9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz

ИККИ ДАВЛАТ РЕКТОРЛАРИНИНГ ИЛК ФОРУМИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]2021 йил 21-23 июнь кунлари Ўзбекистон-Венгрия олий таълим муассасалари ректорлари илк форумининг ташкил этилиши таълим тизимидаги қатор масалаларни ҳал этилишига хизмат қилиши аниқ. Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг Дипломатик академия ва “Stipendium Hungaricum” дастури бўйича давлат секретари Др. Оршоля Пачай-Томасич бошчилигидаги Венгрия ректорлари конференцияси делегациясининг ташрифи республикамиз таълим тизимидаги бир қатор ютуқларга сабаб бўлиши аниқ. Форумдан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистон ва Венгрия ОТМлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва янада ривожлантиришдан иборатдир. Форумнинг вазифалари Ўзбекистон ва Венгрия ОТМлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, улар ўртасида ўзаро таълим, илмий ва инновацион ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш ва келишувларга...

Continue reading

ЎЗБЕКИСТОН ВА ВЕНГРИЯ РЕКТОРЛАРИ ИЛК ФОРУМИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида 2021 йил 21 июнь кунлари Ўзбекистон-Венгрия олий таълим муассасалари ректорлари илк форуми щз ишини бошлади. Форумдан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистон ва Венгрия ОТМлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва таълим, илм ва инновацияни янада ривожлантиришдан иборатдир. Венгрия томонидан форумда давлат котиби, ректорлар конференцияси раиси, 21та ОТМ раҳбарлари, Ўзбекистон томонидан эса Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Республика Олий таълим Кенгаши раиси, республика доирасидаги 50 га яқин ОТМ раҳбарлари иштирок этдилар. Форум аввалида Республика Олий таълим кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори Умурзаков Ўктам Пардаевич, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович, Венгрия...

Continue reading

Қаршидаги «Китоб монументи» бошқа ҳудудга кўчирилмоқда

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]  Қарши давлат университети рўпарасида илмга атаб рамзий маънода ўрнатилган «Китоб монументи» университет ҳудудига кўчирилмоқда. Қарши давлат университети ахборот хизматининг маълумотида айтилишича, аҳоли ва талаба-ёшлар хавфсизлигини таъминлаш, машиналар қатновини нормаллаштириш ва университет рўпарасида юзага келадиган тирбандликни олдини олиш мақсадида кўчалар кесишмасида светофорлар ўрнатилади. «Китоб монументи» бундан икки йил аввал ушбу жойга ўрнатилганди. [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Ўзбекистон беш ойда 160,0 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасида 160,0 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 108,2 фоизга тенг. Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 81,6 фоизни ташкил этди. Шунингдек, бу даврда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млрд. АҚШ долларига кўп, ёки 13,2 фоизга ошган. [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Президент йиғилиши: бизнес ва инвестиция лойиҳалари учун 100 млн. доллар ажратилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Андижон шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг бугунги ҳолатига баҳо бериб, уни ҳар томонлама ривожлантириш вазифалари ҳақида сўзлади. - Андижонга келишимиздан мақсад - одамларнинг дардини таҳлил қилиб, аниқ режаларни белгилаш, аҳоли жон бошига даромадни ошириш, маҳаллаларда шароитни яхшилаш. Ҳамма натижаларга танқидий қарашимиз керак. Андижоннинг бирини икки қилиш учун яна қандай «ўсиш нуқталари» бор, одамларни қийнаётган нима муаммолар бор, деб савол қўйиб, уларга чора топиш зарур. Бунинг учун ижро органи раҳбарлари ва маҳаллий депутатлар дунёқарашини ўзгартириши керак. Агар улар дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлиб ишласа,...

Continue reading

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга икки кунлик сафари якунланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда давла раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. Эслатиб ўтамиз, президент ташрифини чекка Избоскан туманидан бошлади. Шунингдек,  Янги Андижон шаҳарчаси қурилиши билан ҳам танишди. [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

«Ўзбектелеком»: интернет янада тезлашади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Бугун, 18 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида ОАВ вакилларига «Ўзбектелеком» АК томонидан янги технологиялар асосида Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди. Брифингда 2020 йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, хусусан, компаниянинг телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида дунёнинг етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларидан замонавий телекоммуникация ускуналарини жорий этиш бўйича лойиҳалари намойиш этилди. «Ўзбектелеком» АК томонидан мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг...

Continue reading

Таълим мамлакат тақдири

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Таълим тизими мамлакатнинг пойдор ва устувор ғоясидир. Унга эътибор давлат истиқболи, халқ иқболи билан боғлиқ бўлибгина қолмай, балки тараққиётнинг муҳим омили ҳамдир. Президентимизнинг олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган куни кеча ўтказилган видеоселектори ҳам худди шу долзарб мавзуга қаратилгани билан характерланади. Демак, бу борадаги барча куч ва ресурслар эътироф этилганидек, тўртта устувор вазифага қаратилгани билан аҳамиятлидир. Қотиб қолган турли қоида ва қолиплар билан иш тутмасдан, масалага креатив ёндашув, таълим беришдаги янги усул ва методлар учун эркинлик яратиш, тажрибали педагогларнинг услубларини оммалаштириш ва улардан унумли, ўринли фойдаланиш давр тақозосидир. Бу эса янгича замонавий бошқарув технологияларни истифода этиш заруратини келтириб чиқаради. Демак, олий...

Continue reading

Ўзбекистонга янги кўкрак нишони соҳибларига 980 минг сўм берилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ҳукумат қарори (356-сон, 09.06.2021 й.) «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди. Қарорга кўра, мазкур кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади. Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет») тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар «Ўзгидромет”га тақдим этади (номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида соҳада амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилинади). Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳужжатларни ўрганиб, ҳар йили 20 апрелга қадар муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади. Кўкрак нишони...

Continue reading

Профессор Даврон Матрасулов билан мулоқот

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Физикасиз ҳеч нарсани тасаввур қилиб бўлмайди. У ўзининг қонуниятлари билан ҳаётимизнинг барча соҳаларига сингиб кетган. Физик фанларнинг ривожини ҳаётнинг ўзи юзага чиқараяпти. Унинг мураккаб тизим эканини билиш, аниқроғи, эконофизика бу тизимнинг кейинги босқичларидаги фанлараро интеграциянинг маҳсули сифатида ривожланишини, специфик хусусиятларини тушунишга эҳтиёж ва зарурат доим сезилади. Институтимиз ректорининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда эконофизика фани бўйича йирик мутахассис, профессор Даврон Матрасулов иштирок этди. Даврон Матрасулов ночизиқли физика ва мураккаб тизим назарияси бўйича йирик олим. У ўз маърузасида физика фани қоидалари асосида иқтисодий жараёнларни натижаларини аниқроқ ўрганиш имкони борлигини таъкидлаган ҳолда, ўтган асрнинг охирига келиб, янги “иқтисодий физика” фани шакллана бошлаганини...

Continue reading