Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Қадрли офицер ва генераллар, сержантлар ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сиз, азизларни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимиз қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди. Азиз дўстлар! Кейинги тўрт йилда барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига...
Continue reading