9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 32)

ДИАЛЕКТОЛОГИЯ СОҲАСИ НИМА УЧУН ТАНАЗЗУЛГА ЮЗ ТУТМОҚДА?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Насирова Камола Баҳромовна Тошкент вилояти Тошкент тумани 22–умумтаълим мактаби Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Аннотация. Ушбу мақоламизда ўқувчиларни она тили дарсларига жалб қилиш, уларни она тилига ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларга она тилимиз равнақида шевашуносликнинг аҳамиятини сингдириб бориш бўйича тавсиялар. Калит сўзлар: она тили, шева, диалект, ўқувчи, метод, нутқ, ижод, имконият, шевашунослик, мавзу, маданият, маънавият, анъана. Ҳаёт гўзал! Инсонларнинг бир – бирларига бўлган меҳр-муҳаббати, ишончи эса шу ҳаётни янада гўзал, мазмунли бўлишига хизмат қилади. Киши ўз қалбидаги дил изҳорини ўз она тилида баён қилади. Масалан, иккита инглиз тилини мукаммал биладиган ўзбек фарзанди инглиз тилида ўз дўстлигини изҳор қила туриб, “Сен мен учун қадрлисан,...

Continue reading

ЎҚУВЧИЛАРНИ ОНА ТИЛИ ТЎГАРАКЛАРИГА ҚИЗИҚТИРИШ СИРЛАРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Умурзоқова Наргиза Абдурашид қизи Тошкент вилояти Тошкент тумани 5-умумтаълим мактаби Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Аннотация. Ушбу мақоламизда ўқувчиларни она тили тўгаракларига жалб қилиш, уларни она тилига ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш сирлари ҳусусида бир қанча ҳаётий тажрибаларимиз ҳусусида сўз юритилади. Калит сўзлар: мактаб, тўгарак, ўқувчи, метод, қобилят, ютуқ, нутқ, кўргазма, тарқатма, машғулот, она тили, ўзлаштириш, ижод, имконият. Инсоннинг илмга бўлган чанқоқлигини қондирувчи биринчи зиё чашмаси бу албатта умумтаълим мактабларидир. Мактабда ўқувчи шахс сифатида шакллана бошлайди. Ундаги барча иқтидор ва қобилятлар барқ уриб, ўзини намоён қилади. Шу боис ҳам биз устозлардан нафақат дарсларни, балки тўгаракларни ҳам катта эътибор ва масъулият билан ташкил этиш талаб...

Continue reading

Ватанни севиш қадри

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Улуғларни ёдлаш, улардан қолган адабий меросни кўзга тўтиё қилиш, келгуси авлодга, хусусан ёшларга ибрат ва намуна қилиб кўрсатиш қутлуғ ниятли халқнинг азалий ва абадий қадриятларидан. Албатта, бу нисбатларга хосу мос адиблардан бири Абдулла Ориповдир. Мана, бир неча ҳафтадирки, шанба ва якшанба кунлари улуғ шоиримиз сиймоси қошида, ҳайкал олдида таъзим бажо этиш, гулчамбарлар қўйиш, унинг шеърларидан ўқиб, замондош олимларнинг хотирасидан баҳраманд бўлиш анъана тусини олган.          2020 йил 20 июнь куни “Адиблар хиёбони” да Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишлаб, “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг декани Р.Хакимов бошчилигида 50 нафардан ортиқ  профессор-ўқитувчилари ва фаол талабалари иштирокида...

Continue reading

ЖАМИЯТНИНГ ЖОН ВА ҚОН ТОМИРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Жамиятнинг жон томири ва қон томирига айланган маънавият ва маърифат масаласи доимо долзарб. Тўғри, уни қўл билан ушлаб, тиш билан тишлаб, кўз билан кўриб, бурун билан ҳидлаб, қулоқ билан тинглаб, тил билан таърифлаб бўлмайди. Лекин уни англаш, ҳис этиш мумкин. Гўёки у шамолга монанд. Баланд бўйли дарахтга разм солинг. Унинг барглари шитирлаб, дам ўнг, дам сўл томонга солланиб турганини кўрасиз. Ана шу шарпа кўринмас шамолдир. Жамиятнинг тартиб тизгини ҳам аслида, шунга боғлиқ. Худди шу маънода, у жамиятни тебратади, бу эса маънавиятдир. Президентимиз таъбири билан айтганда, у энг таъсирчан ва қудратли қуролдир. Лекин у керак пайтда бўрон, керак пайтда довул,...

Continue reading

САРДОБА СУВ ОМБОРИГА ТАШРИФ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Сардоба сув омборида юзага келган техник фалокат барча соҳа мутахассислари учун чуқур фикр-мулоҳаза юритишларига туртки бўлди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ҳам тайёрланаётган кадрлар сифатига яна бир эътибор қаратиб, инновацион технологияларни кенг қўллаган ҳолда таълим жараёнини амалга ошириш зарурлиги давр талаби эканлигини яққол намоён этмоқда. Жорий йилнинг 17 июнь куни «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси профессор-ўқитувчилари Сардоба сув омборидан фойдаланиш бошқармасига ташриф буюрдилар. Ташрифда сув омборидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи муовини Н.Умматов ва масъул ходимлар билан суҳбатлашиш асносида Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 6 та туман суғориладиган экин майдонларини сув билан таъминлаш мақсадида қурилган ушбу сув омборининг лойиҳавий параметрлари, тўғонида...

Continue reading

Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Жаноби Олийларига

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Муҳтарам Нурсултон Абишевич! Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим. Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман. Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир. Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга, Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан. Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан. Ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Бош мураббийларнинг йиллик ҳисоботлари қандай ўтмоқда?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Таҳлил холислик билан асосли равишда танқидий назарга қурилса, таклиф, тавсия ва топшириқлар ҳам ҳар томонлама аҳамиятли бўлади. Ҳисоботлардан кўзланган мақсад ҳам ана шудир. Тўғри, бир йил мобайнида қилинган ишларда қандайдир камчиликлар бўлиши мумкин, баъзилари эса аъло даражада бажарилган бўлиши мумкин. Бунинг сабабларини излаш, айтиш, нуқсонларни бартараф этиш, кескин равишда чора-тадбирлар кўриш таълимдаги тизимлилик ва тарбиядаги тартибга хизмат қилади. Шундай экан, ана шу жараёнда масъулликни қўлга олиш зарур. ТИҚХММИ ректори проф. Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг 2020 йил 15 июндаги 26-сонли фармойишига биноан институтда мураббийлар кенгаши фаолияти натижаларини ўрганиш ва ҳисоботларини эшитиш юзасидан жадвалга мувофиқ факультетлар мураббийларининг ҳисоботлари эшитилиб муҳокама қилинмоқда. Бугун, яъни 18...

Continue reading

ТАЙИНЛОВ: Республика Пенсия жамғармасига раҳбар тайинланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги №387 сон қарори эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Абдулазиз Абдулахадович Хайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Мураббийлар кенгаши мажбурият ва масъулият демакдир

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Маълумки, тарбия ва таълим ўзаро уйғун тушунчалар. Таълимда тарбиянинг, тарбияда таълимнинг томизғиси бор. Бу бевосита мураббий ва муаллимнинг зиммасидаги вазифа ва мажбуриятлар бўлибгина қолмай, балки уларнинг ҳаёти ва фаолияти тарзидир. Шундай экан, мураббийлар кенгаши факультетда ва гуруҳларда олиб борилаётган тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш, юқори ташкилотлардан чиқарилаётган қарор ва буйруқлар ижросини назорат қилиш ва таъминлаш, гуруҳ мураббийларининг ёшларни комил инсон қилиб етиштириш бўйича фаолиятни ташкил этиш ва назоратини амалга оширишга масъулдир. Пандемия муносабати билан тарбиявий жараён ҳам таълим тизими билан ёнма ён тарзда давом этмоқда. Таътил бу таҳсил, таълим ва тарбиянинг узлуксиз давом этишидир. Талабаларнинг ўз юртига садоқат туйғуларини сингдириш, давлат мафкураси...

Continue reading

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, охирги пайтда юртимизда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, энг ёмони, аҳоли ўртасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътибор қаратди. Жумладан, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум қолаётгани афсусланарли. Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шундай хавотирли ҳолат кузатилмоқда. – Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётганини кўрсатиб турибди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бугун пандемияга...

Continue reading