9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 26)

Ўзбек тилининг нуфузини оширишга қаратилган республика танлови эълон қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида республика танловини эълон қилди. Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, яна муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат. Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар аҳоли ҳамда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий фаоллиги ва миллат тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш, китобхонлик маданияти, ёзма ва оғзаки саводхонлигини ошириш, ёш авлодда ўзбек тилига нисбатан миллий ғурур ҳиссини шакллантириш, улар қалбида...

Continue reading

Саноат кўрсаткичлари таҳлил қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Саноат корхоналари иқтисодий барқарорликни таъминлаш, иш ўринларини сақлаб қолиш ва янгиларини яратишда муҳим ўрин тутади. Шу боис пандемияга қарамасдан мамлакатимизда бундай корхоналарнинг узлуксиз ишлаши учун шароитлар яратиб берилди. Бунинг натижасида йилнинг биринчи ярмида “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзавтосаноат”, тўқимачилик, чарм-пойабзал, металлургия, электр энергияси тармоқларида ўсишга эришилган. Қўрғонтепа, Қумқўрғон, Ромитан, Музработ, Избоскан, Норин ва Янгибозор туманларида саноат ишлаб чиқариш ҳажми бир неча баробар кўпайган. Лекин, умумий ҳисобда олганда, биринчи ярим йилликда саноат маҳсулоти ҳажми 167 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан 1,9 фоизга...

Continue reading

Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Давлатимиз раҳбари тадбир бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жумладан, охирги бир ойда барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва нафас бериш аппаратлари сони бир неча баробар кўпайтирилгани, муолажа қилиш усуллари янгилангани ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати кучайтирилгани қайд этилди. Буларнинг натижасида мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 59 фоиздан 77 фоизга етди. Вирус юқтирганлар сони 32 мингдан ошган бўлса-да, уларнинг 25 мингдан зиёди соғайган, 7 минг бемор даволанмоқда. – Ҳар бир фуқаромиз соғлиғи ва ҳаёти учун курашни янада кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини...

Continue reading

“ТАНҲО ҚАЙИҚ” ҲАЙРАТЛАРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]              Шоҳрух АБДУРАСУЛОВ ЎзР ФA Санъатшунослик институти таянч докторанти (PhD)  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам асари асосида суратга олинган “Паризод” фильмини илк дафьа кўрганимда, анча вақт саволлар гирдобида гарангсиб юрдим: “Бу қизнинг табиати ғалати-ку!”,  “Нега тил-забони йўқ?”,  “Инсон қавмиданми ўзи? Ё...

Continue reading

ЭРКИН АЪЗАМ АСАРЛАРИ ЛЕКСИКАСИДАГИ БАЪЗИ СЎЗЛАРНИНГ АДАБИЙЛАШУВИ ХУСУСИДА

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳасанов Абдуманнон Мажидович, ТошДЎТАУ таянч докторанти. abdumannon293167@mail.ru, +99894 416 88 04         Аннотатсия. Бу мақолада Эркин Аъзамнинг “Ёзувчи” ва “Аралашқўрғон” ҳикояларидаги адабий тилда оммалашмаган баъзи сўзлар таҳлилга тортилган. Мазкур сўзларнинг тил лексикасини бойитишдаги имкониятлари ҳақида мулоҳазалар билдирилган. Адиб ижодининг лингвистик жиҳатдан ўрганилишига доир тавсиялар берилган.       Калит сўзлар: диалектизм, лексика, лексик бойиш, сўз қўллаш, тилнинг ривожланиши, бадиий асар тили, меъёрлашув, ифода имконияти.   Ҳар бир тилнинг тараққиёти кўп жиҳатдан унинг яратувчиси ва истеъмолчиси бўлган миллатнинг маънавий, маданий, адабий, ижтимоий, тарихий, сиёсий фаолиятига боғлиқ[1]. Айниқса тилнинг лексик сатҳи халқ ҳаётидаги ҳар бир ўзгаришни ўзида акс эттирувчи кўзгу каби ижтимоий-тарихий аҳамиятга эга. Ҳозирги замон ўзбек адабий тилининг...

Continue reading

ТАФАККУР ТАРОЗИБОНИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай инсонлар бўладики, улар билан замондош бўлганинг билан бир карра, агар заминдош ҳам бўлсанг икки карра қалбингда ғурур ҳиссини туясан киши. Ўзбекистонимизнинг сўлим гўшаларидан бири Бойсундан чиққан Шукур Холмирзаев, Эркин Аъзам, Усмон Азимовларга ишора қилаётганимизни сезган бўлсангиз керак. Бугунги кунда ўзбек адабиётининг залворли юкини елкасида кўтарган ва кўтараётган мазкур адибларнинг маънавиятимиз тараққиётида улкан ҳиссаси бор. Улар ижодиётини ўрганиш, асарларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш бурчдорлик туйғусидир. Қолаверса, маънавий фарз, маърифий қарзимиздир. Президентимиз ибораси билан айтганда, адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш, одамлар қалбига йўл топиш ва уларни эзгу мақсадлар сари илҳомлантириш бугуннинг ҳам долзарб муаммоларидандир. Худди шу талаб йўсинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг...

Continue reading

ЭРКИН АЪЗАМ УСЛУБИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ ВА ЮМОР

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]               АХМЕДОВА ШОИРА НЕМАТОВНА, филология фанлари доктори, профессор (БухДУ) тел: 91-4026654;   e-mail: axxxmedova@mail.ru Ҳажвий руҳ, рамзийлик, нозик киноя ва енгил юморга асосланган ифода услуби ёзувчи Эркин Аъзам ижоди учун хос бўлган характерли хусусиятлардан биридир. Юмор воқеликни объектив тасвирлашга, асарга ҳаётбахш руҳ беришга, шу билан бирга, китобхонга бадиий-эстетик завқ бағишлашга, айни пайтда, уни тарбиялашга, ўз навбатида ёзувчига ҳаёт қусурлари ҳақида самимий, дўстона сўзлашга имкон беришга йўл очади. Кулги яратиш ёзувчидан сўзамоллик, адабий ва жонли тил ҳамда халқ оғзаки ижоди имкониятларини мукаммал билиш масъулиятини талаб этади. Ўз ўрнида қўлланган юмор асар учун поэтик жило ҳисобланади. Эркин Аъзам ижодида юмор...

Continue reading

Олий таълим тизимидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Сўнгги йилларда олий таълим тизимидаги ўзгаришлар натижасида ёшлар ва уларнинг ота-оналарида ўқишга ишонч ортди. Ҳужжат топшириш тўлиқ масофавий шаклда амалга оширилгани аҳолига катта қулайлик яратмоқда. Жорий йилда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига (ОТМ) бакалавриат босқичига 162 364, магистратурага 10 425 ўрин ажратилган. Бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда. Магистратура йўналишида 72 та таълим даргоҳига 78...

Continue reading

Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бюджетга юкни камайтириш ва йирик лойиҳаларга хусусий секторни жалб этиш мақсадида 2018 йили Давлат-хусусий шериклик агентлиги ташкил этилган эди, бу борада алоҳида қонун ва 10 дан ортиқ қарорлар қабул қилинди. Шунга қарамасдан, ҳозирги кунга қадар энергетика, тиббиёт, коммунал хўжалик соҳаларида ҳаммаси бўлиб бор-йўғи 9 та йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари имзоланган. Бу кўрсаткич жуда ҳам паст, деди давлатимиз раҳбари. Электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга сотишда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш топшириғи берилди. Фақат шу орқали ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар ўртасида рақобатни...

Continue reading