9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ОДАМИЙЛИК МЕЗОНИ ЁХУД ОТАГА ХОС ШИЖОАТ

notiq.uz > Yangiliklar  > ОДАМИЙЛИК МЕЗОНИ ЁХУД ОТАГА ХОС ШИЖОАТ

ОДАМИЙЛИК МЕЗОНИ ЁХУД ОТАГА ХОС ШИЖОАТ

      Ишонч ва умиднинг рўёби инсонни ғурурлантиради. Бундан бир неча йиллар муқаддам аниқроғи, 2021 йили «Жамият» газетасида ҳамда «Xabar.uz» вебсайтида бир мақола эълон қилгандим. Мақола бугунги кунда ўз фаолияти, ғайрат-шижоати, билимдонлиги, ташаббускор ва ташкилотчилиги билан халқимиз ишончини қозонаётган Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳақида эди.Отага хос бўлган шижоатни, уларнинг илк фаолиятида сезиб, англаб, ишонч билдирганимиз Саида Мирзиёеванинг бугунги кундаги фаолиятига назар ташлаш асносида қалбингиз таскин топади ва ғурурланасиз ҳам.Унга қандай вазифа юкланмасин, авваломбор масала моҳиятини чуқур дилдан ҳис этиб, унинг ижобий ҳал этилиши учун бутун куч-ғайрати ва билимини бахш этишини кўриб қувонасиз. Нимаики сўз айтса тил учидан эмас, дил тубидан сўзлайди ва идрок этади. Сўз ва иш бирлиги, илму амал уйғунлиги унинг ҳаёт тарзига айлангани рост.Бу фикрнинг тасдиғини унинг Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари, Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири вазифаларида ишлаган кезларида ҳам яққол кўриш мумкин.Ўзбекистоннинг имиджини, узоқ асрлик, бой тарихга эга бўлган халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларини дунёга ёйиш бобидаги хайрли ҳаракатларини айтасизми, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистларнинг нуфузи, сўз ва матбуот эркинлиги борасидаги амалий хизматларини айтасизми барида отага хос бўлган ғайрат ва элпарварликни ҳис этасиз. Президентимиз таҳсил олган, олий таълим муассасасининг матбуот котибиман. Ректорнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, мавқеимиз ўринбосарларга тенглаштирилгани, устама ҳақлар берилаётганидан мамнунмиз. Ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қарорга имзо қўйган президентку-я, бироқ уни тайёрлашда ташаббус кўрсатган айнан Саида Мирзиёева эди. Демак, қисқа вақт ичида бутун бошли бир тизимни чуқур ўрганиб, уни юқори босқичга олиб чиқиш учун комплекс ечим топа олди. Ўша мақоламда эътироф этганимдек, бу вазиятда унинг билими, мавқеи қўл келганиям соҳа учун бир ютуқ аслида. Журналистларнинг эркин ва тезкор ахборот олишини таъминлаш йўлидаги тўсиқларнинг тобора бартараф этилишида уларнинг хизмати катта бўлаётгани сир эмас.Унинг мавқеи ва рутбасининг ошиб бориши ҳам аслида, халқ ишончи, эҳтироми билан боғлиқ. Ана шу ишонч унга Президент ёрдамчиси сифатида катта масъулиятли вазифаларни зиммасига қўйди. Куни кеча ижтимой тармоқларда тарқалган унинг қорақалпоғистонлик қардошларимиз билан учрашувларда тушган суратларини кўриб яна бир бор қўлга қалам олгим келди.Маълумки, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи, айниқса тадбиркорлар билан учрашувлари ЯнгиЎзбекистоннинг дарвозаси бўлмиш бу маконниижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасиданэътиборга молик бўлди. Айниқса,Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат этилишини президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳамда президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов зиммасига юклатилгани ҳам аҳамиятлидир. Кенгдунёқарашга эга, тажрибали, муҳими, матонатли инсонлар ҳамиша эл-юрт ишигакамарбаста бўлишган.Янги Ўзбекистоннинг руҳи ва шукуҳига монанд ҳолда, эндиликда якдил бўлган икки элнинг ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг ҳаёти, муштарак мақсадлари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси билан уйғундир. Куни кеча Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. У сафар давомида айнан иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бориб жойлардаги аҳволни ўрганишга жазм этди. Учрашув пайтларида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув чоғларидаги самимият, аёллик меҳри ва саховати кишини бефарқ қолдирмайди. Суҳбат чоғида аёллар билан гаплашганда худди ўзининг опаси, синглиси билан гаплашгандек ҳамдард бўлганини сезасиз. Айниқса, ёш болалар билан суҳбатлашганларида ундаги оналик меҳрини туясиз, ғамхўр, жонкуяр мураббийнинг муҳаббатини ҳис этасиз. Унинг юзу кўзларидаги самимият халқнинг дарду ташвишлари билан яшаш одамийликнинг энг муҳим мезони экани ҳақидаги президент ўгитларини ёдга солади.  Айрим ҳудудларда сувсизликдан қийналган аҳолининг ҳолатига назар ташлар экан, президент кўрсатмаларига биноан ҳали кўп ишларни амалга ошириш зарурлигини ҳис этиб қийналгани ҳам аниқ. Айниқса, ёш қизалоқни меҳр ила бағрига босаркан, уларга бутун борлиғини бериб улғайтираётган онаизорларнинг ҳолига она сифатида назар ташлаш, ачиниш Саидага хослигини пайқамаслик мумкин эмас. Суратлардаги маҳаллий аҳолининг, айниқса, ёши улуғ кексаларнинг, хотин-қизларнинг хурсандчилиги чексиз. Уларнинг Саидага умид кўзлари билан боқишлари, табиийки, унга янада куч ва матонат бахш этиши ҳақ.  Демак, халқнинг оғирини енгил қилиш нияти, уларни рози қилиш туйғуси ҳам ота мерос. У бу масъулиятли юмушга ўз жамоаси билан бирга сафарбар этиларкан, вазиятни, шароитни тўла ўрганиш асносида «Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп”, — дея таъкидлади. Аҳоли яшайдиган хонадонларга кириб, улар билан бир дастурхон атрофида ўтириб, дардлашиб, улар истеъмол қиладиган сувдан ичиб кўриш орқали шундай хулосага келди Саида. Бу халқ билан самимий мулоқотнинг, ўзаро диллашиш ва тиллашишнинг ифодасидир, десак муболаға бўлмайди.Дарҳақиқат, узоқни кўзловчи сиёсий стратег,ватанпарвар отанинг ва меҳридарё, оқила,саховатпеша онанинг фарзанди бошқача бўлишимумкин эмас.Ишонамизки, ундаги эзгу мақсад йўлида орқага чекинмаслик, қатъий ирода, оилапарварлик, уддабуронлик, оқилона ва одилона ёндашиш, сиёсий сергаклик, Президент ғоялари ва топшириқларига садоқат туйғуси ушбу муаммоларга ечим бўла олади. Унинг халқаро минбарларда аввало, ўзбек тилида равон гапириши, инглиз ва рус тилларида эмин-эркин сўзлай олиши, ижтимоий тармоқларда ўзининг дадил, мустақил фикри, фаоллиги билан кенг жамоатчиликка манзур ва мақбул бўлаётгани ҳам сир эмас. Биз унда аёл жасорати ва нафосатининг уйғунлигини, масъулият ҳисси ва мажбурият бурчини, юрт қисматига дахлдорлик туйғусини кўрамиз. Бу эса Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотларга, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва Учинчи Ренессанснинг тамал тошига ишонч руҳини,  яна бир карра оширади. Отага хос фазилатлар соҳибаси бўлган шижоатли фарзанд юрт учун қайғуради, халқ тақдири учун куюнади, бор истеъдодини, қобилиятини Янги Ўзбекистон тараққиёти учун сафарбар этади.

Раҳимбой Жуманиёзов, «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети профессори, «Маърифат» тарғиботчиларжамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиаъзоси,  «Нотиқлик санъати академияси»таълим муассасаси раҳбари        

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.