9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

Муҳтожларга қўл чўзиш мурувватдан

notiq.uz > Yangiliklar  > Муҳтожларга қўл чўзиш мурувватдан

Муҳтожларга қўл чўзиш мурувватдан

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети раҳбарияти 2024 йилнинг 30 мартидан 31 мартига ўтар кечаси Университет 2-ТТЖда яшаётган ижтимоий аҳволи оғир бўлган талабаларнинг ҳар бири билан индивидуал суҳбатлашиб уларга моддий ёрдам кўрсатиш, қўшимча курсларга қатнашиш, инглиз тилини ўрганиш, тиббий муоалажага эҳтиёжи мавжуд бўлган талабалар ва дори дармон харид қилишлари учун университетнинг бюджетидан ташқари маблағи ҳисобидан 25,3 млн сўм моддий ёрдам кўрсатиш бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, ижтимоий аҳволи оғир ва хорижий тилни ўрганишга қизиқиши юқори бўлган 2 нафар талаба қизга USCHOOL МЧЖ да тил ўрганиш курсида ўқиш учун ректор гранти тавсия этилди. 2024 йилнинг апрель ойида ТТЖлар ўртасида шахмат турнирини ўтказиш режалаштирилди.Эслатма: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети ректори Мирзаев Баҳодир Суюнович ҳар ойнинг сўнги шанбасидан якшанбага ўтар кечаси талабалар турар жойида бўлиши ва улар билан мулоқот қилиш учрашуви белгиланган.

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.