9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

ҚОДИРИЙ ҚАДРИ

notiq.uz > Yangiliklar  > ҚОДИРИЙ ҚАДРИ

ҚОДИРИЙ ҚАДРИ

   Маърифатпарвар адибларнинг номларини абадийликка муҳрлайдиган нишон уларнинг ўз давридаги қарашлари, жасорати ва кўрсатган матонатларидир. Абдулла Қодирий, ҳеч шубҳа йўқки, ўз даврининг қўрқмас, матонатли ёзувчиси, публицисти сифатида халқимиз тақдирини ўйлаб адолат ва озодлик байроғини кўтаришга интилди. Бугун жонфидо адибимизнинг қадрулабад қарашлари ва ғояларини эслаб ўзлари истиқомат қилган ҳозирда уй музейига айлантирилган ҳовлиларини зиёрат қилдик. ҚХМ факультети профессор ўқитувчилари, устоз, профессор Шаумарова Мухайё Шаумаровна, доцентлар Абдиллаев Тулеген Абдиллаевич,  Шарипов Зайниддин Шарипович, Жуматов Якуббой Каримбаевич, Бердимуратов Парахат Тажимуратович ва профессорФармонов Эркин Толиповичлар билан биргаликда музейни айландик. Кўп ўтмай, Абдулла Қодирий уй -музейи  раҳбари Қодирий Хондамир Хабибулло ўғлиетиб келди. Университетимиз жамоасининг фахри Муҳайё опа Шоумарова ўзларининг ўтган йили тайёрлаган «Ўзбекистон механик олимлари» номли мемуар-мажмуасидан иккитасини Хондамирга тақдим этди. Токи ушбу китоб ҳам музейнинг қимматбаҳо манбаларидан бирига айлансин. Сўнгра, музейдаги экспонатларни ҳамда ўймакорлик билан ишланган эшик ва деразаларни кели, қозон, от арава ва омочларни томоша қилдик. Уларнинг ёнида суратга тушдик.  Айниқса, Қодирийни қадрлаб, унинг ижодига бефарқ бўлмаган дунё адибларининг деворга битилган мулоҳазаларини ўқиб бениҳоя таъсирландик. Қудрат, қодир, қадр сўзларининг ўзаро уйғунлиги Адиб ижодиётининг ҳамда фаолиятининг чинакам маънодаги ўзаки ва ўзани дейиш мумкин.УНИВЕРСИТЕТ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.