ЕТУК СИЁСАТШУНОС ОЛИМ – НАРЗУЛЛА ЖЎРАЕВ
NITSE
НИТСЕ
Нитше ғоялари серқирра, ўта исёнкор, ўта ҳароратли, ўта жозибадор. У ҳар қандай инсон қалбини жунбишга келтиради. Шу билан бирга фавқулодда катта ва қудратли таъсир кучига эга. Унинг ўзининг сўзи билан айтганда “динамит” ғоялар. Дарҳақиқат, Нитше ғоялари тахайюлдаги динамит, тасаввурдаги динамит, тафаккурдаги динамит. Н.Жўраев
Мен сизларга Аъло одам ҳақида таълимот беражакман. Аъло одам заминнинг мазмуни. Сизнинг иродангиз айтсин: “майли, Аъло одам заминнинг мазмуни бўлсин!” Биродарларим, мен Сизга илтижо қилиб айтурман: заминга содиқ бўлингиз… Нитше
“Икки дунёдаям бутни билмаганларга черковнинг нима ҳожати бор?” Нитше
Имонинг суст бўлса, мачитга бориб нима қиласан? Бандасига-ку ҳунарингни кўрсатаяпсан, энди Худони ихтиёрига қўй! Ҳеч бўлмаса Унга ҳиёнат қилма, мунофиқ бўлма! Н. Жўраев
“Доимо кучлиларни кучсизлардан ҳимоя қилиш лозим!” Нитше
Кучлилар ҳамиша озчиликни ташкил этади. Кучсизлар, ожизлар, маънавий заифлар эса кўпчиликдан иборат. Ҳар қандай шароитда кўпчилик озчиликни энгади, ғалаба қилади. Ожизлар, нотавон ва ношудлар қумурсқа мисоли ёпирилади, талайди. Охир-оқибатда кучлиларни абгор қилади. Масаланинг яна бир мантиқий томони бор: кучлилар ўз кучи ва иродасига ишониб, якка-якка тартибда яшашади. Ожизлар эса бирлашиб, тўда-тўда бўлиб, ғуж яшашади. Кучларни бирлаштиришади ва охир-оқибатда кучлилардан устун келишади. Н. Жўраев
Нитше инсоннинг ожизлиги, ноқобил ва нотавонлигидан ғазабланади. Бундайларни ивирсиб юрган майда жониворларга, ҳашаротларга қиёслайди. Баъзан ҳиссиёти кўпириб, уни таҳқирлагандай, камситгандай бўлади. Изтиробли нафрат бўҳронига, инсонга қарши исёнга айланади. Бу унинг инсонга нисбатан шавқатсизлигидан эмас, балки, унинг тақдири ва кечмишига бефарқ эмаслигидан, ачинаётганидан. Н. Жўраев
АВЕСТО
“Авесто” фалсафаси – ҳаракатдаги дунё, бутун мавжудот, жонли ва жонсиз оламга нисбатан инсон муносабатларини ақл-идрок, чексиз тафаккур орқали баркамоллаштириш ғоясини ўзида мужассам этади. Инсонга ҳиссий олам билан фикрат дунёсининг синтези шаклида таъсир ўтказади.
“Авесто” ўзининг маънавий-аҳлоқий қарашлари билан бир неча минг йиллик кишилик тараққиётида сивилизатсиявий таъсир кўрсатган, бутун борлиқ, мавжудот, жумладан, инсон моҳияти билан боғлиқ бўлган буюк қадрият. У асотирий-диний қарашларга асосланган бўлса-да, туб моҳияти билан дунёвий тафаккурнинг ноёб, ўзига хос, баркамол мажмуаси, фундаментал қарашларга асосланган, қомусий аҳамиятга эга бўлган буюк ёдгорликдир.
- Жўраев
Зардуштийлик таълимоти ўз даври одамлари тафаккурида кескин бурилиш ясаб, ижтимоий онгнинг бутунлай янгиланишига, кишилик жамиятини мазмунан бойишига олиб келди. Бу ўша давр учун тафаккурдаги жиддий тўнтариш, қарашлардаги мислсиз эврилиш эди. Таълимот сифатида зардуштийлик эътиқод категориясини ибодат ва тақво билангина чегараламай, ижтимоий моҳият касб этишига эришди. Ҳаёт мазмунини, инсон моҳиятини ўзида мужассам этган эзгулик туйғусини асосий таянч қилиб олди. Бошқача қилиб айтганда, динга эътиқодни инсонийлашган, ҳаётийлашган, кундалик турмуш лаззати ва ҳаёт моҳиятини ўзида мужассам этган эзгуликка эътиқод даражасига олиб чиқди. Инсоният тафаккуридаги бундай туб бурилиш ўша даврнинг ўзига хос сивилизатсиявий ҳодисаси эди.
AVESTO
“Avesto” falsafasi – harakatdagi dunyo, butun mavjudot, jonli va jonsiz olamga nisbatan inson munosabatlarini aql-idrok, cheksiz tafakkur orqali barkamollashtirish g‘oyasini o‘zida mujassam etadi. Insonga hissiy olam bilan fikrat dunyosining sintezi shaklida ta’sir o‘tkazadi.
“Avesto” o‘zining ma’naviy-ahloqiy qarashlari bilan bir necha ming yillik kishilik taraqqiyotida sivilizatsiyaviy ta’sir ko‘rsatgan, butun borliq, mavjudot, jumladan, inson mohiyati bilan bog‘liq bo‘lgan buyuk qadriyat. U asotiriy-diniy qarashlarga asoslangan bo‘lsa-da, tub mohiyati bilan dunyoviy tafakkurning noyob, o‘ziga xos, barkamol majmuasi, fundamental qarashlarga asoslangan, qomusiy ahamiyatga ega bo‘lgan buyuk yodgorlikdir.
- Jo‘raev
Zardushtiylik ta’limoti o‘z davri odamlari tafakkurida keskin burilish yasab, ijtimoiy ongning butunlay yangilanishiga, kishilik jamiyatini mazmunan boyishiga olib keldi. Bu o‘sha davr uchun tafakkurdagi jiddiy to‘ntarish, qarashlardagi mislsiz evrilish edi. Ta’limot sifatida zardushtiylik e’tiqod kategoriyasini ibodat va taqvo bilangina chegaralamay, ijtimoiy mohiyat kasb etishiga erishdi. Hayot mazmunini, inson mohiyatini o‘zida mujassam etgan ezgulik tuyg‘usini asosiy tayanch qilib oldi. Boshqacha qilib aytganda, dinga e’tiqodni insoniylashgan, hayotiylashgan, kundalik turmush lazzati va hayot mohiyatini o‘zida mujassam etgan ezgulikka e’tiqod darajasiga olib chiqdi. Insoniyat tafakkuridagi bunday tub burilish o‘sha davrning o‘ziga xos sivilizatsiyaviy hodisasi edi.