9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 27)

АЛБАТТА, МУТОЛАА ЭТИНГ ВА МУШОҲАДА ҚИЛИНГ!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай мақолалар бўладики, унда муайян тизимга дахлдор муҳим ва долзарб муаммоларга жавоб изланган бўлади. Айни пайтда унинг ечимлари, истиқболли режалар билан боғлиқ ҳолда асосланган бўлади. "Халқ сўзи"нинг 24 июль сонида чоп этилган "Билимга асосланган жамиятни шакллантиришда Ўзбекистон ташлаётган дадил қадамлар" номли институтимиз ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич қаламига мансуб бўлган мақола худди шундай нисбатга лойиқдир. Ушбу кўламдор, салмоқли мазмунга эга бўлган мақолани таъбир жоиз бўлса, илмга йўлланма ва маърифатга қўлланма дейиш ўринлидир. Давлатимиз раҳбарининг фан мутахассислари билан учрашувларида, парламентга мурожаатномаларида ва бошқа тарихий ҳужжатларда илгари сурган ғоя ва концепцияларидан руҳланиш ва озиқланиш асосида ёзилган ушбу мақолани талабалардан тортиб профессор ўқитувчиларгача...

Continue reading

Адабиётнинг таъсирчан кучи ёхуд жон ва тандан азиз ватан

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Муҳтарам Президентимиз "Адиблар хиёбони"ни очишда адабиётнинг таъсирчан кучига алоҳида эътибор қилиб, шундай дегандилар: "Бугунги мураккаб даврда одамлар қалбига йўл топиш, халқимизни эзгу мақсадлар сари илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланишимиз керак." Ўзлари таъкидлаганларидек, ёшлар юрагига адабиёт олиб кириладиган бўлса, маърифат, маънавият ва маданият олиб кирилган бўлади. Не бахтки, ана шу мақсадларнинг исботи ва ифодаси ўрнида бизнинг таълим муассасамизда халқимизнинг ардоқли шоири Абдулла Орипов ижодини тарғиботи ва ташвиқоти борасида кенгқамровли фаолият олиб бориляпти. Кези келганда, шуни эътироф этиш жоизки, Институтда ҳам адибнинг ижодини тарғиб қилиш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилиб шоир ижоди ва ҳаёт йўлига бағишланган кўплаб маънавий-маърифий, бадиий ва ижодий тадбирлар...

Continue reading

Пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган фидойилар тақдирланади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, ҳозирда COVID-19 юқтирганлар сони 18 минг 700 нафардан ошгани, вазият ҳамон жиддий бўлиб қолаётгани таъкидланди. - Аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бормоқда, - деди давлатимиз раҳбари. - Коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳолатлари ҳам кенг тарқалмоқда. Шу сабабли, охирги 10 кунда 4 та селектор ўтказиб, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа мутасадди раҳбарларга қўшимча даволаш ўринларини ташкил этиш, симптомсиз касалларни уйда тизимли даволаш, уларни зарур дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлаш, тез тиббий ёрдам тизими ишини яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар...

Continue reading

Кадастр соҳасига рақамли технологиялар жорий этилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Ернинг ҳисобини аниқ юритиш ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, қурилиш, геология каби кўплаб соҳалар учун жуда муҳим. Давлатимиз раҳбари ҳудудларга сафарлари чоғида доим бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ҳар бир қарич ер халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлайди. Афсуски, геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган.  Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас. Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва...

Continue reading

Аҳоли соғлиғи ва иқтисодиёт барқарорлиги – ҳаётий муҳим вазифалар

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, шунингдек, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимиз, халқимиз жорий йил бошида ўз олдига катта мақсадлар қўйган эди. Бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси  март ойида юртимизга кириб келдию режалар ўзгариб кетди. Давлатимиз биринчи навбатда одамлар соғлиғини сақлаш чораларини кўрди. Республика махсус комиссияси тузилди. Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Қисқа муддатда махсус шифохона ва карантин зоналари қурилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Бунинг учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилди. Шу серташвиш беш ойда Президентимиз коронавирус...

Continue reading

Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги кўриб чиқилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижаларига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда. Узоқни ўйлаб, ҳудудларда урбанизация жараёни амалга ошириляпти. Қишлоқ жойларда ҳам қурилиш ишлари жадал. Булар, албатта, соҳани такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, ипотека бозорини ривожлантиришни тақозо этади. Охирги уч йилда шу масалалар бўйича Президентнинг қирққа яқин қарори қабул қилинди. Бу саъй-ҳаракатларнинг изчил давоми сифатида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 13 мартдаги фармонида қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, барча босқичларда шаффофликни таъминлаш, инновацион ишланмалар ва илғор ахборот технологияларини кенг қўллаш чора-тадбирлари белгиланган эди. Қурилиш вазирлиги олдига 337 та шаҳарсозлик қоида ва нормаларидан жорий...

Continue reading

Танқид ва таҳлил: 5-6 синф Адабиёт дарсликларидаги камчиликлар хусусида

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Шаҳноза Эргашева,  филология фанлари номзоди  Хуршида Ҳамроқулова, филология фанлари номзоди Дарслик яратиш масъулиятли ва мураккаб вазифа. Уни яратишда олимона фикрлар билан бирга педагогик маҳорат, методист қараши ҳам жуда-жуда зарур. Узлуксиз таълим тизими учун яратилган дарсликлар бири-иккинчисини такрорламаслиги, аксинча мазмунан тўлдириши, ўқувчи билимини босқичма-босқич юксалтиришга хизмат қилиши лозим. Шу нуқтаи назардан умумтаълим мактаблари учун яратилган “Адабиёт” дарсликларини таҳлил қилишда давом этсак...

Continue reading

Муҳокамалар марказида она тили

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] “Шеъриятга ошно хушхулқ, фақиҳ обрўли, грамматикани касб қилган аҳмоқ бўлади” (Араб халқ мақоли) Эҳтирослар қизғинлиги масала муҳимлигига тескари нисбатда Бугунги пандемия шароитида она тили таълими ҳақидаги баҳс-мунозаралар бир қарашда кишига эриш туюладиган масала. Аммо пандемия ўтиб кетади, она тилимиз эса ҳар доим биз билан бирга. Бу – кўҳна ва ҳамиша навқирон мавзу. Бундан ўн йиллар бурун мен она тили таълимидаги ҳозир гапирилиши кўпчилик учун урф бўлган, керак бўлса, ўзини оммага танитиш, омманинг эътиборини тортиш воситасига айланган муаммолар ҳақида ёза бошлаганимда, “бир ўзингиз куйиниб, ўз ёғингизга қовриляпсиз, ёлғиз отнинг ...

Continue reading

НОТИҚЛИК — ҒОЯ БАЙРОҒИ, НУТҚ  — МАФКУРА МАЁҒИ  

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Суҳбатдошимиз ҳақида: Раҳимбой Жуманиёзов — Ўзбекистoн Республикaси Фaнлaр aкaдемияси мукoфoтининг лaуреaти вa “Энг яxши вoиз” Республикa кўрик-тaнлoвининг сoвриндoри, филoлoгия фaнлaри нoмзoди, доцент, Xaлқaрo Antique world — “Aнтик дунё”  ва  "Турон" фанлар aкaдемияларининг aкaдемиги. “Xaлқ дaҳoсининг кўзгуси”, “Эски ўзбек ёзуви”, “Xaлқ ижoди – ҳaқ ижoд”, “Ҳaрфлaр тилгa киргaндa”, “Aлифбo”, “Дoнг қoзoнгaн дoстoн”, “Туркий сaвoд”, “Ҳaрфлaр гулшaни”, “Янги aлифбoдaн сaбoқлaр”, “Ғoявий тaрбиядa нoтиқлик сaнъaти”, “Кoмилжoн Oтaниёзoв зaмoндoшлaри xoтирaсидa”, “Янгиликлaр ёзиш вa тaҳрир қилиш”, “Эли эъзoзлaгaн бaxшининг бaxти”, “Нутқий мaҳoрaт”, “Мaънaвият тaрғибoтчиси”, “Тaълим, тaрбия, тaфaккур, тaрaққиёт”, “Муoмaлa мaдaнияти”, “Дил – қулф, тил – кaлит”, "Тошкентдан гапирамиз"(туркий қирoaт қирoли), "Тарғиботчи маҳорати", "Сиз нотиқ бўлмоқчимисиз" нoмли китoблaри...

Continue reading

Сардор Умурзоқов: Мақсадимиз 2025 йилда электротехника экспортини бир миллиард долларга етказиш

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куни видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси саноати, электротехника ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш ишлари бўйича йиғилиш ўтказди. Жаҳон иқтисодиётига жиддий салбий кўрсатаётган бугунги шароитда ҳам мамлакатимизда саноатни барқарор ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Давлатимизда хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, юқори иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда. Мутасадди раҳбарлар мазкур йиғилишдан чиқарган хулосалари ҳамда келгусидаги режалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.   Сардор Умурзоқов, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири: “Президентимиз электротехника ва фармацевтика саноатини ривожлантиришга доир тегишли топшириқлар берди. Аслида ҳам Ўзбекистон денгизларга ёки очиқ денгизга чиқиши чекланганини ҳисобга оладиган бўлсак, биз ишлаб чиқаришда қўшимча қиймати юқори бўлган тармоқларни...

Continue reading