Muhammad Yusuf 60 yilligi

Xosiyatli xokisorlik

Инсоннинг иккинчи умрини яшай бошлаши ҳаммага ҳам насиб этавермайди.Камтарин, халқчил, ўз юртини чин дилдан ардоқлайдиган самимий инсон Муҳаммад Юсуфга насиб этганлигининг боиси содда,

Ziyorat va tijorat

Ул  ҳаром ҳаришдан йиғди тиллони,

Оғзига қаратди кўп катхудони,

Сўнг жаннат ғамин еб, садақа қилди

Сотиб олмоқ учун энди “худо”ни.

Ҳар кимнинг ниятига яраша, деган гап бор. Қалби, мақсади ҳаракатига мос келадиганларда тил ва дил, суврат ва сийрат уйғун бўлади. Акс ҳолда, риё юзага чиқади. Риёкор хўжакўрсинга иш қилади.

Til — millatim ruhi

Ҳар қандай халқнинг, миллатнинг борлиги, борлиғи ва бойлигига мезон аслида, унинг тилига бўлган муносабатида кўринади.  Шунинг учун ҳам ҳали Республикамиз мустақиллиги эълон қилинмасдан олдиноқ, ўзбек тилига Давлат тили мақоми бериш борасида дадил қадам ташланди. Бу эса оқилона ва одилона ҳаракатнинг самараси бўлди. Бугунги кунда Ер юзида яшовчи 4 мингга яқин халқ вакилларидан иборат 7 миллиардга яқин аҳоли тахминан уч мингта, шевалар билан ҳисоблаганда, 5621 та тил ва шевада сўзлашадилар.

Bilganim — bilmaganim

Ҳеч бир гап қолмади маълум бўлмаган, Жуда оз сир қолди мавҳум бўлмаган. Билимим ҳақида чуқур ўйласам, Билдимки, ҳеч нарса маълум бўлмаган. Олам ва одам уни билишга интилиш назарияси қадимдан мавжуд. Билим бамисоли баланд қояли тоғга монанд. Унга қанча яқинлашсангиз важоҳатли кўрина боради. Ёки чуқур уммонга ўхшаш. Ғаввос бўлиб денгиз қаърига шўнғисангиз, қанчалик чуқур экани, тубсиз уммонлиги…

Beboshlik balosi

Келажак бугундан бошланади деган ибора ҳар қандай жамиятнинг иқболи ва истиқболи ҳақидадир. Келажак пойдеворини қурувчи ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этиб бораётгани сир эмас.

Eli sevgan shoir

Тошкент вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти боғи.Соат 11.00. Тингловчилар, мураббийлар жамоаси турнақатор тизилишган. Ўнг томонда меҳмонлар. Орқа томонда “Китобсеварлар байрами”га хуш келибсиз!  деган баннер илинган. Бошловчи: Ҳар қандай қушнинг парвозини унинг қўш қанотисиз тасаввур қилиш қийин. Шундай экан, ҳар қандай жамиятнинг иқболи ҳам истиқболи ҳам ёш авлодга бериладиган таълим ва тарбияга,…