9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 10)

Ўзбекистон Президенти Туркия делегациясини қабул қилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этди. Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди  ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга...

Continue reading

НАФОСАТ ВА НАЗОКАТ ТИМСОЛЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидаги Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам табриги ва тадбири юқори савияда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Бунинг боиси таълим муассасамизда хотин-қизларга эътиборнинг юксак даражада экани, давлатимиз раҳбарининг раҳнамолигидаги Гендер тенглигининг амалдаги ифодасининг нишонаси экани билан изоҳланади.  Анвойи гуллар билан зийнатланган маданият саройига кирганингиз заҳоти байрам шукуҳини ҳис этасиз.  Муҳташам залнинг саҳнасига бошловчилар - иккита йигит ва иккита қиз мусиқа садолари остида чиқиб келишади. Ўзлариниг хотин қизларга бахшида бўлган самимий тилакларини билдириб, шеърлар ўқишади. Сўнгра камоли эҳтиром билан тантанавор оҳангда Республика Олий таълим кенгашининг раиси, институтимиз ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевични микрофон қаршисига таклиф этишди. Ректор...

Continue reading

Белорус Республикаси давлат делегациясининг ТИҚХММИга ташрифи

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]5 март куни Беларусь Республикасининг шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган давлат делегацияси, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамкорлигида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрди. Беларусь Республикасининг бош вазири ўринбосари Субботин А.М., таълим вазири Карпенко И.В., Беларусь ректорлар кенгашининг раиси, Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг ректори Богуш В.А., Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маринич Л.А. таркибидаги давлат делегацияси ҳамда Ўзбекистон Олий таълим Кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори проф.Умурзаков У.П. бошчилигидаги институт раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув конструктив ва ишчан рухда ўтди. Учрашув давомида томонлар Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, хусусан...

Continue reading

Ректор ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Маълумки, давлат раҳбаримизнинг ташаббуслари билан жорий йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланган. Шундай экан, ёшлик ва соғлик эътиборга муҳтож бўлган тушунча. Хоҳ меҳнат жамоасида бўлсин, хоҳ таълим муассасасида бўлсин, унда фаолият юритадиган инсонларнинг саломатлиги муҳим бойликдир. Худди шу мақадда институтимиз ректори Ў.Умурзаковнинг ташаббуси ҳамда ташкилотчилиги билан тиббиёт ходимлари ва мутахассислар иштирокида таълим муассасамиз педагоглари ва техник ходимларининг саломатлигини ўйлаб бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг Мирзо Улуғбек туман кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган бепул тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида Кенгаш раиси Ботиржон Содиқов “аҳоли соғломлиги ҳар нарсадан улуғ, бу ҳаракатимиз инсультнинг олдини...

Continue reading

Нуфузли 1 — Халқаро онлайн илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай соҳа ва касблар борки, улар жинс танламайди. Бу шубҳасизки, илм-фан билан шуғулланиш, илмий тадқиқот ва инновацион изланишлар олиб боришдир.  Бу борада хотин - қизларнинг алоҳида ўрни борлигини инкор этиб бўлмайди.  Жамиятнинг равнақи илм-фан билан боғлиқ экан, демак, унга бўлган эҳтиёж доим сезилибгина қолмай, балки бу долзарб масала ҳамдир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ташкил этилган “Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин - қизларнинг илм-фан  тараққиётидаги роли: Гендер тенглик” мавзусидаги  2 - 3 март кунлари ўтаётган 1- Халқаро онлайн илмий - амалий анжуман худди шу маънода катта аҳамиятга молик. Ҳамкор ташкилотлар таркибининиг ўзиёқ ўтказилаётган анжуманнинг юқори нуфузга эгалигини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон...

Continue reading

Нотиқ нутқи – мафкура маёғи, ғоя байроғи, қарашлар қайроғи

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳар қандай жамиятнинг иқболи ва истиқболи ёш авлодга бўлган эътиборга боғлиқлиги аён. Президентимиз фаолияти ва қарашларининг муҳим йўналиши ҳам шунга қаратилгани бежиз эмас. Келажакнинг бунёдкори, эртанги куннинг ҳал қилувчи кучи - ёшларга муносабат масаласи давлатнинг устувор сиёсатига айлангани рост. Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари зиммасига юкланган вазифалар ҳам ана шу мақсадга қаратилган. Ёшлар борасидаги сиёсат таълимнинг узлуксизлигигагина эмас, балки узлуксиз тарбияга ҳам йўналтирилгани эътиборлидир. Биргина мисол сифатида Президент мактабларининг, атоқли адиблар номи билан боғланган ижод мактабларининг очилишини келтириш мумкин. Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида...

Continue reading

 “COVID-19 дан кейин: Барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ – овқат хафвсизлиги” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]2021 йилнинг 27 феврал куни Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида докторантлар ва ёш олимлар учун “COVID-19 дан кейин: Барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ – овқат хафвсизлиги” мавзусида онлайн онлайн шаклда вебинар ташкил этилди. Вебинар ТИҚХММИ ректори Ў.Умурзаков, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчиси Н.Қосимовлар томонидан очилиб, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассосиацияси вакили К.Бедиевнинг модераторлигида ўтказилди. Мазкур вебинарда таниқли ёш олимлар, ватандошларимиз: Германиянинг Лейбниц қишлоқ хўжалиги ландшафтлари тадқиқот маркази (ZALF) профессори, доктор  Дилфузахон Эгамбердиева; Берлиндаги Гумболдьт Университети профессори, доктор Ахмаджон Хамидов; Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш...

Continue reading

Creative Spark дастури доирасидаги вебинар

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ривожланган мамлакатларнинг қиёфати ва тузумнинг гуманистик моҳияти одатда, жамиятдаги хотин - қизларга муносабат ва уларнинг ижтимоий ҳаётда тутган рутбаси билан белгиланади. 2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ислоҳотларимизнинг устувор йўналишларидан бири хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини янада оширишдан иборат эканини таъкидлаган эдилар. Ана шу муносабат билан, 2021-йилнинг 26 февраль куни Британия Кенгаши ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши билан ҳамкорликда «Хотин-қизларнинг креатив таълим ва креатив соҳалардаги имкониятларини кенгайтириш» мавзусида вебинар бўлиб ўтди. Ушбу вебинарни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши раиси - Ўктам Пардаевич,...

Continue reading

ГИД НИМАЛАРНИ БИЛИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШИ КЕРАК?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text](Гиднинг герменевтик қобилияти) Ривожланиш тараққиёт тамойиллари билан боғланар экан, жамият онг-у тафаккурининг ўзгариши ҳам таъсирчан тарғиботнинг даражаси ва суръатига тегишлидир. Илмий назар, фан йўли муқаддас йўл. Илмдан бошқа нажот йўқлигини уқтирган Имом Бухорийнинг мулоҳазалари тараққиётимиз тарҳи ва тарзи экани сир эмас. Диний ва дунёвий маърифатнинг уйғунлиги маънавият маёғи, тараққиёт чироғидир. Худди шу маънода Ислом цивилизациясининг ўрни беқиёс. Биринчи ва иккинчи ренессанснинг  моҳияти бевосита ислом цивилизацияси билан боғлиқ. Демак, истиқболли мақсадларимизнинг инъикосида ҳам ислом цивилизациясининг ўз ўрни бўлиши табиий. Давлатимиз раҳбари 2017 йил 21 апрель куни Олмазор туманига ташрифи пайтида Ислом цивилизацияси марказининг ўрни борасида сўз юритиб, унинг учун янги иморат қуриш...

Continue reading

Маҳалла аҳли билан кечки гурунг

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Даштбоғ кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди. - Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев. Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди. - Нима учун ҳамма кучни маҳаллага ташлаяпмиз. Марказдаги битта кўчани ёритиб қўйганимиз билан одамлар рози бўлмайди-ку. Маҳаллалардаги одамларимиз, аёлларимиз, жонажон ёшларимизни ким эшитади?! Наманган вилоятида ҳам 141 та маҳаллада маммолар бор - қаерда йўл йўқ, қаерда сув йўқ, қаерда ишсизлик кўп....

Continue reading