9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 43)

ХАЛҚИМИЗГА МУКАММАЛ АЛИФБО КЕРАК!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Энг миллий бойлик  “Миллий бойлик” тушунчасига кўп нарса киради. Лекин тил – ҳар қайси халқнинг бирламчи ва энг муҳим бойлиги, миллий хазинаси, улкан бисоти. Забон борки, миллат бор. Шунинг учун тилга муносабат миллий давлат сиёсатининг ҳам ўзак-ўзагини ташкил этади. Бугун лотин ёзувининг афзалликлари, унинг асосидаги янги алифбога ўтаётганимизнинг тўғрилиги ҳақида алоҳида сўзлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Бунга замин бўлган омиллар кўплаб чиқишлар, жумладан ушбу сатрлар муаллифининг “Биз нега лотинга ўтяпмиз?” мақоласида[1] ҳам баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербида “O‘ZBEKISTON” сўзи, миллий валютамиз купюраларидаги битикларнинг бари янги ўзбек алифбосида қайд этилган. Яқин келажакда мамлакатимизда расман кирилл ёзуви асосидаги эски алифбодан батамом воз кечилиб, тўлиқ...

Continue reading

ОНЛАЙН ТАРЗДАГИ АТТЕСТАЦИЯ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Таълим жараёнининг масофавий йўсинда интернет тармоқлари орқали ташкил этилиши ҳам катта тажриба ва малакани талаб этади. Ана шу процессни чуқур ўзлаштирган таълим тизими ходимлари, профессор ўқитувчилар ўз мақсадлари йўлида унумли ва ўринли фойдаланаётганлари ибратлидир. Бу ҳаракат бугуннинг талаби, замон тақозосидир. Билим ва кўникманинг уйғунлиги малакага йўл очар экан, бу эса коммуникатив компетенциянинг имкониятларини кенгайтиради. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида 2020 йил март ойида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” йўналиши бўйича ташкил этилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг якуний аттестация жараёнлари онлайн шаклда ташкил этилиб 7 май...

Continue reading

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ХХР РАИСИ БИЛАН ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзаро фикр алмашиш ва мулоқотларнинг давлатлар учун аҳамияти катта. Минтақавий аҳамиятга молик қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириб бориш билан боғлиқ масалалар айниқса, эътиборга молик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан 7-май куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин билан телефон орқали мулоқотида худди шу масалаларга диққат қилинди. Ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва ХХР етакчилари икки томонлама ҳамкорликка доир ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқдилар. Давлат раҳбарлари коронавирус инфекциясига қарши давом этаётган курашнинг энг мураккаб даврида кўрсатилган ўзаро кўмак ва...

Continue reading

ХОТИРЛАШ — ЭҲТИРОМ ВА ЭЪЗОЗ ЭШИГИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳар бир замоннинг, ҳар бир маконнинг ўзига яраша муаммолари бўлади. Табиий офатлар, турли ижтимоий ҳодисалар, вабо, давлатлараро урушлар бунинг яққол кўринишидир. Булар аслида, халқлар олдидаги синов, машаққатли довонлардир. Қайси халқ метин иродага, темир интизомга, бағрикенглик ва олижаноб фазилатларга эга бўлса ўша халқнинг ғалабаси муқаррардир. Бу фикрнинг исботини иккинчи жаҳон уруши мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Уруш аталмиш мудҳиш ёвузликка қарши курашда халқимиз томошабин бўлиб тургани йўқ биринчилардан бўлиб юрт ҳимояси учун жангга отланди. Фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистон халқининг жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонатини инкор этиш инсофдан эмас. Тасаввур қилинг, ўша пайтда Ўзбекистон аҳолиси 6 ярим...

Continue reading

ХОТИРА МАНГУЛИК МУҲРИДИР

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира - кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи - муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр - инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад- маслакларига олижаноблик бағишлайди. Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш - одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир. Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган,...

Continue reading

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ЭРОН ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Мулоқотлар муаммоларнинг ечими учун очқичдир. Ҳар бир давр давлатлар олдига турли муаммоларни қўядики, буни оқилона ва холисона ҳаракат билан ҳал этиш мумкин. Давлатларнинг раҳбарлари бу масалага жиддий ёндашиб ўз халқининг манфаатлари нуқтаи назаридан масалани ҳар иккала томонга мақбул тарзда ҳал этишга интилишлари табиий ҳол. Ваҳоланки, президентларнинг ўзаро мулоқотларидан кўзланган мақсадлари ҳам шу. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи муносабати билан самимий қутловлар алмашиб, бир-бирлари ва дўст халқларимизга коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ бугунги мураккаб даврда сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тиладилар. Икки томонлама...

Continue reading

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИЛАР

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Олдин ҳам эътироф этганимиздек, туркман ва ўзбек халқларининг севимли адиби Махтумқули – Фироғийнинг шеърий битики нечоғлик моҳиятга эга. “Яқиндаги жон қўшнинг турганда, узоқдаги қариндошдан не фойда?” қўшниларнинг борди-келдиси, ўзаро ҳамкорлик алоқалари устувор бўлса, меҳр-оқибат ҳам шу даражада мустаҳкамланиб боради. Муаммолар кўндаланг турганда ёхуд муаммоларни биргаликда баратараф этиш масалалари юзага чиққанда, қарсак икки қўлдан чиқади қабилида иш тутилса, барча масалалар осонликча ҳал этади. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг ён қўшни давлатлар билан дўстлиги, ҳамкорлиги бутун жаҳонга ибратдир. 6 май куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти ҳам ана шу эҳтиёжнинг ҳосиласидир. Суҳбат чоғида стратегик...

Continue reading

ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ҲАММАСЛАКЛИК ҲАММАСИНИ ЎЗ ИЗИГА ТУШИРАДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Коронавирус пандемияси орқага тисарила бошлагани ва унга чалинганларнинг кўпчилиги кундан кунга соғайиб ўз уйларига қайтаётганлиги ҳаммамизни шод этади, албатта. Келажакка умид ва ишончи юқори бўлган халқимизнинг дуо ва илтижолари, ўринли қўлланилган чора ва тадбирлар самараси бунинг кафолатидир. Эндиликда карантин борасидаги шароитни бир мунча енгиллаштириш, иқтисодиётни қайта ўнглаш зарурати юзага чиқди. Ана шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 май куни карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгараётгани боис 22 апрелдан карантин шароити босқичма-босқич юмшатила бошлаган эди. Бу ишларни изчил давом эттириш мақсадида жойлардаги вазият ўрганилди....

Continue reading

АЧЧИҚ САБОҚДАН ЖИДДИЙ ХУЛОСАГА

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Кутилмаган зарбадан, қўққисдан ташланган муштдан одатда, инсон эсанкираб қолиши, ўзини ўнглаб олиши бироз қийин кечади. Шунга монанд ҳолда, айтиш мумкинки, табиий офатлар кутилмаган синовлардир. Идрокли, матонатли халқ бундай вазиятда эсанкирамайди, ҳушини йўқотмайди, ақл - идрок билан иш тутади, барча учун манфаатли чора-тадбирлар орқали тўғри йўлдан боради. Пандемия, бўрон ва сув тошқини каби ҳодисалар зарарларини бартараф этишга оқилона ёндашишнинг натижаси халқимизнинг жипслиги, ўзаро ёрдам ва меҳр - оқибатнинг устунлиги билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишидаги нутқларида ҳам ана шу руҳиятни сезиш қийин эмас. Йиғилиш аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга...

Continue reading

НАВБАТДАГИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқотларида бутун бир халқнинг тақдири, бугуни ва эртаси билан боғлиқ турли соҳалардаги муаммоларнинг ечими ва шу борадаги ҳамкорликлар, ўзаро тажриба алмашувлар нияти бўлади.  Яқин кунларда бўлиб ўтган Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари Президентлари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёевнинг телефон орқали мулоқотларида ҳам ана шу мақсадлар ўз ифодасини топганди. Муҳтарам Президентимизнинг 5 май куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотлари ҳам самимий ва истиқболли режаларга қаратилгани  билан характерланди. Давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Эпидемиологик вазият ривожини назорат қилиш ва...

Continue reading