Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бюджетга юкни камайтириш ва йирик лойиҳаларга хусусий секторни жалб этиш мақсадида 2018 йили Давлат-хусусий шериклик агентлиги ташкил этилган эди, бу борада алоҳида қонун ва 10 дан ортиқ қарорлар қабул қилинди. Шунга қарамасдан, ҳозирги кунга қадар энергетика, тиббиёт, коммунал хўжалик соҳаларида ҳаммаси бўлиб бор-йўғи 9 та йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари имзоланган. Бу кўрсаткич жуда ҳам паст, деди давлатимиз раҳбари. Электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга сотишда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш топшириғи берилди. Фақат шу орқали ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар ўртасида рақобатни...
Continue reading