Тил — миллат руҳи ва кўзгуси
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳар қандай халқнинг, миллатнинг борлиги, борлиғи ва бойлигига мезон аслида, унинг тилига бўлган муносабатида кўринади. Шунинг учун ҳам ҳали Республикамиз мустақиллиги эълон қилинмасдан олдиноқ, ўзбек тилига Давлат тили мақоми бериш борасида дадил қадам ташланди. Бу эса оқилона ва одилона ҳаракатнинг самараси бўлди. Бугунги кунда Ер юзида яшовчи 4 мингга яқин халқ вакилларидан иборат 7 миллиардга яқин аҳоли тахминан уч мингта, шевалар билан ҳисоблаганда, 5621 та тил ва шевада сўзлашадилар. Ҳозиргача улардан 500 тасигина ўрганилган, холос. Ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эгадир. Жаҳондаги 1400 та тилнинг йўқолиб кетиш хавфи бор. Дунё тилларидан фақат 40 тасигина оғзаки...
Continue reading