҳолда ўз мулоҳазаларини айта туриб, уларга сўз берди. “Мен ҳам асли ўз фаолиятимни ўқитувчиликдан бошлаганман. 12 йил мусиқа фанидан ўрта мактабда дарс берганман. Бу ерда иштирок этаётганларнинг аксарияти бошланғич таълими ўқитувчилари экан, мусиқага бўлган меҳр болаликдан сингдирилса,...

Continue reading

Жонли ижро жонли-да!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Табиийлик, жонлилик, самимийлик чинакам санъатнинг жон томири ва қон томиридир. Эдисон ўйлаб топган фонограмма ўз вақтида керак бўлгандир, хизматини ўтагандир, балки. Лекин санъатнинг табиийлиги унинг жонлилигидадир. Мусиқа, овоз бир дискка жойлаштирилиб, санъаткорнинг ёлғондакам оғзини қимирлатиб туриши, ўзгаларни ҳам, ўзини ҳам алдашдан бошқа нарса эмас. Ҳар бир инсоннинг санъатга қараши ҳар хил бўлгани каби санъаткорнинг санъат оламига кириб келиши ҳам турлича бўлади. Гитара миллий созимиз бўлмаса-да, дил дардларини ифодалашга имкон берувчи чолғу анжоми. Унинг ҳам ўзига яраша имконият доираси бор. Гап, аслида, қайси мусиқа асбоби билан эмас ёки қайси қўшиқни ижро этиш биланмас, балки санъаткорнинг қайси қўшиқни қандай ижро эта олишида....

Continue reading

Зиёрат масъуллик демакдир

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Инсон руҳан соғлом бўлиши ва покланиши учун маънавиятга эҳтиёж сезмасдан яшай олмайди. Маънавият оламининг буюк алломалари, улуғларнинг қадамжоларини зиёрат қилиш ҳам аждодлар олдидаги қарздорлик ва бурчдорлик ҳиссидан далолатдир. Аслида, бу маънавий покланишнинг ўзидир. Шу борада сўз кетганда, Пурёрвалий тахаллуси билан машҳур бўлган хоразмлик шоир ва забардаст полвон Паҳлавон Маҳмуднинг ушбу рубоийси беихтиёр ёдга келади: Ким қилур бу вайрон дилим иморат, Ким гуноҳим учун берур кафорат? Мен зиёрат қилдим кўп қабристонни Билмадим, ким қилур қабрим зиёрат? Зиёратнинг улуғи инсон қалбига, кўнгил мулкига саёҳатдир. Оламга илму  фан, санъат ва маданиятнинг йирик дарғаларини етказиб берган жаннатмакон заминимиз билан қанчалик ғурурлансак, шунчалик оз. Аждодларимизнинг, бобокалонларимизнинг қадамжоларини обод этишнинг...

Continue reading

Қадр асли надир?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Фильмнинг хронометражи унинг қийматини билдиравермайди. Олам маънони тўрт сатрга жо этган адибларни яхши биламиз. Романбоп мазмун ва муаммони кичик ҳикояга жойлаштира олган ёзувчиларимиз ҳақида кўп  бор эшитганмиз, ўқиганмиз ҳам. Муқтадир ёзувчи Эркин Усмоновнинг “Яхшилик” деган ҳикоясини кимдир ўқиган, кимдир ўқимаган. Ўқий туриб бадиий адабиётдан ҳузурлана оладиганлар илиқ фикр ҳам билдиришган дейлик. Лекин шу ҳикоя асосида фильм қилинадиган бўлса, унинг бадиий кучи янада жонлироқ ва таъсирлироқ бўлиши табиий. Зотан, тасвир таъсирни жонлантиради. ҳикоя руҳи ва мазмунини, муаллифнинг   ғоявий мақсадини яхши идрок этган режиссёр, тасвирчининг нияти уйғун бўлса, табиийки, сиз фильмга бефарқ қарамайсиз. Иқтидорли, умидли ёш режиссорларимиздан Достон Ҳожиматов сценарийси асосида “Қадр”...

Continue reading

Қўш қанотсиз қуш парвози

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳаётда кимдир кимнингдир таъсирида ёҳуд кимнингдир турткиси билан ўз ўрнини топади. Кимнингдир муҳаббати, кимнингдир муруввати сабаб улғаяди, вояга етади, эл-юрт эътиборига тушади. Ота-онанинг борлиги фарзандларнинг бойлигидир. Худди шу маънода, ота-она фарзанд учун қўш қанот. Лекин баъзан тақдир кимларгадир шу бахтни дариғ тутади. Фарзандлари болалигидаёқ ота-оналари дунёни тарк этади. Улар етимликда ҳаёт муаммоларига дуч келишади, барча қийинчиликларни енгишга интилишади. Ҳаёт сўқмоқлари, турмуш зарбалари уларни чиниқтиради. “Елкамдаги қуш” деб номланган драматик филм ота-онасидан етим қолган ака-сингил Мақсадбек ва Назира Аҳадоваларнинг бошидан кечирганлари ҳақида. Моҳият-мазмуни билан таълим-тарбия ва меҳр-оқибатнинг инсон ҳаётида, камолотида тутган ўрни борасида ҳикоя қилувчи ушбу филмнинг бош постановкачи режиссори Олим...

Continue reading