9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 41)

Мулоқотлардан мақсад муаммоларга ечим

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Мулоқот манбаи музокаралар ва муаммолар борасида ўзаро ҳамкорликларга қурилиши тайин. Ҳар бир даврнинг ўзига яраша катта ёхуд кичик муаммолари бўлади. Буни ҳал этишда ўзаро фикр алмашиш ҳамда ҳамжиҳатлик қўл келади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотида ҳам ана шу мақсадлар акс этди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади. Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, шунингдек коронавирус инфекцияси тарқалишининг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича йўлга қўйилган...

Continue reading

БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР…

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]МОҲИДИЛ ЗИЯЕВА, Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси. Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари 17-май Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 73 йиллиги муносабати билан халқимизнинг севимли шоираси пойига гулчамбарлар қўйишди. Беназир шоирамиз ҳақида Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби директори, элимизнинг ардоқли шоири, Ҳалима опанинг севимли шогирди Муҳаммад Исмоил қуйидагиларни айтиб ўтди: - Мана шу Ҳалима опамнинг ҳайкалларини тагига шундай ёзилган: “Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор...

Continue reading

БУГУН ЧЎЧИНҚИРАГАН ЭРТАГА ЧЎҚИНАДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Қуёшга қараб у зиё, нур сочади, ҳамма жойни ёритади, куннинг безаги у, иссиқлик манбаи десак, кулгили бўлади. Бу, ойнадек равшан. Уни исбот қилишга интилиш ландовурлик. Шундай экан, Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили деб чўчинқираш, шу хусусда тортишиш, ўринсиз баҳс-мунозараларни келтириб чиқаришга ҳожат бормикан? Қани, бизда журъат ва қатъият? Президентимизнинг ўзлари ўтган йили ва бу йилнинг ўзида айнан давлат тили билан бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган қатор қарор, фармон, фармойиш ва қонун чиқазган бўлсалар, наҳотки, ана шу тарихий ҳужжатлар бизга куч таянч, асос бўлолмайди. Наҳотки, журъат ва жасорат бизда етишмайди. Тезроқ амалий ишларимизнинг натижаси кўринсин-да. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг...

Continue reading

ТИҚХММИда ўтказилган онлайн илмий-амалий анжуман муваффақиятли якун топди  

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Муҳтарам Президентимизнинг Олий мажлисга мурожаатномаларида  2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши ва “Илм – фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш лозим. Ҳар бир олий таълим  ва илмий-тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қуйиши шарт” дейилади. Мана 14 - 15 май кунлари институтида ўтказилган  “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани онлайн шаклда юқорида келтирилган замонамизнинг долзарб муаммосининг ечимига қаратилди. Анжуманда 350 дан ортиқ қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммоларига қаратилган илмий мақолалар...

Continue reading

Россия Испания ёки Германияга тил масаласида тавсиялар бериши мумкинми?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]У асосланган ҳолда сўзлайди, фаразларга эмас, у далилларга таянади қандайдир тахминларга эмас. У билан суҳбатлашсангиз яхшигина иқтисодчи ва айни пайтда теран маънавиятчи эканини ҳам англаб етасиз. Ҳар қандай масалага муносабат атрофлича тарзда, жиддий тарзда ҳал этилса, ҳақиқат ва адолат юзага чиқади. Кимнингдир айтган гапи билан хулоса қилиш қийин, Лекин унинг орқасида айттирувчи миллат ва тилга муносабатини билдирувчи хуфий кучлар борлигидан ҳам кўз юмиш, асло мумкин эмас. Огоҳлик, ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик табиий офатларнинг ҳам, ижтимоий-сиёсий балоларнинг ҳам олдини олишига шубҳа йўқ. Иқтидорли мутахассис, халқ манфаати йўлида иқтисод ва маънавиятни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда, қарорлар қабул қилишга одатланган Алишер Қодировнинг ушбу мулоҳазаларига...

Continue reading

ТИЛИМИЗНИ БУГУН ТАРАФЛАБ ШАРАФЛАМАСАК, ЭРТАГА…

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шарафланадиган, тарафланадиган тушунчалар орасида она тили – давлат тили алоҳида ўрин тутади. Акс ҳолда, биз ўзлигимиз кўзгуси бўлган сўзлигимиздан ажралиб, уни йўқотишимиз тайин. Шундай экан, биз унга муҳтожмиз. Кимки, давлат тили ҳақида бирон гап айтиб жиғимизга тегишига йўл қўймаймиз. Қитиқ патимизга теккандай сакраб тушамиз ва тегишли жавобини берамиз. Зиёлилар, юрт тақдирига, тилимизга, элимизга меҳри чандон устувор бўлган санъат ва маданият ходимлари бу масалага бефарқ эмас. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, шоир Ғайрат Мажиднинг шу борадаги мулоҳазалари эътиборга молик, мана, мутолаа қилинг.   ТИЛ ИНСОНЛИК ШАРАФИДИР Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ҳам ўттиз йилдан ошди. Бу озгина вақт эмас. Бир йигитнинг умри,...

Continue reading

ЎЙНАБ ГАПИРГАНМИ, Ё ЎЙЛАБ?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Воқеликка, жонли жараёнга муносабат зийраклик, теранлик ва жасоратни талаб этади. Интернет сайтлари орқали ўринсиз сўзлари билан эътироф ва эътирозга сабаб бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлигининг вакиласи Мария Захарованинг хатти - ҳаракати кўпчиликни ҳайратга, таажжубга солди. Бунинг замирида нима бор, кимларнинг манфаати ётибди? Нияти нима ўзи? Бу каби саволларга жавобни иқтидорли олим, Олий аттестация комиссияси раиси маслаҳатчиси Зуҳриддин Исомиддиновнинг ушбу мақоласини ўқиш орқали салмоқли жавоб оласиз деган илинждамиз.   АСЛ МУДДАО – БОШҚА...

Continue reading

Охират сафарига йўл!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Охират сафари, фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилиш, ажал шарбатини тотиш маълум ва машъум кўргилик инсоннинг вафоти орқали бўлиши тайин. Инсон умрининг бардавомлиги ва боқийлигини унинг фарзанду невара-чеваралари давом эттириши аниқ. Марҳумдан қолган уй-жой, боғ-роғлар, эккан, ўстирган дарахтлари, ҳаётлик пайтларида қилган эзгу амаллари унинг умрини мангуликка муҳрлайди, доимо хотирланишига боис бўлади. Одатда, кўнгил сўраш ва ҳамдардлик билдириш муайян жамоа аъзоларининг марҳумнинг яқинларига чексиз ҳурмат-эҳтиромининг белгисидир. Аллоҳ Очил бобони ўз раҳматига олган бўлсин, барча яқинларига сабри жамил тилаб уларга Институтимиз жамоасининг қадрдон касбдошимиз Қодиржон Шовазов ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик таъзияномасини эълон қиламиз.[/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="5961" img_size="full"][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

ОҚОЛТИНЛИКЛАР ҲАМ МАМНУН

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Халқ билан учрашув уларнинг манфаати ва эҳтиёжи билан қизиқиш, қаноатлантириш давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва назоратида. Табиий офатлар сабаб келган кулфатлар ариб яна нурли ва хушчақчақ кунларга уланиб кетиши тайин. Халқ кайфиятининг кўтаринки бўлиши Президентниг халқ билан юзма-юз мулоқоти билан аҳамият касб этади.  Президент Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан талафот кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Президент Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан талафот кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Уй-жойлар қуриш ва таъмирлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, инфратузилма объектлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтилди. Оқолтин туманининг “Ҳақиқат” маҳалласида 800 хонадондан...

Continue reading

ГИТЛЕР ЮРАГИГА ҒУЛҒУЛА СОЛГАН ОВОЗ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Иккинчи жаҳон уруши даврида Юрий Левитаннинг овози, унинг ахборотни етказиш усули кучли ва таъсирли бўлгани ҳатто манфур Адольф Гитлерни ҳам қўрқувга туширганидан, юрагини ларзага солганидан хабардорсиз. Ўзбекнинг Левитани номини олган туркий қироат қироли Қодир Маҳсумов ҳам маълум муддат радиода ишлаган. Унинг ўқиш оҳанглари кўпчиликка маъқул келган. Ўша пайтда Ўзбекистон халқ ёзувчилари Туроб Тўла билан Ҳамид Ғулом радиокомитетнинг биринчи сухандонларидан ҳисобланган. Улар биргаликда Қодир Маҳсумовнинг ўқиш оҳанглари, сўзининг синчилигини синаб кўриб маъқуллашган. Юрий Левитандан «Энг бахтли кунингиз қайси?» деб сўрашганда, «Фашист босқинчилари устидан қозонилган ғалабани халқимга эълон қилган куним» деган. Шунга монанд, Қодир Маҳсумовдан сўралган пайтда ҳам «Ўзбек халқига фашизм устидан қозонилган...

Continue reading