9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 45)

Зиёлиларнинг “Меҳр-саховат ва мурувват” карвони Сардобада

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоаси Сирдарёликларга меҳр ва мурувват улашишга чорланди. Шундай даврда бир биримизни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароити вақтинчалик оғирлашган Сирдарёликларга кўмаклашиш, ўзаро ёрдам бериш, ҳамжиҳатлик муқаддас динимиз томонидан бизга берилган олий неъматдир. [/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="5535" img_size="full"][vc_empty_space][vc_column_text]Ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатлик халқимизни оғирини енгил қиладиган энг самаралиси меҳр, саховат ойи ҳисобланган моҳи Рамазонда қилинган ёрдам савоби янада улуғдир. Эрта тонгдан-оқ, институтнинг саховатпеша раҳбарияти, меҳрибон устозлари, ходимлари ва бир гуруҳ ёшлари ёрдамга муҳтож Сирдарёликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яшаш учун гиламлар, буюмлар, чойшаблар, тўшаклар, аёллар, эркаклар, ёш болалар ва қизлар кийимлари, пойабзаллари, кундалик ишлатиладиган хўжалик воситалари ва моллари, болалар ўйинчоқлари, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган...

Continue reading

САХОВАТПЕШАЛАР САРДОБА САРИ САФАРБАРЛИКДА

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзаро ёрдам, мурувват, йиқилганни суяш, беминнат ва беғараз кўмак бериш сингари қадрулабад фазилатлар халқимизнинг жон томири ва қон томирига сингишиб кетган. Ҳаётнинг оғир синовларида зилзила, сув тошқинлари сингари табиий офатларни, иккинчи жаҳон уруши изтиробларини бошдан кечирган мардонавор туриб берган фидойи, бағрикенг ва меҳридарё халқнинг фарзандларимиз биз. Бир оёғимиз лат еса, иккинчиси ҳам, бир кўзимиз ёшарса иккинчи кўзимиз ҳам ёшланадиган жон-у тани бир бўлган халқмиз биз.[/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="5518" img_size="full"][vc_empty_space][vc_column_text]Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув тошиши натижасида Сардоба тумани аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилингани ҳақидаги хабар қондош-қариндошлик туйғусини ҳис этган ҳар бир ватандошимизни чуқур қайғу ва ташвишга...

Continue reading

ЗАРАР ЭТИЛСА БАРТАРАФ — ЮРТ УЧУН ОЛИЙ ШАРАФ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Балоларга қарши бирдамлик бардамлик белгиси. Аҳиллик, меҳр-оқибат, тотувлик тушунчаларининг қиймати эл бошига иш тутганда янада яққолроқ намоён бўлади. Онгли ёндашув ва маслаҳат биткарар кори дунёни дейишади. Етказилган зарарни қоплашда халқнинг юксак иродаси ва маънавияти, олижаноб фазилатлари зарур экани тобора ойдинлашмоқда. Маҳалла номларида ҳам ана шу эзгу ниятни ҳис этмаслик мумкин эмас, аҳиллик ва шодлик каби. Президент Шавкат Мирзиёев Оқолтин туманида ҳам бўлди. Мутасадди ходимлар фавқулодда ҳодиса етказган зарар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берди. Сув тошқини туманнинг Шодлик ва Аҳиллик маҳаллалари ҳудудини ҳам босган эди. Уларда яшаётган 11 мингдан зиёд аҳоли Гулистон шаҳри ҳамда Жиззах вилоятининг Мирзачўл...

Continue reading

СУВЛАР ТОШҚИН — ҲАЁТ ЖЎШҚИН

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Синовларга сабр қилиш, машаққатга бардошли бўлиш, қийинчиликларни енга олиш халқимиз учун синашта ҳолат. У бунинг уддасидан ҳам чиқа оладиган метин иродага эга. Давлат раҳбари кўрсатмалари ва ғоялари атрофида жипслашган ҳолда қанчадан - қанча бунёдкорликларга қобиллиги сир эмас. Сув тошқини жиловланди, ундан азият чекканларга маънавий – моддий ёрдам, беғараз кўмаклар берила бошланди. Давлатимиз раҳбари кеча сув тошқинига дуч келган қишлоқларда бўлиб, ҳудудни тозалаш, инфратузилма объектларини тиклаш, аҳоли учун шароит яратиш бўйича топшириқлар берган эди. Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Сув хўжалиги вазирликлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари натижасида бу йўналишда жадал ишлар олиб борилмоқда. Тошқин туфайли ҳосил бўлган...

Continue reading

ДИЛЛАРДАГИ ДАЛДА ВА ДАДИЛЛИК

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Дуалистик таълимотда ҳар бир нарса-ҳодисанинг икки томони борлиги эътироф этилади. Эзгулик ва ёвузлик, уруш ва тинчлик, тўқлик ва очлик, меҳр ва қаҳр ва ҳоказо. Қизиғи шундаки бирон нарса йўқотилгандан кейин унинг қадрига етилади. Демак, халқимизнинг “ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ бўлади” деган пурҳикмат мақоли ҳам бежиз эмас. Муҳими, умидсизланмаслик, қалбда ишонч туйғусининг устунлигидур. Оддий ҳаёт ҳақиқати бор. Бу дунёда хурсандчилик ва ташвиш, ютуқ ва қийинчиликлар ҳамиша ёнма-ён юради. Юртимизнинг қадим тарихида бундай воқеалар кўп бўлган. Лекин кўпни кўрган, азму шижоатли халқимиз бундай вазиятларни ҳамиша ақл-идрок, сабр-тоқат ва жасорат билан енгиб ўтган. Куни кеча Сирдарё вилоятида юз берган...

Continue reading

ЗАРАРЛАР ЗАФАРЛАР БИЛАН ҚОПЛАНАЖАК

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Вазиятни ўз кўзлари билан кўриб ишонч ҳосил қилиш асносида тегишли тадбир ва кескин чоралар кўриш давлатимиз раҳбарига хос. Чунки ишонч саъйи ҳаракатга, ғайрат ва шижоатга ундайди. Ушбу синовлар қайсидир маънода халқимизнинг Президентга ва айни пайтда Юртбошимизнинг ўз халқига меҳри ва ишончини намоён этиш учун мезон ҳам бўлди десак, муболаға эмас. Кимнинг кимлиги бошга оғир ташвиш тушганда билинади. Жонини жабборга бериб, кечани кеча, кундузни кундуз демай, эл-юрт ғамида куйиб ёниш матонатли инсонларга хос. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида юз берган фавқулодда вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлди. Давлатимиз раҳбари сув тошқинига биринчи бўлиб дуч келган Сардоба туманидаги Навоий маҳалласини...

Continue reading

ЧУҚУР ТАҲЛИЛДАН ЧОРА-ТАДБИРГА

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Маҳаллий аҳолининг руҳиятини туширмаслик учун вазият атрофлича ўрганилиб, манфаатли чора-тадбирларни амалга ошириш энг тўғри ва мақбул йўлдир. Таҳлиллар ҳаракатнинг ибтидоси, фаолиятнинг ва муаммоларнинг калитидир. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда ҳодиса сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари раислигида Гулистон шаҳрида мутасадди раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Сардоба сув омбори тўғонининг кутилмаганда очилиши ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, тегишли хулосалар чиқарилди. Аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди. Бугун бутун мамлакатимиз эътибори Сардоба...

Continue reading

ҲАМДАРДЛИК КЎНГИЛ СЎРАШДАН БОШЛАНAДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Табиат офатлари олдиндан режалаштирилмайди. Унда тасодифийлик устун. Гарчи шундай бўлсада, эҳтиёткорлик, вазиятни чуқур ўрганиш каби эҳтимоллик назарияси ҳам бор. Ҳар бирингизнинг соғлигингиз мен учун зарур дея чора ­- тадбирлар кўраётган давлатимиз раҳбарининг жони омон бўлсин. Улар Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади. Ҳукумат комиссиясига берилган кўрсатмалар асосида сув босган ҳудудларни тозалаш, қурилиш ва таъмирлаш, турмуш маромини йўлга қўйиш бўйича узлуксиз иш давом этмоқда. Шуниси аёнки, халқпарвар инсон ҳақпарвардир. Ҳақ розилигини халқ розилигидан деб билишдир. Манба: https://president.uz/uz/lists/view/3536 асосида тайёорланди     [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Ор-номус топса қарор, демак, тил ва миллат бор!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Илм-маърифат давр муаммоларининг ечимига йўғрилса, унинг қиймати юқори бўлади. Аслида, барча илмларнинг ибтидоси тил ва ёзув билан. Изоҳлаш, тушунтириш, шарҳлаш, таҳлил-у тадқиқлар ҳам унинг қудрати билан. Кўп йиллардан бери жонкуяр тилшунос сифатида ўзининг теран фикри, кенгқамровли билими, ўзига хос таҳлилий нуқтаи назари билан ажралиб турадиган Зулхуморхон Холманова фидойи олималаримиздан. Улар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессори сифатида талабаларга дарс беришдан, она тилимизнинг илмий-назарий асослари борасида билим беришдан завқ оладилар. Уларнинг ушбу мақоласи ҳам юқоридаги мулоҳазаларимизнинг исботи бўлишига шубҳа йўқ. Ўқинг, долзарб мавзу борасидаги муҳим фикрлар.     “ЭМДИ НОМУСИМИЗНИ ҲАМ ИСТАМАСУНЛАР...

Continue reading

“Халқ виждони”

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]“Халқ виждони”  Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали орқали мунтазам равишда шу номда эфирга узатиб келинаётган ток шоулардан бири. Ҳар гал муайян мавзу юзасидан масъул ва мутасадди шахслар ва томошабинлар жамоаси иштирок этади. Кўп йиллар мобайнида журналистиканинг қозонида пишиб келаётган, тажрибали журналист Шавкатжон кўрсатувнинг динамикасини белгилашда ўрни беқиёс. Бошловчига ёрдам беради, бир чеккада ўтириб иштирокчиларнинг ўз фикрларини эмин эркин айта олишлари учун далда бўлади. Олдин радиода бошловчилик қилган истеъдодли журналист Гулнорахон кўрсатувнинг бошланишида бироз ҳаяжонланиб олади. Кейин эса ҳаммаси изига туша бошлайди. Телевидениеда бошловчилик бироз мураккаблигини эътироф этади. Радиода эса осуда студия, микрофон ва овоз оператори. Ҳеч ким халақит қилмайди....

Continue reading