Президентимиз “Афсоналар водийси”га борди
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди 155 гектар. Мазкур дам олиш масканида 123 миллион долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида ушбу истироҳат боғида бажарилган ишлар билан танишди, дам олувчилар билан мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари 2018 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишган ва уни энг замонавий талаблар асосида барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. Ўтган йилги ташрифи доирасида қурилиш ишларини кўздан кечириб, уни тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берган эди. Шу давр мобайнида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳозирда қисман ишга...
Continue reading