9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Instagram

 

АБАДИЯТ АДИБИНИ АРДОҚЛАБ

notiq.uz > Yangiliklar  > АБАДИЯТ АДИБИНИ АРДОҚЛАБ

АБАДИЯТ АДИБИНИ АРДОҚЛАБ


      Хотирлаш инсоннинг жамиятдаги ўрни ва хизматларига муносабат демакдир. У ўзининг имконияти ва иқтидорини элу юртининг манфаатлари, халқ тақдири билан боғлаган бўлса,  чинакам маънода Абадият адибига айланади.
«Адиблар хиёбони»да қаҳрамон шоиримиз Абдулла Ориповни хотирлаш ва шоир таваллуди ҳамда Наврўз айёмининг уйғунлигига бағишланган маърифий тадбир РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ, ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ» Миллий тадқиқот университети ҳамда ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ билан ҳамкорликда ташкил этилди. Даставвал, Қаҳрамон шоиримиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди, улуғвор сиймоси олдида таъзим бажо келтирилди.
Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг хотирасига бағишлаб ўтказиладиган адабий ва бадиий, маънавий-маърифий тадбир 20 март куни соат 13.00да шоирнинг пурвиқор ҳайкали олдида ташкил этилди. Тадбирда бир гуруҳ зиёлилар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, университетимиз талабалари ҳамда профессор ўқитувчилари иштирок этишди.
Дастлабки сўз «ТИҚХММИ» МТУ  ректори, профессор Бахадир Суюнович Мирзаевга берилди. Ректор университетимиз миқёсида Абдулла Орипов ижодиётини абадийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида гапириб таълим муассасамиз нофилологик йўналишда бўлсада, адабиёт ва санъатнинг чинакам муҳиби бўлган ижодкор ёшлар ҳақида гапириб ўтди. Ҳар йили мунтазам чоп этиб келинаётган «Илҳом булоқлари» деб номланган  талаба ёшларнинг турли жанрдаги ижод намуналари, машқлари жамланган китобнинг аҳамияти борасида ҳам сўз юритди.
Сўнгра Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саид ўз устози, улуғ шоир Абдулла Орипов билан боғлиқ хотиротларни ўртоқлашдилар. Шоирга хос матонат, ҳар хил асабий қийноқлардан ўта олгани, ундаги журъат ва жасорат ҳақида тўхталди.
Кейин эса Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султонга навбат берилди. У Абдулла Ориповнинг назарига тушиш 16 ёшга қадам қўйган пайтларида насиб бўлгани борасида гапирди. Сўнгра Вазир Шарипов Конгратбай Авезимбетовичнинг тадбир иштирокчиларига йўналтирилган хатини ўқиб эшиттирди.  Касбий фаолияти нуқтаи назаридан врач бўла туриб адабиёт ва санъатга бўлган меҳри устувор инсон, Шоирахон Орипова отаси ҳақидаги хотиротларини ўртоқлашди. Абдулла аканинг умрининг охирида Хюстонда ёзган, ёшларга қарата битган шеърларидан бирини ўқиб берди.
Университетимизнинг ижодкор ёшлар тўгарагининг раҳбари Хурсандбек Рўзметов, тарбиячи устозлардан Дилбар Эгамова ҳамда Раъно Кадировалар адиб ижодига мансуб шеърлардан ижро этишди. Айниқса, «Энергетика» факультетининг талабаси ёш шоир Жавоҳир Халиловнинг чиқиши барчага бирдек маъқул келди. Тадбир кўнгилдагидек тарзда, мазмунли равишда кечди.
Университет матбуот хизмати

No Comments

Sorry, the comment form is closed at this time.