9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 3)

Кеча қанча одам касалллик юқтиргани ва вафот этгани эълон қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]  2021 йил 4 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159871 (+662) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 66 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 21 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 17 нафари Жиззах вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Навоий вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 52 нафари Самарқанд вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 53 нафари Фарғона вилоятида, 19 нафари Хоразм вилоятида, 119 нафари Тошкент вилоятида, 239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1112 нафарни ташкил қилди. 140 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24479 нафарга етди. Кеча...

Continue reading

МАҚСАД МАНЗИЛГОҲИ — ИНСОН КЎНГИЛГОҲИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ижод, асли яратиш демакдир. Яратилма шунчаки тўқима эмас, балки топилма даражасида бўлса, у чинакам ижод дурдонаси бўлади. Болаликдан ёзувчи ва шоирларга, уларнинг ёзган асарларига ҳавас ва ҳайрат билан улғаямиз. Биз ҳам ёзувчи ёки шоир бўлишни орзу қиламиз. Айримларда у шунчаки ҳавас ва иштиёқлигича қолиб кетади. Баъзиларда эса, бу астойдил ниятга айланади. Бунинг сабаби эса болаликдан дуч келган тақдир ўйини, ҳаёт зарбаси, орттирилган "дард туғёни"дир. Эрнест Хемингуэйдан чин ижодкор бўлишнинг сири ҳақида сўрашганида, "бахтсиз болалик ва рад этилган муҳаббатни бошдан кечириш"дир дея жавоб берган. Биз бу фикрга қўшилмоқчи эмасмиз, унинг қолипи йўқ. Истеъдод қолипга тушавермайдиган тақдир - Тангри инъоми. Хемингуэй...

Continue reading

ШОИРЛИГИМНИ ЯШИРАМАН

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Мен ҳар доим, ҳамма жойда, ҳатто ўзимдан ҳам шоир эканлигимни яширишга ҳаракат қиламан. Чунки шоирлик инсоннинг қадр-қимматини оширадиган касб ёки ҳунар эмас, балки у баъзан-баъзан хуруж қилиб турадиган ёмон одат, ғалати бир дарддир. Одамлар “Мен – заргарман!” деб мақтанади. Лекин, “Мен – шоирман!” деб дангал айтишга ийманади одам. Чунки, биринчидан, илҳом келган пайти бир кечада юзлаб мисра ёзган шоир, агар илҳом уни тарк этса, йиллар давомида ҳам тўрт қатор шеър ёзолмаслиги тайин. Иккинчидан эса, шоирман дейишлик дардмандман, ичим тўла изтироб деган гапга ўхшаб кетади. Шу боис мен шоирман деган сўзни тилимга чиқаришдан эҳтиёт бўламан. Ўз пайтида дунёнинг энг ақлли одами деб...

Continue reading

TASHABBUSNING TAMAL TOSHI

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]O'tmishi kabi kelajagi ham buyuk bo'lgan xalqning, tarix sahniga chiqib kelishi, oson bo'lmaydi. O'zining tarixiy taqdirida ko'plab, shonli, suronli va qonli davrlarni boshidan kechirgan xalq matonati va metin irodasi bilan jahon tarixida mustahkam o'rin tutadi. Bu ayni haqiqat. Faxr bilan aytish mumkinki, o'tmishda bo'lgani kabi xalqimiz ikkinchi jahon urushi davrida ham, o'z tabiyatiga xos bo'lgan shijoat, ishonch, mardlik va jasorat namunalarini ko'rsata olgani rost. Bu davr ham xalqimizning g'alabaga bo'lgan ishonchini, qat'iy irodasini buka olmadi. Ko'p millatli xalqimiz front ortida ham aslo orqaga tisarilmadi. Xalqimiz taqdiridagi ushbu davr uning bardoshini, matonatini, birdam va jipsligini yana bir bor sinovdan o'tkazdi. Shunday...

Continue reading

«Қораўзак» станциясидаги вагонларнинг бири ёниб кетди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]  Бугун, 4 август куни соат 13:29 да Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қораўзак тумани «Қораўзак» станциясида турган вагонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:30 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб, 14:58 да тўлиқ бартараф этилган. Қайд этилишича, ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 45 км.ни ташкил этади. Маълум бўлишича, ёнғин Қўнғирот йўли машина станциясига қарашли ишчилар ётоқхона сифатида фойдаланишга мўлжалланган, бошқа таркибдаги вагонлардан алоҳида турган вагонда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки...

Continue reading

Тўйда чақмоқ уришидан 16 киши ҳалок бўлди — Бангладеш

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Бангладешда тўйга келган 16 киши чақмоқ уриши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб Daily Bangladesh хабар бермоқда. Воқеа чоршанба куни тушдан кейин мамлакат шимолидаги Шибганж туманида меҳмонлар Падма дарёсида қайиқда сузаётган пайтда содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, яна олти киши жароҳатланган. Улар маҳаллий шифохоналарга ётқизилган. Расмийлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Президент эртага Туркманистонга боради

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5-6 август кунлари Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Туркманистон Президенти раислигида ўтадиган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳам қатнашади. Давлат раҳбарлари 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган Маслаҳат учрашувида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши натижаларини кўриб чиқадилар. Кун тартибига минтақада барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, савдони ривожлантириш, энергетика соҳасида шериклик учун қулай шароитлар яратиш, транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, пандемияга қарши...

Continue reading

Президент мажбурий вакцинация ҳақида фикр билдирди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда. «Пандемия даврида дунё бўйлаб коронавирус аниқланган 200 миллион нафар беморнинг 4,2 миллион нафари вафот этди. Мамлакатимизда ҳам июнь ойининг иккинчи ярми ва июль ойидан касалланиш кўрсаткичлари кескин ўсиб, кунлик янги касалланиш ҳолатлари ўртача 750-800 тани, пневмония эса 450-500 тани ташкил этмоқда. Бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда. Шундай бўлсада, касалликни даволаш ва уни олдини олиш бўйича етарли тажриба орттирдик....

Continue reading

Самарқандда 6 карра Ўзбекистон чемпиони қамалди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]  Самарқанд вилоятида 4 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган 6 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди. Видеолавҳада айтилишича, 25 ёшли спортчи қиз ўзи билан бирга спорт машғулотига қатнаб юрган йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган. Сўнг, бола туғилганидан кейин уни сотмоқчи бўлганида, қўлга тушган. У Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилди ва 4 йилу 6 ойга қамалди. [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг долларга мансабдор таниши орқали чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди. Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 июль куни Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи туманида яшовчи муқаддам судланган 32 ёшли фуқаро термизлик 38 ёшли танишидан 10 йилдан бери Косон туманидаги қамоқхонада жазони ўтаётган маҳкумни озодликка чиқариш учун 70 минг сўраган. Э. исмли фуқоро ИИВ Жазони ижро этиш департаментида яқин кишиси ишлашини айтиб, танишини ишонтирган. Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида Э. сўралган пулдан 25 минг долларни Тошкент шаҳрида олаётган вақтда ушланди. Ҳозирда мазкур ҳолат...

Continue reading