КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТГА ТЎСИҚ
Миллат танламас иллатлардан бири коррупция тараққиётга ғов, эгов, бошқача айтганда тўсиқдир. Дунёда бирон мамлакат йўқки, у коррупциядан холи бўлсин. Деярлик барча давлатларда у ёки бу даражада коррупция илдиз отганлигини шоҳиди бўлиш мумкин. Лекин барча мамлакатларда унга қарши курашнинг турлича услублари ишлаб чиқилган.
Бугун “9 — декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Ушбу тадбир Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши мажлисининг 16-сон баённомаси 2-илова 5-банди, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосарининг 2024-йил 2-декабрдаги 3/15-52-273-сонли хатининг ижроси сифатида шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида университетда «Очиқ эшиклар куни» доирасида ташкил этилди.
Тадбирда мавзу нуқтаи назаридан маърузачи меҳмон сифатида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш марказидан “Махсус касбий фанлар” кафедраси бошлиғи, сиёсий фанлар доктори, профессор, подполковник Хатамов Фарҳод Фахритдинович, кафедра доценти подполковник Абжалов Абдужаббор Махамадиевич, кафедра катта ўқитувчиси Рузиева Гулсанам Султонмуродовналар қатнашиб ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир аввалида университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Худоёров Бахтиёр Алимович мавзу юзасидан маъруза қилди ва ташриф буюрган меҳсонларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Сўнгра коррупцион ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари акс этган видеолавҳа намойиш этилди.
Кейинчалик эса педагоглар ва ўқитувчилар томонидан берилган саволларга мутахассисларнинг жавоблари тингланди.
Тадбир якунида 8-декабр – “Конституция куни” ҳамда 9-декабр “Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида университетда ўтказилган “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши расм”, “Энг яхши иншо” ва “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг университет босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимига навбат етди.
Ғолиблар ўзларига тегишли фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва ҳар хил даражали дипломларни ҳамда совға ва пул мукофотларини мамнуният билан қабул қилиб олишди.
Корупциянинг зарарли оқибатлари ҳақидаги мутафаккирларнинг афоризмларидан айрим намуналар бошловчи томонидан ўқиб берилди.
«Коррупция — бу жамиятнинг сўнгги ўпкаси, у ҳар бир нарсани зарарлайди.»
«Коррупция — бу ёмон илдиз, унинг ҳар бир шохи жамиятнинг ҳар бир соҳасини чўктиради.»
«Коррупция — инсонларнинг адолатга ишонишини йўқотиш, у берадиган тушунчалар орқали уларнинг ғояларини йўқ қилиб ташлаш.»
«Коррупция — бу одамлар ўртасидаги ишончни бутунлай йўқ қилиб, унинг ўрнига манфаатга суянган ёлғон қарорлар ҳукм суради.»
УНИВЕРСИТЕТ МАТБУОТ ХИЗМАТИ