O’qiy turib maza qilasiz

Воқеликка юмор назари билан боқиш, енгил кулги ва ҳажв билан нимадир дея олиш иқтидорли ёзувчи Ашурали Жўраевнинг кўп йиллар мобайнида “Муштум” журналида ишлагани ёки “Афанди” газетасининг бош муҳаррири бўлгани  билан боғлиқ эмас.

Olim Otaxon: Toshqin daryo edi

Истеъдодли ёзувчиларимиздан Олим Отахонов Қодир Мақсумов билан ниҳоятда яқин, дўстона муносабатда бўлган, бирга ишлашган. Олим Отахонов зукколик, синчковлик билан уларнинг ҳаёт ва ижод йўлини ўрганиб қатор мақола ва эшиттиришлар тайёрлаганлар.

Mahkam Muhammedov: Badiiy so’z ustasi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Маҳкам Муҳаммедов ҳам Қодир Мақсумовнинг ижодий фаолиятига эътиборли устозлардан бири. Улар билан суҳбатлаша туриб шу фикрга ишонч ҳосил қилдим. “Мен Қодир Мақсумовни бир неча бор ғазалхонлик рукнидаги кўрсатувларга таклиф қилганман, — деб сўз

Gulchehra Nurullayeva: Tasavvurni dunyo qadar kengaytirardi

Шоир – яратувчи, нотиқ – таратувчи, диктор – оғзига қаратувчидир, – деган гапларни эшитиб қоламиз, баъзан. Тўғри, ёзиш бошқа, уни ўқиш бошқалигини тан олган шоираларимиздан бири Гулчеҳра опанинг Қодир аканинг истеъдодига муносабати ҳам ўзгачадир.

Ganja Yoqubov: Uni eshitgach, boshqani eshitish qiyin edi

Касби, вазифаси, ёши нуқтаи назаридан ҳар бир инсоннинг санъаткор ҳақида ўз фикри бўлиши табиий. У бирга ишлашган, яқиндан билган инсонларнинг хотиротлари ҳам ўзининг табиийлиги, таъсирлилиги билан ажралиб туради. Бу борада сўз кетганда, ўша пайтлари  Ўзбекистон Давлат телерадио комитетининг собиқ раиси Ганжа Ёқубовнинг эсдаликлари ҳам эътиборга молик. 

«Qozoq tili va adabiyoti» guruhida

Теран томирлари туташиб кетган, урф-одатлари, тили ва миллий табиати уйғун, асрлар оша бир-бири билан ёндош ва жондош бўлиб келган халқларни одатда, қардош халқлар деймиз. Қардош асли, қариндош дегани, янада аниқроғи, қориндош, ота-боболари бир қориндан талашиб тушганлар деган маънони ҳам ифодалайди.

Baxtiyor Sayfullayev: Talabchan san’atkor edi

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ректори, профессор Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич Қодир Мақсумовнинг ижодини кўп йиллардан буён кузатганлар, улар билан радиодаги ҳамкорлигини эсладиларда, талабчанликдан таъсирчанликка ўтиш жараёни мақбул дикторимизнинг ҳаёт йўлига мезон, — деб қўйдилар-да, хотиротларини ўртоқлашдилар.

Asqad Muxtor: Uning ovoziga o’rgangandik

Ҳамманинг эътиборида бўлган сиймолар ҳақида турли касб эгаларининг ўз ўз фикрлари, баҳолари, қарашлари бўлади. Қалбига яқин санъаткорлар борасида фикр билдириш уларнинг ижодини, ҳаётга, касбига муносабатини синчиклаб кузатишдан келиб чиқади.

Turob To’la: Bizning Levitanimiz

“Зар қадрини заргар билар” — деган мақол замирида катта маъно бор. Истеъдодни сезиш, англаш ва унинг халқ манфаатига хизмат қилишини идрок этиш асносида беминнат ёрдам бериш самимий ниятли ва хокисор инсонларга насиб этади. Шубҳасизки, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Туроб Тўланинг Қодир Мақсумовга устозлик муносабатлари юқоридаги фикримизга асос бўла олади.