9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 46)

Ҳозирги ўзбек дубляжи ҳақида

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Талабалик даврида дарсга келиш-кетиш, фанларни ўзлаштириш бу бурч, вазифа. Лекин иқтидорли талабаларнинг қизиқиш олами, дунёқараши кенгқамровли бўлади. Чунки уларнинг табиатида ижодкорлик туйғуси, яратувчанлик иштиёқи устун бўлади. Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лоиш шаҳарчасида таваллуд топиб бугунги кунда                                                                                                                                                                                                                    ЎЗДСМИ  “Кино ТВ ва Радио санъати”  факултетининг “Саҳна ва экран  санъати драматургияси”бўлимида таҳсил олаётган Дурдона Ўроқова ана шундай талабалардан биридир. Унинг ўзбек дубляж санъатининг бугунги кундаги аҳволотини синчков кузатиш ва шу аснода  теран мулоҳазаларни билдиришга бўлган майли педагог сифатида эътиборимни тортгани боис унинг шу ҳақдаги мақоласини келтиришни лозим топдим. Ҳозирги ўзбек дубляжи ҳақида. Дубляж  экран ортидаги  нотаниш  кино  юлдузини  ўзбекча “сўзлаш”га  ундовчи, бошқа халқлар ...

Continue reading

Янги ғоя  —  янги қоя

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ижодкор  қояга талпинган альпинистга ўхшайди. Агар у интилмаса, талпинмаса чўққини забт эта олмаслиги аниқ. Ижоддан, изланишдан тўхташ фаолиятсизликка йўл очади. Қилаётган ишингнинг хайрли эканлиги кишини руҳлантиради. Ўктамжон Камолов тезкорлик билан “Оқибат” номли қўшиғига клип ишларини бошлаб юборди. Санъаткорнинг бу клипини ёш, истеъдодли, тажрибали режиссёр ва тасвирчи Иззат Қаландаров суратга олиб ниҳоясига етказди. Иззат кино, клип оламига кечагина кириб келган эмас. У ўз ишини “осилсанг баланд дорга осил” деганларидек катта ишлардан, аниқроғи, йирик полотноли, бадиий фильмларни суратга олишдан бошлаган. Унинг бош тасвирчи, бош маслаҳатчи сифатидаги киноларини томошабинлар севиб томоша қилишади. Жумладан, “Қора илон”, “Ота”, “Бегона”, “Биз севги йўлидамиз” сингари ўнга...

Continue reading

Япроқлар ва илдизлар

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Кўкка бўй чўзган теракнинг кўм-кўк япроқлари қуёш нурида товланиб ўз либосини кўз-кўз қилиб қиқирлаб кулаётган қизалоққа ўхшарди. Сўрашди: - Нега мунча шодсан, хурсандчилигинг ва кучинг нимада ўзи? Эсаётган шамолданми ёхуд жамолдан? У деди: шодлик ва кучимга боис мен жой тутган новдада, шохда уларнинг кучи эса илдизда, теран томирда. Бунга сабаб эса тоза иқлим, қуёш нури, зилол сув ва муҳими, эътибор. Унга таҳсин айтиб дейишди: Кучинг ва хурсандчилигингнинг боисини билишинг, шукрона қилишинг ва қаноатли эканинг сени донолик сифати билан зийнатлади.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

ЯНГИ КИТОБ – ЯХШИ КИТОБ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]                              Ким равшан фикрласа,                                           у равшан баён ҳам қила олади.                                                                                   Н.Буало                                                                                                                                              Истеъдод ва  иқтидор, қобилият ва салоҳият сўзларининг маъноси анча кенг, теран, шу билан бирга анча салмоқли ҳам. Биз буни баъзан қадрсизлантириб қўяётгандек бўламиз. Буни ўзига хос ва мос тоифа кишиларига нисбатан ишлатиш ўринлидир. Битта китоб ёзиб эътиборга тушиш мумкин, ҳатто битта мақола билан ҳам. Жорж Сименон сингари уч юздан зиёд китоб ёзиб, кўпчиликка номаълум бўлиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас. Демак, гап нима ҳақда ва қандай ёзишда экан. Нима, қачон, қаерда сингари саволларга оддий хабарлар орқали ҳам  маълумот олиш мумкин. Лекин уни қандай айта олиш, ёза...

Continue reading

“Юсуф ва Аҳмад” достонининг генезесига доир

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Дунёдаги кўпчилик халқлар эпосларига хос бўлганидек, “Юсуф ва Аҳмад” достони ҳам ўтмиш авлодларимизнинг турли ибтидоий дунёқарашларини у ёки бу тарзда акс эттирган. Хусусан, достондаги бир қатор мотив ва сюжет ҳалқаларининг туб илдизлари узоқ даврларга бориб тақалади. Турли халқлар тарихи, дунёқарашига назар қилинса, улар ўртасида ўзаро муштарак жиҳатлар мавжудлигини пайқаш мумкин. Бу масала ҳар бир халқнинг табиат ва жамият ҳодисалари устидан чиқарган ҳукми, ўй ва қарашларида янада равшанлашади. Хусусан, буларнинг қанчалик ҳақиқатга эга эканлигини халқ дуалистик қарашларини кузатиш асосида ҳам билса бўлади. Аслини олганда халқ оғзаки ижодиёти эпик жанрларининг ҳар бирида дуалистик элементларни учратиш мумкин. Улар айрим лавҳа ва деталлардагина эмас, балки...

Continue reading

Эътиборга эътибор

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Инсон табиатан барчанинг диққат марказида бўлишни истайди. Юриш туришига, нутқи ва хулқига, кўринишу кийинишига ҳамма қараса, ҳавас қилса деб орзу қилади. Акс ҳолда, ўзини ёлғизланган ҳис этади. Бу иззатталаблик эмас. Балки доимий эътиборда бўлиш илинжидан. Эътиборга эътибор нечун деса, эътиборсиз қолганим учун деб жавоб беришгани бежиз эмас. Яратилган шароит, атроф-муҳит ва эътибор инсон камолотининг мезонларидан. Инсон иродасининг сустлиги, яратилган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдалана олмаслиги уни ҳар хил кўйларга солиши, турли балоларга гирифтор қилиши мумкин. Америкада электр курсисида ўлдиришга ҳукм қилинган айбдор одамдан охирги сўзи бор-йўқлигини сўрашади. У атрофидаги газетачиларга, расмчиларга, касалхона ходимларига қараб олгач, аччиқ, маҳзун овоз билан шундай...

Continue reading

Шеър шавқида

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шеър ёзиш ва шеър ўқиш ёшликдан барчага завқли туюлади. Кейинчалик айримларгагина шоирлик тақдирга айланади. Қофияни, ҳижони билган, жойига қўйган билан шоир бўлиб қолмайди ҳеч ким. Ҳис туйғу ва кечинмаларини образли ифода эта олиш ва шу аснода муайян фикр айта билиш камдан кам инсонларга насиб этади. Камолиддин шеър ёзиш билан шеър ўқишни, ҳар иккаласидан завқ оладиганлардан. Олдинига бошқа шоирларнинг шеърларини, кейин эса ўзининг машқларини мактабда, тўй тантаналарида, турли хил тадбирларда берилиб мароқ билан ўқишни ҳавас қилди ва бунинг уддасидан чиқа олди. Бирон бир маърифий тадбир ёхуд ижодий кечаларни ўтказиш зарурати бўлса ҳеч иккиланмасдан бошловчилик қилди. Шу йўсинда у тобора тоблана...

Continue reading

Чўпон ва қўчқор

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бир қўйчивон ҳикояси: Қадрдон бир дўстим бор эди. Ота касби бўлгани учунми мактабни битказгач, ўқимай қўйди, умри қўй-қўчқорлар орасида ўтди. Бир куни менга “дўстим, шаҳарга тушиб келадиган ишим бор, шунинг учун ўрнимга чўпон бўлиб туролмайсанми, - деб қолди. Мен кўндим. Чўпонлик ҳам осон эмас, машаққатли, хавотирли касб эканини билдим. Лекин, тоза ҳавода тинчгина дам олиб, иягингни таёққа тираб, қўйларни кузатиб ўтиришнинг ҳам гашти бошқача экан. Ҳамма қўй ҳам итоат қилавермайди. Соқчи итнинг ҳуришига ҳам эътибор қилмай қўядиганлари йўқ эмас. Шу кунни тинчгина ўтказиб қўй, эчки ва қўчқорларни қўрага қамадим. Миннатдорлик билдирган дўстимга қўйлар орасидаги худди отнинг қашқаси сингари пешонасига...

Continue reading

Чор довон

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Қадим ўтган замонда, Хевақ деган томонда. Бор эди пири муршид, Ёнида қирқта мурид. Устоз ёнидан жилмас, Усиз дунёни билмас. Чиқармасдан асло сас, Пирнинг сўзин муқаддас Билиб қилишар ҳавас. Қирқтаси қирқ илм фан, Гўёки тилсим, чилтан, Пирнинг донғин эшитиб, Унга кўп ҳавас этиб, Қирқ биринчи мурид бўб, Ёнида юрсам бўлар хўб, Дебон келди бир йигит Устоздан кутиб ўгит. Билмоқ чун матлабини Йигитнинг талабини, Пир кўз қирин ташлади, Йигит сўзин бошлади. Эл ичра манзур номингиз, Мўътабар инъомингиз, Обрў - эҳтиромингиз, Сўзлаган каломингиз Мени қилди сизга ром, Боғланиб қолдим тамом. Сиздек эъзозли бўлсам, Бунинг сирини билсам. Қолмас эди армоним, Мансаб, обрў дармоним. Пир йигитни тинглади, Мақсадини англади. Ҳавас қилиш мумкиндир, Мурид бўлиш мушкулдир. Баланд унинг қояси, Муқаддасдир ғояси, Текисмас зинапояси Иймон унинг мояси. Бу йўлда чор довон бор, Ошиб ўтсанг  толе ёр. Тайёрман, қилинг баён Дер у, қараб пир томон. Шайдойиликдир илк...

Continue reading

Аннотация 

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]  Маҳмуд аз-Замахшарий нутқ ҳақида      Абу-л Қосим Маҳмуд аз-Замахшарий жаҳон фани ва маданияти тараққиётига ўзининг муносиб улушини қўшган буюк алломадир. Унинг лингвистика соҳасидаги хизматлари айниқса, беқиёсдир. Ушбу мақолада адибнинг тил, сўз, нутқ маданияти ва нотиқлик санъатига бағишланган фикр- мулоҳазаларига муносабат билдирилган. Шу аснода мутафаккирнинг айрим асарлари, дунёқараши ва тафаккур олами тўғрисида маълумотлар келтирилган ва таҳлил этилган.   Таянч сўз ва иборалар:  балоғат, нотиқлик, фасоҳат, сўз, нутқ маданияти, нутқий ва хулқий маданият, нутқ маҳорати, воизлик, мантиқий мушоҳада, хатоба, нотиқ.   Maxmud Az-Zamaxshariy’s ideas about culture speech and oratory                                               Annatation Abu-l Qosim Makhmud az-Zamaxshariy was famous and well known ,he made a great contribution for the world...

Continue reading