9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 25)

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Иқтисодиётнинг ресурс базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, экологияни яхшилашда ўрмон хўжалиги жуда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам охирги уч йилда бу соҳани жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатимиз ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказилди. Жумладан, Орол денгизининг 1,2 миллион гектар қуриган тубида ихота дарахтзорлари барпо этилди. Оборотдан чиқиб кетган 10 минг гектар ўрмон хўжалиги ерлари ўзлаштирилди, 5 ярим минг гектарда ёнғоқ, 4 минг гектарда озиқ-овқат экинлари ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилди. Ўрмон хўжаликларида биринчи маротаба...

Continue reading

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотираси ёдга олинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, 2 сентябрь санаси Биринчи Президент Хотираси куни сифатида нишонланади. Мамлакатимиз тарихини, Ислом Каримов хизматларини эъзозлаш халқимизга, ёшларимизга маънавият етказади. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Биринчи Президентимиз бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзумизни амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлади. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига...

Continue reading

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз  йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] ш Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча юртдошларимга ўзимнинг юксак эҳтиромимни билдираман. Ҳаммангизга маълум, пандемия туфайли бу йил Мустақиллик байрамини ҳар доимгидек катта тантана ва сайиллар билан нишонлай олмаяпмиз. Халқимизнинг саломатлигини ўйлаб, байрам тадбирларини ихчам шаклда, онлайн режимида ўтказмоқдамиз. Лекин, ҳар йилгидек, машҳур санъаткорларимиз ушбу қутлуғ санага атаб катта-катта концертлар, бадиий дастурлар тайёрлашган ва улар телевидение орқали халқимизга...

Continue reading

Президент: Мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни миллий айём билан табриклади. – Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда. Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халқимизнинг узоқни кўра олиши, бирдамлиги ва фидойи меҳнати билан барча синовлардан муносиб ўтиб келмоқдамиз. Шу нуқтаи назардан, бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади, – деди Шавкат Мирзиёев. Кейинги йилларда тараққиётнинг...

Continue reading

Бухоро вилояти бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари батафсил кўриб чиқилди. “Темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизимларида бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди. – Бугун ҳудудларимизда ёшлар ва аёллар муаммоларини чуқур таҳлил қилиш ва самарали ҳал этиш кун тартибидаги энг асосий масалалардан бири бўлиб қоляпти. Мақсадимиз – инсон  қадр-қимматини жойига қўйиш, – деди давлатимиз раҳбари. Пандемия даврида Бухоро вилоятига хориждан қайтиб келган 8 минг фуқародан 7 минг нафари иш билан таъминланди. Бандлик масаласи изчиллик билан ҳал этиб борилиши...

Continue reading

Тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудудлардаги қўшимча имкониятлар таҳлил қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Карантин талаблари юмшатилгани туфайли мамлакатимизда иқтисодий фаоллик оша бошлади. Савдо, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлик фаолияти тикланиб, даромадларни кўпайтиришга имконият пайдо бўлди. Йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шаҳар ва туманлардаги қўшимча имкониятлар таҳлил қилиниб, уларни  ишга солиш чоралари белгиланди. Жорий йил 1 декабрга қадар 500 миллиард сўм қўшимча захира шакллантиришга тўлиқ имконият борлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган. Ушбу маблағлар эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан берилаётган пулларга қўшимча...

Continue reading

ОНА ТИЛИ ЎҚУВ ФАНИ СОАТЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЭМАС, КЎПАЙТИРИШ КЕРАК!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Р.А.Йўлдошев, п.ф.н., Ўзбекистон Республикасида химат кўрсатган халқ таълими ходими Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинган кундан, истиқлолнинг дастлабки қадамларидан эътиборан умумий ўрта таълим мактабларида она тили таълимининг сифати ва самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 21 октябрь  ПФ-5850-сонли Фармонининг ижроси масалага ўта жиддийлик ва масъулият билан қарашни тақозо этди. Шунга кўра ҳам бугунги кунда она тили дарсларида нутқ ўстиришнинг ўзи кифоя қилмайди: нутқ маданитини ривожлантириш асосий мақсадга айланиши керак. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун эса, бир томондан, назарий маълумотларни бойитиш, иккинчи томондан, тегишли...

Continue reading

Абдулла акани эслаб

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳар бир халқнинг генофондидан вақти-вақти билан  фавқулодда  машҳур ва истеъдодли  шахслар -  ҳукмдорлар, олимлар, саркардалар, адабиёт ва санъат аҳли  дунёга келади ва улар ўша халқнинг тарихида, қолаверса, инсоният тарихида сўнмас ёруғ из қолдириб кетадилар. Назаримда, халқимизнинг қаҳрамони, доҳий шоир, беназир истеъдод Абдулла Орипов ана шундай инсонлардан эдилар. У кишини раҳматли отам – шоир ва журналист Музаффар Туроб ҳам тез-тез  тилга олиб, Абдулла ака  билан боғлиқ  талабалик  ва ҳозирги даврдаги ибратли воқеаларни биз фарзандларга сўзлаб берар эдилар. Чунки улар Абдулла акани яқиндан билганлар, курсдош дўстлар бўлишган, беш  йил ўша даврда САГУ (ҳозирги Миллий Университет) нинг филология факультетида бир курсда  ўқишган,...

Continue reading

Халқаро «Ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликдаги фаолият соҳа тараққиётига хизмат қилиши аниқ. Илм-фаннинг ривожини таъминлайдиган мезон ҳам худди шу биландир. Ҳар қандай соҳанинг ривожланиш манбаи, илмий асоси назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси билан боғлиқ бўлишини давр тақозо қилаётгани сир эмас. Бусиз мақсад тўла-тўкис амалга ошмайди. Худди шу мақсадда бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Алма-ати шаҳрида жойлашган Қозоғистон-Немис университети (КНУ) ҳамда ТИҚХММИ магистратура босқичи талабалари учун мўлжалланган “Сув ресурсларини бошқариш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси" мавзусида “Халқаро ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади. Халқаро ёзги мактаб ҳам тингловчилари Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан бўлган, шу жумладан,...

Continue reading

Ўзбекистонда олий таълимни ислоҳ қилиш: муаммолар ва таклифлар

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ушбу мақолада олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр-мулоҳазалар берилиб, уни янада ислоҳ этиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан концептуал ғоялар таклиф этилган. Мақолани ёзишга соҳада олиб борилаётган ишларга бефарқ эмаслигим ундади, ўз билим ва тажрибамни кенг жамоатчилик билан бўлишгим келди ва шу тариқа соҳа ривожига оз бўлса-да фойдам тегсин деган яхши ният билан бошладим. Ташкилий-ҳуқуқий масалалар Ҳозирда олий таълим муассасалари (ОТМ) олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун улар том маънода мустақил бўлиши, барча турдаги бўйсунишлар бекор қилиниши талаб этилади. Барча ОТМлар нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ) шаклида қайта ташкил этилиши лозим. Уларнинг раҳбарлари эса шу ОТМ жамоаси томонидан маълум...

Continue reading