9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: Rahim Jumaniyoz

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Articles posted by Rahim Jumaniyoz (Page 56)

Исмда жисм маъноси

                                             (Навоий маҳоратига чизгилар) Алишер Навоий  “Хамса”сининг боқийлигига мезон унинг ҳар бир давр учун умумбашарий мавзуларда сўз айтолгани учунгина эмас, балки, ҳар бир мисра замирига олам-олам маъно жойлай олиш иқтидоридандир. Буни биргина “Хамса ” мисолида айтиш ҳам мумкин. Мутафаккирнинг сўз сеҳрини теран ҳис эта олиш, сўзга қат-қат маъно бағишлаш маҳорати, ҳар бир бадиий лавҳа, образ, детал ҳамда бадиий санъатларни асарнинг ғоявий мазмунини очишга йўналтира олиш салоҳияти билан боғлиқ. Биз қуйида шоирнинг поэтик иқтидори билан боғлиқ биргина хусусият ҳақида гапирмоқчимиз. Бу- адибнинг “Хамса”даги кўпгина...

Continue reading

Саҳнавий нутқ ва нотиқ нутқи таъсирчанлиги ҳамда поэтик хусусиятларининг намоён бўлишида инновацион технологияларнинг моҳияти

(The essence of innovation technologies in appearing poetic features and the influence of orator speech, scene speech.)   Раҳимбой Жуманиёзов. Филология фанлари номзоди, “Саҳна нутқи” кафедраси доценти   Аннотация   Инновация, педагогик технология, интерактив методлар, коммуникация каби сўз ва сўз бирикмалари таълимнинг деярлик барча йўналишларига кириб борганлиги қувонарлидир. Булардан кўзланган мақсад замон билан ҳамқадамлик ва янгиликларни, илмий-назарий маълумотларни таъсирчан, тез ва осон етказиш муаммоларини ҳал этишдир. Таълим-тарбия таъсирчанлиги тараққиётнинг талабигина бўлиб қолмай, балки билим олиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзлаштириш даражасининг юксалиши билан ҳам белгиланади. Ушбу мақолада саҳнавий нутқ ва нотиқлик санъатининг ўзига хослиги, актёрлик маҳоратини шакллантиришда инновацион технологияларнинг ўрни масаласига муносабат билдирилади.     На современном этапе в систему образования...

Continue reading

Раҳимбой Жуманиёзов, филология фанлари номзоди, ТВХТХҚТМОИ доцентининг йўлланган саволларга жавоблари

Ҳозирги кунда захира, ваҳоланки, путур сўзлари имлосида ҳамда Хадича, Муҳаммад исмларининг ёзилишича турли хил мунозаралар келиб чиқмоқда. Аслида, қайси вариантлар тўғри ҳисобланади? Р.Ж.:  Бу масалага ёндашишда ўзлашган сўзларнинг аслиятига эътибор қилиш муҳимми ёки тилимиздаги ифодаланишига, яъни орфоэпик хусусиятларини назарда тутиш муҳимми деган масалани ҳал қилиш керак. Одатда, махсус тил комиссияси кенгашидан ўтиб тасдиқланган, мутахассислар кўригидан ўтган, шу асосда чоп этилган имло луғатларига таяниш зарур. Юқорида келтирилган сўзларнинг аслиятига эътибор қиладиган бўлсак, “заҳира” зоҳир, зуҳур, мазҳар сўзларига ўзакдош бўлиб келувчи араб тили орқали кириб келган сўз. Унинг луғавий маъноси пайдо бўлиш, кўриниш, намоён бўлиш маъноларига яқин. “Заҳра” эса ўт халтаси,...

Continue reading

Ёзма нутқ санъатлари

Ёзма нутқ билан боғланган қатор санъатлар, айтиш мумкинки, касб-ҳунарлар ҳам бўлган. Улар ҳам аждодларимиз эътиборидан четда қолмаган. Кайковус «Қобуснома»сида тилга олинган дабирлик, муншийлик, котиблик ана шулар сирасига киради. Аслида, бу касб, ҳунар, лекин уни санъат даражасига кўтаришган. Агар «дабир (иш юритувчи) ва котиб бўлсанг, ёзма нутқни яхши эгаллагил, хатни яхши билгил ва кўп ёзмокни одат қилгил, токи, яхшироқ, моҳир бўлгайсен». Ёзма нутқ сирларини билиш хат илмини эгаллашни ҳам тақозо қилади. Қоғоз юзига тушган чиройли хат завқ-шавқ уйғотади. Шунинг учун мирзолик, муншийлик, хаттотлик узвий боғлиқ. Уларнинг машқи доимий, узлуксиз бўлиши зарурлиги уқтирилади. Хожа Исмоил котибларга доимо шундай деркан: «Ўзимнинг котиблигимда ҳар шанба куни...

Continue reading

Ижод ва ижро, усул ва услуб уйғунлиги

Таълим ва нутқ жараёнини нутқ наданияти ва унинг юқори чўққиси нотиқлик санъатисиз тасаввур қилиш қийин. Ниманидир, кимгадир айтиш, тинглаш, англаш ва англатиш эҳтиёжи одамзод пайдо бўлибдики мавжуд. У турли хил тарзда ва ҳар хил кўринишларда акс этиб келган. Ҳар қандай нутқнинг қандай усулда етказилиши нуқтаи назаридан нотиқликнинг ўзига хос турлари пайдо бўлган. Улар орасида саҳна нутқи ўзининг моҳият эътибори билан қийматлидир. Хусусан, театр санъатининг таъсирчанлигини усиз тушуниш мушкул. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Театр – бу ибратхонадир”,- деган фикрларига монанд ҳолда Президентимиз И. Каримов: “Ёшларни тўғри йўлга бошлашда панд-насиҳат билан кифояланиб бўлмайди”, мазмунидаги мулоҳазаларни келтирар эканлар, театрга эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлишини...

Continue reading

Қироатхонлик нима?

Қироатхонлик – ифодали ўқиш санъати. Аслида, қиссахонлик, сухандонлик ҳам унинг муайян кўринишларидан. Ўзига хос ўқиш йўли ва услубини ўз ичига олган бу санъат қироат қоидалари билан турли халқларда мавжуд бўлган. Европада назмни насрга, насрни назмга мойил қилиб ўқиш усулида ҳам қироатхонликнинг айрим қирралари бор. Қироат оддий сўзлашув услуби ва оҳангидан фарқ қилгани ҳолда, мусиқийликка мойиллиги билан ажралиб туради. Арабий қироатга тажвид коидалари билан ўқилувчи қуръон тиловати мисолдир. Қуръон ёддан ёки манбанинг ўзидан ўқилади. Ҳар иккаласида ҳам қироатга риоя этилади. Оддий сўзлашув билан қўшиқ орасидаги оҳанг муштараклиги унинг табиатини белгилайди. Бу хусусият форсий ва туркий қироатга ҳам тегишли. Жангнома, ошиқона ёки фалсафий...

Continue reading

Педагог касбий компетенциясининг такомиллашувида риторик маҳоратнинг ўрни

Касбий лаёқат касбий маҳорат билан уйғун. Фанлар йўналишида ўқитувчининг салоҳияти ва қобилияти масаласи кўпгина муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида муҳим роль ўйнайди. Ўз фанини назарий жиҳатдан чуқур билиш, юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш мумкин, лекин маълумотни, ахборотни ўқувчи қалбу онгига сингдириш, етказиш йўллари, аниқроғи, ўтказиш масаласи муҳим муаммолигича қолмоқда. Ўқувчининг диққат-эътибори, қизиқиши билан қизиқмасдан туриб таълим-тарбия жараёнининг сифати ва самарасини тасаввур этиш мушкул. Бунинг учун ўқитувчи иккита асосни доимо эътиборда тутиши зарур. Бу таълимнинг талаби нутқ билан, тарбиянинг талаби хулқ билан эканлиги омилидир. Ўқувчида ҳам шу хусусиятларнинг мужассамини кўришни истаган педагог, аввало, нутқий ва хулқий маданиятнинг ўз тийнатида бўлишига эришиши мақсадга мувофиқ....

Continue reading

Педагог касбий компетенциясининг такомиллашувида риторик маҳоратнинг ўрни

Касбий лаёқат касбий маҳорат билан уйғун. Фанлар йўналишида ўқитувчининг салоҳияти ва қобилияти масаласи кўпгина муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида муҳим роль ўйнайди. Ўз фанини назарий жиҳатдан чуқур билиш, юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш мумкин, лекин маълумотни, ахборотни ўқувчи қалбу онгига сингдириш, етказиш йўллари, аниқроғи, ўтказиш масаласи муҳим муаммолигича қолмоқда. Ўқувчининг диққат-эътибори, қизиқиши билан қизиқмасдан туриб таълим-тарбия жараёнининг сифати ва самарасини тасаввур этиш мушкул. Бунинг учун ўқитувчи иккита асосни доимо эътиборда тутиши зарур. Бу таълимнинг талаби нутқ билан, тарбиянинг талаби хулқ билан эканлиги омилидир. Ўқувчида ҳам шу хусусиятларнинг мужассамини кўришни истаган педагог, аввало, нутқий ва хулқий маданиятнинг ўз тийнатида бўлишига эришиши мақсадга мувофиқ....

Continue reading

ОНЛАЙН ТИЗИМИДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН

Излаган имкон топади. Халқимизнинг бу нақли бежиз эмас. Ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай шароитда бўлмасин таълим масаласига эътибор давлатимизнинг устувор сисёсатига айлангани рост. Унинг ривожини таъминлаш илм маърифат ва рақамли иқтисодиёт билан боғлиқ эканини даврнинг ўзи кўрсатмоқда. Учта амалиёт бугунги куннинг талаби экани аниқ. Бу ижтимоий масофаланиш, уйда қолиш ва масофадан ишлаш. Демак, интернет орқали бу масалани ҳал этиш ўзига хос ижобий кўрсаткичларга эга бўлмоқда. Ҳатто, халқаро миқёсдаги хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда бу жараённинг ташкил этилиши имкониятлар дарвозасини очмоқда. Куни кеча ТИҚХММИда хорижий университетлар билан онлайн тизимида “CONMECHYDRO-2020” халқаро анжуман ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари...

Continue reading

Маслаҳатчилар маслаҳати

Мана, бир неча йилдирки, кенг суръатда, мунтазам равишда маҳалла ўқуви ташкил этилган. Фуқаролар йиғини раислари, диний маърифат ва ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилар, посбонлар ҳамда котиблар учун, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, бугунги давр талаб этаётган масалаларга ўзларининг оқилона ва одилона муносабатларини билдира оладиган, кенг дунёқараш эгаси бўлиб шаклланишлари учун турли мавзуларда таниқли, тажрибали профессор ўқитувчилар томонидан маълумотлар бериб борилмоқда. Маҳалланинг юзи кўзи, қулоғи, юраги бўлиш уларнинг якдил мақсадидир. Айни дамда бу ҳолат тинчлигимиз кафолатидир. Оиланинг тинчлиги маҳалла ва давлатимизнинг осойишта ҳаётига мезондир. Ўзининг узоқ тарихига эга бўлган маҳалла ноёб институт сифатида яшаб келади. Ўзининг анъаналари ва миллий қадриятлари билан синашта...

Continue reading