9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 38)

«Йилнинг энг яхши мақоласи» танлови ғолиби

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Кўрик-танловлар чинакам истеъдодларни танлаш ва саралаш асносида соҳа ва илм-фаннинг тармоқларига ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир. Чинакам истеъдод соҳибларини рағбатлантириш талаби ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" Жамғармаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида талабалар, магистрлар ва докторантлар ўртасида ўтказилган "Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари" номли йилнинг энг яхши мақоласи танловида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг биринчи босқич магистранти Холиқулов Муҳаммад ғолиб бўлгани бу бизнинг шарафимиздир.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

ҒОЛИБЛАРНИ ОЛҚИШЛАБ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Муайян ютуққа эришиш тинимсиз изланиш ва интилувчанликни талаб этади. Бунинг эътирофи ва рағбати эса уларни келгуси ишларга илҳомлантириши тайин. "Қишлоқ менинг тақдиримда» номли танлов ғолибларини ҚСХЭТ факультети декани А. Исаков самимий табрикларини йўллаб қуйидагиларни изҳор этди. "Ушбу ғалаба билимли ва ижодкор талабаларимизнинг, уларга илм беришда фидокорлик кўрсатаётган устозлар ва бутун жаоамизнинг ғалабаси десак, асло муболаға булмайди. Шу фурсатдан фойдаланиб барчага соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва улкан зафарлар тилайман. Факультетимиз байроғини янада баланд кўтаришда тинимсиз меҳнат қилаётган устоз ва шогирдларга омад доимо кулиб боқишини оллоҳдан сўраб қоламан. Ғолибларни яна бир бор табриклаб, келгусида юртимиз иқтисодиётини янада юксакларга кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшади деб...

Continue reading

ПЕДАГОГ ПОРТРЕТИГА ДОИР

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Педагогнинг қалбу қиёфати, билими, ҳаракати истиқбол иморати пойдеворига қўйиладиган ғиштнинг пишиқ ёки хомлиги демакдир. Инглиз олими Девид Хомский бу масалага ўз эътиборини қаратган ҳолда, илк бор компетенция тушунчасини илм-фанга олиб кирган. Компетенцияга бўлган муносабатига қараб педагогнинг портретини чизиш мумкин. Глобаллашув замонида замонавий педагогнинг қиёфати, имижи, интеллектуал салоҳияти, бир сўз билан айтганда, портрети қандай бўлиши кераклиги бутун дунё таълим тизимидаги ўзак масаладир. Шу хусусдаги вебинар - мунозара сизни ҳам қизиқтириши табиий. Жорий йилнинг 2020 йил 27 май куни соат 10.00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГ ПОРТРЕТИ - МУТАХАССИС ОЛИМЛАР НИГОҲИДА...

Continue reading

Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда транспорт алоқалари деярли тўхтаб қолди. Соҳадаги компаниялар бундан жиддий зарар кўрмоқда. Масалан, биргина авиация тармоғида жорий йил якунигача дунё буйича 113 миллиард доллар йўқотилиши тахмин қилинмоқда. Мамлакатимиз транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли ҳозиргача 340 миллиард сўм зарар кўрган. Эпидемиологик вазият барқарорлашгунча бу рақамлар яна ошиши аниқ. Шу боис, соҳада пандемиянинг таъсирини юмшатиш, корхоналарни иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Масалан, карантиндан энг кўп зарар кўрадиган “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятларининг 122 миллион доллар кредитлари тўлов...

Continue reading

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳига табрик йўллади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Мустақиллик куни муносабати билан Подшоҳ Абдулла II ибн Ҳусайн ал-Ҳошимийни табриклади.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Шавкат Мирзиёев Альберто Фернандесни табриклади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни Аргентина Республикасининг миллий байрами - Май инқилоби куни муносабати билан Президент Альберто Анхель Фернандесга табрик йўллади.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Эшқобил ШУКУР: ХХI аср ўйлари

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Сўз эркинлиги буюк неъмат. Аҳли фикр учун бу сув билан ҳаводай азиз. Бу неъмат бизга берилди. Лекин биз бунга тайёрмизми, деб ўйлаб қоламан. Мен сўз эркинлигини катта масъулият сифатида тушунаман. Ўз сўзингни бу менинг сўзим деб айта олиш одамдан маънавий тайёргарликни талаб қилади. Одамнинг сўзи унинг ўзидир. Қолаверса, мен энг яқин қўшним билан эркин ва бемалол гаплашаётганимда ҳам ҳар бир сўзим учун жавобгарликни ҳис этиб туришим керак. Бизда ички цензура билан маънавий назоратни адаштириш, аниқроғи, алмаштириб юбориш ҳоллари кўпайиб қолди. Тўғри, цензура қабоҳат, у фикрни ўлдиради, одамларни қулга айлантиради, жамиятни таназзул ва ғурбатга итқитади. Лекин маънавий назоратсизлик ундан бадтар. Инсоний...

Continue reading

Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни билдираман. Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азал-азалдан алоҳида ўрин эгаллаб келади. Ушбу қутлуғ ойда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатлар бу йил юртимизда ҳар қачонгидан ҳам яққол намоён бўлди, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз. Мард ва матонатли халқимиз коронавирус пандемияси, бошимизга тушган турли синовлар ва табиий офатлар шароитида “Оллоҳ сабр-тоқатли инсонлар билан...

Continue reading

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун шодлик ва шукроналик, хайр-саховат ва эзгулик айёми бўлган қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар, бир-бирларига ва қардош халқларимизга бахт-саодат ва фаровонлик тиладилар. Президентлар икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалаларга алоҳида тўхталдилар. Замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди. Коронавирус тарқалишига қарши курашиш борасида иккала мамлакатда кўрилаётган қатъий чора-тадбирлар, ушбу хавфли касалликнинг салбий оқибатларини камайтириш, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва бизнеснинг ривожланишига кўмаклашиш бўйича амалга...

Continue reading

Покистон Президентига ҳамдардлик

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади. Давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Манба: https://prezident.uz/uz/lists/view/3597 асосида тайёрланди [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading