9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

Гидрометеорология хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Гидрометеорология хизмати қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, экология каби бир қанча соҳалар учун жуда муҳим. Лекин йиллар давомида эътибор берилмагани оқибатида Ўзбекистонда бу йўналиш замондан орқада қолиб кетган. Аэрологик кузатув 1995 йилдан буён ўтказилмайди. Бу эса об-ҳаво ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилигини пасайтиради. Халқаро стандарт бўйича қаралса, юртимиз ҳудудида 4 мингта станция бўлиши зарур, амалда эса 335 та бор, холос. Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техник базаси эскирган, иқтисодий рентабеллиги ҳам паст. Хусусан, марказ ўтган 9 ойдаги харажатларнинг атиги 6 фоизини ўз даромадидан қоплаган. – Гидрометеорология хавфсизлигимизни таъминлайдиган муҳим соҳалардан бири....

Continue reading

Таълим-тарбия тизими: тараққиётнинг янги босқичи муҳокама қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табрик нутқида таъкидлаганидек, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиядир. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бермоқда. – Биз устозни отадай улуғ деб билган, доимо ардоқлаган маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Мен ҳам ўқитувчи, муаллим деганда ўзим учун энг азиз ва...

Continue reading

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Муҳтарам Раис жаноблари! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар!   Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумининг барча иштирокчиларини қутлаш менга улкан мамнуният бағишлайди. Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Жаноби Олийларига коронавирус оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва шериклигимизни кенгайтириш масалаларига бағишланган ушбу муҳим тадбирда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдираман. Жаҳондаги мушкул вазият ва глобал инқироз шароитида айнан шундай кўп томонлама мулоқот янги хатар ва таҳдидларга самарали қарши туриш учун имконият яратиб, мамлакатларимиз барқарорлиги, фаровонлиги ва изчил тараққиётини таъминлашга хизмат қилади.   Ҳурматли форум иштирокчилари! Биз Ўзбекистонда Корея Республикаси Президентининг кенг Евроосиё маконида хавфсизликни таъминлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган «Янги шимолий сиёсати»ни юксак баҳолаймиз. Минтақавий сиёсатнинг энг...

Continue reading

Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Маълумки, кеча мамлакатимиз раҳбарининг шу борадаги фармони қабул қилинган эди. Бугунги йиғилишда мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Фармон иловаларига мувофиқ, 2 мингдан ортиқ давлат активларига тегишли масалалар тасдиқланган. Шундан 479 та корхона ва 15 та кўчмас мулк савдоларга қўйилади, 62 та корхона хусусийлаштиришга тайёрланади, 32 та корхона ва тармоқ трансформация қилинади, 507 та бозор фаолияти такомиллаштирилади. Бундан ташқари, илгариги қарорларда кўрсатилган 386 та ҳамда сотиш ваколати ҳокимларга берилган 559 та объект савдоларга чиқарилади. – Очиқ айтиш керак: олдин ҳам хусусийлаштириш...

Continue reading

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири, армия генерали Ҳулуси Акарни қабул қилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, кўп асрлик дўстлик ва биродарлик ришталарига асосланган ҳамда кейинги уч йилда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ҳулуси Акар Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг эзгу тилакларини етказди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган қўшма тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинди. Ўзбекистон ва Туркия мудофаа идоралари...

Continue reading

Тинчлигимиз таянчларига табрик

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президентимиз ички ишлар органлари ходимларини табриклар экан, соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш учун қатор вазифалар борлигини ҳам эътироф этди. Жумладан, кадрлар тайёрлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаб бориш, фахрийларнинг келгуси авлодларга намуна бўладиган жасоратини ибрат қилиб кўрсатиш, оммалаштириш, эл-юртимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган ходимларнинг хотирасини абадийлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. Президент табриги осойишталик посбонларига, тинчлигимиз таянчларига бўлган халқимизнинг эҳтироми ва эъзози ўрнида баралла жаранглади дейиш мумкин. Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасида Президент табриги муносабати билан ташкил этилган маърифий тадбирда ҳам нутқ оддий сафдордан тортиб, офицер ва генералларгача барчани руҳлантиргани қайд этилди....

Continue reading

Такомиллашган тил сиёсати

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Она тилим – жону дилим Ривожланиш такомиллаштирилган тараққиёт тақозоси. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқувчи эътибор бор эканки, унинг истиқболи умид ва ишончни уйғотади. Ҳар қандай ҳукумат ҳужжати эҳтиёж асосидаги эътиборга боғлиқ. Байналмилал ғояларга садоқат руҳи билан ёндашган ҳолда, мамлакатимизда давлат тилининг тўлақонли жорий этишни таъминлаш ва уни жадаллаштириш ҳамда бу борадаги имконият ва имтиёзларни истифода этиш асносида мақсад ва вазифаларни амалга ошириш кундалик масалага айлангани давр талабидир. Бу борада муҳим қадам ташлангани катта аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 октябр куни "Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонидир. Унда ўзбек тилининг ижтимоий ҳаёт ва халқаро...

Continue reading

Икки дилнинг бир тили

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Жайҳуннинг икки соҳилида яшайдиган асли, насли бир бўлган авлодларнинг бир-бирига талпиниши табиий. Тарих, тақдир тақозоси боис улар маълум муддат бир-биридан айро яшашган бўлсалар-да, уларнинг тил хусусиятларида, урф-одатларида яқинлик сақланиб қолган. Гап қўшни Афғонистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар ҳақида. Дунё бўйича ўзбеклар сони 50 миллионни ташкил этса шулардан уч миллиони (бу аслида, тахмин бўлиб, баъзи манбаларда 7-8 миллион деб юритилади) Афғонистон ҳудудида яшашади. Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари раҳбарларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлик режалари бу дўстликнинг янада мустаҳкам бўлишига замин ҳозирлаши табиий. Дўстлик ва ҳамкорлик ришталари аллақачон мустаҳкамлана бошланди дейиш мумкин. 2017 йилнинг ноябрида Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази очилгани, Кобул-Тошкент-Кобул йўналиши бўйлаб тўғридан-тўғри авиақатновларнинг...

Continue reading

Маҳатма Гандининг қаҳри ва меҳри нимада эди?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўз тилингнинг рутбасини ўзга халқларнинг ўз тилига бўлган муносабати орқали ҳам билиш, англаш мумкин бўлади. Элпарвар инсоннинг илк фазилати тилпарварлигидир. Миллатнинг борлиги, бойлиги ва бутун борлиғининг белгиси давлат тилига бўлган эътибор ва эҳтиром илм-маърифатга меҳри устувор инсонларга хос. Бу борада истиқболли ислоҳотларнинг амалга оширилиши, Президентимиз томонидан имзоланган «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон эътиборга молик. Эндиликда гап унинг ижросида. Фармонда кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Атамалар комиссияси бир қатор ижобий ишларни амалга ошираётганидан кўз юмиб бўлмайди. Бу ўринда ЎзФА Тил-адабиёт ва фольклор институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили...

Continue reading

Қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Кейинги йилларда мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами кенгайди. Айниқса, кўп қаватли уйлар қурилиб, аҳолининг энг муҳим талаби қондирилмоқда. Хусусан, жорий йилда қишлоқларда 12 мингдан зиёд, шаҳарларда 18 мингдан ортиқ кўп қаватли турар жой барпо этилмоқда. Сардоба сув омборидаги ҳодисадан кейин Сардоба ҳамда Мирзаобод туманларида қисқа муддатда 86 та беш қаватли уй қуриб битказилди. Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ушбу тажрибадан фойдаланиб, лойиҳаларни такомиллаштириш, турар жойларни аҳоли учун янада арзон қилиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шунга мувофиқ, беш қаватли уйлар лойиҳаси қайта кўриб чиқилиб, хонадонларнинг жойлашуви ва хоналарнинг ички майдони мақбуллаштирилди. Қурилиш материаллари лойиҳага мос ўлчамда...

Continue reading