Maslahatchilar maslahati

Мана, бир неча йилдирки, кенг суръатда, мунтазам равишда маҳалла ўқуви ташкил этилган. Фуқаролар йиғини раислари, диний маърифат ва ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилар, посбонлар ҳамда котиблар учун, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, бугунги давр талаб этаётган масалаларга ўзларининг оқилона ва одилона муносабатларини билдира оладиган, кенг дунёқараш эгаси бўлиб шаклланишлари учун турли мавзуларда таниқли, тажрибали профессор ўқитувчилар томонидан маълумотлар бериб борилмоқда.

Baxshining baxti: Matnazar Xudoynazarov. Baxshilikka baxshida edi

Шогирдлари билан фахрланиб, уларга берилган унвонлардан ғурурланиб юрувчи камтарин инсон, Хоразм мақомларининг етук билимдони, иқтидорли ҳофиз, Тошкент Давлат маданият институтининг Ашула ва рақс ансамблига раҳбарлик кафедраси доценти Матназар Худойназаров ҳамкасб дўст сифатида самимий истакларини билдириб, Хоразм бахшичилик йўллари ҳақидаги мақоласини тақдим этдилар.

Jon vatan — jon va tan

Дунёда шундай бир касб борки, бу ватанни ҳимоя қилишдир. Бу ибора бир пайтлари «Офицерлар» деган фильмни томоша қилганимда эсимда қолганди. Ватан остонадан, оила остонасидан, ўзи яшаётган маҳалладан бошланар экан, инсон сергак, зиёрак, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаши юрт ҳимоясининг илк шартларидандир.

Ruhiyat qirralari

Тингловчи педагог чин маънода креативлик фазилатларига эга бўлиши керак. У дарс машғулотлари, дарс ишланмалари билан чегараланиб қолмасдан, балки ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ўстириши, айни пайтда ўзининг ҳам ижодий имкониятларини ривожлантира олиши керак.