АНЪАНАВИЙ ДЎСТЛИК СПАРТАКИАДАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Янги ўқув йили олдидан жисмонан чиниқишнинг ҳам ҳикмати катта. Бу педагогларимизга фойдадан холи бўлмай, балки профессор ўқитувчиларимизга руҳий қувват ва кўтаринки кайфият бахш этиши муқаррар.
Жорий йилнинг 26-30 август кунлари профессор – ўқитувчилар, докторантлар ва ишчи ходимлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги”га бағишлаб, “Янги ўқув йилини спорт билан бошланг…!” шиори остида “РЕКТОР КУБОГИ — 2024” анъанавий дўстлик спартакиадасига старт берилди.
Айланма тарзда, анъанавий йўсинда ташкил этиб келинаётган мусобақанинг бошланишидан олдин университетимиз жамоаси жам бўлишди. Университет проректори, профессор Рўзимурод Чориев тадбирни оча туриб, спартакиада ишига омад, иштирокчиларга муваффақият тилади.
Шундан сўнг махсус қуръа ташланди. Шунга мувофиқ эркаклар ўртасида мини — футбол ҳамда аёллар ўртасида волейбол бўйича қизғин тарзда ўйин жараёни бошланди. Натижаларни кейинроқ эълон қиламиз.
Университет матбуот хизмати